Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Апреля 2014 в 12:31, дипломная работа
Ўзбекистон тижорат банклари билан аҳоли ўртасидаги кредит муносабатларининг ривожини тавсифловчи кўрсаткичлар суръатини таҳлил қилиш муаммоли кредитларнинг юзага келаётганлигини намоён қилмоқда. Бундай аҳволнинг юзага келишига сабаб бўлгувчи омиллар қаторига қўйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ссудадан бошқа мақсадаларда фойдаланиш ёки аҳолининг банк олдидаги қарзини ўз вақтида қайтармаслик каби ҳолатларнинг тез-тез юз бериб туриши;
2. Банкнинг фоиз сиёсати, қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашдаги камчиликлар ва ҳоказо.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР.................................................
Республикамизда фаолият юритаётган тижорат банклари кредитлаш жараёнини такомиллаштириш учун мазкур йўналиш билан боғлиқ ўз фаолиятларини амалга оширишда ўз кредит портфелларини иложи борича кўпроқ чуқур таҳлил килиб боришлари лозим.
Бизга маълумки, мижозлар томонидан кредитни қайтариш истиқболини аниқ баҳолаш ва йўқотишлар миқдорини камайтириш мақсадида муқобил харакатлар дастурини ишлаб чиқиш тавсия этилади. Кредитларни қайтаришдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чораларни кўриш натижасида муаммоли кредитларнинг маълум қисмини банк учун зарарга айланишига чек қўйиш мумкин.
Айни вақтда бир қатор объектив ва субъектив омиллар таъсирида вазият шундай шаклланиши мумкинки, бунда кўрилган барча чора-тадбирларга қарамасдан, фақат кредитни ундириш стратегиясини ишлаб чиқиш мумкин эмас. Кредитларни бериш шартларини турлича эканлиги ва муаммоли ссудаларнинг юзага келишидаги шароитларнинг бир хилда эмаслиги ҳар бир муаммоли ссудага индивидуал ёндашувини талаб қилади, аммо шунга қарамасдан муаммоли кредитларни ундириш юзасидан умумий тизим ишлаб чиқилиши лозим. Шуниси характерлики, кредитни ундириш стратегиясини мижоз аҳволини олдиндан таҳлил қилмасдан туриб, аниқлаш мумкин эмас.
Шу боисдан мижознинг молиявий аҳволини баҳолаш ва вазиятини келгусида ривожланиш прогнозини ишлаб чиқиш зарур.
Шунингдек, гаровни жорий қийматини белгилаб ва сотилиши мумкин бўлган алоҳида активларнинг жорий қийматини белгилаб олиш мумкин. Кредитларни ундириш эҳтимолини қуйидаги ҳолатларда таққослаш мақсадга мувофиқдир:
1. Кредитлашнинг қўшимча ҳажмларини бериш;
Кредит шартномаларини тузилиш оқибатлари, ҳужжатларда аниқ акс эттирилган бўлиши шарт. Бундай оқибатлар одатда банк томонидан қарзни ундириш тўғрисидаги талабни қўйилишини англатади.
Банк ҳар бир конкрет вазиятда қарзни талаб қилиши ҳуқуқидан фойдаланишини мақсадга мувофик эканлигини англаб олиши керак. Агарда қарзни зудлик билан ундириш мақсадга мувофиқ бўлмаса, унда кредитни реструктуризация қилиш шартлари аниқлаб олиниши лозим. Ривожланган хорижий давлатларда мижоз бир вақтнинг ўзида бир неча банкдан кредит олиш ҳуқуқига эгадир. Шу сабабли банк ўз мижозини бошқа банклардан олган барча кредитлари ва уларни шартлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим. Шунингдек ушбу мижознинг ҳар бир кредитларини устун жиҳатлари тўғрисида маълумотга эга бўлиши лозим.
Муаммоли кредитлар билан боғлиқ ҳолатларни тадбиқ қилиш ва экспертлар тавсифномаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича банк маълум харакат вариантини ишлаб чиқиши лозим.(1 ва 2 иловаларга қаранг). Банк муаммоли кредитни ундириш учун ихтиёрида қанча вақт қолганлигини аниқ билиши ва у кредитни ундириш юзасидан кўраётган чора-тадбирларни қарзни қайтариш имкониятларига салбий таъсир қилмаслигига ишониши лозим. Кредитни қоплашни тўловга ноқобил қарздорларига нисбатан (қўлланиладиган тадбирлар доирасида ёки бу доиралардан ташқарида амалга оширилиши мумкин, биринчи ҳолатда ҳуқуқий тадбирлар қўлланилади. Иккинчи ҳолатда эса қарздор корхонани қайта ташкил этиш ва кредиторнинг қарзини реструктуризация қилиш талаб қилинади:
-қарздорларнинг молиявий
аҳволи ёмонлашиши сабабли
-Фоиз ставкасининг камайтирилиши ёки ҳисобланган фоизларнинг ундириб олинмаслиги;
-жами асосий қарзнинг камайтирилиши ёки ундан воз кечиши;
-кредитни тўлаш муддатини
кечиктирилиши ёки
-фоизларга доир тўловларннинг
бир қисми ёки умумий
-оддий шароитларда қарздорларга берилмай, балки кредитни рес-структуризациялаш зарурлиги натижасида қилиниши мумкин бўлган ёки ён беришлар.
Кўпчилик ҳолларда тижорат банкини, мижознинг фаолияти янги инвесторларини жалб қилиш ва ушбу корхонани янада ривожлантириш мақсадида сақлаб қоладиган бўлса, муаммоли кредитни ундириш имконияти юқори бўлади.
Бундай ҳолатда банк ушбу корхонага ўзини тиклаб олиш учун ажратилган оралиқ даврида молиявий ёрдам бериши керак. Операцияларда иштирок этаётган кредитларнинг ҳар бирининг манфаатларини ҳисобга олиш зарур.
Корхонани қайта ташкил этиш муаммоли кредитларни ундириш стратегиясининг кенг тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Бунда мижоз фаолиятини мўътадиллаштириш мақсадида молиялаштириш амалга оширилади. Одатда бундай ҳолларда тижорат банклари берилган кредитларни муддатини узайтиришга, фоизларни тўлаш муддатини кечикти-ришга рози бўлади. Айрим тижорат банклари ҳатто мижознинг молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида унга қўшимча пул маблағи беради. Айрим ҳолларда, масалан мижоз яқин келажакда қарзни қайтариш қобилиятига эга бўлмаса, қарз суммасининг маълум қисми корхонанинг оддий операциялари айлантирилади. Ана шундай йўл билан банк ва-килларини корхона бошқарув органларига киритиш таъминланади. Банк берган кредитларни назорат қилиб туриш зарур ва бу зарурат берилган кредитни ўз вақтида қайтарилишини, келишилган шартларни тўғри бажарилишини ва бу кредитларнинг охир-оқибатда муаммоли кредитлар қаторига қўшилиб кетмаслигини маъқуллашга қаратилгандир. Шу билан бир қаторда пайдо бўладиган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши чоралар кўришдир. Бундан келиб чиқадиган мақсад шундан иборатки, берилган кредитлар бўйича муаммолар пайдо бўлаётганини олдиндан аниқласа, банк мижоз билан маслаҳатлашган ҳолда, узоқ келаётган муаммони олдини олиши мумкин.
Банклар энг аввало берган кредитларини фоизлари билан ҳеч қандай муаммосиз ва ошиқча сарф-харажатсиз ишлатиб фойда олишни ҳохлайдилар. Берилган кредитлар устидан кейинги назорат банк раҳбарияти учун нафақат қарздор устидан назорат қилишдир, балки кредит бўлими мутахассисларининг банкнинг кредит сиёсатига қай даражада риоя қилаётганлигини назорати ҳамдир.
Бугунги кундa иқтисoдиётимизни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaш, унинг рaқoбaтдoшлигини кeскин oшириш, экспoрт сaлoҳиятини юксaлтиришгa қaрaтилгaн муҳим устувoр лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш бўйичa Дaстур ишлaб чиқилган. Бу дaстурда иқтисoдиётимизнинг aсoсий тaрмoқлaрини мoдeрнизaция қилиш вa тexник янгилaш, мaмлaкaтимизнинг янги мaррaлaрни эгaллaши учун кучли туртки бeрaдигaн вa жaҳoн бoзoридa рaқoбaтдoшлигини тaъминлaйдигaн зaмoнaвий иннoвaция тexнoлoгиялaрини жoрий қилиш бўйичa мaқсaдли лoйиҳaлaр ўз ифодасини топган.
Шу бoрaдa, дaстлaбки ҳисoб-китoблaргa кўрa, умумий қиймaти 24 миллиaрд AҚШ дoллaридaн зиёд бўлгaн қaрийб 300 тa инвeстиция лoйиҳaси устидa иш олиб борилмoқдa.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18-ноябрдаги ПФ-4053 сонли «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнига тижорат банкларининг маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга қўйиш тадбирлари муҳим ҳисобланади.
Демак, мамлакатимизда тaркибий ўзгaришлaрни вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрининг давом эттирилиши барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш ҳамда жадал тараққиётга эришишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари томонидан берилаётган кредитларнинг аҳамияти ниҳоят юқорилигини инобатга олган ҳолда, ушбу ажратилаётган кредитларнинг самарадорлигини баҳолаш ва қайтишини таъминлаш тижорат банклари зиммасига зарур вазифаларни юклашга олиб келмоқда
Маълумки, ҳозирги шароитда тижорат банки томонидан берилган асосий қарз суммаси ва ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтиришини кафолатлаш учун узлуксиз амалиётни назорат қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шуниси характерлики, кредитни сифат жиҳатидан бутун кредит операцияси вақти мобайнида камдан-кам ҳолларда ўзгармасдан қолади. Мижознинг молиявий имкониятлари иқтисодиётнинг ҳолати, гаров баҳоси хилма-хил омиллар таъсирида доимий равишда ўзгариб туради ва табиийки, кредитнинг сифатига таъсир қилади. Берилган кредитлар устидан амалга ошириладиган назорат жараёни бизнинг фикримизга қуйидаги икки асосий йўналишни ўз ичига олиши керак:
Банк кредит рискларини бошқариш
усулларини схема шаклида акс эттирадиган
бўлсак, у қуйидаги кўринишда бўлади.
3.1-чизма
Кредит портфели сифатини яхшилаш учун рискларни бошқариш усуллари схемаси39
Кредит рискларининг келиб чиқишини олдини олиш |
Юзага келган муаммолар ечими |
Риск келиб чиқиш эҳтимолларини камайтириш | |
Қарздорнинг кредитга бўлган лаёқатлилигини баҳолаш. |
Бу усул мижоз рейтингини кўзда тутади. Қарздорни баҳолаш мезонлари ҳар бир банк учун қаттиқ индивидуаллашган бўлиб, унинг амалиётидаги мавқеидан келиб чиқиши ва вақти-вақти билан кўриб чиқилиши лозим. |
Бир қарздорга бериладиган кредитнинг ҳажмини камайтириш. |
Бу усул мижознинг кредитга лаёқатлилигига тўлиқ амин бўлмаган ҳолларда қўлланилади. |
Кредитларни суғурталаш. |
Кредитни суғурталаш унинг қайтмаслик рискини тўлиқ суғурталаш билан шуғулланувчи ташкилот зиммасига юкланишини кўзда тутади. Суғурталаш билан боғлиқ барча харажатлар кредит олувчилар томонидан тўланади. |
Етарли таъминланишни талаб қилиш. |
Бундай усул банкдан берилган сумманинг қайтишини ва фоиз олишини кафолатлайди. Кредит рискидан ҳимояланишда асосий эътибор зарарларни қоплаш учун мўлжалланган етарли таъминотни жалб қилишга эмас, балки ушбу зарарларга йўл қўймаслик учун қарздор кредитга лаёқатлилигини таҳлил қилишга қаратилади. |
Банклар томонидан
кредит бериш жараёнида
Тижорат банкларида қўлланилаётган ана шундай нормативлардан бири - бир қарз олувчига тўғри келадиган таъминланган кредитнинг энг юқори кўрсаткичи. 1998 йилнинг 2 декабр 557 – сонли «Бир қарздор ёки дахлдор бўлган қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси тўғрисида»ги Низомига асосан амалга оширилади. Мазкур кўрсаткичнинг энг юқори чегараси 0,15га тенг:
Н
Бу ерда: S - Бир қарз олувчига тўғри келадиган таъминланган кредитнинг энг юқори миқдори;
К - банкнинг биринчи даражали капитали.
Тижорат
банклар томонидан амалга
Тижорат банклар
томонидан амалга оширилган
Йирик кредит деганда, битта мижозга бериладиган, банк капиталининг 15 фоизидан ошадиган кредитга айтилади. Бундан ташқари шуни таъкидлаш лозимки, банк учун «Йирик» тоифага кирадиган ва бир қарз олувчига бериладиган кредитлар суммасини шу қарз олувчининг ўз маблағлари суммасидан оширмаслик тавсия этилади. «Йирик» кредитларнинг жами суммасига тўғри келадиган хатарнинг энг юқори миқдори «Йирик» кредитлар жами миқдорининг ўз маблағлари, яъни банк капитали нисбати билан аниқланади.
Йирик кредитларга нисбатан ўрнатилган мазкур норматив халқаро андозалардан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган. Масалан, Германияда ҳам йирик кредитларнинг умумий суммаси учун капиталга нисбатан 8 марталик лимит белгиланган. Францияда битта мижозга бериладиган кредитлар суммаси банк акционерлик капиталининг 40 фоизидан ошмаслиги ва йирик кредитларнинг умумий суммаси банк капиталининг 8 баробаридан ошиб кетмаслиги лозим.
Кредитлар устидан жорий назоратни амалга оширишда ушбу операциялар турли даражаларда иккита ҳолис мансабдор шахс томонидан текширилиши лозим. Аввало жорий назорат жараёни ушбу мижозни кредитлашни амалга оширган ёки ушбу кредитни ишини юритиш топширилган банк ходими томонидан амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари, ҳар бир кредит ишини маълум даврий оралиқларда таҳлил қилиб бориш, кредит операцияларини амалга ошириб бориш устидан назорат қилиш топширилган шахс томонидан амалга оширилиши лозим. Бундай икки поғонали тизимда ҳар иккала поғонанинг тўлиқ мусақиллигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир ва назорат тизимидаги ходим кредит бериш тўғрисидаги қарорда иштирок этмаган бўлиши лозим. Назоратни иккинчи йўналиши бўлган мукаммал назоратни амалга оширишда фақат таваккалчилик даражаси юқори бўлган маълум операцияларни тўлиқ таҳлил қилиш учун танлаб олиш имконини берувчи механизм ишлаб чиқиш лозим. Банк ходими ўзи кредит иши бевосита юритаётганлиги сабабли мижоз билан доимий равишда муносабатда бўлади. Бу эса, янги маълумотларни олиш имкониятини беради, у мижознинг кредит шартномаси шартларига риоя қилаётганлиги ва тўлов лаёқатлилигини баҳолаш учун катта имкониятга эга бўлади. Айни вақтда назорат жараёни мижоз билан бевосита алоқада бўлмаган шахс томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.