Автор работы: Пользователь скрыл имя, 20 Июня 2013 в 09:44, контрольная работа
Банк активлари - бу банкка тегишли µамда моддий іийматга эга бґлган іийматликлар: наід маблаІлар, іарзларга берилган маблаІлар, бинолар ва асбоб-ускуналардан ташêил топади. Булардан ташіари, банкда номатериал активлар µам мавжуд бґлиб, булар ґзларининг моддий шаклига эга бґлмайдилар, аммо банкнинг асосий фаолиятида фаол иштироê этади. Банк самарали фаолият кґрсатиши учун ґзининг активларининг таркиби тґІри белгилаб олиши ва улардан оіилона фойдаланиши керак бґлади.
Халқ хужалигидаги хисоб турлари ва унинг хусусиятлари
Бухгалтерия хисобини ташкил қилиш принциплари.
Бухгалтерия хисобининг функцияси, предмети ва вазифалари.
Бухгалтерия хисобига қуйиладиган талаблар ва бухгалтерия усуллари.
Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари
Хужалик ҳисоби ягона бир тизим булиб, унинг ажралмас, бир-бири билан узаро боёлиқ 3 тури мавжуд:
Бухгалтерия ҳисобида 3 улчов бирлигидан фойдаланилсада, аммо ягона пул улчов бирлигида умумлаштирилади, бундан ташқари бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти ҳамма жараёнлар ҳужжатларда акс эттириш лозим.
Хужалик ҳисобида қуйидаги улчов бирликларидан фойлаланилади:
1. Натура улчов бирилиги тезкор ҳисобда, статистик ҳисобда, бухгалтерия ҳисоби аналитик ҳисобида кенг қулланилади. Бу улчов бирлиги бир турдаги буюмлар ҳисоби учун керак булади. Масалан, болалар оёқ кийимини тарозулар сони, нон сони, газлама метри ва хоказо (метр, кг, дона ва х.к).
2. Пул улчов бирлиги хужалик жараёнлари ва воситаларини ягона улчовда (пулда) умумлаштиришда қулланилади.
3. Меҳнат улчов бирлиги эса, бирор бир статистик ёки халқ хужалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарф булган ишчи кучи, ишчи сони, иш соати ва хакозоларни аниқлашда қулланилади. Савдо корхонасида эса маълум бир товар оборот миқдори учун сарф этилган иш вақида, иш соати, иш куни, ишчи кучи, ва х.к. ни аниқлашда керак булади. Меҳнат улчов бирлиги ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб китобларни олиб бориҳда ҳам аҳамиятлидир. Меҳнат улчов бирликлари натура улчов бирликлари билан биргаликда меҳнат унумдорлигини билдиради.
Ҳужалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати узига хос принципларга амал қилмоёи керак. БХМСнинг биринчи сонида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг принциплари сифатида қуйидагилар келтирилган:
Юқоридаги принципларга асосланиб юритилган бухгалтерия ҳисоби ва тузилган молиявий ҳисобот барча фойдаланувчилар корхона молиявий хужалик фаолияти ҳақида тулиқ, тушунарли маълумот олишни ва тегишли хулоса чиқаришни таъминлайди.
Икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш принципи хужалик жараёнларини счетларда икки ёқлама ёзув усулидан фойдаланган ҳолда акс эттирилишини билдиради. Ушбу принципга кура, хужалик жараёни суммаси бир счетнинг дебети ва иккинчи счетнинг кредитида акс эттирилади.
Узлуксизлик принципи хужалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқаришини ва тугатиш эҳтимолини ҳаракатида булмайди. Агар корхона фаолиятида узлуксизлик принцип бузилиш муҳити мавжуд булса, ҳисоботда бериладиган тушунтириш ва изоҳларда бу хакда маълумот келтирилиши лозим.
Узлуксизлик принципи заминида хужалик юритувчи субъетларда хужалик фаолияти давомида узлуксиз равишда бухгалтерия ҳисоби юритилиши шартлиги етади. Корхона фаолияти тугаганида, бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам тухтатилади.
