Автор работы: Пользователь скрыл имя, 19 Июня 2013 в 11:36, реферат
Халқаро ҳисоб-китоблар банки қошида ташкил этилган банк назорати бўйича Базель қўмитаси дастлаб катта ўнлик давлатлари (G10)* Марказий банклари Президентлари томонидан 1974 йилда Базель шаҳрида ташкил этилган. 2009 йилдан эса барча катта йигирмалик давлатлари (G20) унинг иштирокчилари ҳисобланади. Базель қўмитаси аъзолари бир йилда 4 марта йиғилишади. Қўмитанинг асосий вазифаси банк соҳасини доимий бошқариш ва назорат қилиш бўйича ягона стандартлар ишлаб чиқишдан иборат. Шу мақсадда Қўмитага аъзо давлатларнинг бошқарув органлари учун кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқарилади. Ушбу тавсияларни жорий этиш мажбурий ҳисобланмасада, лекин кўп ҳолларда аъзо давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топади.
РЕФЕРАТ
Мавзу : Халқаро Базель Қўмитаси
Халқаро Базель Қўмитаси
Халқаро ҳисоб-китоблар банки қошида ташкил этилган банк назорати бўйича Базель қўмитаси дастлаб катта ўнлик давлатлари (G10)* Марказий банклари Президентлари томонидан 1974 йилда Базель шаҳрида ташкил этилган. 2009 йилдан эса барча катта йигирмалик давлатлари (G20) унинг иштирокчилари ҳисобланади. Базель қўмитаси аъзолари бир йилда 4 марта йиғилишади. Қўмитанинг асосий вазифаси банк соҳасини доимий бошқариш ва назорат қилиш бўйича ягона стандартлар ишлаб чиқишдан иборат. Шу мақсадда Қўмитага аъзо давлатларнинг бошқарув органлари учун кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқарилади. Ушбу тавсияларни жорий этиш мажбурий ҳисобланмасада, лекин кўп ҳолларда аъзо давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топади.
Базель қўмитасининг асосий ҳужжатлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳар бир келишув олдингисини ўзида намоён этади ва унга қўшимча ва янгиликларни ўз ичига олади.
Базель II келишувининг асосий мақсади банк соҳасида вужудга келадиган рискларни самарали бошқариш орқали молия тизими барқарорлигини таъминлашдан иборат ва у 3 қисмдан ташкил топган.
Халқаро Безель стандарти бўйича тижорат банкларининг асосий капитали барқарор молиялаштириш манбаларидан ташкил топиши лозим. Шу сабабли Безель қўмитасининг талабига кўра асосий капиталнинг таркибига қуйидаги манбаларгина киритилиши лозим:
- устав капиталининг тўланган қисми;
- банкнинг эмиссион даромади;
- захира капитали;
- ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси;
- банкнинг нокумилятив имтиёзли акцияларини сотишдан олинган тушум.
Ўтиш иқтисодиёти
Халқаро Базель стандартида тижорат банклари умумий капиталининг етарлилигига нисбатан белгиланган минимал талаб 8 фоиз қилиб белгиланган. Халқаро таъминлаш ва тараққиёт банки экспортларнинг тавсияга кўра, ушбу минимат талаб 15 фоиз даражада бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари капиталининг етарлилиги нисбатан белгиланган минимал талаб 10 фоиз қилиб белгиланган. Кўриниб турибдики, тижорат банклари умумий капиталнинг етарлилигига нисбатан минимал талабни ўрганиш борасида ҳам турли хил ёндашувлар мавжуд.
Халқаро Безель қўмитасининг капитал таркибини шакиллантириш тўғрисидаги талаблани республикамиз банк амалиётида қўллаш борасида муаммолар мавжуд эмас. Чунки Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари қўшимча капиталнинг таркиби Безель стандарти кўзда тутилган қўшимча капитал таркибидан деярли фарқ қилмайди. Фақт республикамизнинг банклари қўшимча капитал таркибида Безель қўмитасининг стандартида кўзда тутилмаган жорий йил фойдаси мавжуд.
Безель стандарти бўйича
икки йилдан ортиқ муддатга чиқарилган
субординатциялашган қарз мажбуриятлари
қўшимча капитал таркибига
Безель стандарти тижорат банклари қошида лизинг, траст, факторининг ва форфейтинг компаниялар ташкил этиш йўли билан қўшимча капиталининг миқдорини ошириш имконини беради. Бунинг натижасида бир томондан қўшимча капиталнинг миқдори кўпаяди, иккинчи томондан эса, банк томонидан кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми ошади.
Шуни таъкидлаш жоизки, республикамиз Марказий банк томонидан Безель қўмитасининг қўшимча капиталнинг чегаравий миқдори бўйича белгиланган талаби ўзгаришсиз қабул қилинган. Ушбу талабга кўра, қўшимча капитал асосий капитал суммасининг 100 фоиздан ошиб кетмаслиги керак.
2006 йил октябрь ойида
Мексикада бўлиб ўтган банк
назорати органларнинг Халқаро
конферециясида банк
Бизга маълумки, 2010 йилда мамлакатимизда Халқаро Безель стандартининг такомиллашган варианти хисобланган Безель-II принциплари ва талабларини жорий этиш кўзда тутилган. Безель-II дастлаб Ғарбий Европа мамлакатларининг банк амалиётига 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этилади. Унинг сўнги варианти 2006 йилнинг ўрталарида эълон қилинган эди.
Безель-II нинг муҳим талабларидан бири етарли даражада захира ажратмалари билан таъминланмаган банк кредитларининг риск даражасини ошириш талабидир. Ушбу талабнинг моҳияти шундаки, кредитнинг қайтариш муддати тугаганига 90 кун ва ундан ортиқ вақт ўтгшан бўлса, яратилган захира ажратмаси миқдори кредит бўйича умумий қарздорликнинг 20 фоизидан кам бўлса, у ҳолда, мазкур кредитларнинг риск даражаси 150 фоизни ташкил қилади. Бу эса, муддати ўтган кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғи нисбатан юқори бўлган тижорат банкларнинг ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг сабаби шундаки, республикамиз кредитлардан кўриладиган зарарларин қоплашга мўлжалланган захира ажратмалари тўлиқ тижорат банкларнинг харажатига олиб борилади. Бу эса, ўз навбатида, банкларнинг соф фойдасини капиталлаштириш даражасининг пасайишига хизмат қилади. Иккинчидан, муддати ўтган кредитларнинг 150 фоиз даражасида рискка тортилган активлар суммасининг ошишига олиб келади. Бунинг натижасида тижорат банкларнинг капиталининг етарлилик коэффициенти пасаяди. Учинчидан, кредитларнинг асосий қисми тижорат банкларнинг “Ностро” вакиллик ҳисоб рақамларини кредитлаш йўли бидан амалга оширилади. Шу сабабли, кредитларнинг муддатидан кайтмаслиги банкнинг ликвидли активлари миқдорининг камайишига ва шунинг асосида унинг жорий ликвидлик даражасининг пасайишига олиб келади.
Муддати ўтган кредитларнинг риск даражасига ошиши натижасида тижорат банкларнинг капитал базаси ва уларни ликвидлилигига нисбатан юзага ткелиши мумкин бўлган салбий таъсирга барҳам бериш учун Марказий банк томонидан тижорат банкларининг муддати ўтган кредитларига нисбатан қўйиладиган талаблар аниқлаштирилиши ва кучайтирилиши лозим. Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тижорат банкларнинг муддати ўтган ткредитларига йўл қўйиш мумкин бўлган чегаравий даражасида белгалаши ва унга риоя қилишни устидан назорат ўрнатиш лозим. 5 фоиз дейишимизнинг тсабаби шундаки, Халқаро таъминлаш ва тараққиёт банки экспертларнинг тавсияга кўра, тижорат банкларида муддати ўтган кредитларнинг брутто кредитлар хажмидаги салмоғининг йўл қўйиш мумкин бўлган чегаравий даражада 5 фоизни ташкил қилиш лозим. Халқаро банк амалиётида ушбу тавсия меъёрий кўрсаткич сифатиад қабул қилинган.
Безель-II стандартида операцион риск бўйича капиталнинг етарлигигина ҳисоблаш учун уч усулдан фойдаланиш тавсия этилади:
-Биринчи усул базавий индикатор усули;
-Иккинчи усул –стандарт усул;
-Учунчи усул эса кенгайтирилган усул ҳисобланади.
Мазкур усуллар бўйича ҳисобланган капиталнинг етарлилик коэффицентлари бир-биридан сезиларли даражада фарқланади. Шу сабабли, фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мавжуд уч усулдан бирини танлаб олиши ва республикамиз тижорат банкларнинг барчасида операцион риск бўйича капиталнинг етарлилиги ана шу усулда ҳисоблаш лозим. Фикримизча, капиталнинг етарлилигини ҳисоблашнинг кенгайтирилган усулини республикамиз банк амалиётида қўллаш учун шароит мавжуд эмас. Чунки ушбу усул банкларнинг натижаларига асосланади. Республикамиз банкларида эса, операцион рискни баҳолашнинг рейтинг усули мавжуд эмас.
Хулоса қилиб айтганда, Халқаро Безель қўмитасининг мавжуд банк назорати бўйича стандарти ва унинг такомиллашган варианти бўлган Безель-II талаблари асосида республикамиз тижорат банклари капиталини шакиллантиришни таъминлаш уларнинг капитал базаси мустаҳкамлигини таъминлайди. Биз томонимиздан ишлаб чиқарилган миллий таклифлар эса, тижорат банклари капиталини Безель стандарти талабларига тўлароқ мослаштириш имконини беради.
2008 йилда бошланган
Жаҳон молиявий-иқтисодий
Унга кўра, банкларнинг капитали етарлилигига қўйилган талаблар оширилган. Биринчи даражали асосий капиталнинг етарлилик даражаси (common equity, оддий акциялар ва тақсимланмаган фойда) ҳозирги 2%дан 4,5%га оширилди. Бундан ташқари яна қўшимча равишда 2,5% захира капитали, яъни “ҳимоя ёстиқчаси” ташкил этиш кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, I даражали базавий капиталга қўйилган талаб 3 баробардан ортиқроқ ошади, ҳозирги 2 фоиздан 7 фоизга (4,5+2,5) етади.
I даражали капиталнинг етарлилигига қўйилган минимал талаб 4 фоиздан 6 фоизгача оширилди.
Умумий капиталнинг етарлилигига қўйилган талаб эса 8%дан 10%гача оширилди.
Базель III келишувининг яна бир пунктига асосан банклар махсус “контрциклик” захира диапазонини базавий капиталидан 0-2,5 фоизгача “кредит пуфакчалари” учун махсус захира яратишлари керак.
Ушбу талаблар босқичма-босқич амалга оширилади ва 2019 йилда тўлиқ ўтиб бўлинади.
Базель-III келишуви банкларнинг янги даромад манбаларини излаб топишга ундайди. Масалан, нафақат Европада, балки бутун дунёда ўзининг мустақиллиги ва молиявий барқарорлиги билан машҳур бўлган Германия банклари ҳам ҳозирда жиддий муаммога дуч келмоқда. 10 та энг йирик банклари ушбу талабларни бажариши учун қўшимча 100млрд. евродан кўпроқ маблағ керак бўлади.
* Бельгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Голландия, АҚШ, Франция, Швейцария, Швеция, Япония