Иқтисодиётнинг ривожланишида инновацияларнинг роли

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 28 Апреля 2013 в 09:16, статья

Краткое описание

Банк маблағларни истиқболли инвестиция лойиҳалари, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар, истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни орттириш ва маҳаллийлаштириш, хизмат кўрсатилаётган корхоналар молиявий ҳолатларини соғломлаштиришга йўналтириладиган фаол кредит сиёсатини олиб боради. Банк фаолиятини маркетинг таҳлилини амалга оширишда асосий эътибор молиявий-иқтисодий кўрсаткичларга қаратилиши лозим. Жумладан, 2012 йил 1 январь ҳолатига Банк кредит қўйилмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 889 млрд.сўмга ёки 62%га ўсиб, 2312 млрд.сўмга етди.

Вложенные файлы: 1 файл

Абдуназаров А.ММВ-01.docx

— 187.53 Кб (Скачать файл)

И.Хотамов и.ф.н., доц., А.Абдуназаров

магистр 2-курс, MMV-01 гуруҳи

 

“Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБда кредит сиёсатини амалга оширишнинг маркетинг таҳлили


Банк маблағларни истиқболли инвестиция лойиҳалари, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган  маҳсулотлар, истеъмол товарларини  ишлаб чиқаришни орттириш ва маҳаллийлаштириш, хизмат кўрсатилаётган корхоналар молиявий ҳолатларини соғломлаштиришга  йўналтириладиган фаол кредит сиёсатини олиб боради. Банк фаолиятини маркетинг таҳлилини амалга оширишда асосий эътибор молиявий-иқтисодий кўрсаткичларга қаратилиши лозим. Жумладан, 2012 йил 1 январь ҳолатига Банк кредит қўйилмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 889 млрд.сўмга ёки 62%га ўсиб, 2312 млрд.сўмга етди. Кредит сармоялари тўлиқ равишда иқтисодиётнинг реал секторига, жумладан 1546 млрд.сўми – саноатга, 244 млрд.сўми - қурилишга, 241 млрд.сўми - транспортга, 111 млрд.сўми - савдога, 40 млрд.сўми - қишлоқ хўжалигига, 4 млрд.сўми - аҳолига маиший хизмат кўрсатишга, 5 млрд.сўми – турар жой - коммунал хизматларига ҳамда 121млрд.сўми - бошқа тармоқларга йўналтирилган. Кредит қўйилмалари таркибида узоқ муддатли кредитларнинг улуши 83 фоизни ёки 1918 млрд. сўмдан ортиқни, қисқа муддатли кредитларнинг улуши эса 17 фоизни ёки 394 млрд. сўмни ташкил қилди. Банк факторинг хизматларини тақдим қилган ва лизинг амалиётларини амалга оширган ҳолда иқтисодиётнинг реал секторига қўмаклашиш ва фаол тарзда қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 2012 йил 1 январ ҳолатига кўрсатилган факторинг хизматлари 113,0 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 27,8 фоизни ташкил қилди. 2012 йил 1 январ ҳолатига лизинг амалиётлари портфели 24,9 млрд.сўмдан иборат бўлиб, жумладан 8,0 млрд.сўми 2011 йилда амалга оширилди.

Банкнинг республикани ривожлантириш  бўйича йирик иқтисодий ва ижтимоий дастурларни кредитлаш ва молиялаштиришда  иштирок этиши “Қўнғирот сода заводи”, Тўбатегин калийли ўғитлар  кони базасидаги “Деҳқонобод калийли  ўғитлар заводи”, сиқувчи компрессор станциялари қурилиши билан Памук ва Денгизкўл конларини ишга туширилиши, Ғузор-Сурхон юқори кучланишли линиясининг қурилиши, Навоий ИЭС, “Бухоро ЭС” ОАЖ, “Сирдарё ЭС” ОАЖ, “Навоий РЭС” ОАЖ, “Тошкент ЭС”ларда ПГУ қурилиши каби ўзига хос ва муҳим объектларни қуриш, модернизация қилиш ва замонавий жиҳозлар билан жиҳозлашга кўмаклашмоқда.

Уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш бўйича иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш амалга оширилмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликни ривожлантириш - кредит сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Тармоқлар бўйича кўрадиган бўлсак, кичик бизнес субъектларига  берилган кредитларнинг 94,2 млрд.сўми (32%) - саноатни ривожлантиришга, 16,3 млрд.сўми (5%) – қишлоқ хўжалигига, 63,5 млрд.сўми (21%) – қурилиш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис сохасига, 80,9 млрд.сўми (27%) – айланма маблағларни тўлдиришга ва 44,0 млрд.сўми (15%) – бошқа тармоқларга йўналтирилди. Кичик бизнес вакилларига берилган кредит хисобига 8,2 мингта янги иш ўринлари яратилди.


Микрокредитларни ҳам  тармоқлар мисолида таҳлил қилсак, 5,9 млрд.сўми (20%) - саноатни ривожлантиришга, 3,1 млрд.сўми (10%) – қишлоқ хўжалигига, 5,8 млрд.сўми (20%) – қурилиш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис сохасига, 10,3 млрд.сўми (35%) – айланма маблағларни тўлдиришга ва 4,5 млрд.сўми (15%) – бошқа тармоқларга йўналтирилганлиги кўриш мумкин. Берилган микрокредитлар ҳисобига 2,3 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 январдаги  ПҚ-1047-сонли “Истеъмол товарларини  ишлаб чиқаришни кенгайтириш  ва ички бозорни тўлдириш бўйича қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган тадбирлар режасини бажариш бўйича истеъмол товарларини  ишлаб чиқарувчилар, фермер хўжаликлари  ва якка тартибдаги тадбиркорларга 59,5 млрд.сўмлик кредитлар берилди, жумладан:

- истеъмол товарларини  ишлаб чиқарувчи корхоналарга  хом-ашё ва материалларни харид  қилиш учун 40,0 млрд. сўм, технологик  жиҳозларни сотиб олиш учун 17,5 млрд. сўм, лизинг шартлари асосида  молиялаштириш учун 0,3 млрд. сўм миқдоридаги  кредитлар ажратилди;

- фермер хўжаликлари ва  тадбиркорликнинг бошқа субъектларига  19 та иссиқхоналарни яратиш учун 1,7 млрд. сўм миқдоридаги кредит  ажратилди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБ кўмагида амалга оширилган кичик  бизнеснинг энг истиқболли лойиҳалари сирасига Андижон ва Наманган вилоятларида автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш  бўйича замонавий станцияларни ташкиллаштириш, Тошкент шаҳрида юк ташиш хизматларини кўрсатиш, Хоразм вилоятида товуқ  гўшти ва тухум ишлаб чиқаришни  кенгайтириш, Бухоро вилоятида гилам  маҳсулотлари ва Тошкент шаҳрида  полиэстер ипларини ишлаб чиқаришни  кенгайтириш, Тошкент шаҳрида мебеллар ва ёғоч маҳсулотлари ишлаб чиқаришни  ташкиллаштириш бўйича бир қатор  лойиҳаларни киритиш мумкин.

Кичик бизнес субъектларини  молиялаштириш учун хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва ўзлаштириш бўйича ўтказилаётган ишлар доирасида  “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан  истиқболли лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш  бўйича ишлар доимий асосда ўтказиб  келинмоқда.

Молиялаштиришда 2012 йилда  банк иштирок этган муҳим лойиҳаларга  қуйидагилар киради: “Деҳқонобод  калийли ўғитлар заводида ишлаб  чиқариш қувватларини кенгайтириш, “Ўзкимёсаноат” ДАК”, “Ангрен очиқ конини техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни  ҳисобга олган ҳолда Янги Ангрен ИЭСни йил давомида кўмир ёқишга ўтказиш, “Ўзбекэнерго” ДАК”, “Сирдарё ва Толимаржон ИЭС га детандер-генераторларини  ўрнатиш”, “370-400 МВт қувватли буғ-газли  қурилма блокининг қурилиши билан  Навоий ИЭСнинг кенгайтириш, “Ўзбекэнерго”  ДАК, “Жанубий Кемачи” конини жиҳозлаш, “Ўзбекнефтегаз” МХК, “Шўртаннефтегаз” УШКда пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг қурилиши” (5-навбат), “Сургил конини жиҳозлаш билан кон  асосида Устюрт ГХКнинг қурилиши, “Ўзбекнефтегаз” МХК”. 

Умуман олганда, 2011 йилда  Банк томонидан саноатнинг устувор  соҳаларига оид стратегик инвестиция лойихаларини молиялаштириш учун хорижий  валютада 426,92 млн.АҚШ долл. хажмида  маблағлар ажратилиб, улардан 281,78 млн. АҚШ доллари – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт жамғармасининг, 145,14 млн.АҚШ долл. – Хитой банкларининг кредит линиялари ҳисобига молиялаштирилди.

 “Ўзсаноатқурилишбанк”  ОАТБ шунингдек, ҳукуматимиз томонидан  Ўзбекистон Республикаси Тикланиш  ва Тараққиёт жамғармаси маблағларини  қайта молиялаштирувчи йирик  банк сифатида танлаб олинган.  Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон  Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт  жамғармасининг иқтисодиётни реал  секторига ва қайта молиялаштирувчи  йирик банк сифатида, “Ўзсаноатқурилишбанк”  ОАТБга қўйилмалари юқори ўсиш  суръатларини сақлаб қолган холда,  ҳар йили энг камида 30%га ортмоқда.


Информация о работе Иқтисодиётнинг ривожланишида инновацияларнинг роли