Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Мая 2012 в 22:06, дипломная работа
Тижорат банклари бозор иқгисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва умуман, иқтисодиётда молия ресурсларини қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим институт ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи тижорат банклари орқали қондирилади.
Кириш
I боб. Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш вазифалари ва унинг зарурлиги
1.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари
1.2. Узбекистонда банк назоратини ташкил қилиш асослари
II боб. Банк назорати усуллари ва уларни Ўзбекистонда қўллаш амалиёти
2.1. Банк назорати усуллари ва уларнинг ривожланиши
2.2. Масофада туриб ва жойига чиқиб (инспекция қилиш) банк назоратини олиб бориш, унинг афзаллик ва камчиликлари
2.3. Ўзбекистонда банк назоратини такомиллаштириш йўллари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Банкларни масофадан назорат қилишдан мақсад аҳолини банк-ка бўлган ишончини ошириш уларни омонатларга қай даражада жалб қилинаётганлигини кузатиб, тижорат банклари активларини мунтазам таснифлаб бориш ва зарур захираларни шакллантириш, банклар амалга оширадиган молиявий воситачилик самарадор-лигини юқори даражага олиб чиқиш, банкларнинг кредит портфе-лини ёмон аҳволга олиб келадиган, банк томонидан молиялашни кутиб яшайдиган корхоналарни мумкин қадар камайтириб, улар-нинг молиявий ҳолатини яхшиланишини мунтазам назорат қилиб туришдир.
Масофадан назорат қилиш мамлакатда бутун банк тизимини қамраб олиши билан ҳам аҳамиятлидир. Иқтисодий ўзгаришларда оператив тарзда банк тизимига таъсирини ўрганишда ҳам масо-фадан назорат ўз аҳамиятини йўқотмайди. Шунингдек, унинг кам харажатлилиги кенг қўлланилишига олиб келмокда.
Бозор муносабатлари кенгайиб бораётган ҳозирги вақтда тижо-рат банклари фаолиятини ва уларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш масофадан назорат қилиш тизимининг мухим вазифаси бўлиб қолмокда.
Тижорат банклари томонидан қабул қилиб олинадиган молия-вий хисоботлар Узбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил 8 февралдаги 8-сонли «Узбекистон Республикаси Марка-зий банкига банклар фаолиятини назорат қилиш учун такдим қили-надиган молиявий хисоботларни юритиш тўғрисида»ги янги таҳ-рирдаги йўриқнома ва норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бе-риши лозим. Масофадан назорат қилиш тизими ходимлари ушбу молиявий хисоботларни тўғри тўлдирилганлиги ҳамда уларни ҳақ-қонийлигига ишонч ҳосил қилганликларидан сўнг банкнинг ой, чо-рак ёки йил якунига бўлган молиявий ҳолатини тахдил қилишга ўтадилар. Шунингдек, тақцим қилинаётган молиявий ҳисоботларни ҳамда мазкур тизим фаолиятини самарадорлигини янада ошириш мақсадида уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
Масофадан назорат қилиш тизими тахдил жараёнида қуйида-гиларга эътибор қаратади:
— банк томонидан такдим қилинган молиявий ҳисоботнинг муддатини эътиборга олиш, молиявий ҳисобот ойнинг 10-кунидан кейин такдим қилинган бўлса, банқцан ҳисоботни кечиктирилиб такдим қилинганлиги сабабини ва ўз вақтида такдим қилинишини талаб қилади;
— банк активлари ва пассивлари ҳолатини, банк капитали, ликвидлиги, фойда ва зарарлар ҳисоботи, банк тушумлари, банк кредит ва қимматли қоғозлари, шу жумладан, инвестициялар портфели ҳамда уларга қўшимча зарур бўлган барча кўрсаткич ва маълумотларни тўлиқ тахдил қилиб чиқади;
— тахдил қилиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар тўғрисида банклар фаолиятини тахдил қилиш Бошқармаси ходимлари томонидан раҳбариятга маълумотнома ёки билдиришнома, шу жумладан, тижорат банклари раҳбарияти ва Кенгашига аниқланган камчиликлар юзасидан уларни зудлик билан бартараф этиш учун чора ва тадбирлар ишлаб чиқиш тўғрисида хат жўнатилади;
— қайта такрорланиб келинган камчиликлар юзасидан банкларга жўнатилган огохдантириш хатидан сўнг уларни қайта так рорланилмаслигини назарда тутган ҳолда банкка нисбатан амалдаги қонунчиликка асосан жарима чораларини кўради.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда Республика тижорат банк-лари фаолиятини Марказий банк томонидан масофадан туриб назорат қилиш амалиёти тахдил қилинди.
Масофадан туриб назорат этиш билан Марказий банк тизимида «Тижорат банкларига лицензия бериш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш департаменти» шуғулланади. Утказиладиган тахдил ва мониторинг мавжуд меъёрий йўриқномаларга мос келиши керак. Барча тижорат банклари назорат объекти хисобланади. Алохида бир банк амалий зарурият бўлганда атрофлича ўрганилади. Ушбу назорат тури ўзининг доимийлиги билан ҳам бошқалардан фарқ қилади. Яъни мазкур департамент барча тижорат банклари баланс-ларини доимий равишда назорат этиб боради.
Фикримизча, олиб борилган изланишлар натижасида банк назоратида масофадан назорат қилишнинг қулайлиги, самарадор-лиги ва тезкорлигининг асосий моҳияти қуйидагича:
— тижорат банклари фаолиятини доимий, ҳар чорақца, ҳар ойда ёки айрим ҳолларда ҳар ҳафтада, ҳар кунда ўрнатилган мониторинг асосида банк ҳолати ва ликвидлилигини назорат қилади;
— қабул қилинган доимий ахборотлар асосида банкнинг ҳолатини бошқа банклар билан солиштиради;
— масофадан назорат ўрнатиш тизимида мехнат сарфининг озлиги билан тезкор ва иш кўлами самарадорлигини оширади;
— айрим ҳолларда жойларда олиб борилган инспекция текширувлари натижалари билан масофадан назорат қилиш учун банклар томонидан такдим этилган молиявий фаолияти тўғрисидаги хисоботлар натижалари билан солиштирилганда улар орасида фарқ мавжудлиги аниқланади. Яъни масофадан назорат қилиш натижалари ўзининг ҳақиқий ҳолатини тўғри акс эттириши билан самаралидир;
— шунингдек, инспекция текпшришлари учун масофадан назорат қилиш тизими банк фаолиятида аниқланган камчиликлар ва ишкўламини қайси йўналишда олиб бориш тўғрисида кўрсатма беради.
Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат этишни фақат шу билан тушунтириб бўлмайди. Уз ўрнида масофадан туриб назоратнинг мохиятини тушунмоқ учун ҳам Марказий банк томонидан олиб бориладиган назоратнинг бошқа турларини кейинги мавзуларда кўриб ўтамиз.
Олдинги бўлимда кенг маънода тахдил қилинган банк фао-лиятини тартибга солиб туриш ва назорат этиш индивидуал бўл-май, балки бундай назорат натижаларини солиштириш ва маълумотлардан халқаро амалиётда кенг фойдаланиш мақсадида умумий кўрсаткичлардан фойдаланилади, яъни стандартлашган тизимнинг қўлланиши муҳимдир.
Стандартлашган рейтинг тизимига эга бўлишнинг аҳамияти шундаки, бирон бир банкнинг рейтингига қараб унинг молиявий ҳолатини нафақат банк назорати ходимлари, балки банк назорати соҳасида мутахассис бўлмаганлар ҳам осонгина тушуна оладилар. Бундан ташқари, стандартлашган тизимда банк институтлари мо-лиявий ҳолатининг барча мухим йўналишлари акс эттирилиши кўзда тутилади.
Стандартлаштирилган рейтинг тизими иқтисодий ривожланган мамлакатлар амалиётида ташкил топиб ривожланганлигини хисоб-га олиб, савол мазмунидан келиб, айнан АҚШ амалиётига назар ташлаймиз.
2.3. Ўзбекистонда банк назоратини такомиллаштириш йўллари
Банкларни тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида жаҳон тенденциясини Узбекистон банк тизими амалиёти ҳам ўзида акс эттирган. Бунда республика иқтисодиётини қайта қуришда Мар-казий банк томонидан Жаҳон банки билан биргалиқца 1997 йилдан бошлаб молия тизимини ислоҳ қилиш бўйича қарз лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган банк назоратини мукаммаллаш-тириш лойиҳаси муҳим аҳамият касб этади.
Юқорида қайд қилинган лойиҳа доирасида «Барентс групп» маслаҳатчилари иштирокида банк назорати хизмати таркиби му-каммаллаштирилиб, 20 дан зиёд банк меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатлар заминига Базель қўмитасининг 1997 йилда қабул қилинган 25 та «Пруденциал назоратнинг асосий та-мойиллари» киритилган бўлиб, улар қуйидаги гурухдарга ажратилган:
самарали банк назоратини амалга ошириш учун зарур ша-роитлар;
лицензиялаш ва мулк таркиби;
пруденциал талаблар ва тартибга солиш;
банкларни жорий тартибга солиш услуби;
маълумотларни такдим этиш бўйича талаблар;
назорат қилувчи бўлинма ваколатлари;
халқаро банк амалиётлари.
Базель тамойилларининг Узбекистон Марказий банки томони-дан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларда қай тарзда ўз аксини топганлигини яқиндан кўриб чиқамиз.
Самарали банк назоратини амалга ошириш учун зарур шароит-лар (биринчи тамойил ) базаси хусусида олдинги бобларда таъкид-ланган бўлсада, қайта уларга мурожаат этиб, таъкидлаш лозимки, Узбекистон Конституцияси ҳамда «Узбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғ-рисида»ги қонунлар билан Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган бўлиб, бунда асосий вазифалардан бири сифатида банк назоратини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган. Мар-казий банк ўзининг ваколати доирасида, шу жумладан банк фаолия-тини тартибга солишни амалга оширишда, қарор қабул қилишда мустақил эканлиги қонунда эътироф этилган. 2000 йил 21 мартдаги «Банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари» тўғрисидаги Узбекистон Республикаси Прези-денти Фармонида республика тижорат банклари фаолияти устидан назорат фақат Марказий банк томонидан амалга оширилиши аниқ кўрсатиб берилган. Ушбу Фармонда ҳар хил ташкилотлар, шу жум-ладан, маҳаллий ҳукумат идоралари томонидан тадбиркорлик фао-лияти билан боғлиқ ва банк раҳбарияти томонидан амалга ошири-лиши лозим бўлган банк фаолиятига аралашишига йўл қўймаслик алоҳида таъкидланган.
Бу йўналишда кўрилган чоралар олдинги бобларда таъкидлан-ганидек, банк фаолиятини назорат қилиш ва уни тартибга солиш-нинг ҳуқуқий асосларини яратди ҳамда Базель қўмитаси томонидан белгилаб берилган молиявий барқарорликнинг таркибий элемент-ларидан бири бўлган самарали бозор интизоми билан таъминлашга ёрдам берди.
Базель қўмитаси томонидан қисман бўлса ҳам банк фаолиятини амалга оширадиган ташкилотларни лицензиялашга алоҳида талаб-лар қўйилганки ушбулар 2-5 тамойиллари, яъни лицензиялаш ва мулк таркиби деб аталган тамойилларда батафсил тўхталади. Ли-цензиялаш қоидаси назорат услублари тамойили каби, хонавайрон бўладиган банклар сонини ва омонатчилар зарарларини максимал чеклашга йўналтирилган бўлиши лозим. Бир вақтнинг ўзида банк соҳасига киришни тўсиб қўймасдан, ундаги рақобат ва самарага таъсир этмаган ҳолда амал қилиши керак.
Узбекистон банк тизимининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, у бошқа МДҲ давлатларига қараганда, кўп бўлмаган банклар сонини ўзида мужассамлаштирган. Бу ҳолат Марказий банкнинг банкларни лицензиялаш ва рўйхатга олиш низоми томо-нидан белгилаб берилган асосий талаблар асосида, қаттиқ позиция-га эга эканлиги билан изохданишини биз олдинги бобларда таъкид-лаган эдик. Мазкур низомга мувофиқ, тижорат банкларини лицен-зиялаш жараёни икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда Марка-зий банк томонидан таъсисчиларнинг молиявий имкониятлари ва репутацияси сифат жиҳатдан баҳоланади, банк раҳбарлигига так-лиф этилаётган шахсларнинг малакавий сифатлари, капитал тарки-би, молиявий режа ва тегишли банк биноси ва асбоб - ускуналар билан таъминлаш имконияти ўрганилади, бизнес-режа тахдил кили-нади. Такдим этилган маълумот бўйича ижобий баҳо берилганда, Марказий банк томонидан банк ташкил этишга бирламчи рухсат берилади ва шу асосда таъсисчилар 6 ой муддат ичида лицензия олишга ва банкни рўйхатдан ўтказишга зарур бўлган ташкилий-техник чора-тадбирлар ва бошқа белгиланган талабларни бажариш масъулиятини оладилар.
Лицензиялаш масаласида Базель қўмитаси таклиф этилаётган раҳбариятнинг, шу жумладан, банк кенгаши аьзоларининг билим даражасини, тажрибасини ва малакасини лицензия берувчи ташки-лот томонидан баҳоланишига алоҳида эътибор беради. Шунга мувофиқ, Узбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунида бирламчи рухсат олишда, шундан келиб чиққан ҳолда банк фаолиятини ташкил этишга лицензия олишда, асосий мезонлардан бири сифатида банк таъсисчилари обрў-эъти-бори кўрсатилган. Юқорида қайд қилинган лицензиялаш низомида раҳбарият обрў-эътиборини аниқлаш мезонлари ва бошқа бир қанча банк раҳбарлари ва йирик акциядорларга таллуқли банкни ишончли ва пруденциал бошқарувини таъминловчи сифат мезонлари бел-гилаб берилган.
Лицензиялашдаги талабчанлик Марказий банкка тижорат банк-лари фаолияти устидан кейинги назоратни самарали ўтказилишини таъминлашга имкон яратади.
Банк фаолиятини лицензиялашга қўшимча равишда Марказий банк банклар мулки таркибига аниқ бир талаблар белгилаб бериб, акциядорлар ўртасида акциялар ҳаракатига чекловлар қўйган. Юқо-рида қайд қилинган банкларни лицензиялаш ва рўйхатга олиш ни-зомига мувофиқ, бир акциядорнинг тижорат банки устав капитали-даги улуши умумий устав капитали ҳажмининг 7 фоизидан ошмас-лиги лозим (хусусий ва хорижий капитал иштирокидаги банклар-дан ташқари). Бундан ташқари, бир ёки бир неча битим натижасида бир ёки бир неча ўзаро келишув билан боғлиқ бўлган ёки бир-би-рини мулкини назорат қилувчи шахслар томонидан банкнинг 5 фоиздан зиёд акцияларини сотиб олиш жараёнида, Марказий банк-ни хабардор қилиш мажбурийдир.
Пруденциал талаблар ва тартибга солиш (тамойил 6-15) тамо-йиллари Базель қўмитасининг банк назорати бўйича талабларига мувофиқ, Узбекистон Республикаси Марказий банкида мавжуд бўлган хавф-хатарни камайтириш ҳамда банкларнинг барқарор-лигини қўллаб-қувватлаш мақсадида, олдинги бобларда таъкидлаб ўтганимиздек, мажбурий иқтисодий нормативлар - кўрсаткичлар тизими жорий этилиб, бу кўрсаткичлар доирасида капитал ва мажбурият ҳажми, қарздор турига қараб, тижорат банклари ўзининг актив амалиётларини, шу жумладан кредит амалиётларини, қим-матбаҳо қоғозлар олиб-сотиш амалиётларни ўтказишлари мумкин.
Таъкидлаш лозимки, иқтисодий кўрсаткичлар тизими Базель тамойилларининг 4-бўлимида кўрсатиб ўтилган асосий риск тур-лари устидан самарали тартибга солиш ва назорат қилишни таъ-минлашга қаратилган. Ушбу тизим 13 та кўрсаткичдан иборат бў-либ, хусусан ўз ичига қуйидагиларни қамраб олган: капитал етар-лилиги даражаси, бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорларга максимал риск ҳажми, йирик кредит риск ҳажми, ликвидлиликка талаблар, қимматли қоғозлар билан амалиётларга талаблар ва ҳоказо.
Базель қўмитасининг 6-тамойилига мувофиқ, банк назорати ор-гани банк олган рискка мувофиқ бўлган минимал капитал ҳажмини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган зарарни қоплаш имкониятига эга эканлигини инобатга олган ҳолда аниқ капитал таркибини бел-гилаб бериши лозим. Ушбу талабларни инобатга олган ҳолда Узбе-кистон Республикаси Марказий банки Базель қўмитаси томонидан 1988 йилда қабул қилинган «Капитални ўлчаш ва унга бўлган талаблар ҳақида халқаро келишуви» асосида тижорат банклари капитали етарлилигига талаблар низомини ишлаб чиқиб, унда капитални етарлилик даражаси аниқ бир банк фаолиятидаги риск даражаси тавсифидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган, умумий ка-питалнинг асосий элементлари ва мезонлари белгилаб берилган ва у биринчи ҳамда иккинчи даражали капиталдан иборатлигини олдинги бобларда таъкидлаб ўтган эдик.