Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Мая 2012 в 22:06, дипломная работа
Тижорат банклари бозор иқгисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва умуман, иқтисодиётда молия ресурсларини қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим институт ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи тижорат банклари орқали қондирилади.
Кириш
I боб. Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш вазифалари ва унинг зарурлиги
1.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари
1.2. Узбекистонда банк назоратини ташкил қилиш асослари
II боб. Банк назорати усуллари ва уларни Ўзбекистонда қўллаш амалиёти
2.1. Банк назорати усуллари ва уларнинг ривожланиши
2.2. Масофада туриб ва жойига чиқиб (инспекция қилиш) банк назоратини олиб бориш, унинг афзаллик ва камчиликлари
2.3. Ўзбекистонда банк назоратини такомиллаштириш йўллари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Капитални етарлилик меъёри асосида банк фаолиятининг бош-қа кўпгина кўрсаткичлари тузилганлигини инобатга олиб, унга ало-ҳида эътибор берилган. Капитал ҳажми нафақат амалиёт ўтказиш масштаби, балки уларнинг хилма-хиллиги билан, демак маблағлар-дан турли йўналишда фойдаланиш имконияти билан ҳам боғлиқ.
Умумий капиталнинг минимал рухсат этилган етарлилик дара-жаси рискка тортилган активларга нисбатан 10%, биринчи даража-ли капитал эса 5% миқцорида белгиланган. Узбекистон иқтисодиё-тининг ўтиш шароитларини инобатга олган ҳолда, бу меъёрлар капиталнинг етарлилиги бўйича Базель қўмитаси андозасига мос равишда 8% ва 4% ни ташкил этган кўрсаткичларга нисбатан ку-чайтирилган эди. Бунда, агарда баъзи бир банкларда хавфсиз ва иш-ончли бўлмаган банк фаолиятини юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар пайдо бўлганда, Марказий банк томонидан мазкур банкка нисбатан энг кам белгиланган регулятив капитал ҳажмини ошириш талаби қўйилиши мумкин.
Кредит рисклилигини бошқаришга тегишли бўлган пруденциал меъёрларга тўхталадиган бўлсак, Базель қўмитасининг 7- тамойи-лида таъкидлаб ўтилганидек, кредит бериш ва инвестиция қилиш ҳар бир банқца банк кенгаши томонидан қабул қилинган пруден-циал андозалар асосида объектив ва рационал усул билан амалга оширилиши лозим. Базель тамойилининг ушбу ҳолати «Банк ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган бўлиб, бунда республика банкларининг банк, шу жумладан, кредит-лаш амалиётларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган қарорларни қа-бул қилишда мустақил эканлиги кўрсатилган.
Европа иттифоқининг амалдаги банк амалиёти билан мос кел-тириш мақсадида Марказий банк бир қарздорга максимал риск да-ражаси ҳажми меъёрини биринчи даражали капиталга нисбатан 25% дан 15% га тушириб, барча йирик кредитлар учун биринчи да-ражали капиталга нисбатан 8 баравар микдорида максимал риск даражасини белгилаб берди. Бундан ташқари кредит рисклилигини аниқроқ ҳисобини юритиш ва уларни самарали бошқариш мақса-дида бир қарздор тушунчаси «ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи» -ягона риск омили билан бирлашган алоҳида қарздорлар тушунчаси билан тўлдирилган эди. Марказий банкнинг тааллуқли низомлари-да ўзаро алоқадор қарздорларни белгиловчи аниқ мезонлари берил-ган бўлиб, уларга нисбатан ҳам бир қарздорга ўрнатилган меъёрий талаблар ҳам қўйилган.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу низомда келтирилган максимал риск меъёри ва ягона риск омилини белгилаб беришга қаратилган мезонлар аниқланиши Базель қўмитасининг рисклар концепцияси чегарасига нисбатан талабларига тўлиқ мос келтирилган. Урнатил-ган талаблар концентрациялаш ва йирик кредитларни тўпланишини чегаралашга ёрдам беради ва шу орқали банкнинг омонатчилари ва кредиторларини қўйилмаларини нисбатан катта микдордаги ҳар хил фаолият билан шуғулланувчи шахслар ўртасида диверсифика-циялаш орқали ҳимояланишини таъминлайди.
Кредит рисклилигини бошқариш сифатини ошириш энг асосий талаби банк билан алоқадор бўлган шахслар билан банкка алоқадор бўлмаган шахсларга нисбатан имтиёзли шартлар асосида битимлар тузилишига йўл қўймаслиқцан иборат бўлган алоқадор шахслар билан банк томонидан амалга оширадиган амалиётлар тартиби тўғ-рисида низомни қабул қилиниши билан боғликдир. Қабул қилинган ҳужжатда «банк билан алоқадор шахслар», «ўзаро алоқадор қарз-дорлар гуруҳи» каби тушунчаларга аниқ таърифлар берилган ҳамда банк билан боғлиқ бўлган шахсга кредит микдори белгилаб берил-ган.
Ушбу ҳужжат Базель қўмитаси томонидан алохида аҳамият бериладиган, яъни Марказий банк билан қарздор ўртасида алоқа мавжудлиги ҳақида ўз фикрини билдириш имконини беради. Бу ваколатлар банк ва у билан алоқадор томонлар мавжуд алоқаларни беркитишга ҳаракат қилишганда мухим аҳамият касб этади. Мазкур риск омилларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда банк фаолиятини амалга оширишни манфаатлар тўқнашувини минималлаштириш мақсадида Марказий банк томонидан биринчи даражали регулятив капиталнинг 15% дан ошмаган ҳолда алоқадор шахсга кредит бўйича максимал риск жами шу шахсларга берилган кредитлар йиғиндиси биринчи даражали регулятив капиталнинг 100 %дан ошмаган ҳолда белгиланган. Бундан ташқари, Базель қўмитасининг 10- тамойили талабларига тўлиқ мос келиш мақсадида, банкка алоқадар шахслар билан амалиёт ўтказиш тартиби, хисобот шакл-лари ва бундай амалиётлар бўйича маълумотларни банклар томо-нидан такдим этиш тартиби мукаммаллаштирилди.
Ликвидликни бошқаришга талаблар Низомини қабул қилиниши банкнинг ликвидлигини баҳолаш ва таъминлашга сифат жиҳатдан янгича ёндашишни юзага келтирди. Бу ёндашув эгилувчанлиги, ях-литлиги билан ажралиб, ликвидликни бошқаришни барча йўналиш-ларни деталлашган ҳолда, шу жумладан, режалаштириш ва мони-торингни ҳам қамраб олган. Банклар ўз фаолиятини, шу жумладан, жорий мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш мақсадида маблағларни тез жалб қилиш имкониятига эга эканлиги аҳамиятини инобатга олиб, Низомда банкнинг жорий аҳ-волини аниқловчи сезгир индикатор сифатида жорий ликвидлик меъёри белгиланган. Ушбу меъёр ликвидли активлар микдорини талаб қилиб олгунга қадар ҳамда ижро муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятларга нисбатан 30% даражасида ушлаб туриш талабини белгилаб беради.
Банкнинг инвестиция фаолиятини тартибга солиш мақсадида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари фаолиятини тартибга солувчи Низом тўлиқ қайта кўриб чиқилди.
Ушбу Низом банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари фаолиятининг барча жабҳаларини ўз ичига қамраб олган. Унда андеррайтинг, дилинг ва брокер операциялари бўйича рискларни чекловчи талаблар қўйилган. Қимматли қоғозлар билан опера-цияларни амалга оширувчи банклар учун ижро этиши лозим бўлган сифат ва миқцор жиҳатдан параметрлар белгилаб берилган. Ушбу ҳужжатни қабул қилиниши банкларнинг қимматли қоғозлар билан операцияларни тартибга солишда мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этишига имконият яратди.
Марказий банк томонидан омонатчилар ва кредиторлар маблағ-ларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида банкнинг қимматли қо-ғозлар билан операциялари бўйича қуйидаги пруденциал меъёрлар ўрнатилди:
— бир корхона устав капиталига банк қўйилмаси микдори биринчи даражали регулятив капиталнинг 15% дан ошмаслиги лозим;
— жами эмитентларнинг устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларга банк томонидан қилинган инвестициялар биринчи даражали регулятив капиталнинг 50% дан ошмаслиги лозим;
— банкнинг нодавлат қимматли қоғозларига олди-сотди қилиш мақсадида қилинган қўйилмалар биринчи даражали регулятив капиталнинг 25% дан ошмаслиги лозим.
Базель тамойиллари бўлими фаолиятидаги рискни камайтириш мақсадида унинг амалга оширадиган амалиётлар тавсифи ва масш-табидан келиб чиққан ҳолда ички назорат тизимини ташкил этиш зарурати ҳам кўриб чиқилган.
Республика банкларида ички назоратнинг мавжудлиги бўйича умумий талаблар «Узбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қо-нунларда белгиланган. Қонуний базанинг мавжудлиги, амалдаги банк амалиётлари бўйича риск устидан назоратни амалга ошириш фаолияти, ички назорат тизимини яратилишига ҳисса қўшди. Лекин тижорат банклари ички назоратни шакллантириш бўйича аниқ йўналишга эга бўлмадилар, мавжуд ички назорат тизимининг сама-радорлигини баҳоловчи мезонлар меъёрий мустаҳкамланмаган эди. Буларнинг барчаси Марказий банк томонидан тижорат банкларида ички назоратни ташкил этиш талабларини қабул қилинишига сабаб бўлди. Талабларда ички назоратнинг Базель қўмитаси тавсияларига тўлиқ мос келувчи асосий функциялар белгилаб берилди.
Ички назоратни самарали тизимини назорат органларининг талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш жараёнида банклар уни ташкил қилишда аниқ мақсад ва тамойиллар асосида келиб чиқиш лозим. Ички назорат тизимини ташкил этишнинг асосий мақсади банк раҳ-бариятини ишончли ахборотлар билан таъминлаш, актив ва ҳуж-жатларни сақлаш, банкнинг турли фаолият жабҳаларини самара-дорлиги, банқца амалдаги ҳисоб тизимининг ҳисоб тамойилларига мувофиқлигидан иборатдир.
Ички назорат тизимини аниқ фаолият кўрсатишини кучай-тириш мақсадида ҳамда банкнинг молиявий барқарорлилиги ва обрўсига хавф солувчи муаммоларни аниқлаш Базель қўмита-сининг 14-тамойили талабларига мувофиқ банк ички раҳбарияти, шунингдек, раҳбариятдан мустақил бўлган махсус бўлинма орқали ахборотлар тизимига эга бўлиши лозим.
Банкни тартибга солишнинг жорий услуби (16-20 тамойиллар) тамойилларига асосан банкларни назорат қилишда Марказий банк шундай позициядан келиб чиқадики, капитал етарлилик даража-сини, банк балансининг ликвидлилигини таъминлаш ва бошқа иқтисодий меъёрларни бузмаслик ўз-ўзидан банкнинг ишончлили-гини кафолатламайди, агарда унинг фаолияти тавсифининг сифати қониқарсиз бўлса.
Узбекистон Республикаси Марказий банки назорат функция-сини амалга оширишда Базель қўмитаси, етакчи давлатларнинг назорат хизматлари томонидан тавсия қилинган банк назорати та-мойилларига асосланган ҳолда ўз ишини олиб боришга интилмоқ-да. Базель қўмитасининг 16-тамойилига асосан, банк назоратининг самарали тизими банк фаолиятини ташқаридан кузатишни, шунинг-дек, банкларни бевосита жойларда текширишни ўз ичига олиши лозим.
Шунингдек, тахдил жараёнида кредит муассасалари фаолия-тини беқарорликка олиб келувчи тенденциялар мавжудлиги хисоб-га олинади. Бу-бошқарувнинг сифати пастлиги, ҳокимиятнинг бир шахс қўлида тўпланганлиги, кредит ташкилотининг ҳаддан таш-қари тез ривожланиши, операциялар ҳажмига етарли бўлмаган ах-борот бошқарув тизими ва ички назорат, кредит портфели сифа-тини малакасиз бошқариш, рискларни қониқарсиз диверсифика-циялаш кабилардир. Тажриба шуни кўрсатадики, ушбу омилларни хисобга олмаслик банк фаолияти барқарорлигини таъминлашда ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, Узбекистон Республикаси Марказий банки-нинг масофадан туриб назоратни амалга оширувчи органи кунлик мониторинг ўтказиб, муаммолар туғилган ҳолларда тижорат банк-нинг молиявий ҳолати ҳақида диагнозни иложи борича эртароқ беришга қодир. Масофадан назорат «эрта огохдантириш система-си» сифатида хизмат қилади. Мазкур сигнал бўйича банкка тезкор молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатиш зарурати ва имконияти мавжуд.
Бироқ, масофадан туриб назорат кам ҳолларда банк олдида турган ҳамма рискларни аниқлашга қодир ва кўп ҳолларда банкни бошқариш сифатини аниқлай олмайди. Фақат бевосита инспекция текширувларини ўтказиш банкнинг реал аҳволини кўршпта имкон беради.
Масофадан туриб назорат натижасига кўра тижорат банклари фаолиятида муаммолар пайдо бўлсагина инспекция текшируви жойларда ўтказилади. Банк инспекторлари вазифаси - банкнинг капитал базасини йўқотишдан, шу билан бирга аҳоли ва ташки-лотнинг маблағларига хавф туғдирувчи катта рискни ўзига юк-лашдан сақлашдир.
Банкнинг молиявий ҳолатини универсал шаклда баҳолаш, шунингдек, банк қонунчилигига, Марказий банк меъёрий ҳуж-жатлари ва йўриқномаларига амал қилишини ҳар томонлама ёри-тиб берадиган САМЕЬ тизими бўйича тижорат банкларини инспек-циялаш тўлиқ амалга оширилган. Мазкур тизим банк назорати хо-димига банкнинг молиявий ҳолатини аниқлашга ёрдам беради.
Инспекция текширувлари банк аудити билан узвий боғлиқ. Банқца ташкил этилган ички аудит хизмати инспекция текширув-ларини ўтказиш вақтини анчага камайтиради. Ички аудит йиллик хисобот тайёрлашга асос яратиб, маъмуриятнинг белгиланган тар-тибда ишлаш-ишламаслигини кўрсатади. Ички аудит ҳар доим на-зорат органининг фойдали ва керакли шериги сифатида иштирок этади, чунки банк маъмурияти томонидан вазифаларнинг етарли бажарилиши уларнинг умумий манфаатидир.
Хулоса.
Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатлар тажрибасига кўра, назорат сифатини таъминлашда банк назоратини такомиллашти-риш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш, тижорат банкининг объектив рейтингини аниқлаш, банкнинг молиявий аҳ-волини ҳар томонлама тахдил қилишга имкон берадиган банк-нинг мустақил аудити ўрни анча аҳамиятга эга.
Ушбу йўналишда банкларнинг молиявий ҳолатини баҳолай-диган мустақил аудиторлик компаниялари, керакли чора-тад-бирлар кўриш учун муаммоли банкларни илк босқичида аниқлаш бўйича банк назоратини такомиллаштириш, банкларни рейтингини доимий чоп этиш ва ягона баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва уни амалда қўллаш бўйича мустақил агентлик яратиш бўйича рағбат-лантирувчи чора-тадбирлар амалга оширилиши давом этмокда.
Назорат органларининг ваколатлари (22-тамойил) тамойили Базель қўмитаси фикрига кўра, тартиббузарликларни ҳамда аниқ-ланган хатоларни бартараф этиш учун банк назорати ўз ихтиёрида етарли чора-тадбирларга эга бўлиши лозим. Узбекистон Респуб-ликасининг «Узбекистон Республикаси Марказий банки тўғриси-да»ги қонунининг 53-моддасига мувофиқ «агар йўл қўйилган тар-тиббузишлар ёки банк ўтказаётган операциялар омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига аниқ хавф туғдирган» ҳолларда Марказий банк керакли чоралар ва санкциялар қўллаш ҳуқуқига эга. Бундай таъриф Марказий банкка банкнинг молиявий барқарор-лигига хавф солувчи ҳар хил ҳаракатларига нисбатан қатъий чора-лар кўришга имкон беради.
Бундан ташқари, Марказий банк томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатда банк назорати органи томонидан мажбурий чоралар ва санкциялар қўллашига олиб келадиган хавфсиз бўлма-ган ва носоғлом фаолият кўрсатиш ҳоллари аниқлаштирилган.
Шундай қилиб, Узбекистонда банк назорати органлари банк-ларга нисбатан банк операцияларини амалга оширишда меъёрий ҳужжат ва қоидаларни, банк қонунчилигини бузганлиги учун чора ва санкциялар қўллашга ваколатлидир.
Халцаро банк операциялари (23-25 тамойиллар) тамойиллари тижорат банклари фаолиятини глобаллашувини инобатга олган ҳолда ҳамда бу билан боғлиқ тизимли рискни кўпайиши нафақат миллий, балки халқаро миқёсида республика Марказий банкини чет мамлакатлар назорат органлари билан ҳамкорликни қўллаб- қувват-лашга, ахборотлар билан айирбошлашга ундайди. Марказий банк 1996 йилдан Базель қўмитасининг банк назорати бўйича Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари минтақавий гурухи аъзоси хисоб-ланиб, Базель қўмитасининг банк назорати асосий тамойиллари билан белгиланган изчил ва аниқ мақсадли ишларини амалга оширмокда. Шундай қилиб, Узбекистонда банк фаолиятини назо-рат қилиш ва тартибга солиш тамойилларини ишлаб чиқилиши ҳалқаро амалиёт ривожи билан асосан бир вақтда олиб борилган-лигини таъкидлаш мумкин. Ҳозирги вақтда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг асосий тамойилларини жорий қилиниши туфайли Узбекистонда банк тизимини ривожини рағбатлантириш учун етарли шароитлар яратилган.