Транспорт инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 26 Апреля 2012 в 09:23, доклад

Краткое описание

Транспорт тизими иқтисодиёт тармоқлари юкларини ташиш ва аҳолига хизмат кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Мамлакат ва ҳудудларнинг изчил ижтимоий-иқтисодий ривожланишига самарали таъсир кўрсатади.

Вложенные файлы: 1 файл

Транспорт инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда.docx

— 13.42 Кб (Скачать файл)

Транспорт инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда -Бўлимга қайтиш  
 
  

Транспорт тизими иқтисодиёт тармоқлари юкларини ташиш ва аҳолига  хизмат кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Мамлакат ва ҳудудларнинг изчил ижтимоий-иқтисодий  ривожланишига самарали таъсир кўрсатади.  

 Ўзбекистон автомобил  ва дарё транспорти агентлигининг  2011 йил 9 ойи давомидаги фаолияти  якунларига бағишланган матбуот  анжуманида шу ҳақда сўз борди.  Ўзбекистон автомобил ва дарё  транспорти агентлиги бошлиғининг  ўринбосари Ш.Шоваҳобов ва бошқалар  мустақиллик йилларида Президентимиз  Ислом Каримов раҳнамолигида  автотранспорт хизматлари бозорида  соғлом рақобат муҳитини шакллантириш  бўйича барча зарур шарт-шароитлар  яратилганлигини алоҳида таъкидлади. Мамлакатимизда кунига 3,3 миллион тонна юк ва 16 миллиондан ортиқ йўловчи ташилаётгани бунга яққол мисол бўла олади. 

 Тадбирда йўловчи  ташиш тизимида йилдан йилга  кенг имконият ва қулайликлар  яратилаётгани таъкидланди. Масалан, 2000 йилда мамлакатимизда йўловчиларни ташиш бўйича икки мингга яқин йўналишда фаолият олиб борилган бўлса, 2011 йил 1 октабр ҳолатига кўра, уларнинг сони 3,8 мингдан ошди. Айни пайтда шу йилнинг тўққиз ойи давомида қишлоқ жойларида 88 янги йўналиш очилди, етти юздан ортиқ киши иш билан таъминланди. Таъкидлаш керакки, мавжуд йўналишларнинг 98 фоизи очиқ тендер савдолари орқали тегишли автотранспорт корхоналарига бириктирилди. Бу эса автотранспорт хизматлари бозорида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, барча ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш имконини беради. 

 Ўзбекистон автомобил  ва дарё транспорти агентлиги  кўмагида Қўқон шаҳрида янги  автовокзал ва автокемпинг барпо  этилмоқда, Гулистон шаҳрида автовокзал  реконструкция қилинмоқда. Айни  пайтда автокорхоналарда автобуслар  паркини янгилаш ишлари давом  этмоқда. Шу йилнинг 9 ойи давомида  Самарқанд автомобил заводида  ишлаб чиқарилган янги 432 “Isuzu”  автобуси лизинг асосида харид  қилинди. Улар ҳозир барча вилоятда  йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.  

 Бу борадаги  ишларни мувофиқлаштиришда Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2011 йил 18 майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш “Ўзстандарт” агентлиги билан ҳамкорликда йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва йўналишсиз таксилар ҳисоблагичлари (таксометрлари) учун техник талаблар давлат стандартлари ишлаб чиқилди. 

 Мамлакатимизда  тадбиркорларга “Кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорлик йили”  Давлат дастурининг мақсад ва  вазифаларини кенг тушунтириш, ижросини  таъминлаш, автотранспорт хизматлари соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ташувчиларга (лицензиатларга) 2011 йилда қонунчиликка солиқ ва бухгалтерия ҳисобдорлиги бўйича киритилган янгиликлар ва ўзгаришларни етказиш бўйича ҳудудий семинарлар ташкил этилмоқда. 

 Матбуот анжуманида  раҳбар ходимлар, кичик бизнес  субектлари мутахассислари ва  тадбиркорларнинг малакасини ошириш, уларга маслаҳат ёрдамини кўрсатиш  борасида амалга оширилаётган  тизимли ишлар хусусида кенг  маълумот берилди. 

 ЎзА, Сардор  Тожиев, 11.11.2011


Информация о работе Транспорт инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда