Автор работы: Пользователь скрыл имя, 28 Мая 2013 в 01:31, реферат
1. Ривожланган мамлакатларга хос умумий хусусиятлар.
2. Ривожланган мамлакатларнинг турлари ва моделлари. Ривожланган мамлакатлар ички бозорининг тузилиши.
3. Ривожланган мамлакатларнинг ташқи иқтисодий сиёсати.
Ривожланган давлатларда
инвестицион сиёсатнинг муҳим ўсиш
манбаси бўлиб ахборот
90-йилларда саноати
ривожланган давлатларнинг
Дунёнинг асосий молиявий марказлари саноат маҳсулотларини етказиб берувчи давлатлар чегарасида жойлашаган. 90-йилларнинг ўрталарида ОЭСР таркибига кирувчи давлатларнинг молиявий активлари умумий миқдорда 35-40 трлн. АҚШ долларида ташкил қилган бўлиб, бу улар томонидан чиқарилган маҳсулотнинг миқдоридан икки марта ошиб кетган эди. 2000 йилда доимий нархлардаги қўшма капитал миқдори 53 трлн. АҚШ долларига етган бўлиб, бу давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан уч баробар кўп эди. Ривожланган давлатларнинг замонавий фонд бозорларини асосий йўналиши саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсишига нисбатан компанияларнинг акцияларини бозор нархида ўсиб боришидир.
Маълумки, барча халқаро иқтисодий муносабатлар валюта айирбошлаш формасидаги молиявий оқимлар ҳаракати орқали ўз ифодасини топади. Барча ривожланган давлатлар учун эркин валюта сиёсати хос бўлиб, улар ҳеч қандай валюта чегараланишларини қўллаб қувватламайди. Валюта курсларининг бошқарилиши марказий банкларнинг валюта интервенциялари ва пул-кредит сиёсати воситалари орқали амалга оширилади.
Жаҳон иқтисодиётида ривожланган давлатлар халқаро валюта муносабатлари муҳитида устунлик қилишади. Бу авваламбор АҚШга тегишлидир. 90-йилларнинг ўртасида 40% дан ошиқ валюта-алмашув операциялари 44% атрофидаги маблағнинг турли хил молиявий институтларга тегишли бўлган халқаро савдо ҳисоб-китоблари асосан АҚШ долларида амалга оширилган эди. 90-йилларнинг иккинчи ярмида доллар ўрнини жаҳон молиявий бозорида йириклашиши ва бошқа ривожланган давлатлар валютаси ўрнининг заифлашиши билан тавсифланади. Шундай қилиб, долларнинг барча ривожланган мамлакатлар валюта заҳирасидаги улуши, ЭКЮ улуши (1 январ 1991 йилдан евро) 30% ни ташкил қилган ҳолда, 1990 йилдаги 45% дан, 1998 йилда 58% гача кўпайган эди.
Жаҳон иқтисодиётида Япония “иена зона”сини ташкил қилишга уринишаётган Осиё –Тинч океани минтақаси давлатларида ҳам 80-йилларда валюта заҳирасида долларнинг улуши 48.6% дан, 62.7% гача ўсган бўлиб, иенанинг улуши 13.9% дан 17.7% гача ўсган эди холос. Жаҳоннинг бошқа давлатларида орттирилган долларлар асосли равишда халқаро молиявий бозорлардаги беқарорлик муҳитида машҳурлиги кескин ўсган америка федерал хазинасининг қимматли қоғозларига сарфланган эди.
Жаҳон иқтисодиётида 1997-1998 йилларда рўй берган молиявий инқироз валюта ва фонд бозорлари аҳволига сезиларли таъсир кўрсатган эди. 1998 йилда ривожланган давлатларнинг компанияларини акцияларидаги курсининг ўсиш суръатлари амалда икки марта секинлашди. Ғарбий Европа бозорларидаг акциялар курси, айниқса юқори суръатда кўтарилди. Ғарбий Европа давлатларининг инвесторлари фаоллик билан акцияларини сотишган. Шундай йўллар билан АҚШ ва Германия йирик қимматли қоғозлар воситасига эга бўлишган. Бундай ижобий ҳаракатларнинг иқтисодий кўрсаткичларини биз давлат бюджети зарарининг пасайишида, инфляциянинг секинлашишида, еврони жорий қилинишида кўришимиз мумкин. Жаҳон иқтисодиётида еврони жорий қилинишига кўрилган тайёргарлик Ғарбий Европа давлатларини фонд бозорларидаги бирлашув жараёнларини тезлаштирган эди. 1998 йилнинг июлида Лондон ва Франкфурт фонд биржалари ўртасида ягона савдо тизимини ташкил қилиш тўғрисидаги битим тузилди. 1998 йилнинг ноябрида ушбу битимга Ғарбий Европа давлатларининг яна 6 та фонд биржаси қўшилган эди. Шу тарзда, ривожланган давлатлар ўртасидаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши бир томондан, уларда хўжаликни байналминаллашувини кучайишидан гувоҳлик берса, бошқа бир томондан эса уларнинг иқтисодий мустақиллигини кучайтириб, саноати ривожланган давлатларнинг иқтисодиётида капиталнинг ўзаро оқимидан замонавий техник-технологиялар асосида рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга ўтаётганлигидан далолат беради.
Адабиётлар:
Интернет-ресурслар:
Информация о работе Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари иқтисодий ривожланиш йўналишлари