Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2013 в 12:40, курсовая работа
1. Инвестиция тушунчаси.
2. Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши.
3. Хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари.
4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнин аҳамияти
Хорижий инвестициялар қўшма корхоналарда ўз ҳиссаси билан қатнашиб, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришлари мумкин.
Хорижий инвестицияларга асосан 2 гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади:
1) иқтисодий омиллар:
-ишлаб чиқаришнинг
ривожланиши ва иқтисодий ўсиш
суръатларининг бир маромда
-жаҳон ва
алоҳида мамлакатлар
-ишлаб чиқаришни
халқаро ихтисослашуви ва
-жаҳон иқтисодиётини трансмиллийлаштирилишини ўсиб бориши (АКШ Трансмиллий корпорация (ТМК)лари хорижий филиалларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми АҚШ товар экспортидан 4 маротаба ортикдир);
-ишлаб чиқаришнинг
байналминаллашуви ва
-халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ)нинг фаол ривожланиши ва бошқалар.
2) сиёсий омиллар:
-капитал экспорти
(импорти)ни эркинлаштириш (
-ривожланаётган
мамлакатларда
-иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш);
-бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқалар.
Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади. |
Бу, ўз навбатида, инқирознинг нафақат салбий оқибатларини юмшатишга, балки Ўзбекистон иқтисодиётини янада кучли ва бардошли иқтисодиётга айлантиришга қаратилган инқирозга қарши чораларнинг кенг миқёсли комплекс дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни тезроқ амалга ошириш имконини берди. Бунда эса энг ҳал қилувчи вазифа — хорижий инвестициялар ва узоқ муддатли инвестициявий кредитларни жалб этиш эвазига иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш асосини тубдан модернизациялаш, уни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдан иборат.
Маълумки, молиявий мақсадларни мамлакатимиз
иқтисодиётига жалб этиш ва улардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш
юқори ликвидли рақобатбардош маҳсулотларни
ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг реал
секторини жаҳон молиявий-
Мамлакатимизда 2010 йил учун амалга ошириш белгилаб олинган инвестиция дастурида молиялаштиришнинг аҳамиятли қисми корхона маблағлари (42,6 фоиз) ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш (21,3 фоиз) орқали амалга оширилиши режалаштирилган. Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари, аҳоли маблағлари ва Тикланиш ва тараққиёт маблағлари ҳисобига 2010 йилда жами инвестицион маблағларнинг 22,6 фоизи тўғри келиши назарда тутилган. Бундан кўриниб турибдики, асосий эътибор корхона маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми кўламини ошириш ва бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг техника ва технологик қувватларини модернизациялаш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали аҳолининг юқори даромад олишига эришиш, буларнинг оқибатида эса, мамлакат фаровонлигини юксалтириш мақсад этиб қўйилган.
Бу борада тўғридан-тўғри
хусусий хорижий инвестицияларн
- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга;
- 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача - 5 йил муддатга;
- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.
Бу йўналишда аниқ мақсадли иш олиб бориш нафақат инвестицияларни, балки энг аввало, илғoр технология ва ноу-хауларни жалб этишни кўзда тутади. Улар эса Ўзбекистонга жаҳон бозорида ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради. Айтиш керакки, жиддий хорижий инвесторлар учун яратилаётган кенг истиқболлар ва имкониятлар ҳамда аниқ баён этилган тараққиёт устуворликлари етакчи трансмиллий компаниялар ва корпорацияларнинг мамлакатимизга ўз инвестицияларини олиб киришига юқори даражада интилишини таъминлайди. Сўнгги йилларда жалб этилган ҳамда изчил ва барқарор иқтисодий ўсиш, янги юқори технологияли иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромади даражасини кўтаришнинг ишончли манбаига айланган узоқ муддатли инвестициялар ҳажми 35 миллиард доллардан ошди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқлари бўлган нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида «Хитой миллий нефть корпорацияси», Жанубий Африканинг «Сасол», Малайзиянинг «Петронас», Кореянинг «Лотте», «LG international», «SK» корпорациялари, Корея миллий нефть корпорацияси, Корея миллий газ корпорацияси, Россиянинг «Газпром» ва «Лукойл», Американинг «Texaco», Япониянинг «Мицуи» ва «Марубени» корпорациялари, машинасозлик соҳасида – Американинг «Женерал Моторс», Германиянинг «МАН», Япониянинг «Исузу»; авиация инфратузилмаси ва мультимодал логистика соҳасида – Кореянинг «Кореян Эйр» ва Япониянинг «Мицубиси»; озиқ-овқат ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида – Швейцариянинг «Нестле», Англия-Американинг «ВАТ», кимё соҳасида – Испаниянинг «Максам»; тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларида – Кореянинг «ДЭУ интернэйшнл», Ҳиндистоннинг «Спентекс», Япониянинг «Мицубиси» ва бошқа ўнлаб хорижий компаниялар, банк-молия секторида «Royal Bank of Scotland», «Корея Тараққиёт банки» ва ҳоказолар яқин шериклар ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистoн Республикаси ҳудудида хорижий инвесторлар билан биргаликда фаолият олиб бораётган қўшма корхоналарнинг сони 4 мингдан ошди.
Кенг миқёсдаги инвестициялар, ривожланиш мақсадларида халқаро молиявий институтлар билан ўрнатилган фаол ҳамкорлик, хорижий инвесторлар учун имкониятлар изчил равишда кенгайтирилиб борилиши келгуси 2010 йилда Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишни камида 8,3 фоиз даражасида белгилаш ва унга эришиш имкониятини беради. Бундай мақсадларнинг асосли эканлиги энг обрўли ҳалқаро молиявий институтлар томонидан бир неча бор тасдиқланган.
Шу ўринда ички инвестициялардан фойдаланиш борасида ҳам мамлакатимизда талай ишлар амалга оширилиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги 1090-сонли Қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган «Аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини тижорат банкларидаги депозитларига янада жалб этиш бўйича қўнимча чора-тадбирлар комплекси» доирасида банк тизимида бу борада олиб борилаётган ишлар янада фаоллашди.
Бугунги кунда ички инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича:
- тижорат тузилмаларини кафолатга бўлган талабини таъминлаш мақсадида кафолат-гаров жамғармалари тизимини шакллантириш;
- аҳоли бўш пул маблағларини
инвестицион жараёнларга жалб
қилиш мақсадида қимматли
- ишлаб чиқаришни тузилмавий-
- инвестицион лойиҳаларни
молиялаштиришнинг нокредит
- инвестицион лойиҳаларни
сифатини ошириш, лойиҳаларни капитал
қўйилмалар самарадорлиги
Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар: - Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, 4.12.1998 й. - Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуни, 30.04.1998 й. - Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида»ги Қонуни, 30.04.1998 й. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги Қарори, 28.10.2009 й. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, 11.04.2005 й. |
4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва роли
Бозор иқтисодиётининг асосий иқтисодий тушунчаларидан бири инвестициялар тушунчаси бугунги ҳаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамиятини, зарурлигини кўрсатади.
Ўзбекистон ва жаҳон
иқтисодиётининг келгуси
Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш, инвестицияларни жалб этиш, биринчи навбатда, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш сиёсати изчил амалга оширилди. 2009 йилда автомобилсозлик, қурилиш материаллари саноати, кимё, озиқ овқат, енгил, фармацевтика саноатида ва бошқа тармоқларда янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди. Автомобиль ва темир йўл транспорти тизимлари ва телекоммуникацияларни жадал ривожлантириш ишлари фаол олиб борилди.
2010 йил мамлакатимизда муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун 3 млрд АҚШ долларидан зиёд ёки ўтган йилга нисбатан 30 % кўп хорижий инвестицялар жалб қилиниши эътиборга оладиган бўлсак, ўйланманки, амалга ошириладиган лойиҳаларнинг кўлами ва салмоғи ўз-ўзидан аён бўлади.1
Бу борада сўз кетганда
Президентимиз И.А.Каримовнинг
Шу боисдан ҳам ватанимизга хорижий сармояларни жалб этаётган корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва зарурий шароитларни яратиб бериш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу турдаги корхоналарни рағбатлантириш асосан солиқ имтиёзлари орқали амалга оширилади. Чунки ҳар бир инвестор ўз сармоясини бирор ҳудудга киритар экан уни бефарқ қолдирмайдиган ва эътиборини тортадиган асосий масала у ерда амал қилаётган солиқ қонунчилиги ҳамда солиқлардан берилаётган имтиёзлар масаласидир. Шу сабабдан солиқ имтиёзларини тўғри йўналишларда тақдим этиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш лозим, акс ҳолда эса имтиёзларни беришдан кўзланган мақсадларга эришилмасликка олиб келади. Шунга кўра, иқтисодиётни фаол ривожлантириш кенг миқёсдаги инвестицияларни талаб қилади.
Демак, инвестициялар ҳар қандай иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи куч экан, барча имкониятларимизни ишга солиб иқтисодиётимизга йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини оширишимиз лозим.
Кўриб турганимиздек, республикамизда бир қанча муаммолар мавжуд, уларни ҳал этишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз:
-хорижий инвесторларга
ва миллий ишлаб
-миллий бухгалтерия
ҳисобини Халқаро Молиявий
-қўшма корхоналарни
ташқи бозорларга
Информация о работе Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни