Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Мая 2012 в 22:06, дипломная работа
Тижорат банклари бозор иқгисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва умуман, иқтисодиётда молия ресурсларини қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим институт ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи тижорат банклари орқали қондирилади.
Кириш
I боб. Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш вазифалари ва унинг зарурлиги
1.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари
1.2. Узбекистонда банк назоратини ташкил қилиш асослари
II боб. Банк назорати усуллари ва уларни Ўзбекистонда қўллаш амалиёти
2.1. Банк назорати усуллари ва уларнинг ривожланиши
2.2. Масофада туриб ва жойига чиқиб (инспекция қилиш) банк назоратини олиб бориш, унинг афзаллик ва камчиликлари
2.3. Ўзбекистонда банк назоратини такомиллаштириш йўллари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Банк назорати 100 йилдан ортиқ муддат давомида АҚШ да ва Ғарбий Европа давлатларида ўзининг қандай кўринишда бўли-шидан қатъий назар, шаклланиб келган эди.
Шу ўринда ривожланган давлатларда, хусусан Европа Итти-фоқи давлатларида, АҚШ, Канада, Япония каби давлатларда банк назоратининг зарурлиги 1975 йилга келиб ўз аксини топди, яъни ривожланган давлатлар банк назоратини фақат молиявий секторда эмас, балки, умуман иқтисодиётда асосий роль ўйнашини тан олди-лар. Натижада банк назорати бўйича халқаро ташкилот "Базель қўмитаси" вужудга келди. Банкларнинг тизимли рискни келтириб чиқариши, бир-бири билан иқтисодий алоқада бўлган давлатларни ҳам иқтисодий инқироз ёқасига олиб келиши мумкин. Бу худди Лоренснинг "Капалак эффекти" назариясига ўхшайди. Унга кўра, Бразилияда қанот қоққан капалаклар Техасда торнадо бўлишига олиб келади. Бундай инқирозлар эҳтимолининг ортиши мам-лакатлар ўртасида минтақавий банк назоратини тузиш зарурлигини келтириб чиқарди. Ҳозирги кунда банк назорати тизимини қуйидаги турларга бўлиш мумкин.
Базель қўмитаси бутун дунё мамлакатлари учун банк назорати тамойилларини ишлаб чиқади ва минтақавий банк назоратида банк-лар фаолияти, уларнинг назорат қилиш тамойиллари ишлаб чиқи-либ, давлатлар уни ўзларининг иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда банк назорати бўйича стандартларига мувофиқлаштиришади. Базель қўмитасининг вужудга келиши ва бу қўмита томонидан халқаро андозаларнинг яратилиши, ривожланаётган ва ривожланган мамлакатлар банк назорат тизимини илмий дарсликнинг кейинги параграфида батафсил кўриб чиқилган.
Умуман олганда, банк назоратининг мамлакатлар ўртасида ва халқаро миқёсда қамраб олиш кўламини қуйидагича тасвирлаш мумкин.
Чизма 2.
18
Миллий
банк назорати
Минтақавий
банк назорати
Халқаро
банк назорати
18
Кенг маънода айтганда, банк назорати бу ҳукумат томонидан молиявий секторни ишончлилигини, барқарорлигини таъминлашда ишлатиладиган тизимдир.
Барча давлатлардаги банк назорати тизимлари олдида 2 та мухим вазифа туради:
1. Банк тизимини мустахкамлаш ҳамда иқтисодий ўсишига ҳам-
корлик қилиш.
2. Барча омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини химоя
қилиш.
Банк назорати олдида турган асосий вазифа бутун банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўлсада, лекин алохида олинган банк дуч келиши мумкин бўлган жиддий муаммоларни ва инқирозларни олдини олиш мақсадга эришишдаги энг яхши йўлдир. Омонатчилар ва кредиторлар манфаатини ҳимоя қилишдан мақсад, улар ўз маб-лағларидан фойдаланаётган банклар томонидан қандай хавф-хатарли операциялар бажарилаётганлиги тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмаслар.
Бу борада республикамизда амалга оширилган ишлардан бири 1997 йил март ойидан бошлаб жаҳон андозаларига мос келадиган ва банклар фаолиятини ойдинлаштириш имконини берадиган тижо-рат банклари ҳисоб-варақлари янги режаси амалга жорий қилин-гани бўлди. Янги хисоб-варақлар режасини жорий қилиниши банк-лар фаолияти "ошкоралигини" сармоядорлар, банк мижозлари ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар учун очиқлигини таъминлаш имко-нини берди.
Банк фаолиятини назорат қилишнинг зарурлиги амалга оши-риладиган монетар сиёсатнинг асосини ташкил этиш билан бирга-лиқца республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтишдаги ўзига хос йўли билан ҳам боғликдир.
Республикамизда Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини назорат қилинишининг асосий мақсади тижорат банк-ларига бирон бир иқтисодий чора кўриш эмас, балки банк фаолия-тида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиб, банк тизими-нинг барқарорлигини ошириш натижасида банк омонатчилари ва кредиторларининг манфаатларини химоя қилишдан иборатдир.
Шу ўринда Марказий банкнинг тижорат банкларини лицензия-лаш борасидаги сиёсатини алохида таъкидлаб ўтиш лозим. Банк-ларни лицензиялаш ва улар фаолиятини тартибга солиш, яъни банк назорати банк тизимининг барқарорлигини сақлаш, янги молиявий жиҳатдан барқарор бўлган банкларнинг бозорга киритилишини назорат этиш йўлларидан биридир. Банкларни рўйхатга олиш ва лицензиялаш жараёнини такомиллашуви, авваламбор, лицензиялаш андозаларини, яъни банк муассасаларининг молиявий ахволи, банк раҳбарлари малакаси ва обрўсига қўйиладиган талабларни оши-ришдан иборатдир.
Шуни алохида қайд этиш лозимки, республикамизда Марказий банк томонидан тижорат банкларини сонини кўпайишга йўл қўйган МДҲ давлатларидан фарқли ўлароқ, банкларнинг сонидан ҳам кўра сифатига алохида эътибор қаратилмокда. Бу эса, кўплаб давлат-ларда юз берган молиявий инқирозларни республикамиз банк тизи-мига ўз таъсирини ўтказмаганлиги Узбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларини лицензиялаш ва банк назо-ратини ташкил этишда олиб бораётган сиёсатини тўғрилигини яна бир бор исботлади.
Шуни таъкидлаш лозимки, банклар томонидан ўз капитали етарлилигини таъминланиши, Марказий банк томонидан ўрнатил-ган иқтисодий меъёрларга риоя этилиши, иқтисодиётнинг реал соҳасига йўналтирилган кредит қўйилмалари ўсишини ва рискнинг оқилона диверсификацияланишини таъминланиши, кредитлар бе-риш шартларини, шунингдек, банк кредит портфелининг ҳолатини акциядорлар ва омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда назорат қилиниши банк назорати-нинг моҳиятини билдиради.
1.2. Узбекистонда банк назоратини ташкил қилиш асослари
1995 йил 21 декабрда "Узбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Бу қонун Марказий банкнинг муомаладаги пул массасини тартибга солувчи давлат ор-гани сифатидаги мавқеини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлади. Қо-нуннинг муҳим аҳамиятга молик жиҳатларидан бири шундаки, Марказий банк ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш борасида мустақил ҳисобланади. Бундан ташқари, қонун модда-ларида давлат Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, Мар-казий банк эса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар эмаслиги аниқ қилиб кўрсатиб қўйилди. Шунингдек, 2006 йилдаги банк тизими қонунчилигидаги ўзгаришларга кўра Марказий Банк-ка микрокредит ташкилотларига лицензиялар бериш ва улар усти-дан назоратни ташкил этиш вазифаси юклатилди. Ҳозирги кунда Марказий банк кредит ташкилотлари, ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари устидан назорат олиб боради ва улар фаолиятини тартибга солади. Демак, Марказий банкнинг назорат қилиш сфера-си кенгайди ва уни қуйидагича тасвирлаймиз.
1995 йил 25 апрелда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Узбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг 44-моддасида «Марказий банк қонун ҳужжатларига мувофиқ банклар фаолиятини назорат қилиб боради», - деб белгилаб қўйилди.
1996 йил март ойидан бошлаб жаҳон андозаларига тўлиқ мос келадиган ва банклар фаолиятини ойдинлаштириш имконини берадиган тижорат банкларининг ҳисобварақларини янги режаси амалга жорий қилиниши билан банклар фаолиятини назорат қилишда замонавий ҳисоботлар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди.
Бу эса ўз навбатида Узбекистонда тижорат банклари фаолиятини тартибга солишда ва назорат қилишда халқаро банк назорати амалиётига асосланган назорат тизими шаклланиб бораётганлигининг исботи эди.
Банк соҳасини ислоҳ қилишнинг устувор жиҳати оқилона банк назоратини амалга оширишдан иборатдир. Шу жиҳатдан, респуб-ликамизда таъсирчан банк назорати тизими иқтисодиётнинг молия-вий барқарорлигини таъминлайдиган асосий ўзак эканлигини ҳисобга олган ҳолда Марказий банк томонидан банкларни назорат қилиш фаолияти «олдиндан огоҳлантириш тизими» асосида ташкил этилган.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳаракатдаги қонунларга асосан тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш Марказий банкка юклатилган. Банк назоратининг асосий мақсади ва вазифалари республикамизда тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш таркибини яратади.
Тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш Марказий банқца ташкил қилинган уч департамент томони-дан олиб борилади. Тижорат банкларига лицензия бериш ва улар-нинг фаолиятини тартибга солиш департаменти масофадан туриб, дистанцион назоратни амалга оширса, тижорат банкларини назорат қилиш департаменти банклар фаолиятини жойида текшириш билан шуғулланади. Тижорат банклари устав фондини ташкил этишни на-зорат этиш департаменти эса тижорат банклари устав фондини ташкил этишда банк капитали адекватлигини назорат қилади. Ти-жорат банкларига лицензия бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти нобанк молия ташкилотлари(кредит уюшма-лари, ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари)га ҳам лицензия беради.
Бундан ташқари, Республикамизда 1995 йил 9 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг "Узбекистон Республикаси банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 427-қарорида аҳоли омонатларини ҳимоя қилиш кўзда тутилди ва 1998 йилда "Омонат-ҳимоя" суғурта фонди ташкил этилди. Аммо, фондга аъзо бўлиш ихтиёрий бўлганлиги унга айрим банклар аъзо бўлмаслигига олиб келди. Бу омонатларни суғурталаш тизимининг заиф томони эди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш чора-тад-бирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2002 йил апрель ойида Узбе-кистон Республикаси Олий Мажлисининг "Фуқароларнинг банкларда-ги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонуни қабул қилинипш билан республикамизда аҳоли омонатларини кафолатлаш тизими ташкил этилди. Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Узбе-кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 сентябр-даги 326-сонли қарори билан Фуқароларнинг банклардаги омонат-ларини кафолатлаш Фонди ташкил этилди.
Ушбу Фондда барча тижорат банклари ва хорижий банклар-нинг шўъба банклари томонидан жалб этилган омонатлар суғурта-ланади. Бунда банклар Фонд билан ёзма битим тузишлари керак бўлади ва мажбурий бадал тўловларини амалга ошириб боришади. Мажбурий бадаллар икки хил бўлади:
- бир йўла тўланадиган;
- календарь тартибда тўланадиган.
Бир йўла тўланадиган бадални банклар Фондга аъзо бўлиб кирган пайтда тўлайди ва у банк устав капиталининг 0,1 % микдорида бўлади.
Календарь тартибда тўланадиган бадални банклар йилнинг ҳар чорагида тўлаб боришади. Календарь тартибда тўланадиган бадал банқцаги омонатларнинг йил чорагидаги ўртача микдорининг 0,5 % микдорида бўлади. Бу иккала бадалларнинг умумий суммаси омо-натларнинг қолдиғининг 5 % га етганда календарь тартибда тўлана-диган бадаллар тўлаш тўхтатилади.
Фонд фаолиятининг мақсади банкнинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси Узбекистон Респуб-ликаси Марказий банки томонидан чақириб олинган такдирда, ти-жорат банклари ўз мажбуриятларини бажара олмай қолганда Фонд аҳоли омонатларининг, юқоридаги қонунчиликка мувофиқ, агар омонатчининг омонати минимал иш ҳақининг 100 баробаригача бўлса омонат 100 % микдорида тўланади. Агар омонатчининг омо-нати минимал иш ҳақининг 100 баробаридан 250 баробаригача бўлса омонатнинг 90 % микдори Фонд томонидан тўланади. Умуман олганда, барча давлатларнинг омонатларни суғурталаш тизимида омонатларни тўлаш бўйича лимитлар бор. Масалан, АҚШда омо-натларнинг 100 минг АҚШ доллари, Канадада омонатларнинг 60 минг Канада доллари, Японияда омонатларнинг 10 млн. иенаси су-ғурталанса, Европа Иттифоқида омонатларнинг 20 минг еврога тенг бўлган қисмини суғурталаш тавсия этилса, Буюк Британияда эса омонатларнинг 70% ини тўлашни назарда тутади.
Юқоридан келтириб ўтилган қонуннинг қабул қилиниши ва Фондни ташкил этишдан асосий мақсад аҳолининг банкларга бўлган ишончини янада оширишдан иборат.
Фонд томонидан қисқа муддат ичида республикада фаолият кўрсатаётган барча тижорат банклари, шу жумладан, хорижий банклар ва қўшма банклар билан ёзма битимлар тузилиб, ушбу банклардаги фуқароларнинг омонатлари белгиланган тартибда ва микдорда қайтарилиши кафолатланади.
Демак, Фонд ўз олдига қўйилган мақсадни бажариш учун ти-жорат банкларидан маълум даражада ҳисоботлар талаб қилишга мажбур бўлади. Бугунги кунда Фонд ушбу ҳисоботларни Марказий банкнинг Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фао-лиятини тартибга солиш департаменти орқали олмокда.
Ушбу ҳолатни АҚШ банк назорати тизими билан солиштира-диган бўлсак, АҚШда фаолият кўрсатаётган "Депозитларни Суғурталаш Федерал Корпорацияси" (ДСФК) аҳоли омонатларини кафолатлаш мақсадида АҚШнинг Марказий банки ҳисобланмиш Федерал Резерв Тизими билан биргалиқца тижорат банкларини назорат қилиб туради, яъни назорат тизими биргина Марказий банқца шаклланмасдан, балки бошқа органларда ҳам шаклланган. Бу эса ўз навбатида, келажақца республикамиз банк назорати тизи-ми ҳам биргина Марказий банк томонидан амалга оширилмасдан, юқорида келтирилган Фондда ҳам шаклланишини кўзда тутади. Бундан келиб чиқиб, шундай хулоса ҳосил қилиш мумкинки, республикамиз банк назорати тизими халқаро майдонда вужудга келган банк назорати тизими билан уйғунлаша бормокда. Бу эса ўз навбатида банк назорати тизими иқтисодиётимизда нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини яққол тасдиқлайди.
II боб. Банк назорати усуллари ва уларни Ўзбекистонда қўллаш амалиёти
2.1. Банк назорати усуллари ва уларнинг ривожланиши
Банклар фаолиятини ривожланиш тарихи ва ривожланган дав-латларда банк тизимини назорат қилишни ташкил этиш тажри-басига кўра ҳозирги кунда банк фаолиятини назорати учта усул бўйича амалга оширилмоқца. Банк назоратининг биринчи усули -бу Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини масо-фадан, яъни уларни молиявий ҳисоботларини тахдил қилиш орқали амалга оширилса, иккинчи усули - бу жойларда инспекция, яъни барча молиявий ҳисоботлар ва уларга тегишли қўшимча маълумот-лар тижорат банкларининг ўзида текшириш ўтказиш жараёни орқа-ли амалга оширилади. Учинчи усул - бу масофадан туриб ва жой-ларда текшириш усулларидан бир вақтда фойдаланишдан иборат.
Масофадан туриб тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш усули асосан, Европа мамлакатларида кенг қўлланилган. Бунда Марказий банк тижорат банклари молиявий ҳисоботларини тахдил қилиш йўли билан назорат олиб борилади. Бу усулда Марказий банкнинг назорат департаментлари ташқи аудит фирмалари билан яқин муносабатда бўлади. Ҳар йили йил тугашидан олдин барча сертификатланган ташқи аудит фирмаларига аудит текшириш-ларида тижорат банклари фаолиятининг қайси қирраларига асосий эътиборни қаратишлари зарурлиги кўрсатилади. Айрим ҳолларда ташқи аудит фирмаларининг ишчи материалларига, гарчи уларнинг хусусий мулки бўлса-да, ушбу материаллардан фойдаланиш талаб қилинади.