Буюк Хитой девори

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 23 Ноября 2014 в 09:45, реферат

Краткое описание

Буюк Хитой деворини ўрганиш ташкилоти ходими Айминь Чжао баландлиги — 1,5, эни — 4 метрбўлган девор парчасини қуйидагича изоҳлади: Бу парча худди ўша икки минг йил илгариги Цинь сулоласи давридаги услуб ва техника бўйича ясалган. Уни тарихий ёдгорликдан оддий кўз билан фарқлаб бўлмайди, фақат мутахассислар фарқлаши мумкин. Ташкилот ташаббускорлари лойни мустаҳкамлаш учун қизил тол ва қамиш қўшиб қоришди. Бундан ташқари ҳар бир қатламни тайёрлашда темир бетондек чидамли бўлсин деб, оҳак, тупроқ, гуруч уни ҳам қўшилди. Ҳар бир метрни тиклашга салкам 1 соат вақт кетди. Шунга қараб Цинь ва Хань сулоласи усталари 4,5 минг км.ли деворни қуриш учун қанча вақт сарфлагани аниқланди.

Вложенные файлы: 1 файл

Буюк Хитой девори.docx

— 506.68 Кб (Скачать файл)

 

Буюк Хитой девори

Буюк Хитой деворини хитойликлар қургани барчага маълум. Қизиғи бу деворни тиклаш учун 8 млн. ишчи кучи керак бўлган, лекин ўша пайтда Хитойда бор-йўғи 5 млн. фуқаро яшаган. Олимлар аслида ким ва нима мақсадда бу деворни тиклаганини аниқлашга ҳаракат қилиб, кўплаб фаразларни илгари суришган.

Буюк Хитой деворини ўрганиш ташкилоти ходими Айминь Чжао баландлиги — 1,5, эни — 4 метрбўлган девор парчасини қуйидагича изоҳлади: Бу парча худди ўша икки минг йил илгариги Цинь сулоласи давридаги услуб ва техника бўйича ясалган. Уни тарихий ёдгорликдан оддий кўз билан фарқлаб бўлмайди, фақат мутахассислар фарқлаши мумкин. Ташкилот ташаббускорлари лойни мустаҳкамлаш учун қизил тол ва қамиш қўшиб қоришди. Бундан ташқари ҳар бир қатламни тайёрлашда темир бетондек чидамли бўлсин деб, оҳак, тупроқ, гуруч уни ҳам қўшилди. Ҳар бир метрни тиклашга салкам 1 соат вақт кетди. Шунга қараб Цинь ва Хань сулоласи усталари 4,5 минг км.ли деворни қуриш учун қанча вақт сарфлагани аниқланди.

Бу иншоот ҳам Хеопс пирамидасига ўхшаш дунёвий улкан иморатларнинг намунаси. Ҳатто ундан ҳам салобатлироқ. Чунки Хитой деворидан 30 та худди шундай эҳром яратиш мумкин. Албатта, қадимги ёдгорликларни бир-бири билан таққослаб бўлмайди. Чунки девор қурилишига қадимги мисрликлар тошнинг устига тош қўйиб пирамида ясашга кетган вақтидан ўн марта кўп вақт кетган. 
Ҳисоб-китобларга кўра, эрамиздан олдинги III-II асрда баландлиги олти метрли ғишт-лойли деворнинг қурилишида камида 8 млн. киши ишлаган. Лекин ўша пайтда Хитойнинг бутун аҳолиси 5 млн. кишидан ортмаган. Шунга қарамай ўша пайтда девордан ташқари узунлиги2000 км. бўлган канал ва6500 км. масофадаги йўл ҳам қурилган. Хўш, қўшимча икки миллион ишчи кучи қаердан олинган?

Замонавий ҳисоб-китобларга кўра, деворнинг қурилишига фақат қуллар эмас 10 млн. мутахассис ходим ва 10 йил ўрнига 50 йил тинимсиз меҳнат қилиш керак бўларди. Замонавий техника ҳисоб-китобни тўғри чиқара олмаяптими ёки бунда бошқа сир борми? 
Ривоятларга кўра, қурилиш жараёнида ўлган қулларни девор орасига уриб кетаверишган. Девор қолдикларини тадқиқ қилган олимлар бир неча бор одам танаси қолдиқларига дуч келишган. Деворни бўйига текшира туриб эса бутун бошли қабристонларга дуч келишган. Ривоятларга кўра, жасадларнинг руҳий қуввати қўшимча ҳимоя вазифасини ўтасин деб, уларни тик ҳолатда кўмишган. Лекин бу фараз ҳали илмий асосланмаган. Яна бир ривоятда айтилишича ўлган аждодлар тирикларнинг ҳимоячиси ҳисобланган. Минглаб километр масофада кўмилганлар бир пайтлар энергия қалқони деб қаралган. Миллионлаб кишиларнинг ҳаёти ва уларнинг машаққатли меҳнати аслида нима учун сарфланган? Албатта, ҳамма бир овоздан Хитойнинг Буюк Ипак йўли билан кесишган шимолий чегарасини кўчманчилардан ҳимоя қилиш учун деб жавоб бериши табиий. Лекин унда девор узлуксиз бўлиши керак эди-ку! Аммо деворнинг очиқ қолган жойлари кўп ва баъзи жойларда бу узилишлар юзлаб километрни ташкил этади.

Агар девор ҳимоя учун қурилмаган бўлса, унда нега шунча харажат ва меҳнат? Балки эрамиздан олдинги III асрда яшаган ва Хитойни бирлаштирган император Цинн Шихуанди шуҳратпарастлик дардига чалингандир! Лекин унинг ишини, яъни деворни Хан авлоди вакили ҳам Тибет тоғларигача давом эттирди. Бир ярим минг йилдан кейин Мин империяси асосчиси император Чжу Юаньчжан яна 4 минг километр масофани девор билан ўради. Ўзига бино қуйганлар жуда кўпдек туйилмаяптими?.. 
Пекин радиофизика лабораториясида радио тўлқинларни коинот кенгликларида тарқалиши ва таъсирини ўрганиш жараёнида қизиқ ҳолатга дуч келишди. Катта иншоотларнинг электр сиғими шунчалик каттаки, Ер айланганда улар геомагнит майдонининг қимирлашига олиб келади ва натижада галактикааро кенгликларга сигнал тарқатади. Ихтирочилар тахминига кўра, Ер юзидаги катта иншоотлар — Миср эҳромлари ва Буюк Хитой девори кабилар Сомон йўлиаро алоқа учун махсус қурилган бўлиши мумкин. Албатта, бу олимларнинг навбатдаги тахмини. Лекин мамлакат чегарасини шунчалик улкан ва узун девор билан ҳимоя қилиш ҳам унчалик ишонарли эмас. Қолавреса, шу пайтгача бу фикрга ишончли бир исбот топилмаган.

Улкан антенналар ҳақидаги фараз эса, қадимги Ерда техника борасида биздан анча илгарилаб кетган одамлар яшаганини исботлайди. Шунда ишчи кучи етишмагани ҳакидаги ақлга зид фикрлар ҳам ўз ечимини топади. Чунки қадимги одамлар бизга номаълум, ишни тезлаштирадиган техникадан фойдаланган бўлишлари ҳам мумкин…


 


Информация о работе Буюк Хитой девори