Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Декабря 2014 в 10:40, лекция
Ёшларда репродуктив маданият шаклланмаганилиги оқибатида:
А)оналикка тайёр бўлмаса-да, ёш қизларнинг она бўлиш ҳолатлари учраб турибди;
Б)камқонлик касали (анемия) бўлишига қарамай, танасини қийнаб турган бошқа хасталиги булса-да, таваккал килиб, туғиш ҳолатлари кузатилмокда;
В)ёш аёл туғиш интервалига риоя этмасдан турмуш ўртоғи
ёки қариндошлар таъсири остида иккинчи, хаттоки учинчи фарзандни кўряпти.
Мавзу: “Талаба қизларда соғлом оналик ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш”
Тақдимот қилди: Жобборова Гулноза
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш, оила аъзолари, биринчи навбатда она ва бола саломатлигини кафолатли мустаҳкамлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирилган.
Тадқиқот мақсади – Талаба қизларнинг соғлом оналик ҳақидаги тасаввурларини илмий усуллар ёрдамида ўрганиш.
Тадқиқот вазифаси –Мавзуга оид адабиётлар таҳлили; тадқиқот методларини аниқлаш; талаба қизларнинг соғлом оналик ҳақидаги тасаввурларини ўрганиш; натижаларни таҳлил қилиш; талаба қизларда соғлом оналик ғақидаги тасаввурларини шакллантириш;
Репродуктив вазифалари бўлажак онанинг репродуктив саломатлиги билан боғлиқ бўлиб, соғлом фарзандни дунёга келтиришдир.
Республика “Оила” илмий-амалий маркази томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, 1,5 фоиз техник йуналишдаги ва 1,8 фоиз гуманитар йуналишда таълим олаётган талабаларда репродуктив маданият ва хуқуққа оид элементар тасаввур ва билимлар бор, холос.
Ёшларда репродуктив маданият шаклланмаганилиги оқибатида:
А)оналикка тайёр бўлмаса-да, ёш қизларнинг она бўлиш ҳолатлари учраб турибди;
Б)камқонлик касали (анемия) бўлишига қарамай, танасини қийнаб турган бошқа хасталиги булса-да, таваккал килиб, туғиш ҳолатлари кузатилмокда;
В)ёш аёл туғиш интервалига
риоя этмасдан турмуш ўртоғи
ёки қариндошлар таъсири остида иккинчи,
хаттоки учинчи фарзандни кўряпти.
Ўзбекистонда 30 млн 500 мингдан зиёд аҳоли бўлиб, аҳолининг 64%ни ёшлар ташкил этади. 7 млн 300 дан ортиқ оилалар мавжуд, ушбу оилаларнинг 14%и ёш оилалардир.
Шарқнинг буюк алломалари ҳисобланган Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Махмуд Кошғарий, Кайковус, Хотам Ибн Той, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, каби кўплаб мутафаккир олимлар ва ёзувчилар оила саломатлиги, аёлнинг жамиятдаги урни каби масалалар юзасидан ўзларининг дурдона фикрларини тарихда қолдириб кетганлар.
Репродуктив сўзи лотинча сўз бўлиб, “re”- тикланиш, такрорланиш, “produco”-яратаман маъносини англатади. Репродуктив - биологияда организмнинг ўзига ўхшаш организмларни яратиши, кўпайиши маъносини билдиради. Репродуктив саломатлик, яъни аёлнинг қачон ва қандай шароитларда она бўлишини назорат қилиш, онанинг ҳам ва ундан туғилажак боланинг ҳам саломатлиги учун мақбул шарт-шароитларни яратиш деганидир.
Тадқиқотимиз моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, талаба қизларда соғлом оналик ҳақидаги тасаввурларини ўрганиш мақсадида, кузатиш ва суҳбат, илмий материалларни таҳлил қилиш орқали тадқиқот учун махсус ишлаб чиқилган ижтимоий – психологик сўровнома ҳамда “Никоҳга маънавий тайёргарлик” тестидан фойдаланишни лозим топдик.
Биз тадқиқот ишимизнинг объекти сифатида Тошкент архитектура-қурилиш институтининг 25 нафар талаба қизлари иштирок этишди.
Тест 16 та савол-тасдиқлардан иборат
талаба қизларнинг фарзанд кўриш ёши ҳақида тушунчага эга эканлар. Бу ёшда фарзанд кўриш учун энг идеал вақт бошланади. Аммо, шунга қарамай, 12% синалувчиларнинг 17-18 ёшни она бўлиш ёши деб белгилашлари, бу муаммо устида иш олиб боришни тақазо этади.
Жавоблардан кўриниб турибдики, талаба қизларда репродуктив маданият, соғлом оналикни шакллантириш каби билимларга нисбатан кенг эҳтиёж мавжуд.
Соғлом турмуш тарзи, соғлом оналик, репродуктив маданият ҳақидаги тасаввурларини шаклланиш учун ёрдам берадиган тренинг дастурини ишлаб чиқдик.
Тренинг машғулотлари ҳафтада икки маротаба, жами 12 та машғулот олиб борилди.
Давра суҳбатларида соғлом оналик, репродуктив маданият, соғлом оилани шакллантириш, оилавий муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари, фарзанд тарбияси ва психологиясига оид мавзулар бўйича суҳбатлар ўтказилди.
Тренинг машғулотлари якунлангандан сўнг синалувчилар билан тегишли саволнома ва методикалар ёрдамида психодиагностик текширув қайтадан ўтказилди ва натижалар таҳлил қилинди.
синалувчи талаба қизлардаги соғлом фарзанд туғилишида, эр-хотин саломатлиги асосий омил эканлиги, наслий касалликларнинг йўқлиги, шунинг билан бирга оилада соғлом муҳитни ташкил этиш маслаларига ҳам алоҳида эътибор берилди.
ТАВСИЯЛАР:
Соғлом оналикни шакллантириш учун оила аъзолари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш керак.
Маънавий-руҳий муҳитни соғломлаштириш, маъсулиятли шахсни тарбиялаш учун репродуктив маданиятни шакллантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларни белгилаш зарур.
Талаба-ёшлардаги репродуктив маданиятни шакллантириш жараёнига кенг жалб этиш орқали соғлом оналик, унинг репродуктив ва тарбиявий функциялари ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлишлари мумкин.
Талаба қизларда соғлом оналик ҳақидаги тасаввурларни шаклантиришнинг зарурий шарт-шароитлари, мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берувчи услубий қўлланмалар, брашюраларни яратиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Информация о работе Ёшларда репродуктив маданият шаклланмаганилиги оқибатида