Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Января 2011 в 16:28, реферат

Краткое описание

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 февралдаги мажлисида сўзлаган маърузасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий хаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.

Содержание

Кириш........................................................................

Маҳсулот баҳосининг шаклланиши..........................

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари…….............................................................

Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолиятининг ўрни................................

Асосий капитал........................................................

Айланма капитални ишлатишни такомиллаштириш йўллари......................................

Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар.............................................................

Молиялаштириш ва кредитлаштиришни ташкил қилиш.........................................................................

Миллий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташқи иқтисодий фаолияти.................


10. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг иқтисодий

самарадорлигини баҳолаш......................................


11. Хулоса.......................................................................


12. Фойдалантлган адабиётлар.....................................

Вложенные файлы: 1 файл

курс иши.rtf

— 1.63 Мб (Скачать файл)

      1. Ташқи савдо айирбошлаш самарадорлигининг кўрсаткичи. Суратдаги импорт қилинган товарларнинг қиймат баҳоси (мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган тақдирда уларга ёки улар ўрнини босувчи товарларга қилинадиган барча харажатлар) ни кўрсатувчи сонни маҳраждаги экспорт қилинган товарларни ишлаб чиқаришга ва ташишга сарфланган барча халқ хўжалик харажатларини билдирадиган сонга бўлишдан чиққан бўлинмани билдиради. Бу кўрсаткични ҳажм (қиймат)  жиҳатидан тенг бўлган экспорт ва импорт учун аниқлаш керак.

      
      Тушумлар(+)                       Тўловлар (-)  
 
 
 
      
      5. Жорий операциялар баланси

                                             IА. Савдо баланси

      1.Товарлар экспорти              1.Товарлар импорти       
               IВ. Хизматлар ва нотижорат тўловлари баланси       
      Товарсиз хизматлар бўйича

      тушумлар

      Юк ташиш ва суғурта

      Сафарлар

      Бошқа нофактор хизматлар

      Фактор даромадлар тушумлари

      Трансферт тушумлари

      
      Нофактор хизматлар бўйича

      тўловлар

      Юк ташиш ва суғурта

      Сафарлар

      Бошқа нофактор хизматлар

      Фактор даромадлар тўлови

           Трансферт тўловлар

      
               II. Капиталлар ва кредитлар ҳаракати баланси       
      Бевосита инвестициялар

      келиши

      Мажмуа инвестициялар

      келиши

      Ссуда капиталнинг келиши

      

      Бевосита инвестицияларнинг

      кетиши

      Мажмуа инвестицияларнинг

      кетиши

      Ссуда капиталнинг кетиши

      

           III. Мамлакат олтин ва валюта заҳираларидаги I ва II баланс

      лар ўрнини тўлдирувчи ўзгаришлар

      

      Олтин ва валюта заҳираларининг

      камайиши (соф чиқиб

      Кетишнинг ўрнини тўлдириш+)

      

      Олтин ва валюта захираларининг

      кўпайиши (соф маблағ

      келишининг ютилиб кетиши -)

      

      Мамлакат тўлов балансининг тахминий тузилиши

      2.Экспортнинг валюта самарадорлиги кўрсаткичи. У ташқи бозорда товарлар сотишдан тушган соф валюта тушумининг мамлакатда уларни ишлаб чиқариш ва ташишга қилинган харажатларга, агар товарлар кредитга сотилган бўлса, кредит таъсирининг коэффициентини ҳиисобга олган ҳолдаги нисбатини ифодалайди. Товар кредитга сотилганида экспортнинг самарадорлиги одатда камаяди, бироқ кредит берилмаса, товарларни ташқи бозорда сотиш кўпинча қийинлашади, баъзан эса умуман мумкин бўлмайди.

      3. Импортнинг валюта самарадорлиги кўрсаткичи. Мамлакатга олиб келинган товарларнинг уларни ишлаб чиқаришнинг ички шарт-шароитлари бўйича уларни сотиб олиш ва чегарагача етказиб келтиришга қилинадиган тўлиқ валюта харажатларига нисбатидир. 

      4. Лицензиялар сотиб олиш самарадорлигининг кўрсаткичи шундай нисбатдирки, унинг суратида чет элдан сотиб олинган янги технологияга ёки бошқа янгиликка лицензиядан вақт омилини хисобга олган ҳолда фойдаланишдан келадиган миллий иқтисодиёт самарасининг ҳажми, маҳражида эса лицензия ҳақини тўлаш учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқаришга қилинадиган харажатлар туради. Лицензия олиш-сотиш муносабати билан товар айирбошлаш ва ҳамкорлик қилишнинг фаоллашуви ва фойдаси сингари омиллар ҳам ҳисобга олиниши шарт.

      Маълумки, халқаро савдонинг ишлаб чиқаришга, истеъмолга ва фаровонликка таъсири кўп жиҳатдан жаҳон баҳоларининг қарор топган нисбати билан белгиланади. Шу сабабли иқтисодчилар савдонинг баҳо билан боғлиқ шартларига ёки, бошқача қилиб айтганда, мамлакатдаги экспорт баҳоларининг импорт баҳоларига нисбатига катта эътибор беришлари лозим.

      Агар "савдонинг баҳо билан боғлиқ шартлари" тушунчаси иккитадан ортиқ товарга тегишли бўлса, у экспорт ва импорт баҳолари (миллий ёки бошқа валюта бирликларида)  индексларининг нисбати сифатида қуйидаги формула бўйича ифодаланади:

      Т қ Бэк / Бим

      Бунда Т-савдонинг баҳо билан боғлиқ шартлари, Бэк - экспорт баҳолари индекси; Бим - импорт баҳолари индекси. Экспорт баҳолари индекси эса қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

      Бэк қ ЭКi х Бэк.,

      ЭКi ҳар бир товар (i)нинг базис йилдаги жами экспорт қийматидаги улуши, Бэк эса шу товар жорий баҳосининг базис йилдаги баҳосига нисбатидир.   

      Импорт баҳолар учун индекс қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

      Бим қ ИМi х Бим.,

      бунда ИМi ҳар бир товар (i) нинг базис йилдаги жами импорт қийматидаги улуши, Ним эса шу товар жорий баҳосининг базис йилдаги ҳажмига нисбатидир. 

ХУЛОСА 

      Республикамиз ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишидан ҳам, кўйлакларни анча арзон баҳоларда экспорт қилиш ҳажмининг ортишидан ҳам бир вақтда сотувда эга бўлиши мумкин. Шундай қилиб, савдонинг баҳо билан боғлиқ шартлари ташқи иқтисодий алоқалар натижаларидаги ўзгаришларни баҳолаш учун муҳим маълумот беради, аммо бу баҳолардан бошқа маълумотлар савдо ҳажмлари ва баҳолар ўзгаришининг сабаблари тўғрисидаги маълумотлар билан бир қаторда фойдаланиш керак.

      Давлатнинг ташқи иқтисодий алоқалари ва уларнинг бутун боғланишларининг ҳолатини таҳлил қилиш имконини берадиган умумлаштирувчи кўрсаткич - тўлов балансидир. У мамлакатнинг резидентлари билан ташқи дунё ўртасида муайян даврдаги барча савдо ва молиявий оқимларни қамраб оладиган статистика ҳисоботидир. Тўлов баланси мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари жараёнида амалга оширилган амалдаги тўловлари билан унга келган тушумларнинг қийматда ифодаланган ўзаро нисбатидир.

      Дарҳақиқат, мамлакатларнинг бир-бирлари билан ўзаро иқтисодий муносабатлари тузилиши мураккаб бўлганлиги туфайли тўлов баланси тизимининг таркибий қисмлари сифатида савдо-балансини, хизматлар ва нотижорат тўловлари балансини, капиталлар ва кредитлар ҳаракати балансини, олтин ва валюта захиралари ҳаракати балансини ўз ичига олади. Кўпинча савдо баланси билан хизматлар ва нотижорат тўловларнинг баланси жорий операциялар балансига қўшиб юборилади.

      Давлатнинг савдо баланси товарлар импорт қилинганида ундан чиқиб кетадиган маблағлар билан товарларни чет элга экспорт қилганда келадиган маблағлар ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Агар жаҳондаги конъюнктура натижасида жаҳон хом ашё бозорларида пахтанинг баҳоси сезиларли даражада ортиб, шу даражада барқарор турса, биз Ўзбекистоннинг экспортда (бунда "оқ олтин"нинг салмоғи анча катта)  савдо баланси мусбат сальдога эга бўлади, деб тахмин қилсак бўлади.

      Мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган, аммо савдо билан боғлиқ бўлмаган хизматлар бўйича тўловлар ва тушумлар нотижорат оқимлар ёки операциялар деб аталади. Улар жумласига пул маблағларини расман ўтказиш (масалан, табиий офатлар, уруш, эпидемиялар ва бошқаларни бошидан кечираётган мамлакатларга чет элдан ёрдам кўрсатиш), қариндошлар ва яқин кишиларга шахсий пул ўтказмалари ва шу кабилар киради. Хизматлар балансининг моддалари бўйича ҳаракатни кўпинча "кўринмас операциялар"  ҳам қабул қилинган. 
 
 
 
 
 

      ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ 

      ОЛИЙ  ВА  ЎРТА  МАХСУС  ТАЪЛИМ  ВАЗИРЛИГИ 

      АБУ  РАЙХОН  БЕРУНИЙ  НОМИДАГИ 

      ТОШКЕНТ  ДАВЛАТ  ТЕХНИКА  УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 

ФАКУЛЬТЕТ “ ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ ”

 
 
 
 
 

КОРХОНАНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ  ВА  БОШҚАРИШ

...........................................................................................................................

Фанидан 
 

МУСТАҚИЛ ИШ 
 
 
 
 
 
 

Бажарди :  РАХИМОВА  Д. 

Текширди : ЖУМАНОВ  Э. 
 
 
 

ТОШКЕНТ  2010

Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари