Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Октября 2013 в 14:07, дипломная работа
O’zbekiston Respublikasining ijtimoiy yo’naltirilgan bozor iqtisodiyotiga o’tish jarayonida ko’pgina muhim iqtisodiy islohatlarning tarkibiy qismi sifatida bank tizimida chuqur o’zgarishlarni amalga oshirilishini taqazo etmoqda. Bunda bir qator bank tizimini jahon amaliyotini ilmiy idrok etish muhim ahamiyatga ega bo’lsa, boshqa tomondan, jahon amaliyotini O’zbekiston iqtisodiyotining hozirgi sharoitida qo’llash samarali bo’lgan elementlarini tanlash ilmiy jihatdan O’zbekiston sharoitiga moslashtirish talab etiladi.
Kirish .....................................................................................................................
3
I.Bob Tijorat banklari va ularning faoliyati………………………………….
7
Tijorat banklari va ularning funktsiyalari…………………………………
7
1.2. Tijorat banklarining zamonaviy xizmat turlari…………………………...
15
1.3. Tijorat banklari faoliyati bo’yicha xorij tajribasi…………………………
23
II-BOB. O’zbеkiston Rеspublikasi Ochiq Aksiyadorlik Tijorat “Aloqabank”ining faoliyati……………………………………………………
30
2.1. O’zbеkistonda tijorat banklarining valyuta opеratsiyalarining huquqiy asoslari……………………………………………………………………………
30
2.2. Ochiq Aksiyadorlik Tijorat “Aloqabank”ning tuzilishi va faoliyati………….
37
2.3.Ochiq Aksiyadorlik Tijorat “Aloqabank”ning valyuta operatsiyalari………................................................................................................
50
III-BOB. Tijorat banklarining Tashqi iqtisodiy faoliyatlarini takomillashtirish muammolari va yеchimlari………………………………….
3.1. Tijorat banklarining Tashqi iqtisodiy faoliyatidagi muammolarni yechish zaruriyati………………………………………………………………………….
3.2. Tijorat banklarining Tashqi iqtisodiy faoliyatini takomillashtirish yo’llari…
75
75
83
Xulosa va takliflar ..................................................................................................
94
Foydalanilgan adabiyotlar ......................................................................................
100
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университети фиқҳ,иқтисод ва табиий фанлар факультети
«Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар»
йўналиши 4- босқич талабаси Жалилова Нафосатхон Рахматалиевнанинг
«Ўзбекистонда тижорат банкларининг ташқи иқтисодий фаолияти »
мавзусидаги битирув малакавий ишига
ИЛМИЙ ХУЛОСА
Ҳозирги кунда глобаллашув миллий хўжаликларнинг ривожланишини тўғридан-тўғри жаҳон бозорига интеграциялашувига боғлаб қўймоқда. Шу боис миллий иқтисодий салоҳият ва иқтисодий ўсиш халқаро иқтисодий муносабатларни чуқурлантиришни тақозо қилмоқда. Жумладан Ўзбекистонда ҳам бозор муносабатларини шакллантириш ва ислоҳотларни кенгайтириш босқичида бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Айниқса иқтисодиётнинг томиридаги қон айланишини тезлаштирувчи банк фаолиятининг ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Зеро халқаро иқтисодий жараённинг жадаллашуви унда молия институтларининг фаол иштрокига таянади. Шунинг учун ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар барча соҳаларни, хусусан, тижорат банкларнинг ташқи савдо операцияларини такомиллаштириш, валюта операцияларини жаҳон андозаларга мос равишда олиб бориш ва халқаро иқтисодий муносабатларда тижорат банкларининг ролини янада кенгайтириш борасида ҳам ислоҳотлар ўтказиш тақозо этилади.
Ана шуни эътиборга олган ҳолда, битирувчи Н.Р.Жалилова томонидан бажарилган малакавий битирув иши долзарб ҳисобланади. Бу битирув иши тижорат банкларининг ташқи иқтисодий фаолият жараёнида тутган ўрнини асослашга қаратилган бўлиб, уни ёзиш жараёнида мавзуга тегишли илмий услубий манбаларнинг миллий ва хорижий тиллардагисидан самарали фойдаланилган.Шунингдек мамлакатимизда кенг фаолият олиб бораётган ОАТ “Алоқабанк”нинг маълумотларидан ва унинг ташқи иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш борасида олиб бораётган амалий ишларидан кенг фойдаланилган.
Битирув малакавий иши кириш, учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, тадқиқот объекти, мақсад ва вазифалари ёритиб берилган.
“Тижорат банклари ва уларнинг функциялари” номли биринчи бобда тижорат банкларининг ташкилий тузилиши ва функциялари, банкларнинг замонавий хизмат турлари ва тижорат банклари фаолияти бўйича хориж тажрибаси усуллари кўрсатилган.
“Ўзбекистон Республикаси Очиқ Акциядорлик Тижорат “Алоқабанк”нинг фаолияти” номли иккинчи бобда Ўзбекистонда тижорат банкларининг валюта операцияларининг ҳуқуқтй асослари, Очиқ Акциядорлик Тижорат “Алоқабанк”нинг тузилиши ва фаолияти, Очиқ Акциядорлик Тижорат “Алоқабанк”нинг валюта операциялари ҳақида батафсил ёритиб берилган.
“Тижорат банкларининг Ташқи иқтисодий фаолиятларини такомиллаштириш муаммолар ва ечимлари” номли учинчи бобда Тижорат банкларининг Ташқи иқтисодий фаолиятларидаги муаммоларни ечиш зарурияти ҳамда Тижорат банкларининг Ташқи иқтисодий фаолиятларини такомиллаштириш йўллари батафсил очиб берилган ва таклифлар келтирилган.
Ушбу иш юзасидан қилинган хулосалар ҳамда уларга асосланиб ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ҳам тадқиқотни назарий ва амалий таҳлил салоҳиятини намоён этган. Шунингдек, битирув ишини ёзиш жараёнида фойдаланилган илмий адабиётлар ва манбалар рўйхати ҳам ушбу тадқиқотнинг салоҳиятидан дарак беради.
Умуман олганда, Жалилова Нафосатхон Рахматалиевнанинг “Ўзбекистонда тижорат банкларининг ташқи иқтисодий фаолияти” мавзусидаги битирув иши олий таълимнинг бакалавр даражасига қўйилган талабларга жавоб беради ва уни расмий ҳимояга тавсия этиш мумкин.
Илмий раҳбар:
«___» ______ 2012 йил