Пул айланиши ва ва пул тизими

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 01 Декабря 2014 в 20:29, реферат

Краткое описание

1. Пул айланиши ва унинг моҳияти.
2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
3 Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг асослари.
4. Нақд пулсиз ҳисоб - китоб шакллари
5 Аҳолининг пул даромад ва харажатлари баланси. Банкларнинг касса айланиши прогнози.

Вложенные файлы: 1 файл

Пул айланиши ва ва пул тизими..doc

— 243.00 Кб (Скачать файл)

-якка тартибдаги қурилиш  учун олинган кредитларни тўлаганда;

-хар ҳил божлар ва  жарималарни тўлаганда;

-болалар боЁчалари ва боша муассасалар учун тўлаганда;

-дам олиш уйлари ва  бошқа соЁломлаштириш муассасаларни  йўлланмалари учун тўлаганда  ва бошқа ҳолларда;

Пулнинг нақд пулсиз оборотга ўтганидан нақд пуллик оборотга кўпроқ ўтиши пул муомаласи учун хатарлироқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам пулнинг нақд пуллик оборотга ўтиш жараёни давлатнинг Марказий банки томонидан назорат қилиб борилиши керак.

Пул айланиши бўлимлари ўртасида юзага келадиган номутаносиблик иқтисодий чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан йўқотилиши керак.

Бунинг учун муомалага халқ эхтиЁжига учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, аҳолига ҳизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар сонини ва хизмат турларини яхшилаш нақд пулларнинг нақд пулсиз оборотга ўтиш жараёнини тезлаштиради. Бу ўз навбатида бу маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга имкон беради.

Баъзи адабиётларда нақд пул айланиши ва пул муомаласи тушунчалари бир хил моҳиятга эга деган хато фикрларни ҳам учратиш мумкин. Пул муомаласининг ўзига хос хусусияти шундаки, бир пул белгиси бир неча марта тўловларни амалга оширишда ишлатилиши мумкин. Муомалада бўлган нақд пул массаси маълум бир давр (ой, квартал, йил)да ўзгармас бўлиб турган холда, нақд пул айланиши пул бирлигининг айланиш тезлигига қараб муомаладаги нақд пул миқдоридан бир неча марта кўп бўлиши мумкин ва аксинча.

Ўзбекистонда муомалага пул Марказий банк томонидан чиқарилади. Аҳоли томонидан иш хақи ва бошқа тўловлар шаклида олинган пулларнинг бир қисми колхоз бозоридан товарлар сотиб олишга сарфланади. Колхозчи бу пулларга савдо ташкилотларидан товарлар сотиб олади. Савдога тушган пуллар савдо тушуми сифатида банкларга топширилади. Кўриниб турибдики, банкдан чиққан пуллар бир неча тўловларга ишлатилади, нақд пул айланишининг хажми тўловларни амалга ошириши учун муомалага чиқарилган пуллар миқдоридан бир неча марта кўпдир. Нақд пул айланиши нақд пуллар билан амалга ошириладиган тўловлар йиғиндиси бўлиб, у сонларда ифодаланади.

Пул муомаласи муомаладаги пул массасини, банк томонидан муомалага чиқарилган пулларнинг банкга қайтиб келиши тезлигини ифодалайди.

Пул айланишини кўриб чиқишда биз тўлов айланиши билан нақд пулсиз оборотлар ўртасида фарқ мавжудлигини таъқидламоқчимиз. Тўлов айланиши деб пулнинг тўлов воситаси сифатида ҳаракати туфайли вужудга келган пул айланишига айтилади. Тўлов айланишининг таркибий қисми бўлиб тўлиқ нақд пулсиз оборот ва нақд пул айланишининг пулнинг тўлов воситаси функцияси туфайли юзага келувчи қисми ҳисобланади.

 

3 схема. Пул айланишининг  таркибий қисмлари.

 






 


 

 

§3 Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг асослари.

Нақд пул иштироксиз, маблағларини бир счётдан иккинчи счётга ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган ҳисоблар нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар дейилади.

Ўзбекистон Республикаси худудида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб бориш» тўғрисидаги 4 сентябрь 1995 йилдаги №60 қоидага асосан олиб борилади.

Бу қоида Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги», «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа норматив ҳужжатларига асосан ишлаб чиқилган №60 қоидага асосан, ҳисоб-китобларни олиб боришда олдин мавжуд бўлган баъзи бир чекланишлар олиб ташланди ва корхоналарга улар қайси мулк шаклига асосланишидан қаътий назар ҳисоб-китоб шаклларини танлаш ва олиб боришда эркинликлар берилган.

Нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар қўйидаги элементлардан ташкил топган. Булар: нақд-пулсиз ҳисоб-китобларни олиб бориш ва амалга оширишнинг асосий тамойиллари; ҳисоб-китоб шакллари; ҳисоб-китоб хужжатлари; тўлов тури; навбати, манбалари; ҳисоб-китоб қатнашчилари, банкнинг хуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқалар.

Нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар ўзининг иқтисодий моҳиятига қараб товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ ҳисоб-китоблар ва нотовар характердаги ҳисоб-китобларга бўлинади. Товарларни сотиш жараёнидаги ҳисоблар моддий бойликлар айланиши билан боғлиқ бўлиб, улар асосан корхона, ташкилотлар ўртасида олиб борилади.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисоб хужжатлари асосида олиб борилади. Шартномага асосан мол етказиб берувчи ўз вақтида товарнинг пулини (эквиваленти) олиши, мол сотувчи пулни ўз вақтида ўтказиши зарур.

Нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар қўйидаги асосий тамойилларга асосланади:

-корхона, ташкилотлар ўз  пул маблағларини (ўз маблағларини ва қарз маблағлар) банкда сақланишлари зарур.

-барча нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар  банк орқали ўтиши керак;

-ҳўжалик органлари ҳисоб-китоблар  шаклларини эркин танлашлари  ва уни шартнома орқали мустаҳкамлаб  қўйишлари мумкин;

-ҳўжалик органларнинг ҳисоб-китоблар бўйича шартномавий муносабатларига банк аралашмаслиги керак;

-товарлар ва хизматлар  учун тўловлар тўловчининг розилиги  билан амалга оширилади.

-тўловлар хўжалик органларининг  ҳисоб варақасидаги  маблағлари  ҳисобидан, баъзида (агар корхона кредит олиши мумкин бўлса) банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин;

-тўлов қоидаси мол  етказиб берувчи ва мол сотиб  олувчи томонидан мол  етказиб  бериш тўғрисидаги шартнома асосида  келишиб олинади;

-мол етказиб берувчининг  ҳисоб вараЁиЁа пул маблағларини ўтказиш шу маблағларни мол сотиб олувчининг ҳисоб вараЁидан ўчирилганидан кейин амалга оширилади, (бундан чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш мустасно);

Корхона, ташкилотларга пул маблағларини сақлаш ва ҳисоб-китоблар олиб бориш, касса операцияларини амалга ошириш учун ҳисоб-китоб Ёки жорий варақлар очилади.

Ҳисоб-китоб (жорий) варақларни очиш учун корхона қўйидаги ҳужжатларни банкка тақдим қилиши зарур.

а) ҳисоб варақа очиш тўғрисида ариза;

б) хўжалик, ташкилот ташкил қилиниб, руйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) ҳуқуқий шахс Уставини нотариал тартибда тасдиқланган, ҳуқуқий шахс томонидан имзоланган нусхаси;

г) имзолар намуналари, муҳр босилган ва нотариал тартибда тасдиқланган варақча;

д) ҳисоб варақасини очиш учун юқоридаги асосий хўжжатлардан ташқари зарур бўлганда бошқа қўшимча ҳужжатлар ҳам банкка берилиши мумкин.

«Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонунга асосан иш хақи тўлаш, бюджетга тўловлар, давлат суЁуртасининг мажбурий турларига доир тўловлар ва ижтимоий сугурта жамгармаси (пенсия жамғармаси)га тўловлар барча корхоналар учун биринчи навбатда тўланадиган тўловлар ҳисобланади.

Бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар навбатма-навбат товкимий равишда бажарилади.

Агар корхона тўловга лаЁқатсиз (банкрот) деб топилса, тўловлар кетма-кетлиги Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қонунга биноан хўжалик суди томонидан тугатиш режаси асосида белгиланиши керак.

 

§4. НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ  -  КИТОБ ШАКЛЛАРИ

 

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банклар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган шаклларда ва халқаро амалиётда қабул қилинган шаклларда олиб борилади.

Ҳисоб-китоблар шакллари дейилганда одатда ҳуқуқий меъЁрларда кўзда тутилган, маблағларни мол етказиб берувчининг ҳисоб варақасига Ёзиш усули, ҳисоб-китоб ҳужжатининг тури, ҳамда ҳужжатларнинг айланиш тартиби билан фарқ қилувчи  ҳисоб-китоблар турлари тушунилади.

Ҳисоб-китоб операциялари банклар томонидан корхона очилган ҳисоб варақаларидан мижоз билан ҳисоб-китоб ҳизмати кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

Банк хўжалик юритувчи субъектларларнинг пул маблағларини улар очган ҳисоб варақаларида сақлайди, ана шу ҳисоб варақаларга келадиган пулларни уларга ўтказади. Банк пулларни ўтказиш, ҳисоб варақаларидан пул бериш тўғрисидаги, банк билан корхона ўртасидаги шартномада назарда тутилган бошқа банк операцияларини амалга ошириш хақидаги фармойишларни адо этади.

Ўзбекистон Республикасининг 4 сентябрь 1995 йилдаги №60 «Ўзбекистон республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қоидаси»га асосан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

-тўлов топшириқномаси  билан;

-чеклар билан;

-аккредитивлар билан;

-тижорат банкларнинг  векселлари билан;

-тўлов талабнома - топшириқномалари билан;

-тўлов талабномалари  билан;

-инкассо топшириқномалари  билан.

Корхоналар ўзига қулай бўлган ҳисоб шаклини эркин танлаши мумкин Ҳисоб китобларнинг қайси шаклини қўллаш мумкинлиги, тўловчининг тўлаш тартиби, тўловчи билан маблағ олувчи ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.

Тўлов топшириқномаси бўйича бўладиган ҳисоб-китоблар. Тўлов топшириқномаси корхонанинг унга ҳизмат кўрсатувчи  банкка ўз ҳисоб вараЁидан бошқа ҳисоб варақига маблағ ўтказиб тўғрисидаги топшириЁидир.

 Тўлов топшириқномаси белгиланган шаклдаги бланкада Ёзма равишда тақдим қилинади.

Тўлов топшириқномаси билан қуйидаги операциялар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

а) товарлар ва ҳизматлар учун ҳисоб-китоблар;

б) нотовар операциялар юзасидан ҳисоб-китоблар;

в) кредит бериш қоидаларида кўзда тутилган ҳолларда банк ссудаларини узиш учун пул ўтказиш;

г) хуқумат қарорлари ва банк қоидаларида назарда тутилган ҳолларда бўнаклар (аванс) тўлашда ва бошқа ҳолларда;

Тўлов топшириқномаси Ёзилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида (Ёзилган кун ҳисобга олинмайди) кучга эга бўлади.

Қатнашчиларнинг келишувига қараб топшириқномалар муддатли, муддатдан олдин, муддати кечиктирилган бўлиши мумкин.

Муддатли тўлов топшириқномалари қуйидаги ҳолларда қўлланилади;

-бўнак (аванс) тўловида, яъни  товар жўнатилмасдан Ёки ҳизматлар кўрсатилмасдан олдин.

-товар жўнатилгандан  кейин, яъни товарни бевосита  акцепт қилиш йўли билан;

-йирик суммага тузилган  битимларда суммани бўлиб-бўлиб  тўлашда.

Муддати олдин ва муддати кечиктирилган тўловлар томонларнинг молиявий аҳволига зарар етказмаган ҳолда шартномавий муносабатлар доирасида бўлиши мумкин.

Олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун расмийлаштирилган тўлов топшириқномаси банк томонидан агар тўловчининг ҳисоб варақасида етарли маблағ бўлсагина Ёки банк ссудаси ҳисобидан тўлаш имконияти бўлса (банк ва тўловчи корхона бошқа шартга келишишган бўлмасалар) тўлашга қабул қилинади. 

 Тўлов топшириқномалари  махсус бланкаларда тузилади. Агарда  бир банк муассаси томонидан  хизмат кўрсатиладиган уч ва  ундан ортиқ олувчиларга маблағ  ўтказиладиган бўлса, бланкларда  қўшимча тўлов топшириқномалари тузилади.

Нотавар ҳисоб-китобларни олиб боришда тўлов топшириқномасининг банк томонидан акцептланган тури қўлланилади.

Банк томонидан акцептланган тўлов топшириқномаси  олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича бюджет ташкилотлари билан ҳисоб-китобларда, молия ташкилотлари томонидан давлат бюджети даромадларини ўтказишда, алоқа Вазирлиги корхоналари орқали товар ва хизматлар учун тўловларни ўтказишда,  почта орқали пул ўтказганда ва бошқа тўловларда қўлланилади. Тўлов топшириқномаси бўйича ҳисоб-китоблар тартибини қуйидаги схемада кўрсатиш мумкин.

 

СХЕМА  4

 

                                                4 тўлов


                                        


 

                                                                                3 тўлов

                                                                                 топшириқнома 

хўжалик шартнома                                     


 

  1. товар ва хизматлар  

 

 

 

 

Банк томонидан акцептланган тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китобларда тўловчи ўз банкига тўлов топшириқномани акцеплаш учун беради. Банк топшириқномада кўрсатилган суммани тўловчининг счётидан олади ва алоҳида «Акцептланган тўлов топшириқномаси ва банкларнинг ҳисоб чеклари» баланс счётида депонентлаштиради. Кейин акцептланган топшириқнома бўйича ҳисоб-китоблар олиб борилади. Акцептланган топшириқнома суммасини шу топшириқнома асосида счётдан олиш ва тўлов учун йўналтириш мумкин.

Банк томонидан акцептланган топшириқнома бўйича ҳисоб-китоб қилиш асосан икки омилга боғлиқ  бўлади: булар тўлов объкти ва тўлов учун йўналтириладиган маблағларнинг манбаларидир.

Ўзбекистонда хозирги вақтда банкда акцептланган тўлов топшириқномасидан алоқа ташкилотларида телефон ва почта ҳизматлари, транспорт ташкилотлари, пассажирларни ташиш ва бошқа хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишда фойдаланилади. Бюджет ташкилотлари ҳам товар моддий бойликлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоб олиб боришда шу шаклдан фойдаланишлари мумкин.

Информация о работе Пул айланиши ва ва пул тизими