Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Апреля 2014 в 12:31, дипломная работа
Ўзбекистон тижорат банклари билан аҳоли ўртасидаги кредит муносабатларининг ривожини тавсифловчи кўрсаткичлар суръатини таҳлил қилиш муаммоли кредитларнинг юзага келаётганлигини намоён қилмоқда. Бундай аҳволнинг юзага келишига сабаб бўлгувчи омиллар қаторига қўйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ссудадан бошқа мақсадаларда фойдаланиш ёки аҳолининг банк олдидаги қарзини ўз вақтида қайтармаслик каби ҳолатларнинг тез-тез юз бериб туриши;
2. Банкнинг фоиз сиёсати, қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашдаги камчиликлар ва ҳоказо.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР.................................................
- Ўзбекистон Республикаси
- республикамиз тижорат
банкларининг кредит
- жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган кредит портфелининг сифат таҳлили, тижорат банкларда муаммоли кредитлар билан ишлаш амалиётини ташкил этишнинг энг самарали моделлари тадқиқ қилинди ва уларни республикамизда жорий қилиш имкониятлари ўрганилди.
Магистрлик диссертациясининг амалий аҳамияти. Магистрлик диссертациясида олинган хулосаларнинг амалиётда қўлланилиши тижорат банкларида кредит портфели сифатининг яхшиланиши ҳамда банк амалиётида муаммоли кредитлар билан ишлаш жараёнини такомиллаштириш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Магистрлик дисертациясининг тузилиши ва ҳажми.Магистрлик диссертацияси таркиби кириш, уч боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Тадқиқот ҳажми 126-бетдан иборат бўлиб, 14- та жадвал, 7- та диаграмма, 3 та чизма ва 2 та иловаларни ўз ичига олган.
МАВЗУ: КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтар экан, ушбу тизимнинг самарали ишлаши ва зарур инфратузилманинг шаклланишини кредит муносабатларининг ривожланишисиз тасаввур этиб бўлмайди. Зеро, Президентимиз И.А. Каримов таъкидалаганларидек, “Ривожланган ва кенгайиш босқичида ҳар бир корхона учун молиялаштириш маблағлари сув ва ҳаводек зарур. Реал секторни молиялаштириш манбалари ўртасида банкларнинг, хусусан, банк кредитларининг аҳамияти беқиёсдир”5.
Кредит ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишини рағбатлантиради, қайта ишлаб чиқаришни илмий- техникавий асосда кенгайтириш учун капитал маблағлар манбаларини шакллантиришни тезлаштиради.
Кредит кўмагисиз мамлакат
Сўнгги вақтларда “тижорат банклари кредит портфели” тушунчаси кўпчилик учун банк тизими фаолияти билан боғлиқ муносабатларни англатадиган асосий тушунчалардан бирига айланиб қолди. Унинг тез орада оммалашиб кетишига сабаб шундаки, “кредит портфели” тижорат банкларининг кредит билан боғлиқ бутун фаолиятида ҳал қилувчи ўрин тутади. “Кредит портфели” тижорат банкларининг кредит бериш имкониятларини кўрсатадиган омиллардандир.
Кредит портфелининг тўғри ташкил этилиши тижорат банкларининг самарали фаолият юритиши учун асос ҳисобланади. Хусусан, кредит бериш ва уни белгиланган муддатда қайтариб олиш, у билан боғлиқ хатарлар, ссудалар, муддати ўтган ёки узайтирилган кредитлар бўйича ҳисоб-китоб операциялари, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, заҳира миқдори, банклараро кредит ва марказлаштирилган кредитлар буйича операциялар шулар сирасига киради.
Демак, кредит портфели - бу турли хил рискларга асосланган муайян мезонларга қараб туркумланган кредитлар миқёсидаги банк талабларининг йиғиндисидир.
Маълумки, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда тижорат банкларининг кредит сиёсатига, уларнинг кредит портфели ва унинг сифатига, ундан фойдаланиш даражасига катта эътибор берилади. Чунки, кредит портфелининг тўғри ташкил қилиниши банкларнинг самарали фаолият юритаётганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ этиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш, тижорат банкларининг мустақиллигини ошириш, банклар ҳамда уларнинг мижозлари ўртасидаги ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини шакллантириш, банк активлари, шу жумладан, кредит портфелини шакллантириш билан боғлиқ хатарларни бошқариш каби вазифаларни тижорат банки раҳбарияти зиммасига юклаш ва унинг ваколатига киритиш таъкидлаб ўтилган. Бундан кўриниб турибдики, банклар кредит портфелининг самарали бошқарилиши, авваламбор банк раҳбариятига боғлиқдир.
Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат бўлиши, банк фаолиятида юзага келувчи хатарларни бошқаришда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Булар:
Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришда юқоридагиларга амал қилиш, банкнинг кредит фаолияти самарадорлигини оширади, ўз навбатида, банкнинг кўрадиган фойдаси ҳам ошади.
Банк актив операциялари ичида кредит асосий ўринни эгаллаб, банк даромадининг катта қисми ҳам айнан шу кредит операциялари орқали келади. Шу сабабли банк кредит портфелининг қандай шаклланиши банк фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Банк яхши кредит портфелини шакллантириш ниятида экан, кредитлаш жараёнини туғри ташкил қилиши зарур бўлади.
Маълумки, банк кредит портфелининг мониторингини ўтказиш орқали кредит портфелини ҳолатига баҳо бериш мумкин.
Банк кредит портфели мониторинги - бу кредит ресурсларини рационал жойлаштириш ва ундан самарали фойдаланиш ҳамда берилган кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни таъминлашга йўналтирилган билимлар, услублар ва чора-тадбирлар мажмуасидан иборат.
Ҳозирги пайтда иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилаётган банк кредитлар ҳажми ошиши, банк кредитларидан фойдаланаётган турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидаги мижозлар миқдори кўпайиши ва банклар томонидан берилаётган кредитларни оқилона жойлаштириш ва улар самарадорлигини ошириш, берилган кредитлар ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни таъминлаш банклар кредит портфели устидан доимий мониторинг олиб боришни талаб этмоқда.
Банк кредит портфели мониторинги жараёни тўрт босқичдан иборат:
- кредитларни расмийлаштиришнинг қонунийлиги ва тўғрилигини назорат этиш;
- берилаётган кредитларнинг мақсадга мувофиқ ишлатилишини таъминлаш ва назорат этиш;
- қарздорнинг ва кафолат берувчининг молиявий ҳолатини, гаровга олинган мулкнинг бутлигини доимий кузатиб бориш ҳамда кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизларнинг белгиланган график асосида ундирилишини назорат қилиш;
- кредит ва у бўйича
Кредитларни
расмийлаштиришнинг дастлабки
Кредитни расмийлаштириш жараёнида мижознинг молиявий аҳволини ўрганиш билан бирга, кредитнинг таъминот объектини чуқур таҳлил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар кредит таъминоти сифатида учинчи шахсларнинг кафолати тақдим этилган бўлса, бу шахсларнинг молиявий ҳолати чуқур таҳлил этилиши лозим ва қарздор томонидан баъзи бир сабабларга кўра кредитни ўз вақтида қайтаришда қийинчиликлар туғилган пайтда ушбу кредитни кафолат берувчи шахсдан ундириб олишга шубҳа бўлмаган тақдирдагина, кафолатни кредит таъминоти сифатида қабул қилиш мумкин.
Агар кредит таъминоти сифатида кўчмас ёки кўчадиган мулкларни гаровга қўйиш таклиф этилса, кредит вақтида қайтарилмаган тақдирда, ушбу мулкларни тезликда сотиб, унлан тушган тушумдан кредит ва ҳисобланган фоизларни тўлиқ ундириб олишга шубҳа бўлмаган тақдирдагина, қабул килиш мақсадга мувофиқдир. Кредитни расмийлаштиришда ундан фойдаланиш муддатини тўғри белгилаш ҳам жуда муҳимдир. Чакана савдо корхоналарига товарларнинг олди-сотди операциялари учун берилаётган қисқа муддатли кредитларнинг муддати 1-2 ойдан ортиқ бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Чунки, бундай корхоналарда товар айланиши тез содир бўлади ва кредитни сўндириш, кредитга олинган товарларнинг сотишдаш тушаётган кунлик тушум миқдорида ҳар куни амалга оширилмоғи лозим. Кредит ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўлиқ ундириб олингандан сўнг яна кредитга талаб бўлса, янгидан кредитни расмийлаштириш мумкин. Кредит расмийлаштирилгандан сўнг, унинг мақсадли ишлатилишини назорат этиш керак.
Қарз олувчиларнинг молиявий кўрсаткичлари, таъминланганлик қиймати барча кредит ҳужжатларининг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, кредитлар қуйидаги таваккалчилик гуруҳларига киритилади:
Банк доимий равишда хизмат кўрсатаётган мижозларининг фаолиятига доир ахборотларга эга бўлиб, уларнинг кредитга лаёқатлилиги, тўлов интизомига амал қилишлари ҳолатини таҳлил этиб бориб “маълумотлар банки” базасини вужудга келтириб боради.
Банкнинг кредитлаш жараёнидаги назорат ва таҳлилий ишлари қуйидагиларга қаратилади:
- кредит шартномасидаги
- кредит олувчининг кредитдан самарали фойдаланишини таъминлаш;
- кредитни ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши;
- кредитдан фойдаланишнинг
Банк кредит портфелини таҳлил этишнинг
асосий босқичлари қуйидаги жадвалда кўрсатиб
ўтилган.
Банк кредит портфелини таҳлил этишнинг асосий босқичлари6
№ |
Таҳлил этиш бўлимлари |
Маълумотлар |
1 |
Кредитлар ҳолати таҳлили |
Жорий, муддати ўтган кредитлар, ундирилмаган кредитлар, суд жараёнидаги ссудалар, рўйхатдан чиқарилган кредитлар |
2 |
Кредитларнинг муддатлари бўйича таҳлили |
Қисқа муддатли кредитлар Узоқ муддатли кредитлар Овердрафт кредити Контокоррент кредити |
3 |
Иқтисодий соҳалар бўйича таҳлил |
Саноат, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, савдо, давлат транши, микрокредитлар, истеъмол кредити |
4 |
Фоиз ставкалари таҳлили |
Имтиёзли фоиз ставкаси Кайта молиялаштириш ставкаси Тижоратли фоиз ставкаси |
5 |
Таъминот тури бўйича таҳлил |
Ишончли кредитлар, мол-мулк гарови остида бериладиган кредитлар, учинчи шахс кафиллиги остида берилган кредитлар ва кафолатланган кредитлар |
6 |
Кредитлар сифати таҳлили |
Биринчи синф(яхши), стандарт, субстандарт, шубхали ва умидсиз |
7 |
Кредит тарихи таҳлили |
Банк ўз маблағлари ҳисобига бериладиган кредитлар, қайта молиялаштириш маблағлари, филиаллараро ва транш маблағлари хисобидан берилган кредитлар |
8 |
Кредитларнинг мақсадларига қараб таҳлил этиш |
Тижорат кредити Айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган кредитлар |
9 |
Таҳлил жараёнидаги кредитлар ўзгариши динамикаси |
Кредит ҳажмининг ўсиши(камайиши), муаммоли кредитлар ҳиссаси ва улар билан ишлаш самарадорлиги, заҳиралар суммаси, кредит активларининг рентабеллиги |
Юқоридаги жадвал маълумотларига асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, кредит портфели мониторинги мобайнида банк томонидан кредитларнинг ҳолати, муддати, иқтисодий соҳалар буйича тақсимланиши, таъминот турлари, кредитларнинг сифати ва бошқа кўрсаткичлар бўйича таҳлил ишларининг доимий тарзда олиб борилиши, ўз навбатида кредит портфели сифатига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.