Тўғридан-тўғри хорижий капитал маблағлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Июня 2013 в 19:59, реферат

Краткое описание

Тўғридан-тўғри инвестиция (сармоя)лар ҳам жаҳон иқтисодиётига, ҳам унинг ўзаги-халқаро бизнесга сезиларли таъсир ўтказади.
Тўғридан-тўғри инвестициялар дейилганда ё 10 ёки ундан зиёд оддий акциялар устидан хорижий назорат, ёки корхона бошқарувида «самарали овозлар» тушунилади. Айримлар бу фақат мулк, акциялар капиталидаги улушини маблағ билан олиш; (1) хориждан акциялар сотиб олиш; (2) даромадни қайта инвестицияга йўналтириш; (3) фирма ички заёмлари ёки фирма ички қарзларни узиш.

Вложенные файлы: 1 файл

инвестиция.docx

— 24.26 Кб (Скачать файл)

 

Тўғридан-тўғри хорижий капитал маблағлари

Тўғридан-тўғри инвестиция (сармоя)лар ҳам жаҳон иқтисодиётига, ҳам унинг ўзаги-халқаро  бизнесга сезиларли таъсир ўтказади.

Тўғридан-тўғри инвестициялар дейилганда ё 10 ёки ундан зиёд оддий акциялар устидан хорижий назорат, ёки корхона бошқарувида «самарали овозлар» тушунилади. Айримлар бу фақат мулк, акциялар капиталидаги улушини маблағ билан олиш; (1) хориждан акциялар сотиб олиш; (2) даромадни қайта инвестицияга йўналтириш; (3) фирма ички заёмлари ёки фирма ички қарзларни узиш.

Бундан ташқари турли ноакционерлик шакллар – субконтракт, бошқарув битими, франчайзинг, лицензияли олди-берди, маҳсулотни тақсимлаш ва шулар кабилар ҳам мавжуд ва амалиётда кенг фойдаланилади. Хорижий инвестицияларнинг тўғридан-тўғри шакллари ва усуллари глобал характердаги бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши, уларни ҳал этиш учун ностандарт қарорлар қабул қилишга тўғри келишини ҳам тан олиш керак.

Расмий маълумотларга  кўра ўтган даврда чет эл капитал қўйилмалари (маблағлари) 1/3 га кўпайган. Кейин улар 10 йилда, сўнгра – 6-7 йилда икки баробар кўпайиб борган. Чорак асрда (50-йиллар ўрталаридан) улар 4 марта ўсган ва 80-йилларда жаҳонда тахминан 450 млрд. доллар қўйилмалар қўйилган. 1990 йилда 1,7 трлн. долларлик марра эгалланди. Яъни, улар фақат ўн йил ичида 4 баравар ошди. 2004 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йиғиндиси умумий суммаси 3 трлн. АҚШ долларидан ошиб кетди.

Тўғридан-тўғри инвестицияларнинг бундан юқори ўсиш суръатлари энг аввало жаҳон хўжалигини олға силжишгани, трансмиллий корпорациялар олдингидек капитал шаклида эмас, ишлаб чиқаришни чиқаргани, нафақат даромад олишни мўлжаллагани, балки ҳали ишлаб чиқаришнинг ўзи амал қилар экан, узоқ муддат даромад олишни кўзлангани билан боғлиқдир.

Ҳозирги давр босқичида жаҳондаги барча тўғридан-тўғри инвестицияларнинг 9/10 халқаро  корпорациялар томонидан назорат қилинмоқда. Жаҳонда бундай хўжалик юритувчи субъектлар сони 39 мингтани, яна плюс 270 мингта хорижий филиалларни ташкил қилади. Шунинг учун шуни таъкидлаш мумкинки, эндиликда трансмиллий корпорациялар ва уларга ўхшаш хўжалик тузилмалари жаҳон хўжалигининг динамик секторини ташкил қилади.

Ҳозирги давр босқичида деярли барча мамлакатлар капитал экспортёрлари ҳисобланади, шу билан бирга барча давлатлар тўғридан-тўғри капитал импортлари ҳамдир. Шунга қарамасдан инвестицияларни тақсимлаш (уларнинг географик тузилиши) бир текис эмас. Мисол учун, йирик донор бўлгани ҳолда Япония бундай капитал қўйилишларида камтаргина ўринни эгаллайди. Япония ҳукумати томонидан йўл қўйилган тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси ва бу мамлакат бизнеси атиги 17,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

Ҳозирги вақтда уч қутбли тўғридан-тўғри глобал аҳамиятга эга бўлган чет эл инвестициялари тузилиши ҳақида  гапириш учун барча асослар бор. Бу  АҚШ, Европа иттифоқи, Япониядир.

Бу «учлик» хиссасига  умумий инвестиция чиқариш ва киритишнинг 4/5 га яқинроғи тўғри келади. Яъни, жаҳон савдосида уларнинг улуши амалда кўпроқ. АҚШ капитал харакатининг йирик иштирокчисига айланган.

ЕИ да тўғридан-тўғри инвестиция асосида интеграция даражаси ўсиб бормоқда. Бутун ҳудуд эса йирик капитал экспортчиси сифатида майдонга чиқаяпти. Япония томонидан инвестиция чиқариш юқори суръатларда ўсаётгани қайд қилинмоқда. У «ташқи иқтисодиёт» ҳажмлари бўйича жаҳонда ўз ўрнини жиддий мустаҳкамлаяпти.

«Учлик» нинг ўз ичида эса  капиталнинг ўзаро чатишиб кетиши бораяпти, ўзаро савдо жаҳон савдосига нисбатан тез ўсаяпти. «Учлик» қиёфасида янги, янада юқорироқ қават халқаро  меҳнат тақсимоти ва ўз миллий тартибга солиш механизми вужудга келаяпти. Ҳозирги жаҳон хўжалиги стандартлари устидан ҳудудий даражада устунлик яратилаяпти.

«Катта еттилик» ўзида  ўзига хос юқори бозор қавати «штаб»ини намоён этади. Унда интеграция халқаро  муносабатларга асосланиб эмас, балки хўжалик тараққиёти юқори динамикасини амалда таъминловчи меъёрлар «ўйин қоидалари» ёрдамида амалга оширилади. Қолган мамлакатлар гуруҳи, айрим тўдалар бу жаҳон хўжалиги юритиш андозларига ўзига хос равишда «мослашади» ва етакчилар билан алоқаларни йўқотмасликка ҳаракат қиладилар.

Алоқа ва ахборот воситалари соҳасидаги ютуқлар туфайли бир қатор саноат соҳалари етакчи инвесторларга айланади: компанияларнинг хорижий капитал қуйилмалари, кўчмас мулкка ихтисослашган ва молиявий хизмат кўрсатишлар кейинги ўн йил кўрсаткичларига қараганда қисқарди. Кўпчилик саноат компаниялари учун хорижда ишлаб чиқариш марказлари эмас, балки маҳсулотларни тарқатиш тармоқлари яратиш, хорижда илмий-тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик бюролари ташкил этиш истиқбол режаларига айланаяпти.

Чет эл инвестицияларининг тўғридан-тўғри оқими географик тузилиши, яъни олға силжиши қуйидагиларга олиб келади: жаҳонда тўғридан-тўғри инвестициялар жорий ҳажми юқори даражага -315 млрд. АҚШ долларига етди (ўтган йилларга нисбатан ўсиш 40 %); бу сумманинг катта қисми  бош инвесторлар ҳисобланган ривожланган мамлакатларга тўғри келади (270 млрд. доллар) ва четдан инвестиция олувчиларники -203 млрд. доллар тўғридан-тўғри инвестиция оқими ривожланаётган мамлакатларга ҳам кўпайди, энди ривожланаётган мамлакатлардан экспорт эса 47 млрд. долларни ташкил этди. Собиқ социалистик мамлакатлар ҳам ортда қолгани йўқ: Марказий ва Шарқий Европада инвестиция оқими икки марта ўсди ва салкам 12 млрд. АҚШ долларига етди. Осиёдаги молиявий инқироз, унинг жаҳон иқтисодиётига нохуш таъсир этаётганига қарамасдан, ЮНКТАД маълумотларига кўра, жаҳонда тўғридан-тўғри чет эл инвестиция оқими 2005  йилда 10 % га – рекорд даражасига – 440-450 млрд. АҚШ долларига ўсди. Бу капитал қўйилмаларнинг катта қисми тараққий этган мамлакатлар, Лотин Америкаси давлатлари, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларига келиб тушди. Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси ўсиши Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёда кузатилмоқда. Тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари инқирози бошлангандан кейин минтақа мамлакатлари учун хусусий молия ресурслари муҳим манба бўлиб қолди.

Хорижий инвестициялар  тузилиши

Инвестицияларнинг катта қисми ва уларни амалга оширувчи бош «харакатдаги шахс» трансмиллий корпорациялар (ТМК) эслатилган «учлик» (АҚШ, ЕИ ва Япония) қиёфасида жамланган.

10 йирик қабул қилувчи мамлакатларга инвестиция оқимининг 2/3 қисми 100 кичик мамлакатларга -1% тўғри келади.

Нисбатан тараққий этган мамлакатлар гуруҳлари ички инвестицияси рекорд ўсиши аввало фирмалараро қўшилиш жараёни ва партнерлар акцияларини сотиб олиш фаоллашуви билан боғланади.

Тўғридан-тўғри инвестицияларнинг салкам 90 % (чиқариш ва жойлаштириш) тараққий этган давлатларга тўғри келади. Натижада уларнинг умумжаҳон ҳажмида ишлаб чиқаришда капитал жойлашуви 65 % гача ўсди.

Агар хорижий инвестициялаш  кўлами бўйича АҚШ, Буюк Британия, Францияда жойлашган трансмиллий корпорациялар (ТМК) етакчи бўлса, чет эл инвестицияларини кўпроқ жалб этувчилар ҳам ўша - АҚШ, Буюк Британия, Германия мамлакатлари бўлаяптилар.

Инвестицияларнинг нотекис  жойлашувига хос хусусият бошқа давлатлар гуруҳига ҳам таълуқли. Ривожланаётган мамлакатларда жойлаштирилаётган маблағлар умумий сўммасининг 2/5 га яқини Осиёга, 1/4 Лотин Америкасига, қолгани (1/10 гача) Африкага тўғри келади.

Жанубий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё тўғридан-тўғри инвестицияларни жойлаштиришда жаҳоннинг ривожланаётган мамлакатлари орасида йирик минтақа бўлиб қолмоқда. Бу шу билан боғлиқки, Осиё давлатларини ҳозирги замон кўламида тараққиёт динамизми бошқа мамлакатлардан трансмиллий корпорациялар (ТМК) учун янги бозор топишга интилиш, ҳудуд ресурсларини ўзларининг глобал ишлаб чиқариш тизимига буйсиндиришда қулай имконият бўлиб хизмат қилаяпти.

1992 йилдан бошлаб, ривожланаётган  мамлакатлар гуруҳида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини йирик олувчиси бўлиб, Хитой Халқ Республикаси (XXP) чиқмоқда. XXP чет эл капитали учун миллий режим яратиш сари харакат қилаяпти, аста-секин унга илгари берилган имтиёзларни олиб ташлаяпти, хусусан импорт пошлинасидан озод қилинганлиги. XXP иқтисодий ўсиш сураътларини ҳисобга олган ҳолда ва унда тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари учун янги соҳалар очик эшик жараёнида Хитой узоқ муддатли истиқболда хорижий инвесторларни жалб қилувчи объект бўлиб қолади.

Тўғридан-тўғри чет инвестициялари оқими Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида ўсаяпти. Чет эл капитали қўйилмалари асосан бир нечта соҳаларга қаратилган: автомобилсозлик (Мексика ва Бразилия), фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш (Чили), чет эл инвесторлари қизиқиши хусусийлаштириш жараёнлари авж олган Аргентина ва Перуда ҳам кучайди.

Мутахассисларнинг фикрича, тўғридан-тўғри инвестициялар оқими нотекислиги Лотин Америкаси мамлакатларида келажакда ҳам сақланиб қолади. Унда энг аввало бошланган хусусийлаштириш жараёнларида Бразилия ва автомобилсозликда бир қатор йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширган корхоналар кўзга ташланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, аввалгидек халқаро  инвестициялаш жараёнлари марказида Африка мамлакатлари туради. Бу ерга инвестиция худди дунёнинг бошқа ҳудудларидаги сингари тез ўсмоқда. Африкада йирик чет эл инвесторлари бўлиб Франция, ГФР, Италия, Буюк Британия трасмиллий корпорациялари (ТМК) қолмоқда.

Марказий ва Шаркий Европа мамлакатларида чет эл инвесторлари фаоллик кўрсаткичлари рекорд даражасидан  юқори. Бу фақат хусусийлаштириш жараёнларининг навбатдаги тўлқини билангина изоҳланмайди. Бу ерда ниҳоят иқтисодий ўсишлар ҳам бошланган (Польша, Чехия). Ушбу мамлакатларга бир йилда чет эл инвесторлари умумжаҳон оқимининг 5 % йўналтирилган. Бунда барча ўсишнинг 2/3 қисми Венгрия ва Чехияга тўғри келди: у ёкка хусусий капитал оқими салкам уч марта кўпайди.

 Трансмиллий корпорациялар  (банклар ва молиявий муассасалар қўшилмаган ҳолда) хорижий қўйилмалари ҳажми бўйича йирик 100 таси саноат тараққий этган мамлакатларда жойлашган. Уларнинг хорижий эгалик қиймати тахминан 1,4 трлн. доллар баҳоланмоқда. Бу тўғридан-тўғри чет эл инвестацияларининг дунёдаги умумий ҳажмини 2/3 қисмини ташкил қилади. Хорижий инвестициячилар фаолиятида энг фаол иштирокчи компаниялар орасида инглиз-голланд концерни «Роял-Датч Шелл» олдинда бораяпти. Унинг хорижий активи 63,4 млрд. доллар. «Эксон» 56,2 млрд. доллар қийматга эга.

Эндиликда йирик трансмиллий  корпорация (ТМК)лар орасида ривожланаётган Осиё ва Лотин Америкасидан чиққан мамлакатлар бор. Бундай ТМК лар руйхатини Хитойдан «Хатчинсон Уампу» ва Мексикадан «Семекс» бошқариб боришаяпти.

Шундай қилиб, турли каналлар билан амалга оширилаётган халқаро  капитал ҳаракати ҳозирги босқичда жаҳон хўжалик алоқаларининг динамик  ривожланаётган шаклидир. Байналминаллашув (интернационалашув) жараёнлари кейинги ўн йилда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш каналлари роли сезиларли ошганини кўрсатади, унинг бош субъектлари халқаро  иқтисодий муносабатлар ва жаҳон иқтисодиётида халқаро  корпорациялардир.


Информация о работе Тўғридан-тўғри хорижий капитал маблағлари