Автор работы: Пользователь скрыл имя, 19 Июня 2013 в 11:36, реферат
Халқаро ҳисоб-китоблар банки қошида ташкил этилган банк назорати бўйича Базель қўмитаси дастлаб катта ўнлик давлатлари (G10)* Марказий банклари Президентлари томонидан 1974 йилда Базель шаҳрида ташкил этилган. 2009 йилдан эса барча катта йигирмалик давлатлари (G20) унинг иштирокчилари ҳисобланади. Базель қўмитаси аъзолари бир йилда 4 марта йиғилишади. Қўмитанинг асосий вазифаси банк соҳасини доимий бошқариш ва назорат қилиш бўйича ягона стандартлар ишлаб чиқишдан иборат. Шу мақсадда Қўмитага аъзо давлатларнинг бошқарув органлари учун кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқарилади. Ушбу тавсияларни жорий этиш мажбурий ҳисобланмасада, лекин кўп ҳолларда аъзо давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топади.