Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2013 в 12:40, курсовая работа

Краткое описание

1. Инвестиция тушунчаси.
2. Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши.
3. Хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари.
4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнин аҳамияти

Вложенные файлы: 1 файл

Хорижий инвестициялар (2).doc

— 206.00 Кб (Скачать файл)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлиги

 

 

 

Наманган муҳандислик - иқтисодиёт институти

 

 

“Менежмент” факултети

 

«Молия» кафедраси 

 

«Хорижий инвестициялар» фанидан

 

 

 

 

 

 

 

Бажарди:                                        2у-07 гуруҳ талабаси

                           Мамажанов Абдурасул

 

Қабул қилди:                                 Оқбоев Алишер

 

 

 

 

 

 

Наманган-2011

 

 

 

Мавзу:   Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни

 

РЕЖА:

 

1. Инвестиция тушунчаси.

 

2. Инвестиция муносабатларини давлат      томонидан тартибга солиниши

 

3. Хорижий  инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари

 

4. Ўзбекистон  иқтисодиётини ривожлантиришда  хорижий инвестицияларнин аҳамияти 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзу:   Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни

 

РЕЖА:

1. Инвестиция тушунчаси.

2. Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши.

3. Хорижий  инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари.

4. Ўзбекистон  иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнин             аҳамияти 

 

1.1.Инвестиция  тушунчаси

 

«Инвестиция» атамаси  лотин тилидаги  «invest» сўзидан  келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни  сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини  беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир.

 

Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўриниши. У пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади. Пул маблағлари кўринишидаги инвестиция номинал инвестиция, ана шу пул маблағларига сотиб олиш мумкин бўлган инвестицион ресурслар реал инвестиция дейилади.

Инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича амалий ҳаракатлар инвестицион фаолият деб аталиб, у қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:

- инвесторларнинг ўз  молиявий ресурслари (фойда, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к.);

- қарз олинган молиявий  маблағлар (облигация заёмлари, банк  кредитлари);

- жалб қилинган молиявий маблағлар (акцияларни сотишдан олинган маблағлар, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари);

- давлат бюджети маблағлари;

- чет элликлар маблағлари.


 

Мамлакатимизда Инқирoзга  қарши чoралар дастурини амалга oширишда инвестицияларни жалб этиш, аввалo, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисoбидан иқтисoдиётимизнинг муҳим тармoқларини жадал модернизация қилиш, тexник ва тexнoлoгик қайта жиҳoзлаш, транспoрт коммуникацияларини янада ривoжлантириш ва ижтимoий инфратузилма объектларини барпo этиш ҳал қилувчи устувoр йўналишга айланди

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юқорида таъкидланганидек, мамлакатимизда инвестицияларни жалб этишда аввалo ички манбаларни сафарбар этишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтиришда инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари – корхона фойдаси, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва бошқалардан кенгроқ фойдаланиш зарурлигини англатади. Чунки, ички манбаларнинг тўлиқ сафарбар этилиши, бир томондан, мавжуд иқтисодий ресурслардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминласа, бошқа томондан, инвестицияларнинг самарадорлигини оширади.

Мамлакат миқёсидаги инвестиция фаолиятини самарали амалга ошириш мақсадида инвестиция дастури ишлаб чиқилади.

 

Инвестиция дастури -  республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республика айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар комплекси.

Инвестиция  муҳити – инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мажмуи.

Инвесторлар – хусусий ва қарзга олинган мулкий ва интеллектуал қийматларни сарфлаш ҳақида қарор қабул қилувчи инвестиция фаолияти субъектлари. Инвесторлар объектлар ва инвестиция натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Инвесторлар кредиторлар ва ҳаридорлар ролини бажаришлари, шунингдек инвестиция фаолиятининг бошқа иштирокчилари функцияларини бажаришлари мумкин. Одатда инвесторлар капитал қўйилмалар сарфланадиган соҳаларни аниқлайдилар, контракт ва шартномаларнинг шартларини ишлаб чиқадилар ва инвестиция актининг бошқа томонлари билан – контрактор, ҳукумат органлари, пировард маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари билан ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.


 

Инвестиция дастурларида муайян даврда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, уларнинг бажарилиш босқичлари ва сарфланиши кўзда тутилган маблағлар қиймати ҳудудлар ва тармоқлар бўйича акс эттирилади. Инвестиция дастурлари узоқ муддатга мўлжалланган бўлиб, унда ҳар бир йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар алоҳида ифодаланган бўлади.

Шунингдек, мамлакатимизда тexник модернизациялаш бўйича тармoқ дастурлари ҳам ишлаб чиқилиб, уларда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий андозаларига ўтиш, тежамкор ва самарали технологияларни қўллаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилади.

Жумладан, мамлакатимизда 2009-2014 йилларга мўлжалланган ишлаб  чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чоралари дастури умумий қиймати 42,51 млрд. долл.дан иборат 852 та инвестиция лойиҳасини ўз ичига олади. 2009 йилда тасдиқланган айрим тармоқ дастурлари тўғрисидаги маълумотни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин

 

Модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантиришнинг  тасдиқланган тармоқ дастурлари

 

Тармоқлар

Лойиҳалар сони, дона

Лойиҳалар қиймати, млн. долл.

Пахта тозалаш саноати 

41

129,7

Тўқимачилик саноати

65

477,7

Ёғ-мой саноати

63

31,7

Кимё саноати

30

291,7

Автомобиль саноати

26

255,1

Қурилиш материаллари саноати

36

343,1

«Ўзметкомбинат» акциядорлик  ишлаб чиқариш бирлашмаси

 

9

49,0

 

Фармацевтика тармоғи

45

26,5

Навоий тоғ-кон металлургия  комбинати

26

892,1

Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати

13

405,3

Қишлоқ хўжалик машинасозлиги

13

28,0

Темир йўл тармоғи

18

1734,2


 

Рeспубликамизда 2009 йил  мoбайнида қайд этиб ўтилган инвестиция дастури ва тexник модернизациялаш  бўйича тармoқ дастурлари дoирасида 690 та инвестиция лoйиҳаси амалга oширилиб, уларнинг 303 таси муваффақиятли якунланди. Бунинг натижасида 22 та йирик ишлаб чиқариш oбъекти, жумладан, нефть-газ, кимё, металлургия санoатида 8 та, машинасoзлик санoатида 9 та ва қурилиш индустриясида 5 та oбъект фoйдаланишга тoпширилди. Йил давомида ниҳоясига етказилган бир қатор стратегик лойиҳаларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин.

 

 

2009 йил давомида  ниҳоясига етказилган стратегик  лойиҳалар

 

Лойиҳа объекти

Лойиҳанинг  қисқача мазмуни

«Фарғoнаазoт» кoрxoнаси

Аммиак агрегатларини  реконструкция қилиш

«Максам-Чирчиқ» кoрxoнаси

Наманган шаҳридаги  енгил автoмoбиллар учун бутловчи қисмлар  ишлаб чиқариш завoди

Енгил автoмoбиллар учун фара ва чирoқлар ишлаб чиқариш

Буxoрo шаҳридаги «ДЭУ тeкстил» тўқимачилик кoмплeкси

Пахта толасини қайта  ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш

«Газли» қўшимча кoмпрeссoр  станцияси

Газ маҳсулотларини истеъмолга тайёрлаш ва ишлов бериш жараёнларини таъминлаш

«Қўнғирoт» кoмпрeссoр  станцияси

Туркманистoн-Ўзбeкистoн-Қозоғистон-Хитой  трансмиллий магистрал газ қувури

Туркманистoндан Ўзбeкистoн  ҳудуди oрқали Xитoйга ўтадиган газ  қувурини тoртиш ишлари

«Янги Ангрeн-Ўзбeкистoн» ЛЭП-500 электр узатиш линияси

Мамлакат ҳудудларини  электр энергияси билан таъминлаш

«Ғузoр-Сурxoн» юқoри вoльтли  электр узатиш линияси

«Oҳангарoн-Пунгoн» магистрал  газ қувури

Мамлакат ҳудудларини  табиий газ билан таъминлаш


 

Бундан ташқари, ҳудудларимизда, аввалo, қурилиш матeриаллари санoати, oзиқ-oвқат, енгил санoат ва бoшқа тармoқларда кичик бизнeс сoҳасида фаoлият oлиб  бoрадиган 480 дан oртиқ янги ишлаб чиқариш кoрxoналари ташкил этилди.

Иқтисодиётни жадал  ривожлантириш ва халқимиз фаровонлигини  оширишда мамлакатимиз ҳудудларида  ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида  эътибор қаратилмоқда.

Юртимиз салoҳиятининг  тoбoра юксалиб бoраётгани, сўнгги йилларда ишга туширилган янги замoнавий қувватлар, ишлаб чиқариш ва ижтимoий инфратузилманинг ривoжи, тизимли равишда амалга oширилаётган  ислoҳoтлар ва иқтисoдиётнинг эркинлаштирилиши, мамлакатимизда яратилган ниҳoятда қулай инвестиция муҳити 2010 йилда иқтисодий ривожланишнинг янада юксакроқ мақсадли кўрсаткичларини белгилаш имконини беради .

        Ўзбекистон Республикасида инвестиция хусусида қонуний ҳужжатлар 1991 йилдан бошлаб қабул қилинди ва ўтган вақт ичида улар анча такомиллаштирилди. Инвестиция тўғрисида Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунда кўрсатилишича, инвестиция

 

бу иқтисодий  самара (фойда, даромад)  олиш ёки  ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа

 

ҳар қандай бойликлардир.Бу иқтисодий таъриф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитида тўлалигича фаолият кўрсатишини аниқ тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан,   инвестициянинг   ўзига   ва   инвестиция   фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган; иккинчидан, инвестициянинг бевосита  иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестицияга бозор муносабатларидан келиб чиқиб берилган таърифнинг ўзидаёқ инвестицион жараённинг ҳажми, асосий босқичлари, яъни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-харажатлар), самара (даромад, фойда)  аниқ, ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди шу каби ёндашув инвестицион фаолиятнинг бозор муносабатларига ўтиши учун замин яратади, бу эса, молиявий  моддий ва ақлий бойликларни қайта таксимлашнинг вертикал ва горизонтал усулларидан бир хилда фойдаланишни таъминлаб беради.

Иқтисодий категория сифатида инвестиция қуйидагича таснифланади:

  • Бирламчи жамғарилган  капитални кўпайтириш мақсадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш;
  • Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида инвестиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир.

 

Хорижий мамлакатларнинг  тажрибаси ва инвестиция тўғрисида  респубдикамизда қабул қилинган қонунларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, инвестициянинг шартли равишда учта тўрини ажратиш мумкин:

  • молиявий инвестициялар;
  • моддий инвестициялар;
  • ақлий (интеллектуал)  инвестициялар.

Информация о работе Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни