Узбекистон Республикасида иқтисодий (молиявий ва бошқарув) тахлилнинг ташкил топиши ва ривожланиши

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 13 Февраля 2013 в 21:54, лекция

Краткое описание

Собиқ иттифокда 1920 йилларга келиб, иттифоқ иктисодчи олимларидан П.Н.Худяков «Анализ баланса» ва «Популярные очерки балансоведения» асарларини, Н.А. Кипарисов «Основы балансоведения» ва «Построение балансов и анализ» асарларини чоп эттирди. Бу китобларда асосан иқтисодий тахлил бир ёклама бўлиб, фақат бухгалтерия баланси моддаларини тахлил қилиш усуллари тўғрисида фикр юритилган.
30-йилларга келиб тахлилнинг кулами кенгая борди.

Вложенные файлы: 1 файл

Молиявий тахлил.doc

— 124.00 Кб (Скачать файл)

 

 

6.Молиявий таҳлилнинг ахборот манбаи

Молиявий ҳисобот–бу ички ва ташқи фойдаланувчиларга  ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги  умумлашган маълумотларни уларнинг тўғри қарорлар қабул қилишлари  учун қулай ва тушунарли тарзда тақдим қилиш мақсадида, молиявий ҳисоб маълумотлари асосида тузилган ҳисобот шакллари мажмуидир.

Молиявий ҳисобот  қуйидаги шакллардан таркиб топади:

1) бухгалтерия  баланси–1-сонли шакл;

2) молиявий натижалар  тўғрисида ҳисобот–2-сонли шакл;

3) дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома–2-а сонли шакл;

4) асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот–3-сонли шакл;

5) пул оқимлари  тўғрисида ҳисобот–4-сонли шакл;

6) хусусий капитал  тўғрисида ҳисобот–5-сонли шакл.

 

Молиявий ҳисоботни  тузиш чоғида Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш масалалари бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиш лозим.

7.Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар

Булар қуйидагиларга  ажратилади:

  1) ички фойдаланувчилар;

  2) ташқи  фойдаланувчилар.

 Ички ахборотдан  фойдаланувчиларга корхона раҳбарлари, менеджерлари ва ишчи ходимлари  киради. Улар молиявий ҳисобот маълумотлари асосида капитал структураси самараси ва қабул қилинган инвестиция қарорларининг тўғрилигини, дивидент сиёсатининг асосий йўналишларини аниқлайдилар, келгуси ҳисобот даври молиявий кўрсаткичлари ҳисоб-китобини башорат қиладилар. Корхона хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг жойланишини текширадилар, уларнинг тўғри йўналишда ишлатилганлигини аниқлайдилар, ҳисоблашиш ишларининг ўз муддатида бажарилганлиги, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таркибини ўрганадилар.

Ташқи ахборотдан фойдаланувчилар, ўз навбатида, қуйидагиларга  бўлинади:

1) корхона фаолияти натижаларига бевосита қизиқувчилар;

2) корхона фаолияти натижаларига билвосита қизиқувчилар.

Биринчи гуруҳга қуйидаги фойдаланувчилар киради:

корхона раҳбарияти томонидан маблағларнинг самарали фойдаланишини баҳолаш ва корхона ўзлик маблағлари таркибидаги ўз улушини камайтириш ёки кўпайтиришни аниқлашлари зарур бўлган мавжуд ташкилот маблағлари мулкдорлари;

молиявий ҳисобот  маълумотларидан кредит беришнинг  мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, кредит бериш шартларини аниқлаш, кредитни қайтариш кафолатини мустаҳкамлаш, мижоз сифатида корхонанинг ишончлилигини баҳолаш мақсадида кредиторлар;

мижоз билан  иш юзасидан бўладиган алоқаларининг  ишончлилиги билан қизиқувчи  мол етказиб берувчи ва харидорлар;

солиқ сиёсатини  аниқлаб, солиқлар ҳисоб-китоби ва ҳисобот  ҳужжатларининг тўғри тузилганлигини текширувчи солиқ органлари;

меҳнат ҳақининг даражаси ҳамда ушбу корхонадаги  иши тараққиёти нуқтаи назаридан  ҳисобот маълумотларига қизиқувчи хизматчилар.

Молиявий ҳисобот  ахборотларидан ташқи фойдаланувчиларнинг  иккинчи гуруҳига кирувчилар корхона  фаолияти билан бевосита қизиқмайдилар. Уларнинг корхона молиявий ҳисоботини ўрганишларидан мақсад - биринчи гуруҳга  кирувчи фойдаланувчиларнинг мафаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Бу гуруҳга  қуйидагилар киради:

инвесторларнинг қизиқишларини ҳимоя қилиш мақсадида  ҳисобот маълумотларининг амалдаги қоидаларга тўғри келишини текширувчи аудиторлик хизматлари;

мижозларининг маблағларини у ёки бу корхона фаолият доирасига қўйишни тавсия қилиш юзасидан ҳисобот маълумотларидан фойдаланувчи молиявий масалалар бўйича маслаҳатчилар;

қонунчилик  органлари;

шартнома шартларининг бажарилиши, нафақа таъминоти шартларини аниқлаш, фойданинг тақсимланиши ва дивидентларнинг тўланишига баҳо бериш мақсадида ҳисобот маълумотларига зарур ҳуқуқшунослар;

айрим тармоқлар  ва компаниялар фаолиятининг ривожланиш тенденциялари ва таҳлилини баҳолаш, молиявий фаолиятининг умумлашган кўрсаткичлари  ҳисоб-китоби учун ҳисобот маълумотларига зарур бўладиган матбуот ва ахборот агентликлари;

тармоқ миқёсида фаолият натижаларини баҳолаш ва тармоқлар бўйича таққослама таҳлил маълумотларини умумлаштариш мақсадида  ҳисоботдан фойдаланувчи савдо-ишлаб  чиқариш уюшмалари;

мазкур корхона  қарашли тармоқнинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш, меҳнат битимлари шартлари ва меҳнат ҳақларига ўзларининг талабларини аниқлаш учун ҳисобот маълумотларига қизиқувчи касаба уюшмалари.

 

ХУЛОСА

Бозор муносабатларига ўтиш корхоналардан  ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техника ютуқларини жорий қилиш асосида маҳсулот ва хизматларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни бошқаришда хўжалик юритишнинг илғор шаклларини жорий қилиш, хўжасизликни бартараф қилиш ҳамда тадбиркорликни фаоллаштиришни талаб қилади.

Бу масалаларни  амалга оширишда корхоналар хўжалик  фаолияти молиявий ҳолати таҳлилига  алоҳида ўрин ажратилади.

Молиявий  таҳлил–иқтисодий таҳлилнинг бир тури бўлиб, қўйилган масаладан келиб  чиққан ҳолда, турлича ўтказилиши мумкин. У ишлаб чиқариш-тижорат фаолиятини бошқариш муаммоларини аниқлашга ҳамда корхона раҳбарларининг фаолиятига баҳо беришга хизмат қила олади. Молиявий таҳлил маблағларнинг инвестиция қилиш йўналишларини танлашда қўлланилиши, шунингдек, молиявий таҳлил айрим кўрсаткичлар ва бутун молиявий фаолиятни башорат қилиш қуроли сифатида намоён бўлиши мумкин.

Молиявий  таҳлил қуйидаги масалаларни ечади:

Биринчидан, моддий ва молиявий ресурслар ҳаракати ўртасидаги мутаносиблик даражасини аниқлайди, молиявий барқарорликни ошириш ва оптимал фойда олишга қаратилган ҳусусий ва жалб қилинган капиталнинг иқтисодий даврий доиравий айланиш жараёнидаги оқимини баҳолайди.

Иккинчидан, капиталнинг самарали структурасини  қўллаб-қувватлаш учун пул маблағларидан  тўғри фойдаланишни баҳолашга имкон беради.

Учинчидан, молиявий таҳлил қилиш натижасида хўжалик  юритувчи субъектнинг молиявий оқимларини тузишнинг тўғрилигини текшириш, молиявий ва моддий ресурсларнинг меъёрий  ишлатилишини таъминлаш ҳамда харажатларнинг мақсадга мувофиқ равишда сарфланишини назорат қилиш мумкин.

Узбекистон Республикасида молиявий ва бошқарув тахлили куйидаги йуналишларда ривожланиши лозим  деб хисоблаймиз:

•  Хозир республикамизда куп мулкчиликка асосланган бозор тизимидаги   корхоналар   вужудга   келди.   Молиявий   ва бошқарув тахлили хам ана шу сохага моc ривожланиши лозим;

•   Узбекистонда барча сохалар буйича, айникса бухгалтерия хисобининг жахон андозаларига моc тизими кабул қилинмокда. Бу эса халкаро андозага моc молиявий ва бошқарув тахлили тизимини хам яратишни таказо қилади;

•   бу фаннинг назариясини  узимизда шаклланаётган  бозор иктисодиётининг хусусиятларини инобатга олган холда яратиш лозим;

• Узбекистонда макроиқтисодий тахлил амалий жихатдан объектив заруриятга айланди. Аммо унинг назарияси ва методологияси яратилган эмас, шу туфайли келажакда макроиқтисодий   тахлилни   назарий   ва   методологик   асоси   ишлаб чиқилиши лозим;

•  олимлар саноат, кўрилиш, транспорт, хизмат ва бошқа халк хужалигининг   мухим   сохалари   буйича  дарслик  ва  ўқув кулланмаларини яратишлари керак;

•  иктисодчи мутахассисларни тайёрлащда бу фанга тегишли ахамият бериш ва ўқув андозаларига ва режаларига киритиш лозим, деб хисоблаймиз.

Ушбу тадбирларнинг амалга ошиши мустақил давлатимизнинг мустақил фани - молиявий ва бошқарув тахлилининг вужудга келиши  ва ривожланиши учун асос  бўлади.  Бу фаннинг келажакда ахамияти кескин ошади, чунки бозор иктисодиёти шароитида хар хил корхоналарнинг хужалик фаолиятини чуқур урганишни, тахлил қилишни такозо этади.


Информация о работе Узбекистон Республикасида иқтисодий (молиявий ва бошқарув) тахлилнинг ташкил топиши ва ривожланиши