Автор работы: Пользователь скрыл имя, 28 Мая 2013 в 01:31, реферат
1. Ривожланган мамлакатларга хос умумий хусусиятлар.
2. Ривожланган мамлакатларнинг турлари ва моделлари. Ривожланган мамлакатлар ички бозорининг тузилиши.
3. Ривожланган мамлакатларнинг ташқи иқтисодий сиёсати.
Тошкент ислом университети
“Халқаро
иқтисодий муносабатлар”
“Жаҳон иқтисодиёти” фанидан маъруза
Тошкент 2010
Мавзу. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари иқтисодий ривожланиш йўналишлари.
1. Ривожланган мамлакатларга хос умумий хусусиятлар.
2. Ривожланган мамлакатларнинг
турлари ва моделлари.
3. Ривожланган мамлакатларнинг та
Ривожланган мамлакатлар иқтисодий ривожланиш даражаси, иқтисодий ва фан-техника салоҳияти, аҳолиси турмуш даражаси юқорилиги билан ажралиб туради. Ривожланган мамлакатларга қуйидаги хусусиятлар хос:
1) Ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан уларнинг хўжалиги
Ростоу 1971 йилда ёзган «Сиёсат ва ўсиш босқичлари» асарида олтинчи – ҳаёт сифатини излаш босқичини ажратиб, унда биринчи ўринга инсоннинг маънавий ривожланиши чиқади.
Ростоу назарияси жаҳоннинг турли минтақаларида иқтисодий ривожланиш жараёни боришини тушунтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга унда ривожланишнинг битта даври саноат инқилобига тайёргарлик ва уни амалга ошириш билан билан боғлиқ босқичлар назарда тутилади.
2) Иқтисодий ривожланиш даражаси юқорилиги. Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ бўйича ўртача жаҳон кўрсаткичларидан беш маротаба кўп.
3) жамиятнинг ижтимоий
таркиби хусусиятлари билан
4) иқтисодий ривожланишнинг бир текис эмаслиги, агар ХIХ аср бошида иқтисодий ривожланиш жиҳатидан етакчи мамлакат – Буюк Британия бўлган бўлса, ХIХ аср ўхирида – АҚШ, ХХ аср бошларида Германия, Франция ҳам ўз мавқеини яхшилади.
5) Ижтимоий йўналтирилганлик даражаси ортиши. Буни ижтимоий соҳага харажатларнинг ортишида кўришимиз мумкин. Бу харажатларнинг ўсишини бу мамлакатлардаги демографик вазият билан ҳам боғлаш мумкин: аҳолининг қариши, ёшларнинг ҳиссаси камайиши ва ҳ.к. инсон капиталига харажатларнинг ортиши.
6) Хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳиссаси катталиги. Маркетинг хизмати, реклама, молия-кредит, суғурта, лизинг, консалтинг, аудиторлик хизматлари, туризм айниқса тез ривожланди.
Иқтисодий жараёнларни ташкил этиш, турли институтларнинг ўзаро таъсир механизми ва таркиби миллий иқтисодиётларга ўзига хос хусусият беради. Хўжалик юритиш механизмининг алоҳида элементларининг ролига боғлиқ ҳолда ривожланган мамлакатлар иқтисодий ривожланишининг бир нечта моделини ажратиш мумкин. Иқтисодий ривожланиш модели – бу миллий хўжаликларни ташкил этувчи алоҳида элементлар йиғиндисидир. Бу элементлар табиий, технологик, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, психологик, тарихий элементлардир.
Ҳар бир мамлакат иқтисодий ривожланиш модели узоқ давом этган тарихий жараён натижаси бўлиб, унинг давомида модель элементлари нисбати ўзгариб, ўзаро таъсир механизми шаклланади.
Миллий иқтисодиётлар ривожланиш моделлари қуйидаги мезонларга кўра фарқланади:
Ҳозирги иқтисодий ривожланиш моделларининг деярли ҳаммаси аралаш иқтисодиёт моделидир. Ривожланган мамлакатларда қуйидаги учта аралаш иқтисодиёт модели ажратилади:
Либерал ёки хусусий корпоратив моделга қуйидаги хусусиятлар хос:
Соф ҳолда бу моделга АҚШ иқтисодиётини Буюк депрессиягача бўлган даврда мисол қилиш мумкин.
Ижтимоий-йўналтирилган иқтисодиёт моделига қуйидаги хусусиятлар хос:
Бу моделга Германияни мисол қилса бўлади.
Ижтимоий-демократик модель
иккинчи моделга яқин, лекин унда
давлатнинг айниқса ижтимоий харажатлари
катталиги, давлатнинг бу сектордаги ҳиссаси
катталиги билан ажралиб
Шундай қилиб, бу уч модель қуйидагилар билан бир-биридан фарқланади:
Шу билан бирга бошқарувнинг ўзига хослиги ва қадриятларга алоҳида аҳамият берилиши билан Япония иқтисодиёти ҳам ажралиб туради.
Мамлакат ички бозори – бу миллий иқтисодиётнинг ичидаги айирбошлаш тизимини ўз ичига олувчи тузилмадир. Ички бозор институционал таркиби, ёки хўжалик юритувчи субъектлар таркиби, тармоқ, кўлам, ижтимоий хусусиятлари билан ажралиб туради. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида йирик компаниялар муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг шаклланиш йўналишлари:
Ривожланган мамлакатлар йирик компанияларининг асосий қисми корпорацилардан иборат, шунингдек, оилаларга қарашли компаниялар ҳам мавжуд. ТМКларнинг асосий қисми ҳам шу мамлакатларга қарашлидир. Шу билан бирга бу мамлакатлар иқтисодиётида кичик ва ўрта корхоналар ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ривожланган давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муваффақияти асосан ушбу давлатларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини эркинлаштирилиши, очиқ иқтисодиётнинг яратилиши билан боғлиқдир. Жаҳоннинг барча ривожланган давлатлари бошқа давлатлар билан, биринчи ўринда ўзаро доимий ташқи иқтисодий алоқаларни олиб боришади. Шундай қилиб, ИҲТТ давлатларининг дунё экспортидаги улуши охирги тўрт йил ичида қатъий 72-73% даражасида турибди. 1998 йилда Осиё-Тинч океани минтақасининг “Янги индустриал давлатлари” дан кескин ўсишига қарамасдан, 72,4% ни ташкил қилган эди. 1997 йилда ривожланган давлатларнинг экспорт квотаси 27% ташкил қилган (ривожланаётган давлатларда 12%, ўтиш даври иқтисодиёти давлатларида эса 5,5% ташкил этган, Россиядан ташқари). Ғарбий Европанинг кичик ривожланган давлатларида (Белгия, Нидерландия, Люксенбург) экспорт квотаси 40-50% атрофида бўлган. 1998 йилда ИҲТТ давлатларидан 4016 млрд. доллар миқдоридаги товар ва хизматлар олиб чиқилган. 90-йиллардаги товар ва хизматлар экспортининг ўртача йиллик ўсиш суръати ривожланган давлатларни умумий маҳсулотининг ўсиш суръатидан юқори бўлган.
Жаҳон иқтисодиётида ривожланган
давлатларнинг экспорт
Жаҳон иқтисодиётида ривожланган давлатларнинг экспорт хизматлари ҳозирги кунда тез суръатлар билан ўсиб ривожланиб бормоқда. Охирги ўн-ўн беш йиллар ичида ушбу мамлакатларда экспорт хизматлари товар олиб чиқилишига нисбатан тезроқ ўсди ва унинг экспортдаги умумий улуши 1998 йилга келиб 23% га етган эди. Бу жараёнга 90-йилларнинг ўрталарига келиб интернет ва ахборот узатишнинг бошқа алоқа системаларини кучли ривожланишига туртки бўлди. Экспортнинг касбий хизмат кўрсатиш тури ҳам ривожланиб бормоқда. Уларнинг умумий экспорт хизматидаги улуши ривожланган давлатларда 1998 йилда 28% ни 44% гача ўсган эди. Экспорт хизматининг умумий ҳисобда 1,3 қисмини туризм эгаллаган. Янги технологиялар ўз навбатида соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият соҳасидаги экспорт хизматларининг имкониятларини ҳам анчагина кенгайтирган эди.
Жаҳон иқтисодиётида саноати ривожланган давлатлар турли хилдаги товарларнинг йирик импортёрлари ҳам бўлиб ҳисобланади. 1998 йилда ушбу давлатлар улушига дунё маҳсулотлар импортининг 68-69% и, ишлаб чиқаришда хом-ашё маҳсулотларининг 61-62% и, ёқилғининг 60-61% и, мис ва металларни 63-64% и, химикатларни 63-64% и, машина ва транспорт воситаларини 65-66% ва бошқа маҳсулотларни 67-68% и тўғри келган. 80-йиллар билан таққослаганда ривожланган давлатлар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт воситалари ва бошқа предметлари билан таъминланишида импортнинг роли анча ўсган эди. Шу билан бир қаторда бу мамлакатларнинг жаҳон импортидаги (руда, ёқилғи ва металлардаги) улуши анча қисқарди. Ривожланган давлатлар иқтисодиётининг очиқлигига қарамасдан ушбу давлатларнинг хукумат раҳбарлари ўзларининиг экспортёрларини актив қўллаб қувватлашади. Яъни, экспорт кредитларини давлат кафолатлайди. Улар ўзларининг жаҳон бозоридаги маҳсулотларини юқори рақобатбардошлигига эришмагунча асосан энг юқори технология соҳаларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини субсидия қилади. Бундан ташқари ривожланган давлатлар актив демпинг чораларини асосан ривожланаётган давлатларга, шунингдек Россия ва бошқа давлатларга нисбатан қўллашади.
АҚШ ишбилармон доиралари органи бўлган “Форчун” журналини тан олишича Американинг бизнес капитализми ҳақида гапирганда ўзиникидан бошқа ҳамма эркин бозорларни назарда тутади. Ушбу иборани нафақат жаҳон бозорининг товар ва хизматларида балки дунё молиявий бозорида лидерлик қилаётган барча саноати ривожланган давлатларга тегишли дейиш мумкин.
Саноати ривожланган
давлатлар капиталнинг
90-йилларнинг бошида
Ғарбий Европа инвесторлари
Жаҳон иқтисодиётида Канада ва Япония давлатлари энг йирик халқаро инвестор давлатларидир. Хорижий малакатлардаги инвестицияларнинг ҳажми бўйича Япония дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиққан бўлиши билан бир қаторда ўзининг хорижий мамлакатлардаги инвестицияларининг ўртача 1,3 қисмини у АҚШ иқтисодиётига ҳам қўйган эди. Ғарбий Европа давлатларида Япония капиталининг 80% и молиявий ва савдо-сотиқ соҳаларига, фақат 15% қайта ишлаш саноатига қўйилган. Ғарбий Европа капитали асосан АҚШга йўналтирилган бўлиб, унинг улуши чет қўйилмаларнинг 2,3 қисмига тўғри келган эди. Ўз навбатида Ғарбий Европа давлатлари АҚШ инвестицияларининг 50% ига яқинини қабул қилган.
Ривожланган давлатлар инвестицион сиёсатнинг ривожланишини муҳим манбаси бўлиб, ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритадиган компанияларнинг бозорга чиқиши бўлди. Агар, Ғарбий Европада 1984-1991 йилларда саноат соҳасида 900 та, молиявий соҳада – 141та, савдо соҳасида 50та ҳамкорликлар содир бўлган бўлса, охирги етти йилликда уларнинг умумий миқдори 4 мингтадан ошиб кетган эди. 90-йилларда халқаро ҳамкорликлар ОЭСРга аъзо бўлган давлатлар орасидаги инвестицион оқимларнинг 70% ини таъминлаган эди.
Информация о работе Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари иқтисодий ривожланиш йўналишлари