Иктисод магистри даражасини олиш учун

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Апреля 2014 в 12:31, дипломная работа

Краткое описание

Ўзбекистон тижорат банклари билан аҳоли ўртасидаги кредит муносабатларининг ривожини тавсифловчи кўрсаткичлар суръатини таҳлил қилиш муаммоли кредитларнинг юзага келаётганлигини намоён қилмоқда. Бундай аҳволнинг юзага келишига сабаб бўлгувчи омиллар қаторига қўйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ссудадан бошқа мақсадаларда фойдаланиш ёки аҳолининг банк олдидаги қарзини ўз вақтида қайтармаслик каби ҳолатларнинг тез-тез юз бериб туриши;
2. Банкнинг фоиз сиёсати, қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашдаги камчиликлар ва ҳоказо.

Содержание

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9

I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.

1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33

1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.

2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74

Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111

ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124

ИЛОВАЛАР.................................................

Вложенные файлы: 1 файл

Uzoqova_magistr_uz.doc

— 3.49 Мб (Скачать файл)

 Банк тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири - бу самарали банк назоратини ташкил этишдир. Республикамизда банкларни назорат қилиш тизими Банк назорати бўйича халқаро Базель қўмитаси тамойиллари асосида ташкил этилган бўлиб, бу масофадан назорат қилиш ва банкларда бевосита инспекция текширувларини ўтказиш йўли билан амалга оширилмоқда.

Банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳисобот йилида барча тижорат банклари фаолияти ушбу рейтинг тизими асосида инспекциядан ўтказилди ҳамда уларнинг реал молиявий ҳолати аниқланиб, тегишли рейтинг даражаси билан баҳоланди.

Банк фаолиятини назорат қилиш жараёнида тижорат банкларининг активлари таркиби ва сифати, уларнинг даромадлилик даражаси, банклар томонидан активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарли даражада заҳиралар шакллантирилганлиги, банк капиталининг етарлилик даражаси ҳамда ликвидлилик кўрсаткичлари таҳлил қилиб борилди.

Шунингдек, тижорат банклари кредит портфелини соғломлаштириш, мақсадида Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит портфели таркибидаги муаммоли активларининг ундирилиши устидан мониторинг ишлари давом эттирилиб, тўлов муддати ўтган кредитлар салмоғини янада камайтириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, молия интизомини мустаҳкамлаш, кредит операциялари бўйича таваккалчиликларни камайтириш ва потенциал қарз олувчилар тўғрисида ахборот билан таъминлашнинг халқаро тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти (КАМИ) ташкил этилди.

   Ҳозирги пайтда КАМИ томонидан тижорат банкларидан олинадиган маълумотлар – кредит, лизинг ҳамда факторинг операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги ахборотлар асосида маълумотлар базаси автоматик тарзда шакллантирилиб, қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисида маълумотлар жамланмоқда Бу эса тижорат банкларининг потенциал қарз олувчилар тўғрисидаги маълумот базасини кенгайтириб, кредит операциялари бўйича вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

    Муаммоли кредитларни сўндиришнинг яна бир муҳим технологияси активларни давлат корпорациялари томонидан бошқариш амалиётидир. Масалан, Кореяда айнан шундай технология қўлланилади, яъни Korea Asset Management Corporation (KAMCO) корпорацияси айнан шундай фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Бу технологияга биноан, давлат ишламайдиган активлар бозорини тезкорлик билан яратиб, ушбу бозорда ишламайдиган активлар савдосини ўтказади.

    Хитойда эса, Хитой корпорацияси  Ernst & Young мутахассислари кўмагида очиқ бозорда муаммоли кредитларни реализация қилиш амалиёти қўлланилмоқда. Бундан ташқари, Хитой ҳукумати Morgan Stanley и Goldman Sachs ташкилоти билан биргаликда муаммоли кредитлар билан ишловчи иккита қўшма корхонани ишга туширди.

   Муаммоли кредитлар билан  ишлашда шунингдек, муаммоли кредитлар билан ишлашнинг юридик ҳужжатлари, жисмоний шахларнинг муаммоли қарзлари билан ишлаш технологиялари, муаммоли активларниниг аукциони ва уларнинг баҳосини максималлаштириш ташкилотлари технологияси, муаммоли активлар билан ишлашда шубҳали битимларни кўриб чиқиш ва уларни тадқиқ этиш технологиялари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қўллаш орқали муаммоли кредитлар ҳажмини камайтириш ва банк тизимини кутилаётган инқироздан олиб чиқиб, уни ривожлантириш мумкин.

Хулоса.  Муаммоли кредитларни бартараф этиш йўллари турли мамлакатларда уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади. Бизда муаммоли кредитларни бартараф этишниг бир қанча йўллари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.  Хориж амалиётидан ҳам фойдаланилган. Лекин хориж тажрибаси ҳар доим ҳам идеал бўлавермаслигини бугун жахонда юз бераётган молиявий инқирознинг ўзи исботлаб турибди.  Шуни ҳисобга олиб, банкларимиз маҳаллий бозор хусусиятларини, фуқаролар савиясини ва бошқа қатор хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тижорат банкларининг муаммоли кредитлар билан ишлаш жараёнларини такомиллаштиришлари лозим.

 

 

 

 

 

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ  ТАКОМИЛЛАШТИРИШ  ЙЎЛЛАРИ.

  • 3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар.
  • Бугунги кунда республикамиз иқтисодиётининг  барқарор ривожланиши авваламбор, унда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари билан чамбарчас боғлиқ. Банк тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодий соҳадаги  устувор вазифаларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Республикамиз банк фаолияти, тижорат банклари ривожланиши, уларнинг эркинлашуви жуда мураккаб муҳитда, яъни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий рақобат муҳитида шаклланмоқда. Бугунги кунда банк фаолиятини эркинлаштириш шароитида банклараро рақобатнинг кучайиши ва унинг такомиллашуви заруриятга айланиб бормоқда.

    Банк фаолиятида рақобатнинг характери бозор характери билан белгиланади. Кучли рақобат шароитида банкларнинг  самарали фаолият олиб боришлари учун кучли кредит сиёсатига зарурат туғилади. Бугун иқтисодий жараёнлар республикамиз тижорат банкларида етарли ресурс маблағлар бўлишини, мавжуд маблағларни энг кам риск асосида жойлаштириб, юқори даромад олиш имкониятига эга бўлишни кўзда тутади. Юқори даромад олиш эса,  ўз навбатида, банклар олиб борадиган операцияларнинг рисклилик даражасини оширади, чунки банклар асосан четдан жалб қилинган ресурслар билан ишлайдилар. Улар бир томондан, ўз акциядорлари олдида жавобгар бўлсалар, иккинчи томондан, ўз маблағларини ишониб топширган ва банк хизматларидан фойдаланаётган мижозлар олдида мажбуриятга эгадирлар.

    Тижорат банклари томонидан кредит операцияларини тўла-тўкис олиб бориш улар томонидан кредит сиёсатининг қай даражада ташкил этилганлигига боғлиқ. Ҳар бир банк сиёсий, иқтисодий, ташкилий ва  бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, ўз кредит сиёсатини шакллантириши банк кредитлашининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Бу кредитларни бошқаришнинг асоси ҳисобланади.

    Оқилона кредит сиёсати банк кредит портфели сифатининг ошишишга олиб келади. Тегишли равишда, кредит сиёсатининг мақсади, ҳуқуқий тартибга солиш диапозони, маблағ олиш имконияти, энг юқори риск даражаси, ссуда портфели баланси, муддатлар бўйича мажбуриятлар ва активлар тузилмасини ҳисобга олиш керак. Шунингдек, кредит сиёсатини   ишлаб чиқишда асосий тамойилларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

    Тижорат банкининг оптимал кредит сиёсатини харажатларни қоплашга  имкон берувчи ва маълум даражада фойда келтирувчи сиёсат сифатида тавсифлаш мумкин. Тижорат банклари кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади, чунки кредит операциялари  банк операциялари  ичида  асосий ўринни эгаллайди. Шундан келиб чиқиб, банк даромадининг асосий қисмини  банк кредит операцияларидан келадиган даромад ташкил этади. Банк кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш, кредит рискини камайтиришга хизмат қилади. Ўз навбатида эса, банк кредит портфелини бошқариш  тартиби банк кредит сиёсати орқали белгиланади.

    Ҳозирги даврда тижорат банки кредит портфелини бошқаришнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

    • кредит риски даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни баҳолаш;
    • ссудаларни риск гуруҳлари бўйича таснифлаш;
    • кредит портфелини кредит рисклари, мижозлар таркиби ва ссудалар таркиби бўйича оптималлаштириш;
    • қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини ва унинг молиявий аҳволининг, кредит рискини прогноз қилиш мақсадида ўзгариши эҳтимолини аниқлаш;
    • муаммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш;
    • яратилаётган заҳиранинг етарлилигини баҳолаш ва уни ўз вақтида тўғрилаб бориш;
    • кредит қўйилмаларини диверсификация қилишни, уларнинг ликвидлилигини ва даромадлилигини таъминлаш;
    • банкнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни кредит портфелининг сифати таҳлилига асосланган ҳолда тўғрилаб бориш.

    Тижорат банклари  кредит портфелини бошқаришда юқоридаги тамойилларга амал қилиш, банкнинг кредит фаолияти самарадорлигини оширади, ўз навбатида, банкнинг кўрадиган фойдаси ҳам ошади. Кучли рақобатчилик муҳитида банк кредит сиёсатида  кредит менежментига алоҳида эътибор бериш муҳимдир, бу банкка бозор шароитида самарали фаолияти юргизиши учун зарур. Маълумки, тижорат банклари фаолиятида  олинадиган фойданинг 80-85 фоизгача  бўлган қисми унинг кредит операцияларига тўғри келади. Шу сабабли ҳам, ҳар қандай банк ўзининг аниқ ва йўналтирилган кредит сиёсатига, кредит портфелини самарали бошқариш механизмига эга бўлиши шарт. Бу эса банк томонидан бериладиган кредитларнинг ўз вақтида тўлиқ сўндирилиши ва банк фойдасининг кафолатидир.

    Ҳозирги вақтда банк кредит портфелини бошқаришдаги муаммолар асосан бозор муносабатларига ўтиш шароитидаги иқтисодиётнинг аҳволи билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳисобланади. Жумладан:

    • кредит рискларини юзага келтирувчи омиллар   энг аввало банк томонидан аник кредит сиёсатининг ишлаб чикилмаганлиги;
    • кредит сиёсатининг керагидан ортиқ агресив ташкил қилинганлиги  (кредитларнинг активлардаги улуши 65 % дан ортиқ бўлганда);
    • тармоқлар ва  операциялар бўйича диверсификациянинг  тўғри ташкил қилинмаганлиги;
    • бланкли (ишонч асосидаги) кредитларнинг кредит портфелидаги улушининг кўплиги;
    • инсайдерлар билан шартномалар ҳажмининг кўплиги;
    • банк мутахасисларининг  юридик жиҳатдан етарли тажрибага эга бўлмаганликлари;
    • олинаётган гаровларнинг тўғри танланмаслиги. Бу бўйича ҳам юрист хулосасини олиш ўта муҳимдир. Бугунги кунда кредит фақат гаров ёки кафолат хати асосида бериш мумкин лекин  гаровни  реализация қилиш  бўйича етарли механизм йўқлиги бу нарсанинг янада рискини оширади;
    • кредит талаби билан келган  мижозлар  ҳақида маълумотларнинг йўқлиги ёки уларни йиғишнинг қийинчиликлари ҳам мавжуддир;
    • кредит олган мижоз корхоналарда (айниқса илгаридан фаолият кўрсатиб келувчи  корхоналарда ) раҳбарларнинг тез тез алмашиб туриши ҳам ўзига яраша рискли ҳолатларни юзага келтирмокда;
    • бундан ташқари кредит портфелининг катта қисмини бир тармоққа тегишли мижозлар томонидан эгаллаб олиши  ҳолатлари;
    • молиявий ҳужжатлар таҳлилига юзаки ёндашиш;      
    • мижоз талаб қилган маблағнинг тўлиқ асосланганлигини аниқлашда қўйилган хатоликлар;
    • кредит   ҳужжатлари билан шуғулланувчи мутахассиснинг етарли малакага эга бўлмай қолиши (Ҳозирги шароитда  қоида ва талабларнинг тез ўзгариб туришида бўлиши мумкин);
    • илгаридан тажрибаси бўлмаган фаолиятни бошлаган мижозларга кредит бериш;  
    • янги ташкил этилган мижозларнинг кредит портфелидаги улуши;
    • таъминотларнинг етарли бўлмаслиги (гаров баҳосининг асоссиз равишда юқори бўлиши);
    • ҳужжатларни тайёрлашда йўл қўйилган хатоликлар (банк манфаатларини етарли ҳимоя қилинмаслиги);
    • берилган кредит бўйича муддат аниқлашда хатоликларга йўл қўйиш;
    • қарзнинг сўндирилиш даврида етарли назоратнинг бўлмаслиги.        Юқоридаги баён қилинган барча муаммолар ҳозирги кунда республикамизда мавжуд бўлган барча тижорат банклари учун долзарб, бирламчи, муаммолар бўлиб ҳисобланади.

    Банкларнинг кредит фаолиятини текшириш амалда шуни кўрсатадики, банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари ва ушбу меъёрий ҳужжатларда мужассам бўлган кредитлаш тартиботлари муаммоли кредитлар пайдо бўлишидан уларни кўп ҳолларда тўлиқ ҳимоя қила олмайди. Мазкур меъёрий ҳужжатларга кредит бўлимининг Низоми ва мансабдор шахслар томонидан қарор қабул қилиниши мувофиқлаштирувчи йўриқнома кўринишидаги материаллар, ваколатлар тақсимоти, кредит бериш тўғрисидаги кўрсатмалар, Кредит қўмитаси тўғрисида Низом ва бошқа шу кабилар киради. Ушбу меъёрий ҳужжатларни мавжудлиги банкларда кредит ишини мақсадга мувофиқ ташкил қилинишига шароит яратади ҳамда ходимларнинг ўз вазифаларига бўлган масъулиятни оширади.

               Маълумки, кўп ҳолатларда катта миқдордаги  кредитлар банкнинг ҳиссадорларига, яъни банкка алоқадор бўлган шахсларга берилади. Бунда улар келишилган холда бир бирига кафолатлар бериб, баьзи ҳолатларда кредит тақдим этаётган банкка хеч қандай ҳужжатлар бермайдилар. Натижада, бундай тартибда тақдим этилган кредитлар муаммоли кредитларга айланиб, уларнинг муддатлари бир неча маротаба узайтирилади.

    Қарз олувчининг гаров мажбуриятлари расмийлаштирилиши жараёнида банкнинг мутасадди ходимлари томонидан ушбу жараёнга етарли даражада эътибор берилмаган. Натижада шундай ҳолатлар аниқланганки, қарз олувчи ўзининг  хусусий  бўлмаган  дала ховлисини ер участкаси деб гаровга қўйган ва шунга қарамасдан банк томонидан унга кредит ажратилган. Бундан ташқари гаровга қўйиладиган маҳсулотнинг сертификати, нархи тўғрисидаги маьлумот ҳамда зарур бўлган бошқа суғурта ҳужжатлари етишмайди. Ёки суғурта ҳужжатлари кераклича тўлиқ бўлмаслиги ва нотўғри расмийлаштирилиши кўп учрайди. Айрим ҳолатларда суғурта бадалини қарз олувчи томонидан  тўламаганлиги  сабабли  суғурта шартномаси юридик кучга эга бўлмай қолади, натижада тақдим этилган кредит қайтмаслик хатаридан хақиқатда суғурталанмаган бўлиб қолади. Бу эса ўз навбатида банк кредит портфели сифатининг пасайиши ва унда муаммоли кредитлар салмоғининг ўсишига олиб келади.

    Ҳозирги кунда айрим суғурта компаниялари ўз мажбуриятлари юзасидан объектив ва субъектив сабабларга кўра ўз вақтида жавоб бера олмай қолмоқда. Бу эса ўз навбатида банк кредитларининг қайтмаслик хатарини ўстириб юбормоқда.

    Юқорида кўрсатилган  камчиликларга йўл қўйилмаслик учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу борадаги йўриқномалари ва тижорат банкларининг кредит сиёсатлари ҳамда кредитлаш юзасидан ички кредит тартиботлари талабларига қатъий риоя этиш зарурдир.

    Бундан ташқари кредит портфелини таваккалчиликлар бўйича дивесификациялаш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун тақдим этилаётган кредитларни турли тармоқларга ажратилаётганлиги, муддатлари жихатидан тўғри шаклланганлиги, муддатида қайтмаётган кредитлар устидан назорат кучайтирилганлиги, муаммоли кредитларга тегишли миқдорда захиралар хосил қилинаётганлиги мониторинг қилинади. Ушбу тадбирларнинг барчаси тижорат банклар кредит портфеллари сифатини ёмонлашувининг олдини олиш имконини беради.

    Информация о работе Иктисод магистри даражасини олиш учун