Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2013 в 12:40, курсовая работа

Краткое описание

1. Инвестиция тушунчаси.
2. Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши.
3. Хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари.
4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнин аҳамияти

Вложенные файлы: 1 файл

Хорижий инвестициялар (2).doc

— 206.00 Кб (Скачать файл)

Хорижий инвестициялар  қўшма корхоналарда ўз ҳиссаси билан  қатнашиб, хорижий инвесторларга  тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришлари мумкин.

Хорижий инвестицияларга асосан 2 гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади:

1) иқтисодий  омиллар:

-ишлаб чиқаришнинг  ривожланиши ва иқтисодий ўсиш  суръатларининг бир маромда ушлаб  турилиши;

-жаҳон ва  алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида  чуқур таркибий силжишларнинг  амалга оширилиши (айникса, фан-техника тараққиёти ютуқлари ва жаҳон хизматлар бозори тараққиёти таъсири остида олиб борилиши);

-ишлаб чиқаришни  халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувининг  чуқурлашуви;

-жаҳон иқтисодиётини  трансмиллийлаштирилишини ўсиб  бориши (АКШ Трансмиллий корпорация (ТМК)лари хорижий филиалларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми АҚШ товар экспортидан 4 маротаба ортикдир);

-ишлаб чиқаришнинг  байналминаллашуви ва интеграция  жараёнларининг чуқурлашиб бориши;

-халқаро иқтисодий  муносабатлар (ХИМ)нинг фаол ривожланиши ва бошқалар.

2) сиёсий  омиллар:

-капитал экспорти (импорти)ни эркинлаштириш (Эркин  иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ), оффшор  ҳудудлари ва бошқалар.);

-ривожланаётган  мамлакатларда индустирлаштириш  сиёсатини олиб бориш;

-иқтисодий  ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш);

-бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқалар.

 

Чет эллик инвесторлар  асосан даромад (фойда) олиш мақсадида  тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.


 

Бу, ўз навбатида, инқирознинг  нафақат салбий оқибатларини юмшатишга, балки Ўзбекистон иқтисодиётини  янада кучли ва бардошли иқтисодиётга айлантиришга қаратилган инқирозга қарши чораларнинг кенг миқёсли комплекс дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни тезроқ амалга ошириш имконини берди. Бунда эса энг ҳал қилувчи вазифа — хорижий инвестициялар ва узоқ муддатли инвестициявий кредитларни жалб этиш эвазига иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш асосини тубдан модернизациялаш, уни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдан иборат.

Маълумки, молиявий мақсадларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш ва улардан  фойдаланиш самарадорлигини ошириш юқори ликвидли рақобатбардош маҳсулотларни  ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг реал секторини жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш имконини беради. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун ўтган 2009 йилда Президентимиз қарорлари асосида республикада инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бир қанча қарор ва дастурлар қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилди. Хусусан, Инвестиция дастури (2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон), «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастури (2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон), «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» дастури (2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сон) ҳамда «Қўшимча инфратузилма объектларини қуриш» дастури (2009 йил 17 мартдаги ПҚ-1073-сон) шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда 2010 йил  учун амалга ошириш белгилаб олинган  инвестиция дастурида молиялаштиришнинг  аҳамиятли қисми корхона маблағлари (42,6 фоиз) ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш (21,3 фоиз) орқали амалга оширилиши режалаштирилган. Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари, аҳоли маблағлари ва Тикланиш ва тараққиёт маблағлари ҳисобига 2010 йилда жами инвестицион маблағларнинг 22,6 фоизи тўғри келиши назарда тутилган. Бундан кўриниб турибдики, асосий эътибор корхона маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми кўламини ошириш ва бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг техника ва технологик қувватларини модернизациялаш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали аҳолининг юқори даромад олишига эришиш, буларнинг оқибатида эса, мамлакат фаровонлигини юксалтириш мақсад этиб қўйилган.

 

 

Бу борада тўғридан-тўғри  хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда озод қилинади:

- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга;

- 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача - 5 йил муддатга;

- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.

 

Бу йўналишда аниқ мақсадли иш олиб бориш нафақат инвестицияларни, балки энг аввало, илғoр технология ва ноу-хауларни жалб этишни кўзда тутади. Улар эса Ўзбекистонга жаҳон бозорида ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради. Айтиш керакки, жиддий хорижий инвесторлар учун яратилаётган кенг истиқболлар ва имкониятлар ҳамда аниқ баён этилган тараққиёт устуворликлари етакчи трансмиллий компаниялар ва корпорацияларнинг мамлакатимизга ўз инвестицияларини олиб киришига юқори даражада интилишини таъминлайди. Сўнгги йилларда жалб этилган ҳамда изчил ва барқарор иқтисодий ўсиш, янги юқори технологияли иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромади даражасини кўтаришнинг ишончли манбаига айланган узоқ муддатли инвестициялар ҳажми 35 миллиард доллардан ошди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқлари бўлган нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида «Хитой миллий нефть корпорацияси», Жанубий Африканинг «Сасол», Малайзиянинг «Петронас», Кореянинг «Лотте», «LG international», «SK» корпорациялари, Корея миллий нефть корпорацияси, Корея миллий газ корпорацияси, Россиянинг «Газпром» ва «Лукойл», Американинг «Texaco», Япониянинг «Мицуи» ва «Марубени» корпорациялари, машинасозлик соҳасида – Американинг «Женерал Моторс», Германиянинг «МАН», Япониянинг «Исузу»; авиация инфратузилмаси ва мультимодал логистика соҳасида – Кореянинг «Кореян Эйр» ва Япониянинг «Мицубиси»; озиқ-овқат ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида – Швейцариянинг «Нестле», Англия-Американинг «ВАТ», кимё соҳасида – Испаниянинг «Максам»; тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларида – Кореянинг «ДЭУ интернэйшнл», Ҳиндистоннинг «Спентекс», Япониянинг «Мицубиси» ва бошқа ўнлаб хорижий компаниялар, банк-молия секторида «Royal Bank of Scotland»,  «Корея Тараққиёт банки» ва ҳоказолар яқин шериклар ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистoн Республикаси ҳудудида хорижий инвесторлар билан биргаликда фаолият олиб бораётган қўшма корхоналарнинг сони 4 мингдан ошди.

Кенг миқёсдаги инвестициялар, ривожланиш мақсадларида халқаро молиявий институтлар билан ўрнатилган фаол ҳамкорлик, хорижий инвесторлар учун имкониятлар изчил равишда кенгайтирилиб борилиши келгуси 2010 йилда Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишни камида 8,3 фоиз даражасида белгилаш ва унга эришиш имкониятини беради. Бундай мақсадларнинг асосли эканлиги энг обрўли ҳалқаро молиявий институтлар томонидан бир неча бор тасдиқланган.

Шу ўринда ички инвестициялардан фойдаланиш борасида ҳам мамлакатимизда талай ишлар амалга оширилиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги 1090-сонли Қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган «Аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини тижорат банкларидаги депозитларига янада жалб этиш бўйича қўнимча чора-тадбирлар комплекси» доирасида банк тизимида бу борада олиб борилаётган ишлар янада фаоллашди.

Бугунги кунда ички инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича:

- тижорат тузилмаларини  кафолатга бўлган талабини таъминлаш мақсадида кафолат-гаров жамғармалари тизимини шакллантириш;

- аҳоли бўш пул маблағларини  инвестицион жараёнларга жалб  қилиш мақсадида қимматли қоғозлар  бозорини янада ривожлантириш,  турли қимматли қоғозларни муомалага  чиқариш (уй-жой сертификатлари ва уй-жой облигациялари);

- ишлаб чиқаришни тузилмавий-технологик  қайта қуришни жадаллаштириш  мақсадида марказлашган кредит  ресурсларнинг бир қисмини тез  қоплайдиган инвестицион лойиҳаларни  молиялаштиришга қаратиш, шу жумладан  кичик бизнес объектларига йўналтириш;

- инвестицион лойиҳаларни  молиялаштиришнинг нокредит усулларидан  бўлган лизинг, франчайзинг, факторинг  кабилардан фойдаланишни кенгайтириш;

- инвестицион лойиҳаларни  сифатини ошириш, лойиҳаларни капитал  қўйилмалар самарадорлиги талабларига мос келиши мақсадида тижорат асосида доимий равишда фаолият юритадиган инвестицион лойиҳалар кўргазмасини ташкил қилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб этиш

соҳасидаги асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, 4.12.1998 й.

- Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуни, 30.04.1998 й.

- Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида»ги Қонуни, 30.04.1998 й.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги Қарори, 28.10.2009 й.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, 11.04.2005 й.


 

 

4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва роли

 

Бозор иқтисодиётининг  асосий иқтисодий тушунчаларидан бири инвестициялар тушунчаси бугунги ҳаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамиятини, зарурлигини кўрсатади.

Ўзбекистон ва жаҳон  иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик юритувчи субъект англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, чет эл инвестицияларини кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас.

Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш, ишлаб  чиқаришларни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш, инвестицияларни  жалб этиш, биринчи навбатда, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш сиёсати изчил амалга оширилди. 2009 йилда автомобилсозлик, қурилиш материаллари саноати, кимё, озиқ овқат, енгил, фармацевтика саноатида ва бошқа тармоқларда янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди. Автомобиль ва темир йўл транспорти тизимлари ва телекоммуникацияларни жадал ривожлантириш ишлари фаол олиб борилди.

2010 йил мамлакатимизда  муҳим стратегик лойиҳаларни  амалга ошириш учун 3 млрд АҚШ  долларидан зиёд ёки ўтган  йилга нисбатан 30 % кўп хорижий инвестицялар жалб қилиниши эътиборга оладиган бўлсак, ўйланманки, амалга ошириладиган лойиҳаларнинг кўлами ва салмоғи ўз-ўзидан аён бўлади.1

Бу борада сўз кетганда Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини таъкидлашимиз лозим: “Бугун жойларда иқтисодиётни юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш учун хорижий сармояларни жалб қилиш, ....... нечоғлик катта ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини кимгадир исбот қилиб беришга ҳожат йўқ. Бу авваломбор, аҳоли бандлиги, унинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш, бу охир – оқибатда республикамиз ҳудудлари, шаҳар ва туманларимиздаги энг муҳим ижтимоий муаммоларни ечиш демакдир”2.

Шу боисдан ҳам ватанимизга  хорижий сармояларни жалб этаётган корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва зарурий шароитларни яратиб бериш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу турдаги корхоналарни рағбатлантириш асосан солиқ имтиёзлари орқали амалга оширилади. Чунки ҳар бир инвестор ўз сармоясини бирор ҳудудга киритар экан уни бефарқ қолдирмайдиган ва  эътиборини тортадиган асосий масала у ерда амал қилаётган солиқ қонунчилиги ҳамда солиқлардан берилаётган имтиёзлар масаласидир. Шу сабабдан солиқ имтиёзларини тўғри йўналишларда тақдим этиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш лозим, акс ҳолда эса имтиёзларни беришдан кўзланган мақсадларга эришилмасликка олиб келади. Шунга кўра, иқтисодиётни фаол ривожлантириш кенг миқёсдаги инвестицияларни талаб қилади.

Демак, инвестициялар  ҳар қандай иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи куч экан, барча имкониятларимизни ишга солиб иқтисодиётимизга йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини оширишимиз лозим.

Кўриб турганимиздек, республикамизда  бир қанча муаммолар мавжуд, уларни ҳал этишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз:

-хорижий инвесторларга  ва миллий ишлаб чиқарувчиларга  бир хил имконият, имтиёзлар яратиш;

-миллий бухгалтерия  ҳисобини Халқаро Молиявий Ҳисоби  Стандартларига янада яқинлаштириш;

-қўшма корхоналарни  ташқи бозорларга йўналтирилган  фаолиятини жадаллаштириш, валюта  оқимини барқарорлаштириш. Бунга  рағбатлантириш учун турли хил  коммунал хизматлардан қисман  озод этиш ва солиқ, йиғим,  божхона тўловларидан тўлиқ озод  этиш орқали эришиш;

Информация о работе Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни