Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Мая 2013 в 17:18, реферат
Ташқи иқгисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари. Ташқи шдгисодий фаолияг субъектлари. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ташқи иқгисодий фаолият субъекгларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги тадбиркорлик
Режа:
1. Ташқи иқгисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари
2. Ташқи шдгисодий фаолияг субъектлари
3. Тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи
ташқи иқгисодий фаолият
Ташқи иқгисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари
Маълумки, ҳар бир мустақил давлатнинг муҳим фаолиятларидан бири ташқи муносабатлариш аниқ ва тўғри белгилашдир. Ўзбекистон Республикаси ҳам давлат мустақиллигига эришганидан бошлаб, ўзининг ташқи муносабатларини мустақил белгилаб олди, Чет эл давлатлари билан тенг ҳуқуқ асосида ҳамкорлик ўрната бошлади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги тўррисидаги баён ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонун мухим ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонуннинг 14-модцасида Ўзбекистон Республикаси халқаро иқтисодий муносабатларнинг мустақил субъекти бўлиб, чет эл инвестицияларини амалга ошириш шартлари ва инвесторларнинг ҳуқуқларини белгилайди, ўзининг конверсия қилинадиган валюта жамғармасини яратади, олтин ва бошқа захираларни, айирбошлайдиган валютани сотади ва сотиб олади, -деб кўрсатилган[1]. 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Конституциясининг IV бобида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принциплари белгилаб берилди. Унда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқукли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва меъёрларига асосланади.
Республика давлатнинг,
халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги
ва хавфсизлигини таьминлаш
Республикамизнинг ташқи сиёсати Конституциямизнинг ана шу қоидасига мувофиқолиб борилмоқца. Бошқа мамлакатлар билан тула ишонч негизида икки ҳам кўп томонлама ташқи сиёсий ҳамда иқгисодий муносабатлар тобора ривожланиб бормоқда.
Ташқи иқтисодий муносабатларни ўрнатиш ва уни мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар ва шу қонунларга мувофиқ ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бунга мисол қилиб «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўррисида»[2], «Ўзбекистон Республикасининг инвестиция фаолияти тўғрисида»[3] ва бошқа қонунлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»грт Фармонини, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар иштирокида корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг таркибий бўлимларини ташкил этиш фаолияти тўғрисидаги қарори ҳамда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлимларини давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низом сингари бир қанча ҳуқуқий ҳужжатларни кўрсатиш мумкин.
Ушбу қонунлар ва ҳуқуқий
ҳужжатлар билан
Устав фондида хорижий сармоя улуши камида 500 минг АҚШ долларини ташкил этган корхоналар мулк солири тўлашдан озод қилиш кўрсатидци. Бу тадбиркорликнинг янада ривожланишига, сифатли моллар ишлаб чиқариб, тадбиркорларимизнинг чет мамлакатлар бозорига кириб боришига ва ўзига муносиб ўрин олишига кафолат яратидди.
2-§. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқгисодий фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасидаташқи иқтисодий фаолият тушунчаси берилган. Унда белгиланишича, Ўзбекистон Республикасинингташқи иқгисодий фаолияти деганда, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларининг, хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек
халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқгисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти тушунилади[4].
Шунга кўра мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида ташқи иқгисодий алоқаларнинг иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек, якка тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқгисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақли. Бинобарин, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираетган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектларини рўйхатга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқий ҳолатини еритиш ва уларни турларга бўлиш муҳим аҳамиятга эга Ташқи ик^исодий фаолият субъекгларининг ҳуқуқий ҳолати ва ваколатлари доирасига қараб қуйидагича бўлиш мумкин:
1 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шаслар,
2. Ўзбекистон Республикасида
рўйхатга олинган юридик
Ташқи иқгисодий фаолият субъектлари маълум бир мулкка з а бўлиши ва шу асосда тадбиркорлик фаолшпини юритиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ёки ташқи иқтисодий фаолиятини қонуний олиб боришлари, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга булишлари ва мустақил мулкий жавобгарликни амалга оширишлари мумкин.
Ташқи иқтисодий фаолият
субъекти бўлиб корхона, ташкилотлар
ва турли хидцаги жамиятлар
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг субъекти сифатида акционерлик жамияти қатнаша олади. Худди шундай тартибда давлат ташкилотлари ҳам ташқи иқгисодий фаолиятни олиб боришлари учун мулкдордан тадбиркорлик фаолиятини юритишга розилик олишлари керак. Шундагина улар ташқи иқтисодий фаолият юзасидан олинадиган даромадларини белгиланган тартибда тасарруф қилишлари мумкин.
Тадбиркорлик фуқаролар ва корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятнинг субъектлари бўлиши учун тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб ўз фаолиятини юритиш учун рухсат олган бўлиши лозим
Жисмоний ва юридик шахслар тадбиркорлик фаолияти Силан шуғулланиши учун «Тадбиркорлик фаолияти э^кинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасида белгиланганидек, қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил тарзда амалга оширадилар. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан утказилганлиги ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади[5].
Ташқи иқтисодий фаолият юритадиган банклар субъект сифатида махсус тартибда рўйхатга олинади «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 17-модцасида кўрсатилишича, «Банклар Марказий банкнинг рухсати билан чет элларда ўз шўъба банкларини, шоҳобчаларини ва ваколатларини очишлари, банклар ташкил этишда қатнашишлари мумкин»[6].
3-§. Тадбиркорлик фаолияти
Ташқи иқтисодий фаолият юритадиган юридик шахслар ўз фаолиятларини устави (Низоми), «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқгисодий фаолиятитўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўгрисида», «Валютяни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда битимлари асосвда юритадклар.
Ташқи иқтисодий фаолият юритувчи юридик шахс ўз фаолиятини олиб бориш учун махсус ҳуқуқ лаёқатига эга бўлиши керак.
Юридик шахсларнинг ҳуқуқиЙ лаёқати унинг устави ёки низоми тасдиқланган вақгдан эътиборан, башарти у мазкур турдаги ташкилот ҳақидаги умумий низом асосида ҳаракат қилиши лозим бўлса, ташкил этилиши тўғрисида ваколатли орган томонидан қарор чиқарилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Ташқи иқтисодий фаолият
Мулкчилик шакллари ва ташқи иқтисодий
фаолиятнинг турларидан қатъий назар,
ташқи иқтисодий фаолиятнинг
барча субъектлари ташқи
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳар
бир субъекти амал қилиб турган қонунлар
доирасида ташқи иқгисодий
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунида резидентларнинг валюта операцияларини амалга ошириш тартиби белгилаб берилган.
«Резидентлар» жумласига, Ўзбекистон Республикасида муқим яшаш жойи бўлган, шу жумладан вақтинча Ўзбекистон
Республикасидан ташқарида турган жисмоний^шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқтузилган варўйхатдан ўтган юридик шахслар, шу жумладан чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар, Узбекистон Республикасининг иммунитетга ва дипломатия имтиёзларига эга бўлган хориждаги дипломатия, савдо ва бошқа расмий ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотларининг чет элдаги хўжалик ва бошқа тижорат фаолияти билан шурулланмайдиган ўзга ваколатхоналари киради.
Шу қонунда белгиланганидек, «юридик шахс бўлмиш резидентлар ўзларига тегишли валюта маблағларидан ишлаб чиқариш ва ўз меҳнат жамоаларини ижтимоий-маданий ривожлантириш мақсадларида ҳамда қонунларга зид бўлмаган бошқа мақсадларда мустақил равишда фойдаланишлари мумкин» (14-модда, 5-банди).
Шу билан биргаликда жисмоний шахс бўлмиш резидентлар томонидан чет элда чет эл валютасида счётлар ва омонатлар очилиши, уларда валюта маблағлари сақланишига резидентларнинг чет элда бўлиш даври учун, бошқа ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда йўл қўйилади (14-модда, 9-банди)
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқгисодий фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 8-моддасидаташқи иқгисодий фаолият субъектларининг мажбуриятлари белгилаб берилган. Яъни ташқи иқтисодий фаолият субъектлари: ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда такдим этиши; Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг Ўзбекистонда белгилаб қўйилган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва талабларига мувофиқлигини таедиқловчи ҳужжатларни белгиланган тартибда такдим этиши шарт. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари маълум бир фаоли-ятни амалга оширадиган бўлса шу фаолият албатта қонунга мувофиқ бўлиши керак. Ташқи иқгисодий фаолият тўғрисида қонунда ташқи иқгисодий фаолият объектлари бедгилаб берилган. Ташқи иқтисодий фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг фаолияти ана шу объектлар доирасида бўли-ши лозим. Бундай объектлар олди-сотди ёки айирбошлаш объекти ҳисобланган товарлар (ишлар, хизматлар), ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан қимматдор қогозяар, валюталар ва валюта қимматликлари, электр, иссиклик энергияси ва энергиянинг бошқа турларига, транспорт воситаларига нисбатан бўлган иқгисодий фаолият ҳисобланади.
Информация о работе Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги тадбиркорлик