Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Февраля 2013 в 13:04, дипломная работа

Краткое описание

Тадқиқот вазифалари:
– тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш ва уларнинг ҳозирги замон банк амалиётида таҳлил қилиш усулларига баҳо бериш;
– тараққий этган мамлакатлар тижорат банкларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тажрибасини ўрганиш ва ундан Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида фойдаланиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
– республикамиз тижорат банклари фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва мавжуд тенденцияларни аниқлаш;

Содержание

Кириш...................................................................................................................4
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти..............................................................................................7
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти................................................................................................7
1.2. Банк даромадларини шакллантиришни ўзига хос бўлган хусусиятлари..20
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари........................................................................................................25
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили.................................................................................................................39
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили..........39
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили..........................................48
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили...................................................................................................................51
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари.......................................................................................................54
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари..........................54
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили................64
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар.....................................................................64
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши.......................................................................................................68
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати.....................................................................................................................70
Хулоса.....................................................................................................................71
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................................................73
РЕЖА:
Кириш.
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти
1.2. Банк даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Вложенные файлы: 1 файл

Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари.doc

— 403.00 Кб (Скачать файл)

Биз қуйида банк фаолиятининг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини, жумладан исталган банкнинг энг муҳим кўрсаткичлари бўлган – даромадлилик ва рискларни кўриб чиқамиз. Нима бўлганда ҳам, банк тадбиркорлик субъекти бўлиб, биринчи навбатдаги мақсади риск даражасини минимал миқдорда ушлаган ҳолда, унга киритилган акциядорлар  капиталини  кўпайтиришдан иборатдир. Бундай мақсадга эришиш учун банклар келгуси ривожланишнинг янги йўлларини топиш, даромадлиликни ошириш ҳамда самарали режалаштириш ва назорат турларини амалиётга жорий этишлари зарур бўлади.

Банкнинг узоқ муддатли мақсадларини аниқлаш. Банкларнинг исталган ҳисоботини таҳлил қилишдаги биринчи қадам банкнинг қандай мақсадларни кўзлашини аниқлашдан иборатдир. Банк фаолиятини аниқ мақсадга эришишга қаратилган бўлиши шарт. Исталган банк фаолиятини баҳолаш акционерлар ва банк раҳбарияти томонидан қўйилган мақсадларга эришиш имконияти мавжудлигини аниқлашдан бошланиши зарур.

2010 йилнинг 1 январи ҳолатига  Ўзбекистонда 31 тижорат банки (шундан, 3 таси давлат-тижорат банки, 13 таси  акциядорлик-тижорат банки, 10 таси хусусий банк ва 5 таси хорижий капитал иштирокидаги банклар), 103 кредит уюшмаси, 32 микрокредит ташкилоти ва 48 ломбард фаолият кўрсатиб келган. Уларнинг баъзилари тез ўсиш ва ривожланиш мақсадини кўзласа, бошқалари рискни минималлаштириш ва (ўз акционерларига нисбатан кам миқдорда дивиденд тўлашларига қарамасдан) ишончли банк имиджини сақлаган  ҳолда «хотиржам ҳаёт» ни афзал кўришади.       

Муассаса қийматини ошириш исталган банкнинг энг муҳим вазифаси. Банкнинг ҳар кунлик фаолиятини белгилаб берувчи жорий мақсадлардан ташқари, банклар эътибор қаратиши лозим бўлган асосий йўналиш – акционерлик капиталининг қиймати масаласи мавжуддир. Ҳақиқатда, амалиётга мос келувчи молиявий менежментнинг бош принципи (исталган ўзга мақсадларга нисбатан биринчи навбатда) банк акционерлик капитали қийматини максимал даражага чиқаришдан иборат. Барча банклар корпорация бўлиб, унинг акционерлари акционерлик капитали қиймати ва у бўйича дивидендлар миқдорининг кўпайишидан манфаатдордир. Гарчи акцияларнинг қиймати акционерлар талаби даражасда бўлмаса, инвесторлар акциялардан воз кечишлари мумкин, бу эса келгуси ривожланишни таъминлаш учун банклар томонидан янги капитални жалб қилиниши жараёнида кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун, банк раҳбарияти ўз операциялари бўйича рискнинг минимал даражасига эришган ҳолда, акционерлик капитали қийматини оширишга ҳаракат қилиши керак.

Исталган муассаса акциясининг  қиймати қуйидагича аниқланади:

Банк акциясининг қиймати = Келгусида  олиниши мўлжалланаётган дивидендлар миқдори / Дисконт омили (банк томонидан зиммага олинаётган риск даражаси ва даромаднинг кутилаётган минимал даражаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади)

Банк акциясининг қиймати қуйидаги вазиятларнинг ҳар бирида ўсиш тенденциясига  эга бўлади:

1. Келажакда кутилаётган дивидендлар миқдори кўпайиб бориши тахмин қилинади (банк хизматлари бозорининг маълум сигментларида фаолиятнинг фаоллашуви ва кенгайиши ёки банк муассаси томонидан фойдали сотиб олиш операцияларининг амалга оширилиши натижасида).

2. Капитал ҳажмининг кўпайиши ёки кредитлар бўйича зарарларнинг камайиши оқибатида банк зиммасидаги риск даражасининг пасайиши.

3. Риск даражасининг камайиши  билан бир қаторда банк акциялари  эгалари олиши кутилаётган дивидендлар  даражаси ошган.

Банк акцияларнинг қийматини ошириш учун банк раҳбарияти келгуси даромадларни ошириш ҳамда рискларни камайтириш масаласи устида жиддий ишлашлари лозим.  

 Фойдалилик кўрсаткичлари. Корхона  фаолиятининг бозор баҳосини  белгиловчи энг яхши кўрсаткич  – акциялар баҳоси ҳаракати  бўлиб ҳисобланади. Аммо банк ишида бу кўрсаткич, аксарият ҳолатларда, етарли даражада аниқ эмас. Бу банк акцияларининг ҳалқаро ва миллий даражадаги олди – сотти операцияларининг миқдори нисбатан камлиги билан изоҳланади. Бундай ҳолат бозор кўрсаткичларидан ўзга индикаторларга, жумладан фойдалилик кўрсаткичларига мурожаат қилишни тақозо қилади.

Банк фойдалилигининг асосий кўрсаткичлари. Банк фаолияти фойдалилигининг энг  кўп ишлатиладиган нисбий кўрсаткичлар қўйидагилардир:

 

                                                     Солиқлар тўлангандан сўнгги соф фойда    

Хусусий (акциядорлик)  =    _____________________________________                                                     капитали фойдалилиги                   Акциядорлик капитали (ROE)

(ROE)

                                                          

                                             Солиқлар тўлангандан сўнгги  соф   фойда

Актив бирлигига    =        ____________________________________                 

фойда                                                 Жами активлар

(ROA)

      

 

                                                     Кредитлар ва қимматли қоғозларга    

                                                    инестициялардан         олинган фоизли

                                                   даромад – депозитлар ва бошқа

                                                    эмитентлашган қарз тўловлари бўйича

         Соф фоиз  маржаси            =       фоиз тўловлари

                                                 __________________________________________                                    

                                                 Активлар

 

 

 

                                              Нофоиз даромадлар – нофоиз  харажатлар

Соф нофоиз маржаси =   _______________________________________

                                                                   Активлар

 

 

                                               Операцион даромадлар – операцион 

                                                                   харажатлар

Банк соф операцион     =_______________________________________

фойдаси маржаси                                             Активлар

 

Бир акцияга тўғри 

келувчи                                     Солиқ тўлангандан сўнгги соф  фойда

соф фойда                   =     _____________________________________      

                                                         Муомиладаги оддий акциялар  

 

   Фойдалилик кўрсаткичларининг  таснифи. Кўрсаткичларнинг ҳар  бири банк фойдалилигининг у  ёки бу жиҳатини тавсифлайди. Масалан, ROA – биринчи навбатда банк раҳбарияти фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичидир. У банк муассасаси активларидан соф фойдани олиш вазифаси қанчалик даражада банк раҳбарлари томонидан уддаланаётганлини билдиради. Шу билан бир қаторда, ROE – банк акционерлари учун даромадлилик ўлчовидир. У акционерлар томонидан инвестиция қилинган маблағлар бўйича олиниши мумкин бўлган соф фойданинг (яъни, маълум даромад олиш учун ўз маблағларини жойлаштириш юзасидан рискнинг)  тахминий миқдорини кўрсатади.

Операцион даромаднинг соф маржаси, соф фоиз маржаси ва нофоиз маржа  самарадорлик ва даромадлилик кўрсаткичлари  бўлиб, банк раҳбарияти ва ходимларининг  даромадларнинг (биринчи навбатда банк кредитлари ва инвестициялари бўйича фоизлар, кўрсатилган хизматлар учун комиссион  ҳақ) харажатларга (асосан депозитлар ва пул бозоридан қарзлар бўйича фоиз тўловлари) нисбатан тезроқ ўсишини таъминлаш юзасидан муваффақиятли (ёки муваффақиятсиз) фаолиятини баҳолашга хизмат қилади. Соф фоизли маржа фоизлар бўйича олинган даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ (спред) ни аниқлайди ва банк ходимлари томонидан банкнинг даромадли активларини оптимал ишлата олиши ва жалб қилинаётган маблағларнинг арзон манбаларини топа олиш ишлари қай даражада эканлигини кўрсатади.

 Нофоиз маржа нофоиз кўринишидаги  даромадлар (банклар томонидан депозитларга  хизмат кўрсатишдан ва бошқа  хизматлардан олинган комиссион  хақ) ва нофоиз харажатлар (жумладан  иш хақи, банк ускуналарига хизмат  кўрсатиш ва таъмирлаш, кредитлар  бўйича зарарларни қоплаш) ўртасидаги фарқни аниқлайди. Кўпгина банкларда, кейинги пайтларда турли хилдаги хизматларни кўрсатишдан олинадиган комиссион мукофотнинг (масалан, халқаро пул ўтказмаларидан) ошиб бориши ҳисобига нофоизли маржа ижобийдир, чунки фоизсиз харажатлар ҳажми тегишли даромадлар ҳажмига нисбатан камроқ.

