Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Июня 2014 в 20:44, доклад
Бозор инфратузилмаси — бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир. Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар, товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (биржалар, ауксионлар, савдо уйлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари) ва ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-жой ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари) киради. Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида бўғинини ташкил қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ва фирмалар киради.

Бозор инфратузилмаси
— бозорда товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлайдиган
муассасалар, ташкилотлар мажмуи.
Бозор инфратузилмасининг асосий унсурлари қуйидагилар:
Бозор инфратузилмаси ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар, яъни ҳаридор ва сотувчиларни бир-бирларига учраштириш, бозор иштирокчилари ўртасидаги олди-сотди операцияларини ўтказиш, уларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари, шунингдек бозордаги доимий ҳамкорлик ва мижозлик алоқаларини ўрнатиш, иш кучи топиш ва бошқаларда ёрдам беради. Бозор инфратузилмаси давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади. [1]
Бозор инфратузилмасининг бу барча унсурлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, иш кучини ёллашига кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Уларнинг бир қисми давлат мулкчилигида фаолият кўрсаца, бошқалари мустақил муассаса ва уюшмалардан иборат бўлиб, кўрсатган хизматлари учун ҳақ олади.