Иктисод магистри даражасини олиш учун

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Апреля 2014 в 12:31, дипломная работа

Краткое описание

Ўзбекистон тижорат банклари билан аҳоли ўртасидаги кредит муносабатларининг ривожини тавсифловчи кўрсаткичлар суръатини таҳлил қилиш муаммоли кредитларнинг юзага келаётганлигини намоён қилмоқда. Бундай аҳволнинг юзага келишига сабаб бўлгувчи омиллар қаторига қўйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ссудадан бошқа мақсадаларда фойдаланиш ёки аҳолининг банк олдидаги қарзини ўз вақтида қайтармаслик каби ҳолатларнинг тез-тез юз бериб туриши;
2. Банкнинг фоиз сиёсати, қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашдаги камчиликлар ва ҳоказо.

Содержание

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9

I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.

1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33

1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.

2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74

Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111

ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124

ИЛОВАЛАР.................................................

Вложенные файлы: 1 файл

Uzoqova_magistr_uz.doc

— 3.49 Мб (Скачать файл)

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредит қуйилмалари динамикаси17

Кўрсаткичлар

2006

2007

2008

2009

2009 йилда 2006 йилга нисбатан ўзгариши,%

ЯИМ млрд.сўм18

20759,3

28190,0

37746,7

48097,0

231,7

Кредит қуйилмалари умумий суммаси, млрд.сўм

 

4095,4

 

4757,4

 

6371,9

 

8556,8

 

208,9

ЯИМ га нисбатан %

19,7

16,9

16,9

17,8

1,9 ф.п


  Жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамиз тижорат банклари кредит қуйилмалари умумий  суммаси йиллар мобайнида ўсиш тенденциясига эга. Аммо, уларнинг ЯИМдаги улуши 2006-2007 йиллар мобайнида тескари хусусиятга эга бўлсада, 2008 йилдан бошлаб кредит қуйилмаларининг ЯИМ даги улушининг ўсиб бориш тенденциясига эга бўлаётганлигини кўриш мумкин. Бундай ҳолатнинг юзага келиши учун таъсир этган омилларни топиш ва таҳлил қилиш биз ёшлардан албатта ижодий изланишни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан мамлакат иқтисодиётига ажратилган кредит қуйилмаларининг ўсиши қисқа муддатли ёки узоқ муддатли  кредитлар ўсиши эвазига ўзгаришини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли тижорат банклари томонидан берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш  муҳим аҳамиятга эгадир.

 

                                                                                               2.3 - Жадвал

Тижорат банклари томонидан мамлакат иқтисодиётига ажратилган кредитлар динамикаси

Кўрсаткичлар

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2009 йил

Сумма млрд.сўм

%

Сумма млрд.сўм

%

Сумма млрд.сўм

%

Сумма млрд.сўм

%

Жами кредитлар

4095,4

100

4757,4

100

6371,9

100

8556,8

100

Қисқа муддатли кредитлар

769,9

18,8

880,1

18,5

1178,8

18,5

1557,3

18,2

Узоқ муддатли кредитлар

3325,5

81,2

3877,3

81,5

5193,1

81,5

6999,5

81,8


Жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамиз банклари томонидан берилган кредитларнинг умумий ҳажмида қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг ўзаро нисбати барқарорлигича қолган. Буни қуйидаги диаграмма орқали яққол кўриш мумкин.

2.2. – диаграмма. Тижорат банклари томонидан мамлакат иқтисодиётига ажратилган кредитлар динамикаси19


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур маълумотлардан кўринадики, 2006 йилгача республикамиз банклари томонидан берилган кредитларнинг умумий ҳажмида қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг ўзаро нисбати барқарор бўлиб келганлигини инобатга олган ҳолда, 2006 йилдан бошлаб  узоқ муддатли кредитларнинг ўсиш тенденциясига эга эканлигини кузатиш мумкин.

Банк активлари ва кредит қуйилмалари динамикасини  тижорат банклари амалиётида кўриб чиқамиз.

2.4. - жадвал

Тижорат банкларлари кредит қуйилмалари ва банк активларининг ҳолати20

(млрд.сўм)

 

 

Тижорат банки

Банк активлари

Кредит қуйилмалари

2008й

2009й

2008й

2009й

Сумма млрд.сўм

Сумма млрд.сўм

Сумма млрд.сўм

%

Сумма млрд.сўм

%

1

ТИФ “Миллий банк”

3587,8

4700

1625,3

45,3

2200

46,8

2

Ўзсаноатқурилишбанк

1403,8

1746,5

715,9

51

872,8

49,9

3

ОАТБ “Агробанк”

960

1378

941,6

70,3

1308,9

75,4

4

ОАТБ “Микрокредитбанк”

263,6

355,5

171,34

65

246,9

69,5


Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2008-2009 йиллар мобайнида  тижорат банкларининг кредит қуйилмалари ва активларининг ўсиши кузатилмоқда, бу ижобий ҳолат ҳисобланади ва тижорат банкларининг кредит бозоридаги  мавқеининг мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Бизга маълумки, тижорат банклари кредит портфелини бошқаришда унинг тармоқ хусусиятига кўра диверсификация қилинганлигига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки, бу хусусият кредит портфелини диверсификация қилишнинг асосий мезони ҳисобланади.

Маълумки, тижорат банклари кредит портфелининг сифатини оширишнинг зарурий шартларидан бири  бўлмиш диверсификациялаш тамойилига қатъий риоя қилиш эканлиги жаҳон молиявий инқирози шароитида яққол намоён бўлди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган қатор тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш тамойилининг бузилишига йўл қўйдилар.Натижада уларнинг кредит портфели ҳажмида ипотека кредитларининг салмоғи 50 фоиздан ошиб кетди. Ҳолбуки, тижорат банклари кредитларининг 25 фоиздан ортиқ қисмини битта соҳа ёки тармоқда тўпланиши банк кредит портфелининг диверсификациялаш тамойилининг бузилганлигидан далолат беради ва кредит хатарининг кучайишига олиб келади.

Шу ўринда республикамизнинг йирик тижорат банкларидан бири бўлган “Агробанк” ОАТБ кредит портфелининг тармоқ хусусиятига кўра диверсификацияланиш даражасини кўриб чиқамиз.                                                                   2.5. - жадвал.

“Агробанк” ОАТБ кредит қуйилмаларининг тармоқлар бўйича тақсимланиши (фоизларда)21

 

 

 

 

Иқтисодиёт

тармоқлари

 

 

2003

 

 

2004

 

 

2005

 

 

2006

 

 

2007

 

 

2008

2008 йилда 2003 йилга нисбатан ўзгариши, фоизли пункт

1

Саноат

40,3

38,9

29,1

28,3

23,0

23,4

-16,9

2

Қишлоқ хўжалиги

23,5

25,0

31,7

29,7

38,0

39,1

15,6

3

Транспорт ва алоқа

0,4

0,3

0,5

0,2

0,3

0,2

-0,2

4

Моддий техника таъминоти

11,8

16,4

18,7

26,6

20,3

17,7

5,9

5

Қурилиш

0,9

1,5

1,2

2,2

3,3

4,5

3,6

6

Бошқа тармоқлар

23,1

17,9

18,8

13,0

15,1

15,1

-8,0

ЖАМИ:

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

х


2.5.-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, “Агробанк” ОАТБ кредит портфелининг таркибида қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқларига ва моддий-техника таъминоти соҳасига берилган кредитлар нисбатан юқори салмоқни эгаллайди. Бунинг асосий сабабларидан бири “Агробанк”нинг республикамиз қишлоқ хўжалигини кредитлашда етакчи мавқега эга эканлигидир. “Агробанк” кредит қўйилмаларининг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалигига берилган кредитлар 2005-2008 йиллар мобайнида юқори салмоққа эга бўлди. Бунинг устига, 2008 йилда Агробанк томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитларнинг банк кредит қўйилмалари ҳажмидаги салмоғи 2003 йилга нисбатан 15,6 фоизли пунктга ошган. Бу эса, юқори даражадаги ўсиш суръати бўлиб, асосан саноат корхоналарига ва бошқа тармоқларга берилган кредитлар салмоғининг пасайиши (25,1 ф.п) ҳисобига юз берган. Ўз навбатида, ушбу ҳолат қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлашни ривожлантириш нуқтаи назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади.

Энди ОАТБ “Агробанк” нинг 2009 йил фаолияти натижаларига асосланган ҳолда, кредит портфелининг 2009 йилдаги тармоқлар бўйича диверсификациясини кўриб чиқамиз.

2.6. - жадвал

2010 йил 1 январ  ҳолатига ОАТБ “Агробанк” томонидан ажратган кредитлари тўғрисида тармоқлар бўйича маълумот

Тармоклар

Миқдори, млрд.сўм

Улуши, %

Саноат

205,9

16%

Кишлок хужалиги(дехкон ва фермер хужаликлари билан бирга)

672,4

49,8%

Моддий техника

137,9

11%

Савдо ва умумий овқатланиш

122,5

9%

Курилиш ва маиший хизмат курсатиш

27,5

2%

Транспорт

2,6

1,2%

Бошқа тармоқлар

140,1

11%

Жами:

1308,9

100%




Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2009 йилда банк томонидан иқтисодиётнинг турли соҳаларига 1308,9 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Бу борадаги кўрсаткич 2008 йилга нисбатан 367,3 млрд. сўм ёки 40 фоизга кўпдир. Хусусан, қишлоқ хўжалик корхоналарига 672,4 млрд. сўм, шундан пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатларига 623,7 млрд.  сўм, саноат корхоналарига 205,9 млрд. сўм, моддий-техник таъминотга 137,9 млрд. сўм, савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарига 122,5 млрд. сўм, қурилиш соҳасига 27,5 млрд. сўм, транспорт корхоналарига 2,6 млрд. сўм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқ корхоналарига 140,1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.

Маълумки, Ватанимизнинг куч-қудратини ошириш, халқимизнинг ҳаётини фаровон этишда  “Микроркредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банкининг  бугунги кунда  ўз ўрни ва хизмати бор. Ушбу банк Президентимизнинг 2006 йил 5 майдаги Фармони билан  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  кўламларини кенгайтириш учун ташкил этилган эди.  Ўтган давр мобайнида  тадбиркорликни имтиёзли микросармоялар  билан таъминлайдиган банк ўз хизматлари  билан республикамизнинг  барча ҳудудларини қамраб олди, муҳими ишчи кучи ва табиий ресурсларга бой узоқ қишлоқлардаги хонадонларгача кириб борди.

Энди ОАТБ “Микрокредитбанк” мисолида кредит портфелининг тармоқ диверсификациясини кўриб чиқамиз.

    2.7. - жадвал

ОАТБ “Микрокредитбанк” кредит портфелининг тармоқ хусусияти22

                          (фоизда)

Тармоқлар

2006й

2007й

2008й

2009й

1

Саноат

12,7

14,6

16,3

23,0

2

Қишлоқ хўжалиги

52,3

50,0

47,7

38,0

3

Қурилиш

7,1

8,1

9,4

11,0

4

Савдо

5,3

9,3

14,1

17,0

5

Маиший хизмат

8,1

8,0

7,4

6,0

6

Бошқа соҳа

14,5

10,0

5,1

5,0

 

Жами

100,0

100,0

100,0

100,0

Информация о работе Иктисод магистри даражасини олиш учун