Махсус   операцияларни ўтказишга  қадар соф фойда кўрсаткичи, одатий даромад манбалари, яъни кредит ва инвестициялардан олинган даромадлар ҳамда бошқа  хизматалар учун комиссион ҳақнинг  банкнинг жами активларига нисбатини англатади. Ноанъанавий ёки фавқулодда моддалар (банк мулки ва ускуналарини сотиш, қимматли қоғозлар бўйича даромадлар ёки зарарлар) одатда аналитиклар томонидан банк даромадлилиги кўрсаткичларидан чегирилади. Ниҳоят, бир акцияга тўғри келувчи соф фойда кўрсаткичи банкнинг асосий эгалари бўлган акционерлар фойдасига тўловларни амалга оширилиши ҳолатини кўрсатади.

 Банк даромадлилигининг яна  бир анъанавий кўрсаткичи фойда  фарқи (спред) кўрсаткичидир ва  у қуйидагича аниқланади:

 

 

 

 

                                   Фоизли даромадлар                        Фоизли

                                                                                              харажатлар

 Фойда спреди  =

                                  Даромадли активлар           Фоиз тўланадиган банк

                                                                                                    пассивлари

 

 Спред ёрдамида банк омонатчилар  ва қарздорлар ўртасидаги воситачилик  ролини қанчалик даражада муваффақиятли бараётганлиги ҳамда банк хизмати бозоридаги рақобат даражаси аниқланади. Хизматлар бозоридаги рақобатнинг кучайиши одатда активлар бўйича ўртача даромадлар ҳамда пассивлар бўйича ўртача харажатлар ўртасидаги фарқни  камайтиради. Бу эса банк раҳбариятини фойда спредини қоплаш учун фойда олишнинг янги йўлларини (масалан янги турдаги хизматларни таклиф қилиш шаклида) ахтаришга мажбур қилади.

 Шунингдек, банкнинг даромадлилик  кўрсаткичларидан яна бири жами  операцион фойданинг жами активларга  нисбати сифатида аниқланган операцион фойда маржаси ҳисобланади. Даромадлиликнинг ушбу кўрсаткичи икки қисмга бўлиниши мумкин – активлар бўйича ўртача фоизли даромад ва активлар бўйича ўртача фоизсиз даромадлар. Охирги элемент турли хизматлар (масалан, халқаро пул ўтказмалари) кўрсатишдан олинган комиссион мукофот эвазига ташкил топади. Шундай қилиб:

 

Операцион                      Фоизли                  Фоизсиз 

даромад                         даромад                 даромад

                      =                                     +

 Активлар                      Активлар              Активлар

 

Кредитлар ва бошқа даромадли активлар бозоридаги рақобатнинг кескинлашуви ва кўпгина кредитларнинг «умидсиз»  сифатида баҳоланиши оқибатида, жуда кўп  банклар комиссион мукофот шаклидаги  фоизсиз даромадларни оширишга катта эътибор билан қараша бошлашди. Бундай мукофотлар жами фойда миқдорининг ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида  акционерларга тўловларни кўпайтиради.   Бундан ташқари банк раҳбарлари даромад келтирмайдиган активларга (масалан, кассадаги нақд пул, асосий воситалар ва номоддий активлар) йўналтирилган ресурслар ҳажмини камайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Даромад келтирмайдиган активларнинг нисбий муҳимлик даражасини (кредитлар ва қимматли қоғозларга инвестициялар кўринишидаги тўғридан – тўғри даромад келтирувчи активларга таққосланган ҳолда) аниқлашга ёрдам берувчи кўрсаткичлардан бири – даромад базаси кўрсаткичи ҳисобланади ва қуйидагича ҳисобланади:

 

Активларнинг даромад базаси = Даромад  келтирувчи активлар / Жами активлар = (Кредитлар + Лизинг + Қимматли қоғозларга инвестициялар) / Жами активлар = (Жами активлар – Даромад келтирмайдиган активлар) / Жами активлар

 

Даромад базаси камайиб бораётган  банк раҳбарияти ва ходимлари мавжуд даромад базасини сақлаб қолиш учун фаол иш олиб боришлари зарур бўлади.

Даромадлиликнинг қўшимча формулалари. Банк қанчалик даражада самарали фаолият  кўрсатишини таҳлил қилишда даромадлиликнинг баъзи кўрсаткичларини қисмларга  бўлиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, ҳозирги пайтда кенг ишлатилаётган ROE ва ROA кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигини кўриш қийин эмас. Иккаласида ҳам солиқлар тўлангандан сўнгги фойда кўрсаткичи ишлатилади. Шунинг учун иккала кўрсаткични тўғридан – тўғри боғлаш мумкин:

                                 Активлар

ROE  =  ROA х      ----------------------------- 

                               Акциядорлик капитали

 

Ёки

 

солиқлар тўлангандан             солиқлар тўлангандан

кейинги фойда                          кейинги фойда                         активлар

-----------------------------    =    ---------------------------     х       --------------------

Информация о работе Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари