Иктисод магистри даражасини олиш учун

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Апреля 2014 в 12:31, дипломная работа

Краткое описание

Ўзбекистон тижорат банклари билан аҳоли ўртасидаги кредит муносабатларининг ривожини тавсифловчи кўрсаткичлар суръатини таҳлил қилиш муаммоли кредитларнинг юзага келаётганлигини намоён қилмоқда. Бундай аҳволнинг юзага келишига сабаб бўлгувчи омиллар қаторига қўйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ссудадан бошқа мақсадаларда фойдаланиш ёки аҳолининг банк олдидаги қарзини ўз вақтида қайтармаслик каби ҳолатларнинг тез-тез юз бериб туриши;
2. Банкнинг фоиз сиёсати, қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашдаги камчиликлар ва ҳоказо.

Содержание

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9

I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.

1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33

1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.

2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74

Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111

ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124

ИЛОВАЛАР.................................................

Вложенные файлы: 1 файл

Uzoqova_magistr_uz.doc

— 3.49 Мб (Скачать файл)

 

Тижорат банки бошқаруви қарорига кўра, кредит қўмитасининг хулосаси бўйича ва банк кенгаши билан келишувига биноан ишончсиз деб топилган бешинчи синф кредитлари ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантирилган заҳира ҳисобига, заҳира етишмаган тақдирда 31203 ҳисобварақ - «тақсимланмаган фойда» ҳисобига балансдан чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси банклари амалиётида «яхши кредитлар» бўйича эҳтимолий йўқотишлар бўйича заҳиралар ташкил қилинмайди.

Амалиётда тижорат банклари стандарт кредитлар бўйича - 10%, субстандарт кредитлар бўйича - 25%, шубҳали кредитлар бўйича - 50% ва ишончсиз кредитлар бўйича - 100% атрофида заҳиралар ташкил қилишлари ва юқорида келтирилган кредитлар бўйича йўқотишлар шу заҳиралар ҳисобидан қопланиши лозим.

Ссуда активларини таҳлил қилиш банкнинг кредит портфелини сифати тўғрисида ахборот бериши мумкин. Банк кредитларининг умумий белгилари ва хусусиятларига қараб кредит портфелини таснифлаб, мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш бўйича яратиш лозим бўлган заҳира суммаси аниқланади. Йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган заҳиралар миқдорининг барча банклар учун бир хиллигини таъминлаш учун мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун ташкил қилинган заҳиранинг банкнинг устав ва заҳира капиталарига нисбатини белгилаб берувчи кўрсаткични ҳисоблаш лозим. Шу нисбат асосида тижорат банки активлар портфелининг сифатини «ўта кучли»дан «қониқарсиз»гача баҳолаш ва кредит портфелининг сифатига I-V бўлган рейтинг баллини бериш мумкин.           

  Кредит портфелининг  сифатини баҳолашда ягона    ёндашувга эришиш  мақсадида келтирилган рейтингга қўшимча равишда кредит портфелининг ишончлилигини аниқлашнинг балли тизимидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун авваламбор кредитнинг қайтарилмаслик рискини ҳисоблаш лозим. Бу кўрсаткич (Rк) ни эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун ташкил қилиниши зарур   бўлган   заҳиралар  суммасини   (РС)   кредит  портфели суммаси (Кр) га  бўлиш   йўли билан  аниқлаш мумкин:

Rk=PC/Kp*100%

Кредитнинг қайтарилмаслик риски асосида, биз тижорат банкининг кредит портфели сифатига қуйидагича рейтинг баҳоларни беришимиз мумкин.

2.11 - жадвал. Кредит портфелининг сифатини баҳолаш мезонлари.

 

Кредитнинг қайтарилмаслик риски

 

 

0-4,0

 

 

4,1-8,0

 

 

8,1-12,0

 

 

12,1-16,0

 

 

16,1-20,1

Рейтинг баҳо (балл)

1

2

3

4

5

Кредит портфелининг сифат даражаси

ўта кучли

кучли

ўртача

хавфли

қониқарли


Банк кредит портфели «4,1» ва ундан юқори баллга баҳоланса, банкда кредит бўйича рискни юзага келиш муаммоси борлигини кўрсатади. Бу эса вақтида чора кўрилмаса, риск даражасининг ошиб кетиши банк учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилишига асос бўлади. Бундай банклар фаолиятини ЎзР Марказий банки назорат қилиб бориши, мажбурий заҳиралар бўйича талабларни ошириш каби чоралар кўриши мумкин.

Тижорат банкининг кредит портфелини сифат даражаси банк томонидан бериладиган кредитнинг таъминланганлигига ҳам боғлиқ. Бу таъминланганликнинг бўлиши берилган кредит бўйича рискнинг юқори ёки паст бўлишини белгилаб беради. Агар берилган кредит муаммоли таъминотга эга бўлса ва ушбу таъминотнинг қиймати қайтарилмаган қарз миқдоридан кам бўлса, бу ҳолда ушбу кредит «шубҳали» ёки «ишончсиз» деб тавсифланади. «Шубҳали» ёки «ишончсиз» деб таснифланган муаммоли кредит таъминотга эга бўлмаса, лекин баъзи бир аниқ омиллар асосида яқин келажакда қисман қопланиш эҳтимоли бўлса, у ҳолда бундай ссуда юқорида айтиб ўтилган қопланиш эҳтимоли бўлган тўланмаган қарз миқдорида шубҳали деб, қарзнинг қолган қисми эса «ишончсиз» деб тавсифланади. Кредит портфелининг сифат даражасини қуйидаги босқичлар бўйича таҳлил қилиш мумкин.

  1. таъминланганлик даражаси;
  2. хақиқий тўлаш ҳолати бўйича;
  3. ҳар бир кредитнинг риск даражаси буйича;
  4. кредитларнинг тури гуруҳи буйича;
  5. кредит портфелининг умумий рискини аниклаш;
  6. кредит портфелининг сифати бўйича заҳира фондлар ташкил қилиш;
  7. кредит портфелининг ҳолати бўйича банкнинг келгуси кредит сиёсатини ишлаб чиқиш.

Тижорат банкларининг кредит портфелининг сифати пастлиги тўғрисидаги маълумотлар банк томонидан берилган кредитларнинг салмоқли қисмини ундириб олишда муаммолар мавжудлигидан далолат беради. Банк   фаолиятига    ишончсиз  кредитлар салбий таъсир кўрсатади. Улар банк даромадининг камайишига, банкнинг молиявий аҳволининг ёмонлашувига олиб келади.

Баъзи банкларда кредитланадиган объектлар бўйича кредитларнинг узоқ муддатлилиги, кредитлар бўйича кафолатланган таъминотнинг йўқлиги, берилга кредитлар бўйича рискнинг юқори бўлишига асос бўлади. Ундан ташқари, инвестицияланган объектлардан кўплари янги қурилаётган объектлар бўлиб, уларнинг қурилишини олиб бораётган қурувчи ташкилотлар бўлиб, маблағлар сарфига жавоб берувчи ҳуқуқий жиҳатдан гарант ташкилотлар сифатида фаолият кўрсата олмайдилар.

Қайта техник жиҳатдан таъмирланаётган ёки реконструкция қилинаётган корхоналар давлат мулкидаги корхоналар бўлиб, уларнинг мулки олинган кредит бўйича гарант сифатида қабул қилинмайди. Ундан ташқари, баъзи объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг пул- кредит сиёсати ҳайъатининг қарори бўйича олинган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини объектлар ишга тушганидан кейин тўланиши мумкин.

Бу ўз навбатида молиявий жиҳатдан унча барқарор бўлмаган тижорат банкларининг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатишига, уларнинг даромадининг камайишига, ликвидлилик ва тўловга лаёқатлилик кўрсаткичларининг тушиб кетишига, банкларнинг ресурс базасига, мижозлар билан ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида олиб борилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Тижорат банклари кредит портфелининг сифатини тавсифловчи кўрсаткичлардан бири таснифланган кредитларнинг таркиби ва даражаси эканлигини ҳисобга олган ҳолда,  кредит портфели сифат таҳлилини қуйидаги жадвал ёрдамида кўриб чиқамиз.

        2.12 - жадвал.

«Агробанк» ОАТБ да қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитларнинг таснифланиши (жамига нисбатан фоизда)29

 

 

 

 

Кўрсаткичлар

 

 

2003

 

 

2004

 

 

2005

 

 

2006

 

 

2007

 

 

2008

2008 йилда 2003 йилга нисбатан ўзгариши, фоизли пункт

1

Яхши кредитлар

86,0

85,0

87,0

94,0

95,6

97,5

11,5

2

Стандарт кредитлар

14,0

15,0

13,0

6,0

4,4

2,5

-11,5


 

Жадвал маълумотларидан кўринадики, Агробанк томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитларнинг таснифланган таркибида мутлақ юқори салмоқни “яхши” тоифасидаги кредитлар эгаллайди. Бу эса, банк кредит портфелининг сифати мазкур кўрсаткич бўйича талаб даражасида эканлигидан далолат беради.

Тижорат банки кредитларининг ҳажмида субстандарт, шубҳали ва умидсиз кредитларнинг юқори салмоққа эга бўлиши унинг молиявий ҳолатига нисбатан кучли салбий таъсирни юзага келтирди. Чунки, мазкур тоифаларга мансуб кредитлар бўйича мос равишда  25 фоиз, 50 фоиз ва 100 фоиз миқдорида фойда ҳисобидан заҳира ажратмалари ташкил қилишга тўғри келади.

Тижорат банклари кредитлари ҳажмини ошириш, унинг юқори сифат кўрсаткичларига эришишини таъминлаш бевосита уларнинг кредитлардан кўриладиган зарарларни  қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг норматив даражасини таъминлашга боғлиқ.

Тижорат банклари кредит портфелининг сифатини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан яна бири муддати ўтган кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғи ҳисобланади. Халқаро банк амалиётида ушбу кўрсаткичнинг йўл қўйиш мумкин бўлган чегаравий даражаси 5 фоизни ташкил этади. Агар ушбу кўрсаткичнинг амалдаги даражаси  5 фоиздан ошса, тижорат банки кредит портфелининг сифати сезиларли даражада пасайганлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам Германия ва Франциянинг йирик тижорат банкларида муддати ўтган кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғи 5 фоизга етиши билан, уларнинг 2,5 -3 фоизи банкнинг балансидан чиқарилади.

Маълумки, тижорат банклари фаолиятида хавфли бўлган кредит қўйилмалар - бу муаммоли кредитлар шаклига кирган қўйилмалардир. Субстандарт ва ундан паст таснифланган кредитлар муаммоли кредитлар тоифасига киради.

 Кредитнинг ўз вақтида қайтарилмаслигини ва шу сабабали муаммоли ссуданинг юзага келишини қуйидаги белгилар орқали билиш мумкин:

    • Қарз олувчи томонидан белгиланган муддатда баланснинг такдим этилмаслиги;
    • Дебиторлик қарзнинг бирданига ўсиб кетиши;
    • Қисқа муддатли активлар улушининг камайиши;
    • Қиска муддатли кредиторлик қарзларнинг нопропорционал ўсиши;
    • Ликвидлик коэффициентининг пасайиши;
    • Активлар таркибида асосий капитал улушининг ошиши;
    • Савдо ҳажмининг пасайиши;
    • Муддати ўтган қарзларнинг ўсиши;
    • Операцион фаолиятдан кўрилган зарарларнинг пайдо  бўлиши.

Муаммоли кредитлар одатда қарз олувчининг кредитни тўлаши учун етарли пул маблағлари бўлмаган ҳолларда юзага келади. Баъзи ҳолларда улар мижознинг счётида маблағлари бўла туриб, кредитни тўлашни хоҳламаганда ҳам юзага келиши мумкин. Кредит бўлими ходимлари шу белгилар юзага келишини биринчи бўлиб сезмоқликлари ва банкни кредит бўйича йўқотишлардан сақловчи чегара бўлишлари лозим. Улар банк ва мижоз манфаатини сақлаб қолган ҳолда бу молиявий қийинчиликлардан чиқиш йўлларини ишлаб чиқишга ёрдам беришлари, бошқача айтганда, банклар тўлов куни кредитни ундиришни ўйлаб ўтирмасдан, мижоз фаолиятида муаммолар юзага келган вақтдан бошлаб мижозга ёрдам беришлари, уларга таъсир кўрсатишлари зарур.Бунинг учун банк доимо мижознинг фаолиятидан бохабар бўлиши, ўзи учун зарур   ахборотларни йиғиб, таҳлил қилиб бориши зарур.

Шу билан бирга, муаммоли кредитларни олдиндан аниқлаш тизимини яратиш жуда қийин ва бунда инсон омили салбий рол уйнайди. Тижорат банкларида муаммоли кредитлар бўйича ишларни кредит бўлими ходимлари олиб боради. Бу жараённинг ижобий томони шундаки, кредит бўлими ходими шу кредитни берганлиги учун мижозни, унинг молиявий аҳволини яхши билиши мумкин. Иккинчи томондан шу банк ходими етарли назорат олиб бормаганлиги сабабли шундай муаммоли кредит юзага келган бўлиши мумкин. Яна қолаверса, бу кредит ходими шу кредит соҳасида мижозга ён бериши мумкин. Шу сабабли бу борада профессор Ш. З. Абдуллаева тижорат банкларида муаммоли кредитлар билан ишловчи махсус бўлимлар ташкил қилишни таклиф этганлар. Ҳозирги кунда  тижорат банкларида шунга ўхшаш бўлимлар ташкил қилинган бўлса-да, уларнинг фаолияти таклиф қилинаётган ҳолатдан бошқа томонларини ҳам ўз ичига олади.

Кредит учун жавобгар ходим, банкни оғир ахволга олиб боргани сабабли танқидга қолмаслиги учун кредитни ёмонлашганлиги ҳақида  хабар қилмаслиги мумкин. Бундан ташқари, муаммоли кредитлар аниқлаб бўлингандан кейин ҳам, бу кредитлар улар ўйланганидан ортиқча муаммоли  бўлиб чиқади. Шу тарзда қимматли вақт кетади.  Лекин энг ачинарлиси шуки, банк раҳбарияти ўз кредит портфелининг ушбу муаммосини яшириши билан бирга ушбу кредит билан боғлик харажатларнинг ўрнини янги рискли кредитлар билан тўлдиришга ҳаракат қилишади. Бундай ҳолларнинг олдини олиш учун кредит бўлими фаолияти тез-тез ички аудит томонидан текширилиб туриши, муаммоли кредитлар, уларнинг сабаблари аниқланиб туриши лозим.

Маълумки, банк кредитларининг сифати банк тизими ва бутун иқтисодиётнинг ҳолатини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Халқаро экспертларнинг фикрича, ялпи кредит портфелида муаммоли кредитлар улушининг 10-15% дан ортиши банк секторида тизимли инқироздан дарак беради.30 Аксарият мамлакатлар кредит портфелининг қониқарсиз сифати муаммосини ечиш учун қатор чора-тадбирлар қўллашга мажбур эдилар.

Президентимиз И.А.Каримовнинг “Қарз олиш осон, бу ҳаммамизга маълум, лекин уни бир кун келиб тўлаш ҳам керак”31, “…қарз олишдан олдин узишни ўйлаш керак...”, деган фикрлари муҳимдир.32

Ғарбнинг қатор иқтисодчилари фикрича, кредит бўйича тўловларнинг график бўйича 90 кундан ортиқ кечикиши ёки кредит шартномаси шартларининг бузилиши, кредитнинг муаммоли эканлигидан далолат беради.33 Сўнгги берилган таъриф мамлакатимизда мавжуд активлар сифатини таснифлаш бўйича меъёрий ҳужжатларига қисман зид бўлмоқда. Кредит бўйича фоизлар ва қарз 30 кундан ортиқ муддат давомида кечиктирилган кредитлар субстандарт кредитлар сифатида таснифланиши лозим.34 Ш.З.Абдуллаева таъкидлашича, субстандарт кредитлар ҳам ўз вақтида қайтарилмаганлиги туфайли муаммо келтирувчи кредитлар сифатида таҳлил қилиниши мумкин.35

Информация о работе Иктисод магистри даражасини олиш учун