Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Мая 2012 в 22:06, дипломная работа
Тижорат банклари бозор иқгисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва умуман, иқтисодиётда молия ресурсларини қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим институт ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи тижорат банклари орқали қондирилади.
Кириш
I боб. Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш вазифалари ва унинг зарурлиги
1.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари
1.2. Узбекистонда банк назоратини ташкил қилиш асослари
II боб. Банк назорати усуллари ва уларни Ўзбекистонда қўллаш амалиёти
2.1. Банк назорати усуллари ва уларнинг ривожланиши
2.2. Масофада туриб ва жойига чиқиб (инспекция қилиш) банк назоратини олиб бориш, унинг афзаллик ва камчиликлари
2.3. Ўзбекистонда банк назоратини такомиллаштириш йўллари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Тижорат банклари фаолиятини жойларга бориб текшириш Аме-рика Қўшма Штатлари банк назорати амалиётида кенг фойдала-ниладиган усулдир. АҚШ банк назорати департаментларида жуда кўп сонли инспекторлар ишлашади. Улар жойларга чиқиб, тижорат банклари ҳужжатларини бевосита текшириб, банк Бошқарувига баҳо берадилар. Гарчи банк капиталини йириклаштириш учун амалга оширилган қўшилишлар туфайли банклар сони бир оз қис-қарган бўлса-да, уларнинг сони 11 мингтадан ошикдир. Шунча сон-ли банкларни жойига чиқиб текшириш қанча вақт ва маблағ талаб этишини кўз олдингизга келтиришингиз мумкин.
Кейинги йилларда Америка ва Европа банк назорати амалиё-тида учинчи усул, яъни тижорат банклари фаолиятини масофадан туриб ва жойига чиқиб инспекция текширишларини ўтказиш қўшиб олиб борилмокда. Республикамизда банк назоратини таш-кил қилиш асослари ёритилган параграфда кўрганимиздек, ҳар иккала усулдан фойдаланилади. Худди шу усулларга мос депар-тамент ва бошқармалар ташкил қилинган бўлиб, улар бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ равишда иш олиб боради.
Юқорида келтирилган фикрларни мужассамлаб, таъкидлаш жо-изки назорат мохиятини фалсафий талқинида унинг функция-ларидан чиқармоқ зарур эди. Лекин, амалий тажрибалардан кўри-надики, назорат моҳияти унинг бош мақсади ва шу мақсад йўлида олиб борадиган назорат усулларини юзага келтирувчи вазифа-ларида акс этади. Бош мақсад банк моҳиятидаги камчиликларни бартараф этиб, банк тизимининг барқарорлигини ошириш натижа-сида банк омонатчилари ва кредиторлари манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат экан, назоратнинг олдига қўйилган вазифалари унинг усуллари олдига қўйилган мақсадга мувофиқ равишда ўз-гаради. Лекин, ҳар қандай ўзгариш бош мақсаддан четга чиқмайди, балки уни бойитиб, янада тўлдириб боради. Агар биз жаҳон мам-лакатлари кредит тизимининг тарихий ривожига назар солсак, банк ва улар мижозларининг кўп бор хонавайрон бўлганига гувоҳ бў-ламиз. Бу эса Узбекистонда банк устидан давлат назорати ўрнати-лиши зарурлигига олиб келади. Мисол учун, 1929-1933 йилларда рўй берган жаҳон иқтисодиёти инқирози АҚШ иқтисодиётига катта зарба берди. Инқироз қуйидагиларни ошкор этди:
1. Америка банклари ташкилотининг носоғлом табиати банкларнинг турли сабаблар билан хонавайрон бўлишига олиб келди.
2. Америка банк тизими иқтисодий инқироз ва стресслар пайтида жамият манфаатларини таъминлашга ноқобил бўлиб чикди.
3. Федерал Резерв Тизими (ўша даврда, инқироз пайтида) пул бозорини назорат қилиб ҳам, мувофиқлаштириб ҳам билмади.
АҚШнинг «буюк инқироз» йилларидаги аудит ва банк назорати тахдили соҳадаги ишларни бутунлай қайта кўриб чиқишга олиб келди. Президент Ф.Рузвельт бошчилигидаги ҳукумат банк тизимини марказлаштириш сиёсатини юритди ва бу сиёсат мамлакатда банк назорати ва аудитини янги босқичга олиб чиқци. Кейинчалик депозитларни суғурталаш сиёсатининг кенгайиб бориши АҚШ молия тарихида банкларни Умумфедерал назорати остига олиш им-конини берди.»
Умуман олганда, «буюк инқироз»дан кейинги йилларда ҳам мо-лиявий бўхронлар у ёки бу мамлакатда турли шаклларда юз бериб турди ва уларнинг тахдили ҳамда жаҳон иқтисодиётининг интег-рациялашув жараёни банклар устидан махсус давлат назоратининг ўрнатилишига ва кучайтирилишига олиб келди.
Банк назоратининг асосини банкларнинг ўзлари томонидан тайёрланган молиявий хисобот шакли ёки аудиторлик фирмалари тасдиқлаган иш фаолиятининг молиявий аҳволи ва рентабеллиги ҳақидаги ахборотлар ташкил этади. Кўпгина халқаро меъёрий ҳуж-жатларда банк активлари ва пассивларини тўғри баҳолаш, улар фаолиятининг молиявий натижалари ҳаққоний баҳоланиши зарур-лиги таъкидланади.
Банк ишининг молиявий ахволи ва рентабеллиги ҳақидаги аниқ ахборотларнинг назорат органларига такдим этилишига банк назо-рати бўйича Базель қўмитаси банкнинг барқарор фаолият кўрсати-шининг мажбурий шарти сифатида қарайди ва бу унинг «Самарали банк тизимининг асосий мезонлари» деб номланган ҳужжатида ҳам ўз аксини топган. Мазкур қўмитанинг 1998 йил сентябрида «Банк равшанлигини мустахкамлаш» деган махсус материали тайёрланиб, унда банк фаолиятининг молиявий ахволи ва натижалари ҳақидаги ахборотларнинг ўз вақтида оммага етказиб борилиши таъкидланан.
Базель қўмитасининг 1999 йил июнида қабул қилинган бошқа бир ҳужжатида шундай уқтирилади: «Банклар мавжуд рисклар ва унга олиб келувчи вазиятлар ҳақидаги маълумотлар каби йўқотиш ҳолларига захира сифатида шакллантирган капиталларининг барча асосий компонентларини қисқа муддатларда оммага етказиб бори-ши керак. Бундай ахборотлар ҳеч бўлмаганда йиллик молиявий хисоботларга киритилиши, уларда банк молиявий ахволи ва фао-лияти натижаларини акс эттирувчи микдорий ва сифат кўрсаткич-лари, операциялари, рисклар таркиби ва уларни бошқариш борасидаги саъй-ҳаракатлари ёритилмоғи лозим» .
Узбекистонда банк назоратини такомиллаштириш, тижорат банкларининг рисклари ва рентабеллиги даражаси, молиявий аҳво-ли ҳақида ҳаққоний ахборотлар билан таъминлашга қаратилган комплекс тадбирлар кўриб борилмокда. Бунда 1996 йилда Олий Мажлис томонидан «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ҳамда 1997 йил март ойидан бошлаб тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисоб варақлар режасига ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Булар банклар ресурс-ларининг таркиби, уларнинг юридик тегишлилиги ва муддати, банк ресурсларининг турли даромадлилик бўйича жойлаштирилипш, тез-лиги ва операциялар рисклиги бўйича банк фаолиятига қизиқувчи-ларни ҳаққоний ахборотлар билан таъминлаш имконини берди.
2.2. Масофада туриб ва жойига чиқиб (инспекция қилиш) банк назоратини олиб бориш, унинг афзаллик ва камчиликлари
Жаҳон тажрибасидан кенг ўрин олган масофадан туриб назорат ўрнатиш банк фаолиятига оид молиявий ва бошқа ҳисоботларни тахдил қилиш ҳамда текширувдан ўтказишни кўзда тутади. Ҳисо-ботлар баланс, фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот, фаолият тури, кредитлар, қўйилмалар, мажбуриятлар, капитал, ликвидлик, ссуда-лар бўйича йўқотишларга қарши захиралар ҳақидаги маълумот-ларни ўз ичига олиши мумкин.
Демак, масофадан назорат қилиш ёки узоқлаштирилган мони-торинг банк ҳолатини сўнгги маълумотлар асосида баҳолаш имко-нини беради. Яъни масофадан назорат этиш банк фаолияти сама-радорлигига халал бериши мумкин бўлган омилларни аниқлаб, келгусида улар билан боғлиқ харажатларнинг олдини олади.
Бундан ташқари, йил якуни бўйича тижорат банклари чет эл ташқи аудиторлар хизматидан фойдаланадики, унинг асосида банк-нинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳамда эҳтимолий тўловга лаёқат-сизлиги ёки ноликвидлиги ҳақида масофадан назорат қилиш тизи-мига ахборот берилади. Кейинги параграфда самарали банк назо-ратини олиб боришда банк аудитининг роли алохида кўриб чиқи-лади.
Халқаро амалиётдаги ва ўтказилган тадқиқотларга кўра шаклий белгиларига қараб, масофадан назорат ёки диагностика тизимини тўртта кенг тоифаларга ажратиш мумкин:
1) банкларни баҳолашнинг рейтинг тизими;
2) молия коэффициентлари ва гуруҳлаб тахдил қилиш тизим-
лари;
3) банк рискларини баҳолашнинг ялпи тизимлари;
4) статистик моделлар.
Масофадан назорат қилиш мониторинги натижалари асосида рейтинг тузиш назорат маълумотлари ва назорат органлари фойда-ланиши мумкин бўлган бошқа ахборотлар, шу жумладан, жойига чиқиб ўтказилган текширув натижаларига асосланади. Франция банклари рейтинг тизими масалан, Франция Банки ва банк комис-сиясининг маълумотлар базаларида (хусусан, банкларнинг ўзлари томонидан такдим этилган ва молия бозорларининг махсус маълу-мотлар базасида сақланаётган), маълумотларидан, Франциянинг бошқа назорат органлари маълумотларидан ва бошқа Европа давлатларининг назорат органлари билан тузилган ўзаро битим-ларга мувофиқ олинаётган ахборотлардан фойдаланади.
Дастлабки тизимлардан банкни инспекция текширувидан ўтка-зиш компоненти сифатида фойдаланилган. Бироқ ҳозирги пайтда масофадан назорат қилиш банк тизимини ва муайян банк рисклари тизимини баҳолашнинг мустақил элементи бўлиб қолди. Федерал резерв тизимида якка тартибдаги банк мониторинги эрта диагнос-тиканинг статистика моделларини талқин этишнинг таркибий бўла-ги сифатида қўлланилади. Айни пайтда, танлаб олинадиган кўрсат-кичлар ҳар доим ҳам банкнинг умумий ахволига мос келавермайди (айниқса, йирик банклар мисолида шундай бўлади).
Чекловлар у ёки бу кўрсаткичларни аниқлашга нисбатан ҳам қўлланилади. Бу одатда, эксперт баҳолаши услубида рўй беради. Гурухийнинг тахдил натижалари бутун тизим ёки гурухдар учун умумий вазият ёмонлашувини хисобга олмаслиги мумкин. Уйғун-лаштирилган, ўз вақтида тузилган ҳаққоний хисобот сифатли тахдил омилидир.
Бундай тизим доирасида кредит ташкилоти рискларини умумий баҳолаш рўй беради. КАТЕ инглиз рейтинг тизими бутун ташкилот учун рисклар тоифаларини ажратишни кўзда тутади. Нидерлан-дияда қўлланиладиган КАТЕ тизими банкни ёки банк бўлинма-ларини алохида баҳоланиши билан ажралади. Ҳар бир бўлинма барча рисклар, ички тузилма ва ҳар бирига балл бериладиган қатор мезонлар бўйича назорат тизимида баҳоланади. Якка тартибдаги баллар банк ёки гурухни якуний баҳолашгача босқичма-босқич уйғунлаштирилиб борилади.
Ялпи ёндашув рискнинг микдор ва сифат омилларини баҳолаш имконини беради. Банк аҳволи ҳақида ҳар томонлама ахборот олиш учун миллий ва хорижий назорат органларининг биргалиқцаги ҳаракати талаб этилади (Буюк Британиянинг Молия хизмати бош-қармаси мустақил текширувга оид қўшимча харажатлардан қочиш мақсадида ана шундай маълумотларни сўраб олади). Тизим банк гурухдарини ва уларнинг таркибий қисмларини бирлашиб ва бир-лашмаган ҳолда баҳолашда қўлланилиши мумкин. Назорат органи берилган баллар ҳақида хабар қилмаслиги мумкин. Бироқ умумий ривожланиш тамойиллари ва йирик риск банк раҳбарияти билан муҳокама қилинади.
Статистик моделларнинг асосий вазифаси банкларнинг кела-жақцаги ахволини тахмин қилиш, яъни банк муаммоларини илк босқичлардаёқ диагностикадан ўтказишдан иборатдир. Ушбу мо-деллар рискларни баҳолаш учун банк фаолияти ҳақида назорат органлари томонидан йиғилган маълумотлардан фойдаланади. Мо-деллар хисоб-китоблари натижасида олинган маълумотларга тая-ниб, банкротликка учраш эҳтимоли юқори ва кам бўлган банкларни ажратадилар. 80-йиллар ва 90-йилларнинг бошларида АҚШда рўй берган кўплаб банкротлик ҳолатларига ва кўп микдордаги ҳаражат-ларга олиб келган (турли баҳоларга кўра АҚШ ЯИМининг 2,4 фоизидан 3,2 фоизигача бўлган микдорда) банк жамғарма таназзули статистик моделларининг ривожланишига туртки бўлди.
Кўпчилик моделлар ўзаро боғлиқ ёки мустақил кўрсаткичлар ўртасидаги алоқаларни (банкротлик ёки яшовчанлик, рейтинг) таҳ-лил қиладилар. Модел асосида берилган вақт оралиғи мобайнида воқеаларнинг рўй бериши баҳоланади. Италияда жорий этилиши режалаштирилаётган эрта диагностика модели дюрациядан фойда-ланади. Модел ҳар бир банк охир-оқибатда банкротликка учрайди, деган фикрга асосланади. Бундай моделда банкротлик эмас, балки банкротлик ҳолати рўй беришигача қолган вақт асосий кўрсаткич хисобланади.
Юқорида келтирилган фикрларни мужассамлаб, масофадан назорат қилиш тизимини моҳиятан тушунган ҳолда қуйидаги икки йўналишда афзалликларни эътироф этиш лозим.
Биринчидан, диққат-эътибор келгусида банк ахволининг ёмон-лашувига олиб келиши мумкин бўлган рискларни аниқлашга қара-тилади. Шунингдек, риск даражаси юқори бўлган банкларни таназ-зул ёки банкротлик ҳолати етиб келмасдан олдин аниқлашга ҳара-кат қилинади. Бу эса ушбу моделни бошқа тизимлардан фарқлаб турувчи асосий хусусиятлардан биридир.
Иккинчидан, моделлар кўрсаткичлари билан уларнинг барқа-рорлик, таназзул, банкротлик ёки яшовчанлик каби хусусиятлари ўртасидаги алоқаларни аниқлаш учун микдорий услублардан ҳамда олинган маълумотлардан ўхшаш хусусиятлилари асосида бўлғуси воқеаларни башорат қила олади.
Банк соҳасининг умумий муаммолари макрокўрсаткичлар орқа-ли аниқланиши мумкин. Бироқ, бунда кредит ташкилоти фаолия-тининг жиддий муаммоларни ўтказиб юбориш эҳтимоли ортади. Айрим банкларнинг умумий тармоқ ҳолатига таъсирини хисобга олган ҳолда, ҳар бир банкнинг хавфсиз ва оқилона фаолият юри-тиши устидан назоратнинг долзарблиги тобора ортмокда. Ривож-ланган мамлакатлардаги назорат органларининг банк муассасалари-даги риск ва уларнинг молиявий ахволи устидан мониторинг ўр-натишнинг самарали тизимларини ишлаб чиқиш борасида саъй-ҳаракатларини ҳам шу билан изохдаш мумкин.
Узбекистонда ҳам ана шундай тизимларни ривожлантириш мухим аҳамиятга эгадир. Уз-ўзидан равшанки, чет эл тажрибасини тўғридан-тўғри мамлакатимизга кўчириб келтириш фойдадан кўра кўпроқ зиён келтиради. Бу ана шундай тизимларни яратишнинг ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан боғликдир (юқорида айтиб ўтилганидек, тизимни ишлаб чиқишда муайян мамлакат банк соҳа-си хусусиятлари: статистика ахборотининг мавжудлиги, хисоб ҳам-да хисобот юритиш амалиёти ва ҳоказолар хисобига олинади). Ле-кин, шунга қарамасдан, нафақат мавжуд назорат тизимларини такомиллаштириш, балки замонавий тамойилларни хисобга олган ҳолда банк рискларини эрта диагностикадан ўтказиш ва якка тар-тибдаги баҳолаш тизимларини ривожлантириш лозим.
Масофадан назорат ўрнатиш банкнинг молиявий фаолияти ус-тидан доимий асосда амалга оширилади. Инспекцион (жойига чи-қиб) текширишларга бўлган зарурият туғилганда уларга узоқ вақт ва харажатлар сарф қилиш лозим бўлади. Шунинг учун банклар томонидан Узбекистон Республикаси Марказий банкига такдим қилинадиган молиявий ва бухгалтерлик ҳисоботлари, ўрнатилган мониторинг кўрсаткичлари ҳамда тахдил қилиш учун банк томо-нидан олинадиган зарур бўлган кўрсаткичлар ва маълумотлар асо-сида масофадан туриб назорат қилиш тизими қулай, самарали ва тезкор тизим эканлиги исбот талаб этмайди.