Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги тадбиркорлик

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Мая 2013 в 17:18, реферат

Краткое описание

Ташқи иқгисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари. Ташқи шдгисодий фаолияг субъектлари. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ташқи иқгисодий фаолият субъекгларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Вложенные файлы: 1 файл

1.doc

— 101.50 Кб (Скачать файл)

 

Гашқи иқтисодий фаолиятда  фойдаланилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган товарлар бундан мустасно. Тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий фаолият халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик, ташқи ^иқтисодий фаолияти, чет эл инвестицияларини жалб этиш Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти шаклида олиб борилади.

 

Ташқи иқгисодий фаолият  йўналишларидан бири бу халқаро иқтисодий  ва молиявий ҳамкорликдир. Республикамизнинг  тадбиркорлари бу турдаги тадбиркорликда хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ишлаб чиқариш, молия, банк ва су^-урга фаолияти, таълим ва кадрларни тайёрлаш, туризм, соғлиқни сақлаш, илмий техникавий, маданий, экология, гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтиришга қаратилган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширадилар. Бундан ташқари тадбиркорлар томонидан товарларни экспорт ва импорт қилиш йўли билан ташқи савдо фаолияти кенг ривожланмоқца.

 

Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, уларни қайта олиб кириш мажбуриятини олмасдан, олиб чиқиб кетилиши экспорт, деб эътироф этилади.

 

Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига, уларни қайта олиб чиқиб кетиш  мажбуриятини олмасдан, олиб кириш  импорт деб аталади. Товарларнинг айрим  турларини экспорт ва импорт қилиш фақат уларни олиб кириш ёки олиб чиқиш учун тегишли рухсатнома (лицензия) олинганидан кейин амалга оширилади. Товарларнинг айрим турларининг экспорти ва импортини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим товарлар турларини экспорт ва импорт қилишга нисбатан миқдорий чекловлар (квоталар) белгилаши мумкин.

 

Экспорт ва импорт қилиниши лицензияланиши ҳамда квоталаниши  зарур бўлган товарлар айрим турларининг  рўйхати, шунингдек лицензияларни  бериш ва квоталарни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Товарлар экспортини амалга ошираётганида назорат ҳрнатилиши мумкин. Экспорт назоратини ўрнатишдан мақсад Узбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро мажбуриятларга риоя этишни таъминлашдир. Экспорт назоратига тушадиган ташқи иқгисодий фаолият объектларининг рўйхати, шунингдек уларни олиб чиқиш ёки транзит тарзида олиб ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси томонидан белгаланади.

 

Тегишли давлат идоралари  томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ  экспорт, импорт тақиқланиши ҳамда  чекланиши мумкин. Экспорт, импортни тақиқлаш ҳамда чекланишнинг асосий мақсади фуқаролар ҳаёти ва соҒлирини  муҳофаза қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, миллий хавфсизликни таъминлаш, ижтимоий ахлоқ-одобга ва ҳуқуқ-тартиботга риоя этиш;

 

Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий меросини саклаш, маданий бойликларни қонунга  зид тарзда олиб чиқиш, олиб кириш ва уларга бўлган мулк ҳуқуқларини бошқача ўтказишдан ҳимоя қилиш, республиканингтўлов балансини саклаб туриш; Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш; тиклаб бўлмайдиган табиий ресурслар тугатилишининг олдини олиш ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

 

Тадбиркорлар томонидан  амалга ошириладиган ташқи иқтисодий  фаолият белгиланган тартибда давлат томонидан тартибга солиб турилади. Ташқи иқгисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш: ташқи  иқтисодий фаолиятнинг қонунчилик негизини шакллантириш ва такомиллаштириш; валюта билан тартибга солиш: солиқ билан тартибга солиш; тариф ва нотариф билан тартибга солиш; Ўзбекистон Республикасининг иқгисодий манфаатларига риоя этилиши учун ҳимоя, компенсация ва демпингга қарши чораларни қўллаш; ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш; миқцорий чекловлар ўрнатиш ҳамда товарларнинг айрим турлари экспорт ва импорт қилиниши устидан давлат монополиясини ўрнатиш; қурол-яроғлар, ҳарбий техника, икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияга нисбатан экспорт назоратини ўрнатиш; олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни сертификатлаш; техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва гапабларини белгилаш; ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун преференция ва имтиёзлар бериш кабилар билан амалга оширилади.

 

Ташқи иқгисодий фаолиятни  давлат томонидан тартибга солиш  қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача  усулларда ҳам амалга оширилиши  мумкин.

 

Давлат томонидан ташқи  иқгисодий фаолиятнинг тартибга солинишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқгисодий  алоқалар вазирлиги ҳам ўз ваколатлари  доирасида иш олиб борадилар. Шу билан  биргалиқца ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланади.

 

Аввало ташқи иқтисодий  фаолият субъектларининг қонун  ҳужжатларига мувофиқ амалга ошкраётган фаолиятларига давлат органлари  ва уларнинг мансабдор шахсларининг аралашишига ҳақли эмаслигидир. Бундан ташқари Узбекистон Республикасининг давлат органлари ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузувчи ҳужжатлар қабул қилиши мумкин эмас. Агар ана шундай \ужжатлар қабул қипинибташқи иқтисодий фаолият субъектига зарар етган бўлса, ушбу зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади.

 

Тадбиркорлар томонидан  ташқи иқгисодий фаолиятни амалга оширишнинг асосий йўналишларидан бири чет эл инвестициясини жалб этишдир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестицияси деб чет эллик инвесторлар томонидан тадбиркорлик фаояияти объектларига ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқпанмаган фаолиятнинг бошқа турларига киритилаётган моддий ва номодций неъматларнинг барча турлари ҳамда уларга бўлган ҳуқуқпар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинадиган ҳар қандай даромад эътироф этилади.

 

Ўзбекистон Республикасидан  ташқарида ҳамц.инвестиция фаолияти амалга оширилиши мумкин. Ўзб«кистон Республикасидан ташқаридаги тадбиркорлик ва бошқа фаолият объекч ларига моддий ва моддий бўлмаган неъматларни ҳамда уларга бўлган ҳуқукларни қўйиш билан боғлиқташқи иқгисодий фаолият субъеюгчари ҳаракатларининг йиғиндиси Ўзбекигдан Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти деб эътироф этилади.

 

Ўзбекистон Республикасидан  ташқаридаги инвестиция фаолияти қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:

 

биринчидан, юридик шахслар  ташкил этиш ёки устав фондларида улушбай асосда, шу жумладан, мол-мулк ва акциялар сотиб олиш йўли билан қатнашиш;

 

иккинчидан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ваколатхоналар, фирмалар ва бошқа алохдда бўлинмалар таъсис этиш;

 

учинчидан, қимматли қоғозларни, шу жумладан хорижий давлатларнинг  резидентлари томонидан тасдиқланган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;

 

тўртинчидан, концеесияларни, шу жумтадан табиий ресурсларни қидириш, излаб топиш, қазиб олиш ёхуд улардан  фойдаланишгэ мўлжалланган концессияларни қўлга киритиш;

 

бешинчидан, мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга ҳамда бошқа табиий рееурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш;

 

олтинчидан, хорижий давлатларнинг  қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширшшши мумкин.

 

Ташқи ик^исодий фаолиятни  амалга оидиришда Ўзбекистон Республикасининг ҳамда ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг иқтисодий манфаатлари ҳимоя^ қилинади. Ҳимоя қилиш турли усулларда олиб борилади. Булар ҳимоя чоралари, компенсация чоралари, демпингга қарши чоралар.

 

Шулардан бири ҳимоя  чорасидир. Бундай ҳимоя чораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Агар бирон-бир товар  худди шундай товарни ёки унга бевосита рақобат қилувчи товарни  Узбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчиларига  зарар етказадиган ёки шўндай зарар етказишни юзага келтирадиган микдорларда ёки шундай шартлар .асосида чет эдцан олиб кирилса, Узбекистон Республикаси ВазМрлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ шундай зарар етказилиши хавфининг олдини олиш ёки бундай зарарни бартараф этиш учун зарур бўладиган мудддтдаги химоя чораларини кўришга хақлидир. Албатга ҳимоя чораларши қўллаш тартиб^: қолун ҳужжатлари билан белгиланад^. ' '

 

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига бевосита субси-дияланган  товарлар олиб кирилган тақцирда, агар бундай олиб кириш Ўзбекистон Республикасининг худци шундай товарларни ёки унга бевосита рақобат қилувчи товарларни ишлаб чиқарувчиларига^зарар етказса ёки зарар етказиш хавфини юзага келтирса ёҳуд Ўзбекистон Республикасида хуДДй шундай товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки к£йгайтиришга тўсиқ бўлувчи шарт-шароитларни юзага келтирса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ва тамойилларига мувофиқ Ўзбекистон РеспубликасиНИНг божхона ҳудудига бундай товарларни олиб кириш орқали етказилган зарарни ёки зарар хавфини бартараф этиш учун компенсация чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

 

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экспорт қилган мамлакатдаги реал баҳодан ёки экспорт қилиш пайтидаги ишлаб чиқариш баҳосидан паст нархда товарлар олиб кирилган тақдирда, агар бундай олиб киришлар Ўзбекистон Республикасининг худди шундай товарларни ишлаб чиқарувчиларига зарар етказса ёки зарар етказиши мумкин бўлса ёхуд Узбекистон Республикасида худди шундай товарларни ишлаб чиқаришни ташкйл этиш ёки кенгайтиришга тўсқинлик қилса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ва тамойилларига му «офиқ демпинга қарши чораларни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳа*ушдир.

 

Ташқи иқтисодий фаолият  шартнома тузиш орқали олиб борилади. Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги  шартномани амалГа ошириш натижасида юзага келадиган низолар шартномада назарда тутилган тартибда ҳал қилинади.

 

Шартномада низоларни  ҳал қилишни таргибга солувчи қоидалар бўлмаган тақдирда, қўлланиладиган ҳуқуқ ва ҳал қилинадиган жой халқаро хусусий ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига мувофиқ белГиланади.

 

Ташқи йқтисодий фаолият  субъектларининг давлат ҳокимияти  ва бошқарув идоралари билан низолари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

 

Бундан ташқари ташқи  иқгисодий фюлшп тўғрисидаги  қонун ҳужжатларини бузганликда  айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Адабиётлар:

 

1. Каримов  И. А. Барқарор тараққиётга  эришиш — устувор вазифа, «Ишонч», 1998 йил 26 февраль.

2.  Абдусаломов М., Отахонов Ф. Контрактация шартномалари, тнлабнома ва даъво аризалари. Т, «Адолат», 1998, 30-31-6.

3.  «Халқ сўзи», 1998 йил  23 апрель.

4.www.ziyonet.uz


Информация о работе Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги тадбиркорлик