Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Января 2011 в 16:28, реферат
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 февралдаги мажлисида сўзлаган маърузасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий хаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.
Кириш........................................................................
Маҳсулот баҳосининг шаклланиши..........................
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари…….............................................................
Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолиятининг ўрни................................
Асосий капитал........................................................
Айланма капитални ишлатишни такомиллаштириш йўллари......................................
Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар.............................................................
Молиялаштириш ва кредитлаштиришни ташкил қилиш.........................................................................
Миллий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташқи иқтисодий фаолияти.................
10. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг иқтисодий
самарадорлигини баҳолаш......................................
11. Хулоса.......................................................................
12. Фойдалантлган адабиётлар.....................................
Саноат маҳсулотининг таннархи. Субъект маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун сарфлайдиган доимий ҳаражатларнинг пулдаги ифодаси таннарх бўлиб ҳисобланади. Ҳар қандай харажатни режалаштириб ҳисобга олиш ва шаклини аниқлаш мумкин, масалан киллограмм, метр, дона ва ҳоказо. Лекин жами ҳаражатларни ҳисоблаш учун уларни бир умумий ўлчовга келтириб пул ифодасида акс эттириш лозим. Деярли, ҳамма субъектлар ҳам ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатларни таннархга киритмайдилар.
Саноат маҳсулотининг таннархига қўшимча қилиб қуйидагиларни киритиш мумкин:
- социал суғурта тўловлари;
- банк кредитлари учун фоиз.
Таннархни
режалаштиришдан асосий мақсад
маҳсулотни
ишлаб чиқаришга
кетадиган ҳаражат миқдорининг муқобил
даражасини топишдадир. Таннархни режалаштириш
перспектив ёки сузувчи бўлиши мумкин.
Перспектив режалаштириш узоқ муддатли беш йилгача
бўлади. Сузувчи режалаштириш перспектив
режалаштиришни аниқлаш учун қўлланилади ва ҳисоб
китоб орқали
амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар.
Ишбилармонлик фаолиятини юритишдан асосий мақсад фойда олишдир. Фойда миқдорини шакллантириш жараёнида хўжалик фаолиятининг ҳар бир йўналишлари: асосий капиталнинг ишлатилиш даражаси, машина асбоб-ускуналар, технологиялар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш ҳисобга олинади. Фойданинг абсолют ҳажми таннархнинг пасайганлигини ва сотилган маҳсулотнинг ўсиш ҳажмини ифодалайди.
Сотилган маҳсулотлардан тушган маблағ ҳажми тушум дейилади. Тушум ҳажмидан ишлаб чиқаришга сарфланган моддий ҳаражатлар олиб ташланиб, ҳосил бўлган миқдор ялпи даромадга киради. Ялпи даромаднинг бир қисми иш ҳақига ва қўшимча қиймат солиғига ишлатилади. Ниҳоят субъект фойда олишга эришади. Бундан ташқари субъект хўжалик фаолиятининг қонун томонидан ўрнатилган солиқлар миқдори тўлангач соф фойда қолади. Соф фойда ҳажми қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
СФ + ЯФ - (Сич + С + Сакц + См) - Кр
ЯФ - ялпи фойда;
Сич - фойда миқдоридан олинадиган солиқ;
ққС - қўшимча қиймат солиғи;
Сакц - акцизлар;
См - мулк солиғи;
Кр
- кредит учун банк процентлари.
Рентабеллик ва унинг ўсиш даражасига таъсир қилувчи омиллар. Ишлаб чиқариш самарали эканлигини билиш учун фақат фойда билан чекланиб қолиш мумкин эмас. Масалан икки субъектнинг фойдаси хажмининг бир хил бўлгани билан уларнинг ишлаб чиқаришнинг фонд қийматлари ҳар хил бўлиши мумкин. Шундай қилиб субъектнинг самарадорлигини баҳолаш учун фойдани ишлаб чиқариш фонди билан солиштириш лозим. Шу жараён субъектнинг рентабеллигини аниқлашга ёрдам беради.
Рентабеллик саноат субъект ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи бўлиб, хўжалик фаолиятининг якуний натижаларини акс эттиради. Рентабелликни ҳисоблаш фойданинг (Ф) асосий капиталнинг ўртача йиллик қийматига (АК) бўлган нисбати орқали амалга оширилади.
Рентабелликни икки усулда соф ва баланс фойда асосида ҳисоблаш мумкин. Рентабеллик кўрсаткичига турли омиллар ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Буларга маҳсулот таннархи, айланма маблағларнинг айланиш тезлиги кабилар киради. Рентабеллик даражасини ошириш масаласи муҳимдир. Меҳнат унумдорлигини жами фойданинг ишчилар сонига бўлган нисбати орқали ифодалаймиз, яъни ҳар бир ишчининг қўшган ҳиссаси аниқланади.
Молиялаштириш ва кредитлаштиришни ташкил қилиш. Субъектнинг молия негизини молиявий режа ташкил қилади, у ўз ичига пул шаклидаги даромадлар ва ҳаражатлар балансини акс эттиради. Баланс қуйидаги бўлимларни ўз ичига олган:
Субъектни кредитлаштириш жараёни қисқа ва узоқ муддатли кредитлардан иборат. +исқа муддатли кредит (1 йилгача) асосан айланма воситаларнинг (керакли материал ва ҳомашё заҳиралари) етишмаслиги туфайли берилади. Узоқ муддатли кредит (2 йилдан 5 йилгача) янги объектларни қуриш учун, таъмирлаш ишларини олиб бориш учун берилади. Кредит ҳажми банк томонидан белгиланган фоиз миқдорида фойдадан тўланади.
Субъектнинг товар сиёсати. Стратегия товарларнинг ишлаб чиқариш ҳажм ва сифат даражаларига баҳо беришда ёрдам беради ва ўз ичига қуйидаги бўлимларни киритади:
1) мавжуд бозорларни тадқиқод объектларига ажратган ҳолда таҳлил қилиш;
2) маҳсулотнинг яшаш даври ва янги товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган шароитлар;
3) талаб ва таклифнинг шаклланиши;
4) товар ва ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлиги;
5) солиқ сиёсати.
Кишилик жамияти ривожланишининг барча даврларида мамлакатнинг халқаро иқтисодий муносабатлардаги иштироки ёки уларга жалб этилишининг қандай эканлигини билиш ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг самарадорлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу курсаткич экспортнинг ялпи миллий маҳсулотга (ЯММ) нисбати билан белгиланади ва мамлакатнинг экспорт квотаси деб аталади. У қанча юқори бўлса, мамлакат халқаро иқтисодий муносабатларга шу қадар юқори даражада жалб этилган бўлади. Масалан, А+Шнинг экспорт квотаси 10-15 фоизга, Германия, Франция, Италия, Англияники 25-30, Японияники 18га яқин, Бельгия, Венгрия, Сингапурники 110-135 фоизга тенг. Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотида экспортнинг улуши собиқ СССР да 8-10 фоизга тенг эди.
Ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини баҳолашга миллий иқтисодиёт нуқтаи назаридан ёндашишни қўллаш - мамлакатдан олиб чиқиб кетилаётган барча товарлар ва хизматларга қилинган ижтимоий харажатларни мамлакатга олиб кириладиган товарлар ва хизматларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш ташкил этилганида сарфланадиган харажатлар билан солиштирилади. Фойда ёки зарар тарзидаги самара аниқланади.
Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари