Автор работы: Пользователь скрыл имя, 07 Ноября 2014 в 09:18, контрольная работа
Кириш. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Ушбу вазифаларни бажариш аввало ислоҳотлар жараёнини изчил ва босқичма-босқич амалга оширилишига боғлиқ. Президентимизнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики, ... барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади»1 дейилган
Кириш
Давлат даромадлари тушунчаси.
Давлат бюджети даромадларининг таркиби.
Давлат даромадларида соликларнинг роли.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси
Банк-Молия Академияси
“Молия хукуки ” фанидан
Мавзу: Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари.
Бажарди: ИББ гуруҳ талабаси |
Саломова З.Т. |
Қабул қилди: |
Доц. Мустафакулов Ш.И. |
ТОШКЕНТ–2014
Режа:
Кириш
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Ушбу вазифаларни бажариш аввало ислоҳотлар жараёнини изчил ва босқичма-босқич амалга оширилишига боғлиқ. Президентимизнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики, ... барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади»1 дейилган
Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.
Ўзбекистон давлат мустаққиллигини қўлга киритиши ўз тараққиёт йўлини мустақил танлаш имкониятини берди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, ўз умрини ўтаб бўлган эски шўролар тизимидан воз кечиб, Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш, очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш моделини ва уни амалга оширишнинг беш тамойилини асослаб берди2.
муносабатларни, турли ижтимоий поғоналарга хос алоқаларни ташкилий-сиёсий, ҳуқуқий ва субординацияга мувофиқ уюштиришни ўз зиммасига олади.
Демократия шароитида барча муаммолар ўз мақсади ва суверен ҳуқуқига эга давлат билан ранг- баранг мақсадларга эга ижтимоий институтлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий ҳаракатлар, сиёсий партия ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйишга, уларнинг манфаатларини уйғунлаштиришга бориб тақалади. Давлат ўз мақсади ва унга етишнинг ўзига хос мурватларига эга эканлиги нуқтаи назаридан суверендир, аммо у умумий ижтимоий-сиёсий жараёнларда мутлоқ мустақил эмас. Ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг умумийлиги, жамият танлаган йўлининг муштараклиги, халқ давлат ҳокимиятининг асосий манбаи ҳамда инсон эрки, ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш умумий тараққиёт белгиси эканлиги давлатни халқ ҳокимиятчилигининг таркибий қисмига айлантиради.
Давлатнинг муайян функцияларини марказлаштириш зурурати доим мавжуддир. Акс ҳолда қонунчиликнинг ягоналигини таъминлаш, ягона иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қийин. Демократик жамиятда давлат билан халқ ҳокимиятчилигининг бошқа институтлари ўртасидаги муносабатлар, алоқалар қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқ. Биринчидан, нодавлат, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари давлат тизимини мустаҳкамлашга, ҳаракатларида сайловчиларнинг ўз аъзоларининг ва давлатнинг манфаатларини уйғунлаштириб, ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиши керак.
Демократик тараққиёт фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришини аста-секин кенгайтиришни тақозо этади. Ўзбекистонда халқ ҳокимиятчилигининг ҳозирги даврдаги вазифаси миллий давлатни мустаҳкамлашга хизмат қилишдир. Демак, халқ ҳокимиятчилигининг конституциявий ривожланиши давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий ва ташкилий ижтимоий қўллаб-қувватлашисиз, давлат ҳокимиятининг демократлашуви эса халқ ҳокимиятчилиги субъектлари ва тизимларининг ранг-баранглашувисиз рўй бериши мумкин эмас. Халқ хокимиятчилигини шакллантириш ва ривожлантиришда:
· озчиликнинг кўпчилик иродасига бўйсиниши;
· озчилик фикрининг кўпчилик томонидан ҳурмат қилиниши;
· ҳокимиятнинг асосий манбаи халқ оммаси эканлиги;
· ҳамма одамлар, синфлар ва табақаларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
· ўзини-ўзи бошқаришнинг шаклланганлиги;
· нодавлат ташкилотлари ва фуқаролар уюшмаларининг кенг тарқалганлиги;
· бозор иқтисодиёти ёки демократиясининг жорий этилганлиги;
· халқаро демократик ташкилотларнинг мавжудлиги ёки сиёсий тузумнинг халқаро демократик ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга очиқлиги;
· халқаро ҳуқуқий ва ахлоқий нормалар устунлигининг таъминланганлиги;
· шахс (инсон) эрки, ҳуқуқи ва манфаатларининг давлат манфаатларидан устунлигини таьминлаш муҳим ўрин тутади.
Халқ ҳокимиятчилиги ҳуқуқ ва ҳуқуқий маданият билан бевосита боғлиқдир. Агар кишилар ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишга, уларни ўз манфаатлари ва ҳаётий мақсадларига хизмат қилдиришга интилмасалар, энг олижаноб ва мукаммал қонунлар ҳам уларни демократик муҳитида яшашга ўргата олмайди. Демак, халқ ҳокимиятчилигининг ривожланиши:
· фуқароларнинг умумий ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини ошириш;
· фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги фаоллигини таъминлаш;
· фуқароларнинг демократик институтлар имкониятларидан етарли даражада фойдаланишига эришиш;
· сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий, тарбиявий ҳаётида фаоллик кўрсатишига эришиш;
· оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот олиб бориш;
· ҳуқуқий тарғибот ва маърифат марказларини ташкил этиш;
· ҳуқуқ институтларининг фаолиятини либераллаштириш каби вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқдир.
Ҳуқуқий демократик давлатни барпо этишда жамият ҳаёти, хусусан, сиёсий жараёнларнинг бир маромда ривожланиб боришини таъминлашда унинг иқтисодий асосларига мос равишда бошқа соҳаларни ҳам ривожлантириб боришда ижтимоий бошқаришнинг функционал модели жорий қилинди. Мазкур моделни жорий қилишдан асосий мақсад - иқтисодий ва сиёсий мувозанатни сақлаш асосида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тангликка йўл қўймаслик, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш, аҳоли турли табақалари, касб эгалари, ижтимоий-сиёсий гуруҳлар ўртасида ижтимоий мувозанатга эришиш эди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини ошириш ва иқтисодий ўсишни жадаллаштириш бўйича асосий йўналишлар ва чора-тадбирларни белгилаб берувчи асосий ўрта муддатли ҳужжат сифатида, аҳоли фаровонлигини ошириш лойихалари муҳим ўринни эгаллайди.
Лойихани ишлаб чиқишда қуйидаги янги жиҳатлар қўлланилган:
Молиявий секторни ривожлантириш. Режалаштирилган иқтисодий ўсишнинг сезиларли қисми хусусий сектор томнидан таъминланади, бу банк сектори тақдим этаётган сармояли инвестицияларни сезиларли кенгайтиришни талаб қилади. Банк ислоҳотларини давом эттириш банкларни сармоялаштириш ҳажмини ошириш, иқтисодиётни кредитлаш учун уларнинг ресурслар базасини кенгайтириш, ипотека кредити ҳажмини сезиларли кенгайтириш, микромолиялаштириш жараёнига банк ва банкдан ташқари молиявий институтларни жалб қилиш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг банк тизимига хос бўлмаган назорат функцияларидан озод қилиш, хўжалик субъектлари ва аҳолининг жорий ҳисобрақамларга эркин эгалик қилиши воситасида унга ишончни ошириш, нақд ва нақдсиз пул айланмасини тўлиқ бир хилда мослаштиришни назарда тутади.
«Иқтисодий билимлар»ни шакллантириш учун инсон капиталига инвестицияларни ошириш, жумладан, саъй-ҳаракатларни«билимларни сотиш ва ишлаб чиқариш»га мужассамлантириш. Бундай маҳсулот жаҳон бозорида янги технологиялар ва янги асбоб-ускуналар шаклида ифодланади. Бугунги кунда бозорни тадқиқ этиш ва бошқариш усуллари, билимларни тарқатиш усуллари ва услубиятларини ишлаб чиқишга талаб катта бўлиб, етарли даражада баланд нархга эга бўлмоқда.
Иқтисодиётни қайта қуриш мақсадида, бу билимларни ишлаб чиқаришга қодир бўлган юқори малакали ходимларни тайёрлаш, жумладан, олий, аввало муҳандис-техник маълумотига эга бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини ошириш учун қўшимча саъй-ҳаракатлар сарфланади. Бунда таълим шу даражада бўлиши керакки, мутахассислар янги технологияларни ўзлаштириш ва такомиллаштиришдан ташқари, бугунги кунда маълум бўлмаган истиқболларни олдиндан топиб, моделлаштира олсинлар. Шу билан бир қаторда ишлаб чиқариш ва илмий, тажриба ва лойиҳа фаолияти интеграциялашувининг ўзига хос сифати талаб қилинади. Ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ амалий илмий фаолият кўникмаларига эга бўлган мутахассислар янги технологияларни ихтиро қилишда катта имкониятга эга бўлади.
Иқтисодий билимлар»ни шакллантириш ахборот, билим, фан-техника ютуқларини шакллантириш ва тарқатишнинг самарали механизмини яратиш учун замонавий, жумладан, электрон ахборот тизимларини яратиш ва кенг фойдаланишни талаб қилади. 2015 йилга келиб электрон ахборотлаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларини қамраб олади. Давлат идоралари ва маҳкамалари ўртасида, бизнес муҳити ичида, шунингдек, ҳукумат ва унинг хизматларини истеъмолчилари– бизнес ва аҳоли ўртасида ахборот ҳужжатлар айланмаси электрон алоқа воситалари орқали таъминланади.
Электрон ахборот, мониторинг ва бошқарув тизимлари барча замонавий ишлаб чиқариш ва йирик хизматлар тармоқларини, жумладан, аҳолининг электр таъминоти, сув таъминоти ва газ таъминотини қамраб олади. Барча транспорт коммуникацияларида, жумладан, умумдавлат ва давлатлараро автомобил йўлларида электрон бошқарув таъминланади. Ерни суғориб деҳқончилик қилиш тизимида электрон бошқарув жорий этила бошлайди.
Иқтисодий билимлар»ининг ривожланишига кучли туртки беришга қодир инновацион институтларни яратиш муҳим шарт бўлиб, бу вазифани усиз умуман амалга ошириб бўлмайди. Бундай институтларни йирик ва кичик бизнесда инновацияларни рағбатлантириш давлат дастурлари, шунингдек, венчур фондлари орқали амалга ошириш мумкин. Давлатнинг инновацион сиёсатини самарали амалга ошириш учун бундай институтларни яратишга эҳтиёж мавжудлиги шубҳасиз.
Ҳудудларни комплексли ривожлантириш. Лойихада иқтисодий ўсиш мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олиши ҳамда уларнинг аҳоли фаровонлиги ва иқтисодий ривожланиш даражасидаги мавжуд фарқланишини юмшатиши кўзда тутилган. Бу мақсадларда, ҳукумат минтақаларда қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати, маҳаллий минерал ва қишлоқ хўжалик хомашёси, шунингдек, мавжуд фойдаланилмаётган ресурслар ва табиий-иқлим шароитларидан максимал фойдаланган хизматларни ривожлантиришни кўзда тутувчи ҳудудларни комплексли ривожлантириш Дастурларини ишлаб чиқади ва жойларда давлат ҳокимлик органлари билан биргаликда бу дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайди. Кўрсатилган дастурлар янги иш ўринларини яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурлари билан узвий боғлиқ бўлади.
Экология, сув таъминоти ва санитария шароитларини яхшилаш. Ўзбекистон дуч келаётган долзарб экологик муаммолар тупроқ, ҳаво ва сув ресурсларининг ифлосланиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг камайиши, саноат ва шаҳар чиқитларини мос келувчи қайта ишлаш тизимининг йўқлигини қамраб олади.
Ҳукумат экологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган иккита асосий дастурларини–Ўзбекистон Республикаси экологик хавфсизлик Лойихаси ва қайта тикланмайдиган энергия манбалари бўйича Миллий лойихани ишлаб чиқади ва амалга ошира бошлайди. Улар экологик МТМ-7 га эришиш учун имкониятга замин ҳозирлайди. Мос равишда энергияни тежаш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қабул қилинган дастурларни амалга ошириш давом этади.
Қашшоқлик даражасини камайтириш ва жамиятда соғлиқни сақлаш, одамларнинг бевосита хавфсиз сув ва санитария шароитларига эгалик қилишини яхшилаш билан боғлиқ. Бу эса қишлоқ жойлар ва кичик шаҳарларда унчалик юқори эмас. Ўртача 6 фоиз шаҳар аҳолиси ва 21 фоиз қишлоқда истиқомат қилувчилар хавфсиз ичимлик сувига эга эмаслар. Марказлашган канализацияга фақат шаҳар аҳолисининг 38 фоизи ва қишлоқ аҳолисининг эса 3-5% имкониятга эга. Ичимлик сувининг етишмаслиги ва унинг сифати пастлиги, нотўғри санитария шароитлари муаммолари, шунингдек, экологик вазият, соғлиқни сақлаш билан узвий боғлиқ.
Информация о работе Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари