Автор работы: Пользователь скрыл имя, 07 Ноября 2014 в 09:18, контрольная работа
Кириш. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Ушбу вазифаларни бажариш аввало ислоҳотлар жараёнини изчил ва босқичма-босқич амалга оширилишига боғлиқ. Президентимизнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики, ... барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади»1 дейилган
Кириш
Давлат даромадлари тушунчаси.
Давлат бюджети даромадларининг таркиби.
Давлат даромадларида соликларнинг роли.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
• ташқи савдо транзакция харажатларини камайтиришда сертификация, стандартлаштириш ва лицензиялаш соҳаларини халқаро стандартларга мувофиқ равишда модернизациялаш ва такомиллаштириш борасида чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;
• мавжуд минтақавий савдо битимларини амалга ошириш, минтақавий интеграция жараёнларини чуқурлаштириш ва иқтисодий дипломатия самарадорлигини ошириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг хорижий давлатлар бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтириш;
• ЖСТ га аъзо мамлакатлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш ва ташқи савдога кўмаклашувчи институтлар салоҳиятини ошириш воситасида, Ўзбекистоннинг ЖСТ га аъзо бўлиб кириши доирасида музокаралар жараёни суръати ва самарадорлигини ошириш.
Бу мақсадда, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро санитария, фито-сантирия талаблари ва техника стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, санитария меъёрлари ва стандартларига риоя қилинишини назорат қилувчи лабораториялар фаолиятини яхшилаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқарувчилардан товарларни керакли тарзда маркалашга эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда;
• Маҳаллий экспортчиларни ташқи бозорларда қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш усуллари ва шаклларини қуйидаги йўллар билан такомиллаштириш:
o Хусусий секторнинг экспорт фаолиятига жалб этилганлик даражасини ошириш мақсадида, экспортни кредитлаш, экспорт кредитларини суғурталаш ва/ёки давлат суғурта тизими орқали банк кафолатлари тақдим этиш билан боғлиқ банк хизматларини кенгайтириш;
o Савдо-воситачи фирмаларни жалб этган ҳолда, банк сектори ва саноат капиталини бирлаштириш орқали молия-саноат гуруҳларининг шаклланишини рағбатлантириш;
o Маҳаллий товарларни ташқи бозорга чиқариш бўйича барча ташқи иқтисодий фаолият субъектларига ёрдам кўрсатиш мақсадида, мос келувчи давлат хизматлари ва идоралари фаолиятини активлаштириш, жумладан, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини жалб этиш учун зарур бўлган ахборотни кенг тарқатиш тизимини яратиш орқали;
• транспорт секторининг ҳуқуқий ва доимий режимини соддалаштириш уни уйғунлаштириш орқали транспорт хизматларини кўрсатиш ва транспорт инфратузилмасини модернизациялаш бўйича минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш асосида Марказий Осиё транспорт тизимларини интеграциялашувини янада чуқурлаштириш;
• хорижий инвестициялар оқимига кўмаклашиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларга қулай инвестицион муҳит яратиш:
• миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминловчи валюта сиёсатини юритиш.
Божхона кодекси лойиҳаси божхона жараёнларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш бўйича Халқаро конвенция қоидалари, Европа Иттифоқи ва Евросиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг божхона кодекслари, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан бир хиллаштирилган бўлиб, божхона назорати ва расмиятини соддалаштириш ва деталлаштириш; божхона тўловларини қўллаш тизимини такомиллаштириш; товар келиб чиққан мамлакатни аниқлаштириш; валюта назоратини амалга оширишда божхона органларининг ролини аниқлаш; интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва уларни амалга оширишда божхона органлари ролини аниқлашга йўналтирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишида амалга оширилган ишлар таҳлили.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан ана шу ҳолатларнинг барчаси эътиборга олиниб, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб дунё тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш дастури ишлаб чиқилди. Унда миллий урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш, умумбашарий қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан уйғун ва ҳамоҳанг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди.
Мустақиллик йилларида эришилган барча ютуқ ва марралар – авваламбор, мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ этиш, эркинлаштириш ва модернизация қилиш, унинг таркибий тузилишини диверсификация қилиш бўйича ўз вақтида бошланган, ҳар томонлама пухта ўйланган, узоқ истиқболга мўлжалланган сиёсатнинг натижаси эканига такрор-такрор ишонч ҳосил қиламиз.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган, дунёда ўзбек модели сифатида тан олинган Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли, унинг афзалликлари ҳақида жаҳондаги нуфузли сиёсатчи ва иқтисодчилар, эксперт ва таҳлилчилар томонидан кўплаб ҳаққоний фикрлар, юксак баҳолар билдирилган.
Юртимизда ўтган йиллар давомида давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва бошқа институционал тизимлари айнан ана шу тамойиллар негизида шаклланиб, фаолият олиб борди, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор дастур ва режалари, жумладан, Инқирозга қарши чоралар дастури ҳам шу асосда ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич амалга оширилди.
Фақат мустақил тараққиёт, ижтимоий-сиёсий тизимдаги чуқур ўзгариш ва ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз иқтисодиётининг ана шундай жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш имконияти пайдо бўлганини бугун ҳар қайси юртдошимиз ўз ҳаёти мисолида кўрмоқда.
Истиқлолимизнинг энг буюк ютуқларидан бири – юртимизда тарихан қисқа муддатда миллий давлатчилигимиз пойдевори яратилгани билан бугун ҳар қанча фахрлансак арзийди. Миллий давлатчилигимизнинг энг муҳим қадриятларини белгилаб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиб, улар орасида давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши ҳал қилувчи қоида сифатида муҳрлаб қўйилган.
Конституция – халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуғидир. Президентимиз таъбири билан айтганда, Конституциямизнинг асосий моҳияти – инсонга муносиб ҳаёт шароитлари яратиш, уни бахтли қилишдан иборат.
Асосий Қонунимизда жамиятимизнинг иқтисодий асоси – кўп укладли бозор иқтисодиёти ва фуқароларнинг хусусий мулки қонун ва давлат томонидан ҳимоя қилиниши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.
Мустақиллик йилларида юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш ҳамда халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда Асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб келмоқда.
Ўтган тарихан қисқа, аммо сермазмун йиллар давомида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини Конституция даражасида мустаҳкамлаш, шахснинг ҳуқуқларини, айниқса, унинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишга кўмаклашиш, тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, бу борада давлат органларининг фаолиятини айнан шу соҳага йўналтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилгани ғоятда аҳамиятлидир.
Ушбу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ бугунги кунда халқимиз фаровонлиги кундан-кунга яхшиланиб, аҳоли турмуш тарзи тобора ўсиб бормоқда.
Конституциямиз ҳар бир шахсга мулкдор бўлиш ҳуқуқини кафолатлабгина қолмасдан, фуқароларнинг банкка қўйилган омонатлари сир сақланиши ва мерос ҳуқуқининг қонун билан муҳофаза қилинишини ҳам ҳуқуқий мустаҳкамлади4.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини босқичма-босқич жорий этиб бориш, бу йўналишда авваламбор ҳар бир шахсда мулкка нисбатан эгалик ҳиссини шакллантириш, ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишдан манфатдор бўлиш масаласига давлат сиёсати даражасидаги эътибор туфайли катта натижаларга эришилмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда тадбиркорлик эркинлигига мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги, тадбиркорлик фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ортиқча аралашувларининг олдини олиш борасида кўрилаётган муҳим чора-тадбирларнинг яққол самарасидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда мулкчиликнинг турли шаклларини жорий этиш ва уларнинг тенглигини ҳуқуқий кафолатлаш, мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини айнан ушбу хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши ҳам Асосий Қонунимизда мустаҳкамланган.
Конституциямизнинг 53-моддасида: «бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва хуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди»5 , деб белгилаб қўйилган.
Шу сабабли мамлакатимизда замонавий бозор механизмлари, уларнинг самарадорлигини таъминлаш ва шу асосда юртимизда барқарор бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг муҳим шартига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар, имтиёз ва преференциялар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор йўналишга айланди. Албатта, бу ўз мевасини бермоқда.
Фикримизнинг тасдиғи сифатида Президентимизнинг юқорида қайд этилган нутқидан айрим факт ва рақамларни келтирамиз.
Биринчи мисол. Агар 2005-2011 йилларда мамлакатимиз иқтисодиётида 5 миллиондан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилган бўлса, уларнинг 60 фоиздан ортиғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келади.
Иккинчи мисол. Бунинг натижасида ҳозирги вақтда мамлакатимизда иш билан банд бўлган жами аҳолининг 75 фоиздан кўпроғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилмоқда.
Учинчи мисол. 20 йил аввал Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик деярли йўқ эди, бугун эса мавжуд барча хўжалик субъектларининг 90 фоизидан ортиғини кичик бизнес корхоналари ташкил этади.
Тўртинчи мисол. Ҳозирги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 54 фоизи, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 22 фоизи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 98 фоизи айнан шу соҳа – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келмоқда6 .
Ҳеч шубҳасиз, миллий иқтисодиётимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг ортиб бораётгани ички бозорни рақобатбардош ва сифатли товарлар билан тўлдириш, замон талабларини инобатга олган ҳолда хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, экспорт таркибида жаҳон бозорларида харидоргир, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни кўпайтириш, аввало ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш ва шу асосда аҳоли даромади ҳамда фаровонлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлди.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, бизнеснинг эркин фаолият кўрсатишининг асосий мажбурий шартларидан бири, “биринчи навбатда, тадбиркорлик эркинлигининг кучли ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш, уларни сўзда эмас, амалда бажариш, давлат, ҳуқуқ-тартибот, назорат органлари ва тузилмалари томонидан уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш” ҳисобланишига халқаро анжуман иштирокчиларининг эътиборини қаратди.
Бу ҳақда сўз борганда, Президентимизнинг 2010 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасига тўхталиб ўтиш жоиз.
Биринчидан, мамлакатимиз мустақил тараққиётининг дастлабки босқичида, яъни 1991 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда улкан ўзгаришларни амалга оширишда асосий эътиборимиз марказлаштирилган маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам бериш ва бозор иқтисодиётининг асосларини, авваламбор, қонунчилик базасини шакллантириш учун шароит яратишга қаратилди.
Шу борада қабул қилинган ўта муҳим қонун ва норматив ҳужжатлар қаторида Фуқаролик, Ер, Солиқ ва Божхона кодекслари, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунларни қайд этиш мумкин7 .
Иккинчидан, ислоҳотларимизнинг кейинги босқичида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида», «Валютани тартибга солиш тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйичаумумий ҳисобда 400 дан зиёд қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинди ва жорий этилди. Уларнинг барчаси иқтисодиётимизни янада либераллаштириш ва модернизация қилишда нафақат мустаҳкам ҳуқуқий асос, балки амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг ортга қайтмаслигининг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, холисона таҳлил, ислоҳотларимизнинг мантиқи ва изчиллиги, уларнинг энг замонавий бозор нормаларига мувофиқлигини баҳолаш иқтисодиётни бошқариш тизимини янада чуқурлаштириш, такомиллаштириш ва либераллаштириш бўйича жиддий эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда.
Шу нуқтаи назардан, Президентимиз тақдим этган Концепцияда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида мазкур соҳада бошқарув тизимини – такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масаласига алоҳида аҳамият берилди. Таъкидланганидек, ҳар бир тадбиркор, аввало, шуни аниқ-равшан билиб олиши керакки, давлат хусусий мулк¬дор ҳуқуқларининг ҳимоячисидир.
Информация о работе Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари