Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Мая 2012 в 22:06, дипломная работа
Тижорат банклари бозор иқгисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва умуман, иқтисодиётда молия ресурсларини қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим институт ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи тижорат банклари орқали қондирилади.
Кириш
I боб. Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш вазифалари ва унинг зарурлиги
1.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари
1.2. Узбекистонда банк назоратини ташкил қилиш асослари
II боб. Банк назорати усуллари ва уларни Ўзбекистонда қўллаш амалиёти
2.1. Банк назорати усуллари ва уларнинг ривожланиши
2.2. Масофада туриб ва жойига чиқиб (инспекция қилиш) банк назоратини олиб бориш, унинг афзаллик ва камчиликлари
2.3. Ўзбекистонда банк назоратини такомиллаштириш йўллари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Банк назорати, унинг турлари ва тавсифи
Кириш
I боб. Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш вазифалари ва унинг зарурлиги
1.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари
1.2. Узбекистонда банк назоратини ташкил қилиш асослари
II боб. Банк назорати усуллари ва уларни Ўзбекистонда қўллаш амалиёти
2.1. Банк назорати усуллари ва уларнинг ривожланиши
2.2. Масофада туриб ва жойига чиқиб (инспекция қилиш) банк назоратини олиб бориш, унинг афзаллик ва камчиликлари
2.3. Ўзбекистонда банк назоратини такомиллаштириш йўллари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Кириш
Тижорат банклари бозор иқгисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва умуман, иқтисодиётда молия ресурсларини қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим институт ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи тижорат банклари орқали қондирилади.
Тижорат банклари фаолияти юқори даражадаги иқтисодий рисклар билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Банклар фаолияти асосан жалб қилинган маблағлар хисобидан амалга оширилади. Шунга кўра банклар фаолиятида доимо ликвидлилик риски, кредит риски ва тизимли риск яққол кўзга ташланиб туради. Тижорат банкларининг бош мақсади - юқори даражада фойда олишни таъминлаш, бу эса банкни юқори даромадли, айни вақтда, юқори рискли операция-ларни (кредитлар бериш, тижорат қимматли қоғозларини сотиш-сотиб олиш операциялари ва ҳ.к.) амалга оширишни тақозо этади. Буларнинг барчаси пировард натижада банклар фаолиятида фойдалилик ва ликвидлилик категориялари ўртасидаги мураккаб, зиддиятли боғлиқликни юзага келтиради.
Тижорат банкларининг банкрот бўлиши аҳолининг, корхона ва ташкилотларнинг пул маблағларини йўқотилишига олиб келади. Айниқса, банклар тизимли банкрот бўлиши корхоналарнинг оммавий тарзда банкрот бўлишига олиб келиши мумкин. Оқибатда, биринчидан, аҳолининг, корхона ва ташкилотларнинг банк тизимига бўлган ишончига путур етади. Иккинчидан, жамиятдаги ижтимоий вазиятни ёмонлашуви юзага келади. Учинчидан, ҳукуматнинг фискал манфаатларига зиён етади.
Юқорида баён этилган ҳолатлар тижорат банкларининг миллий иқгисодиётда юксак ва маъсулиятли мавқега эга эканлигидан далолат беради. Шу боисдан улар фаолиятини тартибга солиш давлат иқтисодий сиёсатининг устивор йўналишларидан бири хисобланади.
Барча давлатларда тижорат банклари фаолиятини макродаражада жорий тартибга солиш Марказий банк томонидан амалга оширилади. Марказий банк банклар фаолиятини тартибга солиш орқали молия-банк тизимининг юқори даражадаги ликвидлилигини, банкларнинг тўловга қобиллигини таъминлайди ва бир вақтнинг ўзида узлуксиз фаолият кўрсатадиган тўлов тизимини яратиш орқали банкларнинг мижозларини химоя қилади. Узбекистон Республикасида мустақилликка эришилгандан кейин ўтган қисқа вақт ичида банклар фаолиятини тартибга солиш борасида сезиларли ютукларга эришилди. Чунончи, узлуксиз фаолият кўрсатадиган тўлов тизими яратилди ва у такомиллаштирилмокда. Тижорат банклари активлари, капитали ва кредит кўйилмаларини ўсиш тенденцияси юзага келтирилди. Халқаро Базель кўмитасининг услубий-меъёрий йўриқномаларига таянилган ҳолда иқтисодий нормативлар мажмуи ишлаб чиқилди, халқаро миқёсда тан олинган "САМЕL" тизимига мувофиқ банкларни жойларда инспекция қилиш жорий этилди.
Айни вақтда, Республикамизда тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш борасида ҳал қилинмаган масалалар, камчиликлар ҳам мавжуд. Чунончи, тижорат банкларининг активлари таркибида даромад келтирмайдиган активлар салмоғининг нисбатан юқори даражада қолаётганлиги, айрим йирик тижорат банкларининг барқарор ресурслар базасининг заифлиги, тижорат банкларининг ресурс базасини шаклланишига салбий таъсир кўрсатувчи мажбурий заҳира талабларининг жуда юқорилиги, банкларнинг кредит портфелини диверсификация қилиш борасидаги ва бошқа шу каби муаммолар шулар жумласидандир.
Диплом ишида асосий эътибор банк назоратининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ушбу йўналиш бўйича халқаро андозаларнинг қайд этилган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ва уларни ҳал этишга қаратилади.
I боб. Ўзбекистонда банк назоратини ташкил қилиш вазифалари ва унинг зарурлиги
1.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари
Жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибасига кўра, эмиссия банки ва тижорат банклари тармоғини ўз ичига олган икки поғонали банк тизимини самарали фаолият кўрсатишини йўлга қўймай туриб, давлат иқтисодиётини юксалтириш ва унинг барқарорлигига эришиш мумкин эмас. Бунда биринчи поғонада Марказий банк бўлиб, у мамлакатнинг пул муомаласини ва барча кредит муассасаларининг фаолиятини тартибга солиб туради. Иккинчи поғонани эса тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари шакллантиради.
Банк тизимининг бундай бўлиниши авваламбор, Марказий банкнинг ва тижорат банкларининг мақсадлари, вазифалари ва мав-қеини белгилайди. Тижорат банклари ўз фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишни тижорат асосида амалга оширадилар. Марказий банк эса мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, республика молия секторининг мустаҳкамлигини, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган фаолиятни амалга оширади.
Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиёт соҳасидаги пировард мақ-сади барқарор иқтисодий ўсишни, юқори бандликни, барқарор ички баҳоларнинг мавжудлигини таъминлаш хисобланади. Ушбу мақ-садга иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараё-нида эришилади. Пул-кредит сиёсати, бюджет сиёсати, нарх-наво сиёсати, иш ҳақи ва бандлик сиёсати иқтисодий сиёсатнинг мухим таркибий қисмлари хисобланади.
Пул-кредит сиёсати инфляцияни жиловлаш, ишлаб чиқариш-нинг пасайиши ва ишсизликнинг олдини олиш, тўлов балансининг мувозанатлашган ҳолатини сақлаб туриш, фаол бозор конъюнк-турасини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган сиёсатдир. Мазкур сиёсат барча давлатларда Марказий банк томонидан амалга оширилади. Айрим давлатларда у Миллий банк деб ҳам юритилади, АҚШда эса Федерал Резерв Тизими (ФРТ) деб аталади ва баъзан Фед деб юритилади.
Банк фаолияти барча мамлакатларда қатъий равишда тартибга солинади ва назорат қилинади. Зеро, банклар мамлакатдаги капитални сафарбар қилиш ва кредитлар такдим этиш билан мамлакат молия тизимида фаол иштирок этади. Ва албатта, назоратнинг асосий мақсади аҳолини қолаверса, мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишдир. Банк назоратини амалга оширишнинг бир қатор сабаблари манфаатлар нуқтаи-назаридан келиб чиқади ва улар қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, банклар мамлакат аҳолисининг жамғармасини асосий сақловчиси ҳисобланади. Банклар фаолиятини назорат қилиш мамлакат аҳолисини моддий зарар кўришдан сақлаш учун ташкил этилади. Чунки банкларнинг асосий мақсади даромад олишга қаратилган бўлиб, банк даромадлилиги унинг ликвидлиги билан тескари мутаносиблиқда бўлган ҳолда риск билан тўғри мутаносиблиқцадир. Бу эса баъзи ҳолларда банкларнинг инвестицион ва кредит портфелининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Банк мижозлари эса банк рўпара келаётган риск ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмайди. Демак, банкнинг рискни қабул қилиш эҳ-тимолининг ошиши мамлакат аҳолисининг жамғармасининг жид-дий зарар кўришига олиб келади. Банкнинг салбий фаолиятидан аҳоли жамғармаларининг фақат қисқа муддатли юқори ликвидли депозитларга қўйилган қисми зарар кўриб қолмай, балки узоқ муд-датли жамғармаси масалан, пенсия фондига ажратилган ажратма-лар ҳам жиддий зарар кўриши мумкин. Бу эса банк назоратининг нақадар муҳимлигини кўрсатади.
Иккинчидан, банк кредиторлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилиш, тартибга солиш амалиётлари қўлланилади. Хўжалик юритувчи субеъктлар ва инди-видуал шахслар ўз фаолиятиларини ривожлантириш, турмуш фара-вонликларини ошириш учун тижорат банкларининг турли хил кредитларидан фойдаланишади. Ушбу кредитлар кенг омма учун йў-налтирилишини ҳамда банк хизматларининг нархини ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида ҳукумат, банк назоратининг билвосита воситаси бўлган банклар ўртасидаги кучли рақобатни таъминлаб, эришади.
Учинчидан, ҳукумат ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш учун самарали банк назоратини ташкил қилишга ҳаракат қилади. Банклар ҳукуматнинг фискал агенти бўлиш билан бирга уларнинг ўзлари ҳам мамлакат бюджетига солиқ тўловларини амалга оширишлари билан ҳукумат томонидан уларнинг юқори даромадлилиги қўллаб-қувватланади ва шу билан бирга, юқори даромад-лилик паст даражадаги ликвидлиликни келтириб чиқариб, ўз навбатида юқори риск туфайли мамлакатда тизимли рискни келтириб чиқаради. Бу бутун иқтисодиётни инқирозга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, банклар бўш пул маблағларини жалб етиб, уларни кредитлар учун йўналтириш билан мамлакатдаги иқтисодий фаол-ликни ошириб, ишсизлик даражасини камайтиради, шу билан бир-га, мамлакатдаги пул массасига билвосита таьсир етиб, инфлацияни келтириб чиқаради Шунинг учун ҳукумат самарали банк назора-тини ташкил этишга ҳаракат қилади.
Тўртинчидан, банк акциядорлари ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳам банк назорати ташкил этилади.
Бозор иқтисодиёти тўлиқ қарор топган ривожланган давлатларда давлатнинг банк назорати соҳасидаги сиёсатининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
а) пул таклифи устидан назорат ўрнатиш;
б) иқтисодиётдаги молиявий нобарқарорликларга барҳам бериш;
в) банкларнинг фойда асосида фаолият юритишини таъминлаш;
г) банк тизимига нисбатан ишончсизлик туйғуларини юзага келишига йўл қўймаслик.
Иқтисодиётга давлат аралашувининг қисқариши, молиявий муносабатларни эркинлаштирилиши барқарор пул-кредит тизимини ривожлантиришга имконият туғдиради. Айни вақтда, кучайиб борувчи рақобат, ўзгарувчан баҳолар шароитида банк рисклари ва но-барқарорлик кучаяди. Иирик банкларнинг бир вақтнинг ўзида банкрот бўлиши миллий иқтисодиётга жиддий зиён етказади, тўлов тизимининг издан чиқишига, пул таклифининг кескин қисқаришига олиб келиши мумкин. Демак, банк тизимини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш орқали умумий нобарқарорлик дара-жасини пасайтириш мумкин.
Турли мамлакатларда тижорат банклари фаолиятини тартибга солишнинг турлича механизмлари қўлланилади. Шунингдек, таш-килий ёндашувлар ҳам хилма-хилдир. Аммо бирорта механизм кре-дит институтларининг жорий фаолиятига давлатнинг аралашуви мавжуд бўлган шароитда самара бермаган. Банкларни банкротлик-дан ҳимоя қилиш тизимида етакчи ўринни банкларнинг ички бош-қарув тизимининг сифати эгаллайди. Шу сабабли, банк тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳаракатлар банк муассасаларини ривожлантириш жараёнида уларни бошқариш ва тартибга солишни мустаҳкамлаш масаласига йўналтирилиши лозим.
Тижорат банкларининг банкрот бўлиши аҳолининг, корхона ва ташкилотларнинг пул маблағларини йўқотилишига олиб келади. Айниқса, банкларнинг тизимли инқирозга юз тутиши хўжалик субъектларининг оммавий тарзда банкрот бўлишига олиб келиши мумкин. Бунинг оғир ижтимоий - иқтисодий оқибатлари сифатида, биринчидан, аҳолининг, корхона ва ташкилотларнинг банк тизи-мига бўлган ишончига путур етади; иккинчидан, жамиятдаги ижти-моий вазиятни оғирлашувига олиб келади; учинчидан, ҳукуматнинг иқтисодий манфаатларига зиён етади.
Банк иши пайдо бўлган вақтдан бошлаб алохида банкларнинг банкротлиги, депозитларни оммавий тарзда банклардан қайтариб олиниши натижасида юзага келадиган нобарқарорликлар банк ти-зимини тартибга солиш амалиётининг вужудга келишини тақозо қилди. Банк фаолиятини тартибга солиш орқали ҳукумат омонат-чиларни ва кредиторларни молиявий йўқотишлардан, иқтисодиётни эса банкларнинг банкротлиги натижасида юзага келадиган оғир оқибатлардан химоя қилади.
Узбекистон банк тизимини қайта қуриш мустақил давлатимиз иқтисодий тизимининг мухим йўналишларидан бири бўлди. Хўжа-лик механизми бир маромда фаолият юритиши барқарор ишлай-диган банклар миллий тизимини тақозо этади. Бугунги кунда иқти-содиётни бозор иқтисодиётига ўтиш даврида сифат жиҳатидан бу-тунлай янги банк тизими ҳамда банк назоратини туб асосини яратиш ва қуриш узлуксиз давом эттирилмокда.
Банклар устидан назорат қилиш, улар фаолиятида муайян чек-лашларни ўрнатиш иқтисодий эркинликка зид бўлган ҳолат сифа-тида қаралиши мумкин. Лекин жаҳоннинг кўпгина ривожланган давлатларида банклар, шунингдек, бошқа молия ташкилотларининг фаолиятлари кўп даражада давлат томонидан тартибга солинади. Бошқача қилиб айтганда, ҳатто ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида молиявий сектор жиддий равишда тартибга солинар экан, ўтиш даврида буни тўла оқлаш мумкин. Тўғри, банк фаолиятини тартибга солишда ҳаддан ташқари ва рақобатнинг ривожланишига халақит берадиган омилга айлана-диган чегарани белгилаш осон эмас. Шунинг учун, жаҳонда уму-мий қабул қилинган тамойиллар ва қоидалар ҳар бир мамлакатда аниқ вазият тахдилини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.
У ёки бу банкнинг фаолиятида аниқланган камчиликларни тузатишга мажбур қилиш учун назорат органи ихтиёрида таъсир кўрсатиш чораларининг муайян тўплами бўлиши керак. Респуб-ликамиздаги янги банк қонунларимизга кўра, турли вазиятларда фойдаланиш мумкин бўлган табақалашган чоралар мажмуи кўзда тутилган. Жумладан, иқтисодий меъёрларни ўзгартириш, мажбурий резерв фондини ошириш, айрим банк операцияларини амалга оши-ришни тақиқлаб қўйиш, хиссадорларга дивидендлар тўлашни тўх-татиб қўйиш, банк устидан васийлик ўрнатиш кабилардир. Энг сўнгги чора эса, уларга берилган лицензияларни қайтариб олишдан иборатдир.
Тижорат банкларини назорат қилиш деганда банкларнинг бар-қарорлигини таъминлаш мақсадида доимий равишда амалга ошири-ладиган назорат тушунилади.
Давлатнинг пул-кредит сиёсати, хусусан тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш сиёсати қонун ҳужжатлари, ҳукумат қарорлари, Марказий банкнинг йўриқномалари асосида амалга оширилади. Ҳуқуқий меъёрлар банклар учун мажбурий бўлган чек-ловлар ва фаолиятининг қатъий чегараларини белгилаб беради. Бу эса, банк сифатсиз бошқарилган такдирда жиддий зарарлар юзага келишини олдини олади. Банк фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларининг мустахкам эмаслиги банкларнинг банкрот бўлиши ва умумий нобарқарорликни юзага келишини кучайтиради.
Банк тизимини ишончли тарзда химоя қилишни таъминлай-диган ҳуқуқий тартибга солиш меъёрларини яратиш лозим. Маса-лан, иқтисодий нормативлар барча тижорат банкларига нисбатан бир хил тарзда қўлланилиши лозим. Акс ҳолда, айрим банклар эркин рақобат мухитидан четга чиқиб қолади.