Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 07 Ноября 2014 в 09:18, контрольная работа

Краткое описание

Кириш. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Ушбу вазифаларни бажариш аввало ислоҳотлар жараёнини изчил ва босқичма-босқич амалга оширилишига боғлиқ. Президентимизнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики, ... барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади»1 дейилган

Содержание

Кириш
Давлат даромадлари тушунчаси.
Давлат бюджети даромадларининг таркиби.
Давлат даромадларида соликларнинг роли.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Вложенные файлы: 1 файл

Гурух иши Метадалогия.doc

— 534.50 Кб (Скачать файл)

 

2. Давлат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида олиб бориладиган ислоҳотларнинг моҳияти ва вазифалари.

И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» асарида Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг стратегик мақсадлари ва амалга оширишнинг устувор вазифалари ишлаб чиқилган.

Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг пировард мақсадини белгилаб олиш иқтисодиётни ислоҳ қилиш стратегиясининг бошланғич нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Мазкур асарда Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасидаги қуйидаги стратегик мақсадлар моҳияти очиб берилган:

1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, миллий бойликнинг ортишини, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш.

2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш.

3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш.

4. Иқтисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.

5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш3 .

Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида муҳим ва устувор йўналишлар сифатида қуйидагилар амалга оширилди:

Молия ва солиқ сиёсати соҳасида:

• қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш ва давлат бюджети дефицитини камайтириш;

• бюджет маблағларини даромадларга қараб умумдавлат эҳтиёжлари учунгина бюджетдан маблағ ажратиш;

• халқ хўжалиги тармоқлари ва корхоналарни ривожлантириш учун инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш;

• солиқ тизимини такомиллаштириш ва солиқларнинг рағбатлантирувчилик ролини ошириш.

Иқтисодиёт таркибини ўзгартириш соҳасида:

• ёқилғи-энергетика комплексини жадал суръатлар билан ривожлантириш ва энергетика мустақиллигига эришиш;

• четдан келтириладиган муҳим маҳсулотларга қарамликни камайтириш чораларини кўриш;

• қишлоқ хўжалик хом-ашёсининг муҳим турларини қайта ишлаш, тўқимачилик, тикувчилик ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш;

• энг муҳим истеъмол молларини ишлаб чиқарадиган тармоқларни жадал ривожлантириш ва ўта камёб товарларни ишлаб чиқарувчи янги корхоналарни ташкил этиш.

Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида:

• ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолиятнинг ташкилий структурасини шакллантириш, кадрларни тайёрлаш;

• ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш;

• товарларни экспорт ва импорт қилишнинг имтиёзли тартибини жорий қилиш ва нотариф услублар орқали тартибга солинадиган товарлар рўйхатини қисқартириш;

• экспорт ва импорт таркибини такомиллаштириш;

• хорижий инвесторлар учун имтиёзлар тизимини вужудга келтириш ва инвестиция фаолиятини рағбатлантириш;

• хорижий кредитлар ва инвестицияларни биринчи навбатда керакли, устувор тармоқларга жалб қилиш;

• ташқи иқтисодий фаолият инфраструктурасини ривожлантириш.

Иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишда ҳамма босқичларда долзарб аҳамиятга эга умумий устуворлик бўлмиш аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасидага чора-тадбирлар қуйидагилардан ташкил топади:

• ижтимоий адолат қоидаларини мустаҳкамлаш ва аҳолининг муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоялашнинг кучли воситасини яратиш;

• ижтимоий ёрдамни аҳолининг реал даромадлари билан боғлаш асосида унинг таъсирчанлигини ошириш;

• аҳолини ижтимоий ҳимоялашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳалла қўмиталари ролини ошириш;

• меҳнат бозорини тартибга солиш ва иш билан таъминлаш соҳасида фаол сиёсат юритиш.

Шунингдек, бошқа умумий устуворликлар таълим ва маданиятни ривожлантириш ҳамда ислоҳ қилиш, ақлий ва маънавий салохиятни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Аҳолининг  турмуш  даражасини  ошириш учун,  давлат  томонидан  янги  иш  ўринлари  ташкил  этиш,  бандлик  ва  даромадларни, жумладан,  кичик  бизнес  соҳасида  хусусий  тадбиркорликни  ривожлантириш  ҳисобига, ошириш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқила бошлади.

Солиқ-бюджет  сиёсати.  Ўрта  муддатли  истиқболда  Ҳукумат  қуйидагилар воситасида инвестицион муҳитни яхшилаш, иқтисодий рақобатбардошлиикни ошириш, самарали  иш  ўринларини  яратиш  ва  норасмий  бизнесни  қонунийлаштиришни рағбатлантиришга йўналтирилган солиқ ислоҳотларини якунлайди:

а) солиқ юкини янада камайтириш. Бу корхоналарга ишлаб  чиқаришни  кенгайтириш  ва  янги  иш  ўринларини  ҳисобидан  яратишга, даромадларни шакллантиришга ва камбағаллик даражасини пасайтиришга имкон беради;

б) солиқ маъмуриятчилиги тизимини янада соддалаштириш;

в)  солиқ  қонунчилиги  барқарорлигини  таъминлаш,  солиқ  сиёсатининг  олдиндан белгиланиши ва равшанлигини ошириш;

г) давлат  харажатларини  оптималлаштириш  ва  улардан  фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

Бу мақсадларга эришиш учун солиқ ислоҳотлари қуйидаги асосий йўналишлар орқали амалга оширилади:

•  даромад солиғи, умумий ижтимоий солиқ, ққС ставкаларини янада қисқартириш ва солиққа тортиладиган фойда базасини ҳисоб-китоб қилишни оптималлаштириш.

Бундай  ёндошув  иқтисодиётнинг  кўп  меҳнат  талаб  қиладиган  тармоқларини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш учун қулай шароитлар яратади;

•  давлат бюджетига солиқ тушумларининг 10-12 фоизини ташкил қилувчи солиқ имтиёзларини  инвентаризация  қилиш  ва  хўжалик  субъектлари  учун  бир  хил шароитлар  яратиш  мақсадида  бу  имтиёзларни  қисқартириш.  Индивидуал имтиёзлар тўлиқ бекор қилинади;

•  иқтисодиётнинг  сермеҳнат  тармоқларига  юк  бўлиб  тушадиган  ва  бандликнинг ўсишига тўсқинлик қилувчи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва умум  ижтимоий  тўловлар  ставкаларини  қисқартириш  ва  оптималлаштириш.

Иккита ставкали даромад солиғига ўтиш, даромад солиғи шкаласини қайта кўриб чиқиш  ва  турли  ставкада  солиққа  тортиладиган  гуруҳлар  ўртасидаги  оралиқни кенгайтириш мўлжалланмоқда;

•  солиқлар таъсирини табиий ресурслардан самаралироқ фойдаланишга йўналтирган ҳолда уларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан шуғулланувчи тармоқларни солиққа тортиш тизими, рента олишни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Яъни турли конлар учун бир хил шароитлар яратиш  мақсадида,  уларни  ўзлаштириш  ва  ишлаб  чиқиш  шароитлари  ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фойдали қазилмаларга солиқ ставкаларини дифференциациялаш босқичма-босқич амалга оширилади;

•  солиқ  маъмуриятчилиги  солиққа  тортиш  тизимини  соддалаштириш  ва  бир хиллаштириш  йўналишида  ислоҳ  қилиш,  солиқ  хизматлари  ишини оптималлаштириш.

Пул-кредит сиёсатининг. Пул-кредит  сиёсатини  такомиллаштириш  қуйидаги  йўналишлар  бўйича  амалга оширилади:

•  ликвидлиликни  бошқаришда  монетар  сиёсатнинг  бозор  механизмларини  янада такомиллаштириш. Бу вазифани ҳал этиш учун Марказий банк томонидан пул-кредит  сиёсатининг  билвосита  воситалари,  хусусан,  тўлақонли  пул  бозорини яратиш  учун  қисқа  муддатли  давлат  облигациялари,  хусусий  депозит сертификатлари  ва  облигациялар  билан  операцияларни кенгайтиришдан кенг фойдаланилади;

•  бюджет маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш ҳамда инфляция суръати ва  пул  массаси  ўсишининг  олдини  олиш  мақсадида,  давлат  бюджетини  давлат ғазначилиги  орқали  ташкил  этишга  тўлиқ  ўтишда  Молия  вазирлиги  билан биргаликда чора-тадбирлар ўтказишни тезлаштириш;

•  инфляция даражасини мақсадли кўрсаткичлар доирасида ушлаб туриш учун пул агрегатлари бошқарувидан инфляцион манзилли ўтишни амалга ошириш;

•  хом ашё экспорт товарларига жаҳон нархлари динамикасининг ўзгаришига қараб маблағларни Реконструкция ва тараққиёт фондига йиғишни давом эттириш, чунки бу  конъюнктура  даромадлари  билан  боғлиқ  бўлган  пул  массасини стерилизациялашга ёрдам беради;

•  миллий валютага ишончни қўллаб-қувватлаш ва янада ошириш, банк ва банкдан ташқари  молия  муассасаларининг  молиявий  воситачилик  даражасини кенгайтириш;

•  инвестицион  фаолиятни  рағбатлантириш  мақсадида  молия  бозорида  қимматли қоғозлар ролини ошириш.

2012 йилда пул-кредит сиёсати  “Монетар сиёсатнинг 2012 йилга мўлжалланган  асосий йўналишлари” асосида  амалга оширилиб, иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор вазифалари, белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилди.

Бунда, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатларига мувофиқ иқтисодиётнинг пулга бўлган ошиб бораётган талабини тўлиқ қондириш ва банк тизими ликвидлигини мақбул даражада сақлаб туриш орқали инфляция даражасини белгиланган мақсадли параметридан оширмаслик мақсадида Марказий банк ўз тасарруфидаги пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланди.

2012 йил давомида Марказий банк томонидан пул бозорида ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси ва банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш операцияларининг мунтазам равишда ўтказиб борилиши орқали иқтисодиётдаги инфляцион босимнинг олди олинди.

Ўтган йилда Марказий банк томонидан пул массасини прогноз кўрсаткич доирасида ушлаб туриш мақсадида амалга оширилган стерилизация операцияларининг ҳажми 2011 йилга нисбатан 1,4 мартага ошиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 5,9 трлн. сўмни ташкил қилди.

Мажбурий резерв талаблари тижорат банкларининг кредит ресурслари миқдорига таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишда пул-кредит сиёсатининг муҳим инструментларидан бири сифатида қўлланилмоқда.

2012  йилда инфляция ва пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида, мажбурий резервлар нормаси, юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча ва 1 йилгача бўлган муддатга жалб қилинган депозитлар учун – 15 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун – 12 фоиз, 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун – 10,5  фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди.

2012 йилда тижорат банкларининг  Марказий банкдаги мажбурий резервлари  ҳажми 443 млрд. сўмга ёки йил бошига нисбатан 31,8 фоизга кўпайди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобварағига қўшимча равишда 3 176 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши пул массасини  прогноз кўрсаткичдан ортиқча ўсишининг олдини олишга ва шу орқали ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.

Инфляция даражаси, пул массаси ҳажмининг ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2012 йилда йиллик 12 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.

Қайта молиялаш ставкасининг ушбу даражада ушлаб турилиши пул бозорида молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда тижорат банкларининг ресурс базасининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.

Ушбу тадбирлар, ўз навбатида, банкларнинг актив операциялар ҳажмини, жумладан, кредитлаш ва инвестициялаш имкониятини яратди.

Тижорат банкларининг жами активлари йил давомида 30,2 фоизга ошиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 35,7 трлн. сўмга етди.

Банклар томонидан ажратилган кредитлар қолдиғи эса 30,5 фоизга ўсиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 20,4 трлн. сўмни ташкил этди.

Ажратилган кредитларнинг 85,8 фоизи ички манбалар ҳисобига берилган бўлиб, ташқи қарзлар асосан узоқ муддатга, асосан иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинмоқда.

Банкларнинг умумий кредит портфелида узоқ муддатли кредитларнинг улуши эса, 76,8 фоизни ташкил қилиб, уларнинг ҳажми 2011 йилдагига нисбатан 30,7 фоизга ошди.

Яратилган қулай инвестициявий муҳит, жумладан, банкларнинг кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилган фойда солиғи ставкаларининг жорий этилганлиги тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.

Банкларнинг инвестиция кредитлари устувор равишда 
“2011-2015 йилларда саноатни ривожлантириш”, «2012 йилги Инвестиция дастури» ҳамда тармоқларни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектлари томонидан минитехнологияларни сотиб олишга йўналтирилмоқда.

Информация о работе Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари