Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Февраля 2015 в 06:41, лекция
1. Маркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси.
2. Бозор имкониятларини ўрганиш.
3. Корхона бозори.
Бундан ташқари, оралиқ товар сотувчиси қайси сотувчидан, қандай нархда ва шартлар бўйича сотиб олиш ва кимга, қандай нархда қачон сотиш масаласини хал этиш керак.Оралиқ товарлар бозорига товар биржалари, улгуржи савдо ва чакана савдо фирмалари киради.
Давлат муассалари бозори ўз вазифаларини бажариши учун товарлар сотиб олувчи ёки ижарага олувчи республика хукумати муассасалари, автоном республика ва махаллий хокимият ташкилотлари киради. Хукумат мамлакат миқёсида энг йирик ҳаридордир. Давлат муассасалари номидан республика олдида турган вазифаларни хал этиш учун зарур турли туман товарлар самолёт, тепловоз, мебель, автомобиль ва х.к.) сотиб олинади.
Хулоса
· Маркетинг инсон эхтиёжи ва талабларини таъминлаш ва фойда олиш бозор билан амалга ошадиган, товарлар сотилишини таъминлаш, айирбошлашни тезлаштиришга қаратилган фаолият.
· Маркетинг иши махсус маркетинг дастурлари орқали амалга оширилади, уларда ҳаридорларни ва рақобатчиларни ўрганиш асосида товарлар сифатини яхшилаш, товар нархини ўзлаштириш, реклама ўтказиш, товарларни ўз вақтида етказиб бериш, ҳаридорларга маъқул тушадиган хизмат кўрсатиш каби чора тадбирлар киради.
· Маркетинг фақат бозордаги талаб-эхтиёжни қондириш воситасигина бўлмай, балки ишлаб чиқариш самарасининг ҳам юқори бўлишига қаратилади. Шу сабабли бозор иқтисодиётини бошқариб туришда катта аҳамиятга эга.
· Товар -пул муносабатлари шундай бебахо хусусиятга эгаки, у жамиятни ўзини бошқариш механизими билан куроллантиради.
· Корхона -бу бутловчи курилма, ускуна, ёрдамчи курилмалар, таъминот предметлари ва ишбилармонлар доирасининг катта бозори.
· Маркетинг тадқиқотларининг мақсад ва мазмуни доимо ва тизимли равишда корхонани бошқариш жараёнида ташкил этилади.
Таянчиборалар
Маркетинг, маркетинг менежменти, маркетинг стратегияси,
маркетингни режалаштириш. Товарлар сегментацияси, маркетинг
тадқиқотлари, бозор, маркетинг кичик тизими, маркетинг турлари,
товарлар сегментацияси.
Фойдаланилган адабиётлар
Интертент маълумотлари
Бугунги кунда мамлакатимиз иктисодиётининг кўплаб сохаларида чет эллик мутахассислар билан биргаликда хамкорлик килиб келинмокда. Тикувчилик саноати хам бундан мустасно эмас. Республикамизда тикувчилик сохаси бўйича кўшма корхоналардан ташкари узок тарихга эга бўлган "Юлдуз", "Паризод", "Тонг" тикувчилик корхоналари мавжуд. Бундай корхоналар учун малакали мутахассислар етказиб бериш масаласи "Таълим тўгрисида"ги конун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" да ўз ифодасини топган.
"Иктисодий ва сиёсий
Республикамиздаги тикувчилик корхоналари, Кўшма корхоналар ва якка буюртма тикиш корхоналари ишлаб чикарадиган махсулотлар ахолининг кийимга бўлган эхтиёжини кондиришга хизмат килади. Шунинг учун олий ўкув юртларида, касб-хунар коллежларида, умумтаълим мактабларида, мактабдан ташкари муассасаларда ўкувчиларни тикувчилик корхоналарида хизмат килишга тайёрлаш ишларига эътибор берилмокда. Мехнат таълими ўкитувчисининг дарсдаги, тўгаракдаги ишларида олган чукур билимлари мустакил ишлашларида, изланишларида катта ахамият касб, этади.
Кўлланма бир неча бобдан иборат. Бу бобларда кийим хакида ва унинг тарихидан маълумот, кийимларга кўйиладиган талаблар, кийимларнинг синфланиши, аёллар, болалар ва эркаклар кийимини лойихалаш бўйича асосий маълумотлар батафсил ёритилган. Одам гавдаси тузилиши асослари, турлари, гавданинг асосий антропометрик нукталари ва чизиклари, гавдани модул бўйича чизиш, кийимни лойихалашда фойдаланиладиган асосий ўлчовлар ва уларни гавдадан олиш, кийимни лойихалаш усуллари, унда ишлатиладиган кўшимчалар хакида етарли маълумотлар берилган.
Кийимларнинг келиб чикиши ва ривожланиши, уларга кўйиладиган техник талаблар.
Кийим инсон танасини атроф мухитнинг хар хил номакбул таъсирларидан, яъни иссик, совук, нам, чанг ва бошка таъсирлардан асрайдиган ўсимлик, хайвонот хамда сунъий материаллардан тайёрланадиган, шунингдек, безак вазифасини ўтайдиган нарсага айтилади.
К о с т ю м - кийимлар йигиндисидир. Шу билан бирга бош-кийимлари ва кўшимча буюмлар (сумка, соябон, кўлкоп) хам костюм таркибига киради. "Костюм" сўзи французча costume -кийниш маъносини англатиб - кийимнинг мазкур халк, табака, давр учун тургун, типик, умумий бўлган шаклини шу термин билан аталади. Костюм турли мамлакатлар халкларининг ўзига хос миллий киёфасини акс эттиради. Масалан ўзбек миллий костюми –
эркаклар
учун:
1. Ок яхтак. 1. Кокеткали куйлак.
2. Ок лозим. 2. Нимча.
3. Бекасам чопон. 3. Лозим.
4. Чуст дўппи. 4. Каштали дўппи.
5. Этик. 5. Кавуш, чувак.
Костюм маълум максадга мўлжалланган бўлади. Масалан, уй кийими, кўчалик кийим, спорт кийими, театр ва концерт кийимлари ва хоказолар. Костюм бир неча турларга бўлинади:
1. Комплект.
2. Ансамбль.
3. Гарнитур.
Кийим инсоннинг илк ривожланиш давридан бошлаб доимо инсон билан бирга ривожланиб келди. Кийимнинг дастлабки кўринишлари ибтидоий давр одамларининг кабила бўлиб яшаган вактига тўгри келган. Бу даврда дарахт барглари, похоллар, хайвон териларини танага белдан боглаб юришган. Кийим инсоннинг ижтимоий хаёти, мехнат фаолияти ва онгининг ривожланиши туфайли у хам ривожланиб борди. Кийимнинг кейинги кўриниши турли ўсимлик ва хайвонот махсулотларидан тўкилган оддий газламаларни танага ўраб юришдан иборат эди. Кадимги Грецияда эркаклар кийими икки кисмдан - хитон ва гиматийдан иборат бўлган. Хитон - бу ички кийим бўлиб, жун ёки зигир толали газламадан тайёрланган.
Газламалар бўй ипи бўйлаб иккига букилиб, елкада иккита тугногич - фибула билан махкамланган. Хитон билан кўчада юриш уят хисобланган. Эркаклар бирор юмуш билан кўчага чикаётганда устки кийим - гиматийни кийиб олишган. Гиматий тўгри тўртбурчак шаклдаги, 1,7x4 м ўлчамдаги газлама бўлагидан иборат бўлиб, уни елка устида боглаб ёки елкага ташлаб кўйиб, гавданинг табиий гўзаллиги ва харакат бемалоллигини кўрсатадиган хамда унга халакит бермайдиган нафис тахламалар тушириб драпировка килиб кўйиларди (1-расм).
Аёллар кийими хам эркаклар кийимига ўхшаб икки кисмдан иборат бўлиб, улар кийими ёпикрок ва узунрок бўлган. Ички кийими - хитон бурмаланган газлама бўлаги елкада фибулалар (тугногичлар) билан махкамланган. Хитон ок, сарик, кизил рангдаги жун ва зигир толали газламалардан тайёрланган. Хитон уй кийими хисобланиб, унда кўчага чикиш одатланилмаган. Аёллар устки кийими пеплос деб аталарди (2-расм). Унинг шакли ва драпировка килиниши хитонга ўхшаб кетарди, факат тахламалари сони кўпрок ва узунрок эди. Пеплос 1,5x3,5 м ўлчамдаги газлама бўлагадан иборат бўлган.
Кадимги греюхар ва римликлар бундай бурмаланган кийимларни усталик ва юкори дид билан бажарганлар. Хозирги кунда бундай бурмаланган кийимларни Хиндистоннинг миллий кийимларида кўриш мумкин.
Кийимни лойихалаш кийимга кўйиладиган талаблардан бошланади. Хар кандай тикувчилик буюмларига аник белгиланган талаблар кўйилади. Кийимга 2 хил талаб кўйилади: Истеъмолчининг талаби ва ишлаб чикариш талаби.
Истеъмолчининг талаби ўз навбатида куйидагиларга бўлинади:
1. Гигиеник талаб.
2. Эксплуатацион талаб.
3. Эстетик талаб.
Ишлаб чикариш талаби деганда буюмни корхонада ишлаб чикариш жараёнидаги юзага келадиган талаби тушунилади. Тикувчилик буюмини лойихалашда куйидагиларга ахамият берилади:
1. Бир асос бўйича бир неча
моделларни тайёрлаш мумкин
2. Кийимга кетадиган матодан юкори тежамкорликда фойдаланиладиган бўлсин.
3. Кийимни тикишда ишлаб чикариш
корхонаси ўзида бор
4. Ишлаб чикариш корхонаси
Тикувчилик саноатида кабул килинган синфланишга кўра кийимлар 2 синфга:
- маиший кийимлар;
- ишлаб чикариш кийимларига бўлинади.
Маиший кийим ўз навбатида фойдаланиш шароитига караб куйидаги гурухларга бўлинади:
-уст кийимлар (пальто, калта пальто, плашлар, жакетлар, пиджак, куртка ва хоказо);
-енгил кийимлар (кўйлаклар, блузкалар, эркаклар кўйлаги, юбкалар, фартук ва хоказо);
-ич кийимлар (пижамалар, эркаклар ва аёллар ич кийимлари, чўмилиш кийимлари ва хоказо);
-бош кийимлар (кепка, фуражка, беретка, шапка, шляпа, панама ва хоказо).
Ишлаб чикариш кийимлари эса куйидаги гурухларга бўлинади:
-Махсус кийимлар - одамни зарарли мухитдан мухофаза килади ва кишининг иш кобилиятини саклашга ёрдам беради. Уларга куртка, комбенизон, шим, шташлар киради.
-Форма кийимлари - темир йўл
ишчилари, харбийлар, авиация, дарё
ва денгиз ходимлари ва
Кийимлар йилнинг кайси фаслида кийилишига караб: ёзги, кишки, бахорги, кузги кийим турларига бўлинади. Бу кийимлар каерга кийилишига караб куйидагаларга:
-кундалик кийим,
-уй кийими,
-тантанали кийим,
-спорт кийимларига ажратилади.
Назорат саволлари.
2-Мавзу: Техник моделлаш жараёни
РЕЖА
1. Техник моделлаш хакида маълумот
2. Техник моделлаш жараёни
Моделлаш-бу турли шакл ва бичимдаги кийим моделининг конструкциясини ишлаб чикарадиган мураккаб ижодий жараёндир. Турли шакл ва бичимдаги модалар конструкциясини тузмокчи бўлган асосий конструкция базасидан олиш мумкин. Бу жараён амалий моделлаш ёки, одатда айтилишига биноан, техник моделлаш деб аталади.
Техник моделлаш конструкция асосини янги модел конструкциясига айлантиришдан иборат.
Моделнинг фасони моделлар журналидан олинади ёки ижрочининг расм чизиб кўрсатган таклифига кўра танланади.
Аёллар кўйлагининг янги моделини ишлаб чикишда асосий эътибор кўкрак виточкасини кўчиришга, олд бўлак, орт бўлак, юбка, енг деталларини кенгайтиришга ёки торайтиришга, шу деталларнинг узунлигини ва мутаносиблигини ўзгартиришга каратилади.
Мактабгача ёшдаги киз болалар кўйлагини моделлаштириш (54-расм).
Кўйлак этак кисмига кенгайган, енги фонарик, бўйин ўмизи бўйлаб ётадиган ёка ва такилмаси кўйлакнинг орка бўлагида жойлашган. Кўйлакда айлана шаклда кокеткалар бор бўлиб, кўйлакни пахта толали газламалардан тикиш керак.
Модел чизиклари куйидагича киритилади. Кўйлак олд ва орт асоси когозга тушириб олинади. Олд ва орт бўлак ўрта чизикларидан кокетканинг узунлиги белгилаб олинади. Унинг узунлигини кўп холларда елка узунлишга тенглаштирилади. Елка нукталаридан пастга енг ўмизи бўйлаб 3-4 см кўйилади ва кокетканинг пастки киркими равон эгри чизик билан туташтирилади. Олд ва орт бўлакдаги кокетканинг пастки чизиклари 4 бўлакка бўлинади. Бу нукталар оркали кўйлакнинг этак чизиги билан кесишгунча чизиклар ўтказилади. Бу кесиш чизиги хисобланади. Кокетка кисми киркиб олинади. Шу чизиклар оркали этак кисми кокетка чизигига 0,1-0,3 см етмасдан киркилади ва хар бир бўлак ораси 4-6 см га кенгайтирилади.
Енгни ва ёкаларни хосил килиш аввалги мавзуларда кўриб чикилган.
Моделлаштириш натижасида куйидаги деталлар хосил бўлди:
1 - орт этак кисми;
2 - олд этак кисми;
3 - кўйлакнинг енги;
4 - орт бўлак кокеткаси;
5 - олд бўлак кокеткаси;
6 - кўйлак ёкаси.
Кийимда безак элеменларини моделлаш.