Хужалик муомулалари, активлар ва пассивларни баҳолаш принципи корхона барча мулкларини ва руй берадиган барча хужалик жараёнларини ягона пул баҳосида улчанишига асосланган. Узбекистон Республикасида пул улчови сум ва унинг қисми тийинда олиб борилади.
Ишончлилик принципи юритиладиган ҳисоб ишларини хақиқийлиги, хатосизлигига асосланади. Молиявий ҳисоботни нақадар ишончли булиши, бухгалтерия ҳисоби дастлабки хужжатлардаги маълумотларни нақадар хаққоний эканлигига боёлиқдир.
Эхтиёткорлик принципига риоя этилганда молиявий ҳисобот шаклларида активлар ва даромадлар баҳосини ошириб ва мажбуриятлар ҳамда ҳаражатлар баҳосини пасайтириб курсатилишига йул қуйилмайди.
Мазмуннинг шаклдаги устунлиги принципи юридик шаклдан иқтисодий мазмун устунлигини билдиради. Ходисалар моҳияти доимо ҳам уларнинг юридик шаклига мос келавермайди. Масалан, корхона уз фаолияти давомида узоқ муддатга ижарага олган асосий воситадан фойдаланилади, юридик нуктаи назардан бу асосий воситалар корхона мулки ҳисобланмасада, балансни активи таркибида акс эттирилади.
Курсаткичларнинг қиёсийлиги принципи халқ хужалиги корхоналари маълумотларини узаро таққослаш, шунингдек, бир корхона ичида бир неча ҳисобот даврлари курсаткичларини таққослаш имкониятини яратилишини билдиради.
Корхоналар курсаткичларини қиёслаш халқ хужалиги тармоқлари буйича маълумотларни жамлашда, таҳлил этишда, солиштиришда керак булади. Шунингдек, ташқи фойдаланувчилар улар учун керакли булган корхоналар курсаткичларини қиёслаб олишлари учун имконият булиши шарт.
Корхоналарни утган давр курсаткичлари билан ҳисобот даврлари маълумотларини таққослаш шу корхона ички бошқаруви учун ҳам зарурдир.
Молиявий ҳисоботнинг бетаравлиги принципига кура, ҳисоб ишларида хеч қандай манфаатдорликларга эътибор бермаслик, ёайрли хатоларга йул қуймаслик зарур.
Активлар ва мажбуриятларнинг хақиқий баҳолаш принципи уларнинг таннархи ёки сотиб олинган нарҳи баҳолаш учун асос булишига таянади.
БХМС ларида курсатилган баъзи бир ҳолларда хақикий баҳолар сотиб олиш баҳосидан фарқ қилиши мумкин.
Ҳисобот даври даромадлари ва ҳаражатларининг мослиги даромад ва ҳаражатлар тегишли ҳисобот даврида акс эттрилишини назарда тутади. Масалан, келгуси давр даромадлари, келгуси давр ҳаражатлари, амортизация ажратмалари кабилар бир неча ҳисобот даврлари орасида такимланади.
Тушунарлик принципи ҳисоб ва молиявий ҳисоботлар маълумотларини фойдаланувчилар учун оддий ва тушунарли булишга асосланган.
Аҳамиятлилик принципи деганда, молиявий ахборотлардан фойдаланувчилар учун корхона хужалик фаолиятини баҳолаш, таҳлил этиш, тегишли қарор қабул қилишда ҳисоб маълумотларини нақадар аҳамиятлилигини билдиради.
Ахборотнинг аҳамиятлиги унинг моҳияти ва қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Муҳимлик принципи ахборотнинг фойдаланувчилар учун нақадар кераклигидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, ахборот курсатилмаса ёки нотуёри курсатилса, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг тегишли иқтисодий қарорлар қабул қилишига салбий таъсир этса, муҳимлик принципи юзага келади.
Хаққоний холис тақдим этиш. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувиларда субъектнинг молиявий ҳолати, муомулалалар натижалари, пул мабла\лари ҳаракати ҳақида хаққоний ва холис тасаввур хосил қилиш керак.
Тугатилганлик принципи замирида молиявий ҳисоботни ишончлигига эришиш мақсадида барча ахборотларни тулиқ ва тугатилган булиши тушунилади.
Изчиллик принципи ҳисоб сиёсати бир даврдан бошқа даврга изчил утказилишини назарда тутади. Изчиллик принципига риоя этиш натижасида қуйидаги имкониятлар яратилади.
Юқорида келтирилган икки ҳолатдан ташқари даромад ва ҳаражатлар, актив ва пассив моддалари узаро қопланиши мумкин эмас.
Агар даромадлар ва ҳаражатлар ҳисобланган булса, молиявий ҳисоботлар иловаси изоҳларда муҳимлик принципга кура, ёритилади. Масалан, дебиторлик қарзи «Олинадиган счетлао» банди буйича акс эттирилишида, «Шубҳали қарзлар буйича қарзлар» суммаси айирилганидан сунг акс эттирилган булса, йиллик ҳисобот иловаси тушунтириш хатида ҳар иккала счет суммалари алоҳида – алоҳида ёритилиши шарт.
Уз вақидадалик принципи ахборотни фойдалигини таъминлайди. Ҳисоботни уз вақидада тегишли фойдаланувчиларга етказилмаслиги ахборотни аҳамиятлилик даражасини камайтиради.
Ахборотни уз вақидада етказилмаслиги фойдаланувчиларни тегишли қарорлар қабул қилишдан кечиктиради ёки нотуёри хулоса чиқаришига сабаб булади.
Оффсеттинг (моддаларнинг узаро қопланиши).
Активлар ва пассивлар уртасида узаро қопланишни амалга ошириш мумкин эмас (бошқа БХМС ларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Холислик принципи молиявий ҳисоботда ёритилган субъектнинг молиявий ҳолати, хужалик фаолиятининг молиявий натижалари ва пул оқими ҳақидаги маълумотларни холис булишини таъминлайди.
Холислик принципига риоя этишда БХМСни бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ва молиявий ҳисоботни тузиш асосий тамойилларига амал қилиш зарур.
Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги узгаришлар тезлиги БХМС да ишлаб чиқилмаган ҳолатларни юзага келишига сабаб булиши мумкин.
Хужалик юритувчи субъект холисона равишда БХМС асосида мустақил ҳисоб юритиш сиёсатини танлайди ва қуллайди. Хужалик юритувчи субъект бундай ҳолларда, ҳисоб юритиш усули юзасидан қабул қилинган мустақил қарорларни ҳисоб юритиш сиёсатида ёритиши керак.
3. Бухгалтерия
хисобининг функцияси,
Бухгалтерия ҳисоби халқ хужалигидаги ҳар бир корхона ташкилот муассаса, уюшмаларда юритилиб, уларнинг хужалик фаолиятини тулиқ еритиб беради. Хужалик фаолиятини амалга ошириш учун эса, албатта хужалик мабла\ларига, уларни ташкил топиш манбасига эга булишлари зарур булади, ҳамда албатта турли хужалик жараёнлари орқали бу мақсадга эришадилар. Шундай қилиб, умумий таърифни қуйидагича бериш мумкин:
Бухгалтерия ҳисоби предмети корхонани хужалик мабла\лари ва уларни ташкил топиш манбаларини, уларни хужалик жараёнлари натижасида узгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, қонун-қоидаларга асосан ҳужжатларда тулиқ, аниқ, туёри акс эттириб боришдир. Бухгалтерия ҳисоби бир корхона маълумотлари билан чегараланмайди, сабаб, уларнинг ҳисоботлари тегишли ташкилотларга белгиланган муддатларда йиёилиб, жамланиб, бутун халқ хужалиги буйича маълумотлар олинади, натижада улар фаолияти устидан назорат ва бошқарув олиб борилади.
Информация о работе Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари