Ғазначилик органларида Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 11 Марта 2013 в 17:32, реферат

Краткое описание

Ўзбекистон Республикаси Мустакилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида жамиятнинг барча сохаларида, айникса иқтисодий сохада ислохатларни янада чукурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аник дастурлар ишлаб чикилди. Ушбу дастурларга асосан жамиятимизнинг турли сохаларида, жумладан таълим, соғликни саклаш сохаларида, шунингдек, ахолини ижтимоий химоя қилиш ва бошқа сохаларда куплаб ислохатлар амалга оширилмоқда. Бюджет тизими сохасида хам Ўзбекистон Республикасининг бир қатор меъёрий хужжатлари қабул қилинди.

Содержание

Кириш.
Мажбуриятлар ва юридик мажбуриятлар хакида тушунча.
Ғазначилик органларида юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби.
Ғазначилик органларида III-IV гурух харажатлари буйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар ва web сахифалар.

Вложенные файлы: 1 файл

юридик мажбуриятлар буйича.doc

— 213.00 Кб (Скачать файл)

Шартномалар, шунингдек  уларга қўшимча келишувлар аниқ ва равшан сиёҳ ёки шарикли ручка  ёки ёзув (ҳисоблаш) машинасида ёзилган  ҳолда тўлдирилиши лозим. Ҳеч  қандай тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашлар, ҳаттоки томонлар келишувига кўра ҳам йўл қўйилмайди.

Бюджетдан маблағ олувчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмаларига  қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда  тақдим қилинади:

100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлган шартномаларни маҳсулот етказиб берувчини танлаш бўйича ўтказилган энг яхши конкурс таклифларини танлаб олиш ҳужжатлари илова қилинган ҳолда тақдим қилиндади. Бунда, конкурс таклифлари танловини ўтказиш, маҳсулот етказиб берувчини танлаш бўйича камида иккита конкурс таклифи бўлганда, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, конкурс таклифларини кўриб чиқиш асосида конкурс таклифлари танлови баённомасини расмийлаштириш асосида амалга оширилади.

          100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдоридан ортиқ бўлганда, қонунчиликка мувофиқ ўтказилган тендер савдолари бўйича ҳужжатларни шартномага илова қилган ҳолда тақдим қилинади.

Мазкур бандда санаб  ўтилган талаблар товарларнинг етказиб  берилиши, табиий монополиялар субъектлари фаолияти соҳасига тегишли бўлганда, товарлар биржа орқали харид қилинганда, шартнома тузиш вақтида энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаган суммада товарлар сотиб олинганда ва товарларни сотишга алоҳида ҳуқуқи бўлган фақат битта етказиб берувчидан товарлар хариди бўйича тузиладиган шартномаларга, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган алоҳида ҳолларга тадбиқ этилмайди.

Бюджетдан маблағ олувчилар  ва маҳсулот етказиб берувчилар билан  бюджет маблағлари ҳисобига тузилган шартномалар фақат уларнинг ғазначилик бўлинмаларида мажбурий рўйхатга олинганидан сўнг кучга киради.

Бюджетдан маблағ олувчилар маҳсулот етказиб берувчилар билан шартномалар  тузишда ва уларни ғазначилик бўлинмаларига  рўйхатга олиш учун тақдим қилишда  қуйидаги талабларга амал қилишлари лозим:

шартномалар маҳсулот етказиб  берувчи ва буюртмачи (бюджетдан  маблағ олувчилар) томонидан имзо қўйиш  ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан  имзоланади ва икки томоннинг муҳрлари билан тасдиқланади;

буюртмачи (бюджетдан маблағ олувчилар) нинг реквизитларида, шунингдек буюртмачи (бюджетдан маблағ олувчи) нинг харажатлари тўлови амалга ошириладиган тегишли ғазна ҳисобварағи ҳам кўрсатилади.

Бюджет маблағлари ҳисобидан, ғазначилик бўлинмалари томонидан  ғазна ҳисобварақлари орқали тўланадиган, бюджетдан маблағ олувчилар билан маҳсулот етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларда томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитларини тўлдириш намуналари мазкур Қоидаларга 2 ва 2-а–иловаларда келтирилган.

Шартномани рўйхатга олиш учун бюджетдан маблағ олувчи ғазначилик бўлинмасига шартноманинг икки асл нусхасини ва битта кўчирма нусхасини тақдим қилади. Шартномаларга мазкур Қоидаларнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ тўловлар жадвали илова қилиниши ҳамда, мазкур Қоидаларнинг 73-банди талабларига риоя қилиш шарт.

Автотранспорт воситалари, машина ва ускуналар ва ҳ.к капитал  ҳамда жорий таъмирлаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тузиладиган  шартномалар бўйича бюджетдан маблағ олувчилар ғазначилик бўлимларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик хизмат ёки  жалб қилинган адвокатлар томонидан  имзоланган шартноманинг икки асл ва бир кўчирма нусхаси, агар шартнома суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган  энг кам иш хақининг 200 баравари миқдоридан ошса, у ҳолда шартномага юридик хизмат ёки жалб қилинган адвокат хулосаси илова қилинади;

тўловлар жадвали;

конкурс таклифларини танлаб олиш баённомаси (агар шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари миқдоридан ошса, тендер савдолари ўтказилганлиги тўғрисида баённома), қонун ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

         Бюджетдан маблағ олувчилар шартномаларни ғазначилик бўлинмаларига рўйхатга олиш учун улар тузилгандан сўнг 20 иш куни мобайнида, бироқ жорий молия йилининг 25 декабридан кечикмасдан тақдим этишлари лозим.

Бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартномалар тузилиб, 20 иш куни ўтгандан сўнг тақдим қилинган ҳолларда, шартнома бюджетдан маблағ олувчига ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинмасдан қайтарилади.

Ғазначилик бўлинмалари  шартномаларни масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асл нусхалари ва кўчирма нусхасининг барча варақларига “Рўйхатга олинган” штампини қўйиш ва рўйхатга олинган рақами ва санаси кўрсатилиб, уларни ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси ва ғазначилик бўлинмасининг муҳри билан тасдиқлаш орқали рўйхатга олади.

Рўйхатга олингандан сўнг, шартноманинг икки асл нусхаси  бюджетдан маблағ олувчига қайтарилади, рўйхатга олинган шартноманинг кўчирма  нусхаси ғазначилик бўлинмасида  ҳисобга олиш ва сақлаш учун қолдирилади.

Шартномалар ҳисоби Ғазначилик дастурий мажмуида электрон тарзда бюджетдан  маблағ олувчининг номи ва реквизитлари, шунингдек шартнома суммаси, унинг  рақами ва тузилган санаси, ғазначилик бўлинмаси томонидан рўйхатга олинган  рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда Бюджетдан маблағ олувчиларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномаларини рўйхатга олиш китобида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.

 

3. Газначилик органларида  III-IV гурух харажатлари буйича юридик мажбуриятларни руйхатга олиш тартиби.

 

  Капитал қурилиш харажатлари бўйича шартномаларнинг икки асл ва бир кўчирма нусхаларидан ташқари, Буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

конкурс комиссиясининг қурилиш ишлари билан боғлиқ иш ва хизматларнинг пудратчи қурилиш (лойихачи) ташкилотини ва бошқа бажарувчиларини танлаб олиш бўйича йиғилиш баённомаси нусхаси, қачонки танлов савдолари предмети харидининг умумий қиймати 50 минг АҚШ долларидан юқори суммани ташкил этган ҳолларда;

конкурс комиссиясининг қурилиш ишлари билан боғлиқ иш ва хизматларнинг пудратчи қурилиш (лойихачи) ташкилотини ва бошқа бажарувчиларини  танлаб олиш бўйича йиғилиш баённомаси нусхаси, қачонки танлов савдолари  предмети харидининг умумий қиймати 50 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этган ҳолларда улар харид қилинадиган товар, ишлар ва хизматларнинг тавсифи, миқдори, бажариш муддатлари ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолдаги таклифларни талабгорларга юбориш ёки маҳсулот етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан эълон қилинган баҳо ва тавсифларни таққослаш йўли билан эркин савдода амалга оширилиши мумкин;

буюртмачининг пудрат қурилиш (лойиҳа) ишлари учун ўтказилган танлов савдолари натижалари бўйича ҳисоботининг Ўзбекистон Республикаси Давархитекқурилиш билан келишилган нусхаси;

пудратчи қурилиш ташкилотининг  қурилиш ҳавфини суғурталаш бўйича шартномасининг буюртмачи раҳбари  ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган нусхаси;

Давлатқурилишназорат  инспекциясининг қурилиш – монтаж ишларини бажаришга рухсатномасининг буюртмачи раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган нусхаси;

белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати) ва қурилишларнинг титулли рўйхатлари нусхалари, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланган ва конкурс савдоларининг ўтказилиши бўйича қурилишларнинг аниқланган манзилли ва титулли рўйхатлари нусхалари;

давлат экология экспертизаси хулосаси нусхаси (зарур бўлганда).

Капитал қўйилмаларга харажатлар аралаш манбалар ҳисобидан, мисол учун инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар доирасида амалга ошириладиган ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва Халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқалар) нинг кредитлари, қарзлари ва грантлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳолларда, шартномалар, иш бажарилганлигини тасдиқловчи бирламчи ва бошқа ҳужжатлар халқаро шартномалар талаблари ва шаклларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда, капитал қурилиш  буюртмачилари ғазначилик бўлинмаларига  рўйхатга олиш учун шартномаларнинг иккита асл ва бир кўчирма нусхасини тақдим қилади, ғазначилик бўлинмалари уларни ўрнатилган тартибда текширгандан сўнг, уларни ғазначилик бўлинмасининг (биринчи ва иккинчи) имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли шахслари (кейинги ўринларда – мансабдор шахслар) имзоси қўйилган ва ғазначилик бўлинмасининг муҳри билан тасдиқланган шартномалар нусхаларининг барча варақларига “Рўйхатга олинган” штампини қўйиш йўли билан рўйхатга олади.

Ушбу бандда кўрсатилган  шартномалар бўйича харажатлар тўловларини амалга ошириш учун асос, шартномаларда кўрсатилган ҳужжатлар, қоидага кўра, ҳисобварақ-фактуралар, оралиқ тўловлар сертификатлари, инвойслар, молиявий ҳисоботлар ва шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар ҳисобланади.

Тендер савдолари ёки конкурс таклифлари танловини ўтказмасдан лойиҳачи ёки пудратчи ташкилотни танлашда буюртмачи томонидан ғазначилик бўлинмасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорининг нусхаси тақдим этилади.

Ғазначилик бўлинмаси  бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни давомида шартномада кўрсатилган суммани бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметасида назарда тутилган тегишли ажратилган бюджет маблағларнинг мавжудлигига текширади.

Ғазначилик бўлинмаларининг ходимлари томонидан қабул қилинган шартномалар қуйидагиларнинг мавжудлигига текширилади:

қонунчиликка мувофиқ  юридик хизмат ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзолари, юридик хулосалари;

томонларнинг зарур  банк реквизитлари, муҳри ва имзолари;

товар (иш, хизмат)ларнинг етказиб бериш жадвали, қурилиш пудрат шартномалари бўйича қурилиш объекти жадвали.

Капитал қўйилмалар харажатлари  бўйича тузиладиган шартномаларда  тўлов шартлари ва муддатлари ва уларга илова қилинадиган тўлов жадваллари қонунчиликка мувофиқ бўлиши лозим.

Бунда, объектлар қурилишининг “фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш”  пудрат шартномаларида капитал қурилиш  буюртмачисининг банк реквизитлари ўрнига Ғазначиликнинг ягона маълумотлар  базасида ушбу буюртмачи учун очилган  тегишли шахсий ҳисобварақ реквизитлари кўрсатилади.

Агар тузилган шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул  маблағлари суммаси бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда  тутилган ажратилган бюджет маблағлари суммасидан ошса, ушбу шартнома бюджетдан  маблағ олувчига ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинмасдан қайтарилади.

Объектлар қурилишини “фойдаланишга  тайёр ҳолда топшириш”да ва ундан  фойдаланишнинг кафолатли муддати  тугаганда ғазначилик бўлинмаси  томонидан кейинги молия йилида Ғазначилик дастурий мажмуида тасдиқланган манзилли рўйхатда пудратчи қурилиш ташкилотига тўланиши назарда тутилган маблағлар доирасида жорий молия йилига юридик мажбуриятлар ҳисобга олинади. Шартноманинг қолган суммаси уларни тегишли объект бўйича жорий йилнинг манзилли ва титул рўйхатида акс эттирилиши шарти билан кейинги молия йили мажбуриятларида ҳисобга олинади.

 

IV гуруҳ харажатлари  бўйича юридик мажбуриятларни  рўйхатга олиш

Ғазначилик бўлинмаси  ходими IV гуруҳ харажатлари бўйича тегишли барча ҳужжатлар илова  қилинган шартномаларни қабул қилишда, тўлов жадвалида ҳужжат қабул қилинган санани қўяди, шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олингандан сўнг, бюджетдан маблағ олувчилар тўлов жадвалида рўйхатга олинган шартнома санасини қўяди. Бундан ташқари, шартномалар тақдим қилинган ҳужжатлар, ажратилган бюджет маблағлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигига текширилади. Қарама-қаршиликлар аниқланганда, шартнома рўйхатга олинмасдан, уни қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда бюджетдан маблағ олувчиларга ёзма билдиришнома билан  қайтарилади.

Қайтарилган шартномалар  тегишли ғазначилик бўлимлари масъул ходимлари томонидан шартнома рақами ва санаси, бюджетдан маблағ олувчи ва маҳсулот етказиб берувчи номи ва манзиллари, масъул ходим томонидан  шартнома қабул қилинган сана, қайтариш сабаби, шунингдек қайтариш санаси кўрсатилган ҳолда ушбу Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ, Қайтарилган шартномаларни рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади.

Ғазначилик бўлинмасининг  ёзма билдиришномасида кўрсатилган  барча камчиликлар тўғриланган  ҳолларда, бюджетдан маблағ олувчига шартнома такроран қайтарилишига йўл қўйилмайди.

Суд қарори бўйича тўловлар, йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа  мажбурий тўловларни тўлаш учун бюджетдан  маблағ олувчилар ғазначилик бўлинмаларига  юридик мажбурият мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл ва кўчирма нусхасини, шунингдек ушбу юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома, тўлов жадвалини иловалари билан рўйхатга олиш учун тақдим этади (мазкур Қоидаларга 6-илова).

Бюджетдан маблағ олувчилар  томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш шартномаларига, шунингдек бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлашнинг манзилли рўйхати ҳам илова қилинади.

Мукаммал таъмирлаш  шартномаларига суммаси 50 минг АҚШ  долларига тенг миқдордан ошганда, шартномаларга дефект акти асосида тузилган мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар рўйхати, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатлари ва униг экспертизадан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари ҳам илова қилинади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Информация о работе Ғазначилик органларида Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби