Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Февраля 2013 в 21:54, лекция
Собиқ иттифокда 1920 йилларга келиб, иттифоқ иктисодчи олимларидан П.Н.Худяков «Анализ баланса» ва «Популярные очерки балансоведения» асарларини, Н.А. Кипарисов «Основы балансоведения» ва «Построение балансов и анализ» асарларини чоп эттирди. Бу китобларда асосан иқтисодий тахлил бир ёклама бўлиб, фақат бухгалтерия баланси моддаларини тахлил қилиш усуллари тўғрисида фикр юритилган.
30-йилларга келиб тахлилнинг кулами кенгая борди.
1.Узбекистон Республикасида иқтисодий (молиявий ва бошқарув) тахлилнинг ташкил топиши ва ривожланиши
Собиқ иттифокда 1920 йилларга келиб, иттифоқ иктисодчи олимларидан П.Н.Худяков «Анализ баланса» ва «Популярные очерки балансоведения» асарларини, Н.А. Кипарисов «Основы балансоведения» ва «Построение балансов и анализ» асарларини чоп эттирди. Бу китобларда асосан иқтисодий тахлил бир ёклама бўлиб, фақат бухгалтерия баланси моддаларини тахлил қилиш усуллари тўғрисида фикр юритилган.
30-йилларга келиб тахлилнинг кулами кенгая борди. Тахлил қилиш учун фақат бухгалтерия баланси моддалари эмас, балки хужалик фаолиятининг бошқа кўрсаткичлари хам тахлил этила бошланди. Натижада тематик тахлил вужудга келди ва баъзи мавзуларга баришланган адабиётлар нашрдан чиқа бошлади. Бунга мисол қилиб Н.Е.Қолосовнинг «Основы экономического анализа себестоимости в предприятиях» (1931 и.), А.П.Александровсқийнинг «Калькуляция и анализ работы предприятий» (1932 й.), А.Ф.Масановнинг «Баланс и анализ хозяйственной деятельности предприятий» (1934 й.), А.А.Афанасьевнинг «Анализ отчета промышленных предприятий» (1938 й.) китобларини келтиришимиз мумкин.
1940 йилларга
келиб собик иттифоқда «
1950 йилларга
келиб собик иттифоқда тахлил
фанининг ривожланишида асосий
босқич бўлди. Бу даврга келиб
мамлакатда саноат
60—70-йиллардан бошлаб эса иктисодиёт тармоқлари буйича тахлил фани ихтисослашиб борди ва тахлил фанининг бир канча турлари вужудга келди. Кейинги йилларда эса иқтисодий тахлил фанининг назарияси устида куп ишлар олиб борилди ва тахлил назарияси фан сифатида шаклланди.
80-йилларнинг хусусияти шундаки, бу даврда иқтисодий тахлил фанининг назариясини яратиш буйича Москвада М.И.Баканов ва А.Д.Шеремет худудий мактаблари вужудга кедди. Будар «Теория экономического анализа» китобини 1987, 1990, 1995 ва 1997 йилларда кайта нашрдан чиқардилар. Минск олимларидан В.В.Осмоловсқий, В.И.Стражёв, Л.И.Кравченко, Н.А.Русак хамкорликда 1989 йилда «Теория анализа хозяйственной деятельности» дарслигини яратдилар. Киевлик олимлардан И.И.Каракоз ва В.И.Самборсқий хамкорлигида 1989 йилда «Теория экономического анализа» деган дарслик яратилди. Узбекистонлик олимлардан И.Т.Абдукаримов, М.М.Пардаев, М.М.Тулахужаева, А.Т.Ибрагимов, А.Шоалимовлар хамкорликда тахлил фанининг узбек мактабини яратилишита асос солдилар. Эндиликда барча МДХ давлатлари олий ўқув юртларида «Иқтисодий тахлил назарияси» мустақил фан сифатида укитилиб келинмокда. Бу албатта корхоналар фаолиятини бошқаришда, унинг молиявий баркарорлигини ва ракобатбардошлигини таъминлашда энг мухим тадбирлардан бири бўлиб хисобланади.
Хозирги бозор иктисодиётига утиш шароитида, иқтисодий тахлил (молиявий ва бошқарув тахлили) хам янгиланиш даврини бошдан кечирмокда. Унинг мазмуни режанинг бажарилишини тахлил қилишдан, жахон андозалари талабларига жавоб берадиган кўрсаткичларни урганишга каратилмокда. Бу борада ижтимоий махсулотдан, ялпи ички махсулот ва шундан келиб чиқадиган кўрсаткичлар тизимига утиш кузда тутилмокда.
Мустакиллика эришилгандан сунг куп мулкчиликка асосланган, бозор муносабатларини узида ифода этадиган, мазмун жихатидан янги иктисодиёт шаклланмокда. Бу эса, шунга мос равишда мазмунан янги «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанини шакллантирилишини такозо қилади.
Эндиги «Молиявий ва бошқарув тахлили» фани, энг аввало, хеч кандай мафкурага тобе эмаслиги, давлат манфаатини инкор этмаган холда, турли мулк эгаларининг манфаатларини узида акс эттириши билан узига хослик касб этади. Бу холат мазкур фаннинг максади, вазифалари, таркиби, унда кулланиладиган кўрсаткичлар тизимини ўзгартиришни такозо қилади.
Молиявий ва бошқарув тахлили — бу иқтисодий ходиса ва жараёнлар мохиятини англаш, таркибий кисмларга бўлишга асосланган. Тахлил фанининг пайдо бўлиши хар кандай янги билимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган объектив шароит ва талабларнинг вужудга келишидир.
Биринчи навбатда — комплекс ва тизимли тахлил бўлган амалий талабнинг вужудга келиши сабаби, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ри-вожланиши, ишлаб чиқариш муносабатларининг такомиллашуви, ишлаб чиқариш куламининг кенгайишидир. Бундай шароитда ривожланмаган, оддий корхоналарда кулланилиб келинган тахлилий хисоб-китоблар, фараз қилишлар ривожланган катта корхоналар шароитига етарли бўлмай қолди. Корхона фаолиятини хар томонлама камраб олган комплекс иқтисодий тахлилсиз мураккаб иқтисодий жараёнларни бошқариш ва оптимал карорлар кабўл қилиш мушкул бўлиб қолди.
Тахлил фанининг Узбекистонда яратилиш тарихини тахминан 5 босқичга бўлиш мумкин. Республикамизда «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг яратилиш ва ривожланиш тарихини куйидаги чизмада ифодалаб утиш мумкин (2-чизма):
3.Молиявий бошкарув тахлил фанининг предмети
«Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг предмети деб — турли мулк шаклидаги фирма, уюшма, бирлаита ва хоказоларнинг молиявий-хужалик жараёнларининг содир бўлиши, ривожланиши ва ўзгаришининг ижтимоий-ицтисодий самарадорлиги хамда молиявий баркарорлиги, тулов кобилияти, ракобатга чидамли бўлиб фаолият кўрсатиши учун зарур техник, ташкилий, моддий, молиявий, инновацион бойликларидан оқилона фойдаланаётганлигига бахо беришга айтилади. Бундай урганишда жамиятда амал қилаетган объектив ва субъектив конунларга таянади хамда купгина ахборот манбаларидан фойдаланади».
Фаннинг предмети таърифидан шу нарса кўриладики, демак фан корхоналарнинг хужалик жараёнларини урганар экан, хамда кандай иқтисодий самарадорликка эришганлигини кўрсатар экан. Тахлилнинг предметида объектив (ташки) ва субъектив (ички) омиллар алохида урин тутади, чунки, иқтисодий жараёнлар уз-узидан содир бўлмайди. Улар маълум ички ва ташки омиллар таъсири остида руй беради. Бу омиллар таъсирини фақат молиявий ва бошқарув тахлили фанида урганилади ва предметининг асосини ташкил этади. Шунингдек, хужалик фаолияти натижасига тўғри бахо бермасдан, унга таъсир қилган ижобий ва салбий омилларни урганмасдан туриб, кузда тутилган максадга эришиб бўлмайди. Шу туфайли, тахлил фани предметининг марказида объектив ва субъектив омилларни урганиш лозимлиги кайд қилиниши бежиз эмас.
Тахлилнинг
предметини урганищда фақат содир
бўлаётган ижтимоий-иқтисодий
Корхоналар фаолиятига бахо беришда урганилаётган иқтисодий ходиса ва жараёнларга боглик бўлган субъектив омилларни хам эътиборга олиб тахлил қилинади. Субъектив (ички) омил дейилганда, корхоналарнинг амалий фаолияти билан юкори самарадорликка эришиш, яъни мехнат, моддий ва асосий фондлардан оқилона фойдаланиш хисобига купрок махсулотлар ишлаб чиқаришда хамда юкори фойда олиш эвазига корхоналар фаолиятини яхшилаш мумкинлигини хам урганади.
Объектив (ташки) омиллар дейилганда корхона фаолиятига мутлако боглик бўлмаган омиллар тушунилади, яъни, давлат сиёсатининг ўзгариб туриши, бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариши, бахо, табиий омиллар ва хаказолар.
4.Молиявий ва бошкарув тахлили фанининг асосий вазифалари
Бозор иктисодиёти шароитида корхоналарни бошқаришда молиявий ва бошқарув тахлилининг роли кескин ошмокда, чунки бошқарув тизимида олдинги маъмурий-буйрукбозлик тизимидан воз кечилиб янги, эркин иқтисодий механизмлар оркали бошқариш тизими шаклланмокда. Собик иттифоқ даврида тахлил асосан режа кўрсаткичларини асослашга, унинг бажарилишини таъминлашга каратилган эди. Эндиликда эса хар бир хужалик субъекти, мулк шаклидан катьий назар уз фаолиятини юкоридан берилган буйрукни бажаришга каратмасдан, балки, мустақил равищда узининг иқтисодий кудратини такомиллаштириш максадида эркин бошқаришга каратади. Бу эса уз навбатида иқтисодий тахлилнинг ролини янада оширади. Иқтисодий тахлил оркали хар бир субъектда мавжуд бўлган ички ва ташки имкониятлар аникланади, уларни амалиётга сафарбар қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
Хар бир фаннинг вазифаси иқтисодий шарт-шароитга караб белгиланиб борилади, лекин у олдига куйилган вазифаларни тўлиқ ва кенг хал этиш учун қатор услубларни куллайди.
Бозор иктисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини тахлил этишда молиявий ва бошқарув тахлилининг асосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
• урганилаётган объектга (ходисага) тўғри ва холисона бахо бериш;
• корхонанинг бизнес режасини тузиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш;
• тузилган бизнес режаларнинг тўғри ва илмий асосланганлигига бахо бериш;
• хар бир йуналишга таъсир этувчи омилларни аниклаш, уларнинг таъсирини хисоблаш ва шу омилларни ишнинг самарадорлигини оширишга сафарбар қилиш;
• бизнес режанинг бажарилиши натижасида корхонанинг молиявий баркарорлигини таъминланиши, унинг иқтисодий кудратини яхшиланиши, хар бир хужалик субъектининг ракобатбардошлилигини оширшшши учун мавжуд ички ва ташки имкониятларни урганиш;
• моддий, мехнат ва молиявий бойликлардан самарали ва оқилона фойдаланганликка бахо бериш;
• корхонанинг иқтисодий ва молиявий потенциалига, унинг туловга кобилиятлшшгига бахо бериш хамда бу натижага тезкор чора-тадбирларни куллаш йулларини ишлаб чиқиш; хужалик хисоби тамойимарига, тижорат хисоб-китобларига амал қилишликни мунтазам текшириб туриш;
• корхоналарда мавжуд бўлган самарадорликни ошириш йулида уларнинг имкониятларжи аниклаш;
• корхонанинг тижорат сирины саклаган холда унинг молиявий ахволини кенг жамоатчиликка кўрсата билиш ва ташки инвесторларни корхона фаолиятши яхшилашга жалб қилиш;
• корхонани бошқаришнинг энг кулай ва нафли усулларини ишлаб чиқиш, илгор гоя ва тажрибаларни урганилаётган ходисага куллаш йул-йурикларини кўрсатиб бериш, тегишли ахборотлар манбаини етказиб бериш;
• энг тўғри ва оқилона, иш юритиш ва корхоналарни бошқариш буйича хулосалар бериш;
• корхоналарни ривожлантиришнинг жорий ва истикболли режаларини тузиш учун щтисодий кўрсаткичлар асосини аниклаш;
• режанинг бажарилишига объектив бахо бериш хамда уни бажаришда корхоналарга боглик бўлган ва боглик бўлмаган омиллар ва сабабларни бир-биридан ажратган холда аниклаш;
• корхоналарнинг хужалик фаолияти жараёнида эришиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан аниклаш.
Бозор иккисодиёти шароитида «Молиявий ва бошқарув тахлили» вазифаси ушбу юкорида таъкидланган вазифалар билан чекланмайди. Бозор шароитида корхоналар фаолияти шу даражада серкирраки, тахлил жараёнида унинг хамма жихатларини урганиш лозим бўлади. Шу сабабли хам, молиявий ва бошқарув тахлилининг вазифаси хам куп кирралидир. Биз эса шу каби вазифаларнинг айримларини санаб утдик холос.
Кўриниб турибдики, молиявий ва бошқарув тахлилининг вазифаси бозор муносабатлари шаклланаётган бугунги шароитда хам, келажакда хам корхоналар хужалик фаолиятини узлуксиз яхшилаб бориши учун иқтисодий дастак сифатида мухим ахамиятга эга бўлади.
5.Молиявий ва бошқарув тахлилининг асосий тамойиллари
Хужалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини тахлил қилиш натижасига асосланиб, карорлар қабул қилинади ва у туфайли бошқарув системаси бошқариладиган объектнинг фаолиятини заруриятга караб ўзгартиради. Қабул қилинган карор бошқарув жараёнининг асосидир. Янги хужалик йили учун ишлаб чиқилган режа бу корхонанинг келажакда ривожланишини таъминлайдиган карордир. Корхоналарнинг хужалик фаолиятини тахлил қилиш жараёнида корхонада қабул қилинган бизнес режаларнинг асосланганлиги текширилади, режада кузда тутилмаган имкониятлар аникланади. Молиявий ва бошқарув тахлили режалаштириш даражасини талаб даражасига кутаради, уни яна хам илмий асосланганлик даражасини таъминлайди. Шунинг учун хам режалаштириш билан тахлил уртасидаги богликлик аник кўриниб туради. Бизнес режа тузиш корхона фаолиятининг тахлили билан бошланади ва якунланади. Бизнес режанинг аник ва пухта ишлаб чиқилиши корхоналарнинг иқтисодий ривожланишига замин яратиб беради.
Табиат ва жамиятдаги вокеликни урганувчи ва уларнинг тадкик қилиш объекти деб каровчи алохида фаннинг узи амал қиладиган тамойиллари мавжуд бўлади. Тамойиллар урганиладиган объектнинг бир бутунлиги, реаллиги ва вокелигини тавсифлайди.
Шу жихатдан тахлилнинг хам иқтисодий ходиса ва жараёнларни урганишда узи амал қиладиган тамойиллари бор. Мазкур тамойиллар тахлил фанининг объективлигини, мантиклилигини, шакл-мазмунини, микдор-сифатини ва шу каби жихатларни тавсифлаб, реал вокеликни ягона тушунчасини хосил қилади.
Бу тамойилларнинг халкаро ва миллий хисоб андозалари асосида куйидаги шаклларни айтиб утиш мумкин (1-жадвал).
ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ТАМОЙИЛЛАРИ
(1-жадвал)
№ |
Тамойиллар |
Мазмуни |
Тизилмалилик |
Таҳлил этилаётган объект алоҳида бир бутун тизилма ёки тизилманинг элементи деб қаралади. | |
Ишончлилик |
Олинган маълумотларда хато йўқлиги, ҳаққоний эканлиги. | |
Таққосланувчанлик |
Кўрсаткичларнинг таққосланувчанлиги, уларнинг бир асосли тарзда турли даврлар ва бошқа корхоналар фаолияти тўғрисидаги худди шундай маълумотлар билан қиёсий ўрганиш. | |
Бетарафлилик |
Ахборотдан фойдаланувчиларнинг бир гуруҳи зарари ҳисобига бошқа гуруҳлар манфаатларини қондириш-нинг ўринсизлиги. | |
Даврийлик |
Олинган маълумотларнинг даврий оралиғини хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар вақти билан таъ-минлаб туриш. | |
Пулли баҳолаш |
Барча активлар, капитал ва мажбуриятларнинг сўмда ифодаланиши. | |
Ҳисобга олиш |
Даромад ва харажатларнинг юзага чиқиш вақти, ўрни ва марказлари бўйича ҳисобга олиниши. | |
Мазмуннинг шаклдан устунлиги |
Маълумотларнинг ҳисоб ва ҳисоботдаги ҳуқуқий шаклида унинг моҳияти ва иқтисодий воқелиги бўйича ҳисобга олишдаги ифодасининг устунлиги. | |
Аниқ баҳолаш |
Активлар ва фойданинг жорий давр бозор нархларида қайта ифодаланиши. | |
Узлуксизлик |
Корхона хўжалик фаолияти юзасидан барча жараён-ларни ўз якунига қадар ҳисобда узлуксиз акс эттири-лиши; |