Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Февраля 2013 в 21:17, контрольная работа
Ўзбекистон Республикаси Мустакилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида жамиятнинг барча сохаларида, айникса иқтисодий сохада ислохатларни янада чукурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аник дастурлар ишлаб чикилди. Ушбу дастурларга асосан жамиятимизнинг турли сохаларида, жумладан таълим, соғликни саклаш сохаларида, шунингдек, ахолини ижтимоий химоя қилиш ва бошқа сохаларда куплаб ислохатлар амалга оширилмоқда.
Кириш.
Мажбуриятлар ва юридик мажбуриятлар хакида тушунча.
Ғазначилик органларида юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби.
Ғазначилик органларида III-IV гурух харажатлари буйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар ва web сахифалар.
Мавзу: Ғазначилик органларида Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Мустакилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида жамиятнинг барча сохаларида, айникса иқтисодий сохада ислохатларни янада чукурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аник дастурлар ишлаб чикилди. Ушбу дастурларга асосан жамиятимизнинг турли сохаларида, жумладан таълим, соғликни саклаш сохаларида, шунингдек, ахолини ижтимоий химоя қилиш ва бошқа сохаларда куплаб ислохатлар амалга оширилмоқда. Бюджет тизими сохасида хам Ўзбекистон Республикасининг бир қатор меъёрий хужжатлари қабул қилинди.
2007 йил 20 мартда
Ўзбекистон Республикаси
2007 йил 01
июнда Ўзбекистон Республикаси
Молия Вазирлигининг 77-сонли
Юқорида кўрсатиб ўтилган қарорлар асосида бюджетдан маблағ олувчиларнинг Давлат бюджети ҳисобидан маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек капитал қурилиш буюртмачиларининг шартномалари ғазначилик бўлинмаларида мажбурий тартибда рўйхатга олиниши кўрсатиб ўтилган. Биз ушбу ёзган оралиқ назорат ишимизда юридик мажбуриятлар хақида батафсил тўхталиб ўтамиз.
1. Мажбуриятлар ва юридик мажбуриятлар хакида тушунча.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси асосида “Мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбурият - бу одатда ёзма равишда расмийлаштирилган, сўзсиз
бажарилиши талаб қилинувчи ваъда демакдир.
Мажбуриятларни қабул
қилиш – бу бюджет ташкилоти томонидан
смета харажатларида кўзда
Мажбурият хуқуқий меъёрий ҳужжатларга асосан мажбурият қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан қабул қилинади;
Қабул қилинадиган мажбуриятлар суммаси тасдиқланган бюджет маблағлари меъёридан ошиб кетмаслиги лозим.
Юридик мажбурият-бюджет ташкилоти билан кантрагент ўртасида маълум бир муддатга сўнг маълум бир таворни етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисидаги шартнома имзоланганидан ва бу шартнома Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин вужудга келади.
ЎзР Президентининг
«Давлат бюджетининг ғазна
ЮРИДИК МАЖБУРИЯТ
2. Ғазначилик органларида юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг
Давлат бюджети ҳисобидан маҳсулот
етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек капитал
қурилиш буюртмачиларининг
Шартномани руйхатдан ўтказиш учун
Бунда, бюджет маблағлари ҳисобидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш, хизмат)лар етказиб бериш бўйича тузадиган шартномаларида, қоидага кўра, 15 фоиз миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдидаги юридик мажбуриятлари тузилган шартномалар (контрактлар), қонун ҳужжатлари (мисол учун йиғимлар, бадаллар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича юридик мажбуриятлар) асосида юзага келади.
Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар ҳажми, қоидага кўра, улар иқтисодий таснифнинг тегишли моддалари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган, ажратилган бюджет маблағлари билан, капитал қўйилмалар харажатлари бўйича эса – ҳар бир объект бўйича ўрнатилган тартибда тасдиқланган капитал қўйилмалар билан чегараланади.
Бюджетдан маблағ олувчилар маҳсулот етказиб берувчилар билан вақтинчалик сметада назарда тутилган суммалардан ошмаган суммаларга шартномалар тузадилар. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг асосий сметаси рўйхатга олингандан сўнг, олдинги қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини ҳисобга олган ҳолда, олдинги шартномаларга қўшимча келишувлар тузиши мумкин.
I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларни тўлаш учун нақд пул олишга сўровномалар асосида рўйхатга олинади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан шартномалари фақат харажатларни қоплашга манбанинг мавжудлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва ушбу мақсадларга ажратилган бюджет маблағлари (лимитлари) мавжуд бўлган харид ҳажмигагина тузилиши мумкин.
Бюджетдан маблағ олувчилар билан маҳсулот етказиб берувчилар (пудрачилар) ўртасидаги шартномаларнинг амал қилиш муддати тегишли молия йилининг 31 декабридан кечикмаган муддатга тузилиши лозим, бажариш муддати бир неча йилни ташкил қилиши мумкин бўлган (капитал қўйилмаларнинг бир неча йилга мўлжалланганлигини тасдиқловчи манзилли рўйхатлар асосида) капитал қўйилмалар (капитал қурилиш, реконструкция) бўйича шартномалар бундан мустасно.
Манзилли рўйхатлар асосида бир неча йил давом этадиган капитал қўйилмалар бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан Ғазначилик дастурий мажмуида жорий молия йили учун юридик мажбуриятларни тасдиқланган манзилли рўйхатда қурилиш пудратчи ташкилотига тўлаб берилиши назарда тутилган маблағлар доирасида ҳисобга олинади. Шартноманинг қолган суммаси, уларни тегишли объект ва йиллар бўйича манзилли ва титул рўйхатларда акс эттирилиши шарти билан кейинги йилларнинг юридик мажбуриятларида ҳисобга олинади.
Харажатлар сметасида назарда тутилган ажратилган бюджет маблағлари суммалари асосида аниқланган юридик мажбуриятларни қабул қилиш лимитлари, молия йили бошидаги бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган тегишли моддалар бўйича мавжуд кредиторлик қарзлари суммасига камайтирилади.
Молия йили бошига мавжуд кредиторлик қарзлари иқтисодий таснифнинг маълум моддасига, функционал таснифнинг бўлим ва параграфига алоқадорлигининг кўрсатилиши, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига тегишли молия йилида хўжалик операциялари бошлангунига қадар ёзма равишда тақдим этилади.
Бюджетдан маблағ олувчиларга тўлов манбаи сифатида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, молия йилидан ошадиган муддатга, шунингдек лизинг ва (ёки) бошқа турдаги кредитлар ҳисобига товар (иш, хизмат) лар харид қилишга шартнома тузиш тақиқланади.
Агар бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари бир вақтнинг ўзида бир нечта параграф ва ташкилотлар бўйича амалга оширилса, шартномалар ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварақ бўйича алоҳида (тегишли параграф бўйича сумма ва шахсий ҳисобварақни алоҳида кўрсатган ҳолда) тузилади.
Товар (иш, хизмат)лар учун тўловлар бир нечта маблағлар манбаи ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган ҳолларда, шартномаларда ушбу манбалар бўйича реквизитлар ва ҳар бир манба ҳисобидан тўланиши лозим бўлган суммалар мажбурий тартибда алоҳида кўрсатилади.
Бюджетдан маблағ олувчилар товар-моддий бойликларини сотиб олишда маҳсулот етказиб берувчилардан тегишли фаолият тури учун лицензия (рухсатнома) сининг нотариал тасдиқланган нусхасини ва тегишли органларда давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сўраб оладилар.
Ушбу ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган шартномалар билан бирга тақдим қилинади.
Тақдим этилган шартномаларда ёки уларга иловаларда товар (иш, хизмат)лар миқдори, нархи ва умумий суммаси кўрсатилган тафсилотли рўйхати акс эттирилиши лозим.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномалар тузмасдан бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар (счетлар, квитанциялар, хабарномалар ва бошқа қонун ҳужжатлари) асосида қабул қилинган юридик мажбуриятларининг рўйхатга олиниши қуйидаги мажбуриятлар юзага келган ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
бадаллар, йиғимлар, суднинг қарори, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;
иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш;
ягона буюртмачи хизматини сақлаш харажатлари.
Бюджетдан маблағ олувчилар импорт қилинаётган товар-моддий бойликларни сотиб олиш учун шартномалар тузишда ва молиявий мажбуриятларни чет эл валютасида тўлаш шарти билан қабул қилишда юзага келиши мумкин бўлган курс фарқларини қоплаш учун бюджет маблағларининг зарур захирасини назарда тутишлари лозим.
Юзага келиши мумкин бўлган курс фарқларини қоплаш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг зарур захираси ҳар бир аниқ шартнома бўйича индивидуал тарзда бюджетдан маблағ олувчилар ва ғазначилик бўлинмалари томонидан, зарур ҳолларда тегишли молия органи иштирокида шартнома тузилган сана, назарда тутилаётган муддат ва валюта курсининг кутилаётган ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда аниқланади.
Импорт қилинаётган товар (иш, хизмат)ларнинг таннархини ва қабул қилинган молиявий мажбуриятлар суммаларини қайта ҳисоблаш, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан амалга оширилади ва ғазначилик бўлинмаларида амалга оширилган охирги тўлов санасига ушбу вақтгача ҳосил бўлган умумий касса харажатларининг ўртача курси бўйича ҳисобланиб, ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари мажбурий тартибда уларнинг юридик хизматлари (шартнома асосида жалб қилинган адвокатлар) томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлигига текширилиши шарт.
Агар шартноманинг суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошмаса, шартномаларга томонларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар имзоси қўйилади. Агар шартнома суммаси, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан ортиқ бўлса, томонлар юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатларнинг хулосаси илова қилиниши лозим.
Информация о работе Ғазначилик органларида Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби