Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Февраля 2013 в 13:04, дипломная работа
Тадқиқот вазифалари:
– тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш ва уларнинг ҳозирги замон банк амалиётида таҳлил қилиш усулларига баҳо бериш;
– тараққий этган мамлакатлар тижорат банкларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тажрибасини ўрганиш ва ундан Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида фойдаланиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
– республикамиз тижорат банклари фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва мавжуд тенденцияларни аниқлаш;
Кириш...................................................................................................................4
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти..............................................................................................7
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти................................................................................................7
1.2. Банк даромадларини шакллантиришни ўзига хос бўлган хусусиятлари..20
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари........................................................................................................25
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили.................................................................................................................39
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили..........39
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили..........................................48
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили...................................................................................................................51
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари.......................................................................................................54
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари..........................54
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили................64
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар.....................................................................64
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши.......................................................................................................68
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати.....................................................................................................................70
Хулоса.....................................................................................................................71
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................................................73
РЕЖА:
Кириш.
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти
1.2. Банк даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
акциядорлик капитали
активлар
Банкнинг соф фойдаси
жами даромадлардан операцион
Даромадлар – операцион харажатлар – солиқлар Активлар
ROE = ------------------------------
Активлар
Ушбу алоқадорлик
ROA кўрсатгичи билан
аниқланган самарадорликнинг
ROE асосидаги яна
бир жуда муҳим
солиқлар тўлангандан операцион
кейинги фойда
даромадлар
ROE = -----------------------------
операцион даромадлар
активлар
ёки
ROE = фойданинг соф маржаси
х активлардан фойдаланиш
бу ерда:
Банк фойдасининг = Солиқлар тўлангандан сўнгги соф фойда
соф маржаси
Банк активларидан
фойдаланиш коэффициенти
Капитал
=
мултипликатори
Юқоридаги унчалик мураккаб
бўлмаган тенгламаларнинг ҳар бир
элементи банк операцияларининг у ёки
бу жиҳатларининг назорат
Банк даромади маржаси – банк хизматларига нарх ўрнатиш сиёсати ва харажатларини бошқариш самарадорлигини акс эттиради.
Банк активларидан фойдаланиш коэффициенти – банк активлари портфелидан фойдаланиш сиёсатинининг самарадорлигини аниқлайди.
Капитал мултипликатори – банк ресурсларини шакллантиришда манбаларни танлаш (қарз мажбуриятлари ёки акционерлик капитали) жиҳатидан молиялаштириш сиёсатининг олиб борилиши йўналишини кўрсатади.
Гарча кўрсатилган кўрсаткичлардан бирон – бирининг камайиши кузатилса, банк раҳбарияти бундан ўзгаришларнинг сабабларини зудлик билан аниқлашлари ҳамда тегишли чора – тадбирлар кўришлари шарт.
Келтирилган 3 молиявий кўрсаткичдан
энг катта аҳамиятга эга
Фойда маржаси ёки соф фойданинг жами даромадларга нисбати кўрсаткичи ҳам банк раҳбарияти томонидан назорат ва бошқарув объекти ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич банклар харажатлар устидан назоратни кучайтириш ва даромадлилик даражасини максималлаштириш билан акционерлага тўловларни кўпайтириш мумкинлигини эслатиб туради. Банк ўхшаш тарзда активларларнинг ўртача даромадлилик даражасини ошириши мумкин (яъни рисклар ҳисобга олинган ҳолда банк активларини даромадлироқ бўлган кредитлар ва инвестицияларга қайта тақсимлаш).
ROE кўрсаткичи формуласига киритилган (ва унчалик аҳамиятли бўлмаган) коррективалар банкни бошқариш соҳасига муаммоларни аниқлаш имконияти берувчи тенгламани чиқириш имкониятини беради:
ROE = (Солиқлар тўлангандан сўнгги фойда / Солиқ тўлангунга ва қимматли қоғозлар бўйича даромадлар ҳисобга олингунга қадар фойда) х (Солиқ тўлангунга ва қимматли қоғозлар бўйича даромадлар ҳисобга олингунга қадар фойда / Операцион даромадлар) х (Операцион даромадлар / Жами активлар) х (Жами активлар / Акционерлик капитали)
ёки
ROE = Солиқларни бошқариш самарадорлиги х Харажатлар устидан назоратнинг самарадорлиги х Активларни бошқариш самарадорлиги х Ресурсларни бошқариш самарадорлиги.
Юқоридаги ҳолда биз банк фойдаси маржасини (солиқлар тўлангандан сўнгги фойданинг жами даромадларга нисбати) икки қисмга бўлдик: 1) Солиқларни бошқариш самарадорлиги кўрсаткичи (у банкнинг солиқ тўловларини минималлаштириш учун қимматли қоғозлар бўйича фойда ёки зарарлар ҳамда солиқларни бошқаришнинг бошқа инструментларидан қанчалик даражадада фойдаланилганлигини кўрсатади); 2) Операцион харажатлар чегирилгандан сўнг қанча даромад қолиши кўрсаткичи бўлган солиқлар тўлангунга қадар фойданинг жами даромадларга нисбати (яъни, операцион фаолият ва харажатларни бошқариш самарадорлиги кўрсаткичи).
Банк активлари
Банк активлари
Тенгламанинг таркибий қисмлари Таркибий қисмнинг моҳияти
Жами фоизли даромад / активларнинг ўртача миқдори Активлардан олинган даромад
- фоизли харажатлар /
активларнинг ўртача миқдори
= соф фоиз маржаси / активларнинг ўртача қиймати Ўз қарздорларига нисбатан, банкнинг қарздор сифатида юқорироқ рейтинга эга бўлиши оқибатида, банк томонидан ишлаб топилиши мумкин фойда
+ фоизсиз даромадлар
/ активларнинг ўртача қиймати
- фоизсиз харажатлар
/ активларнинг ўртача қиймати
- кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар бўйича заҳиралар / активларнинг ўртача қиймати Йиғилган даромадлар
= солиқ тўлангунга қадар фойда / активларнинг ўртача қиймати Солиққа тортилгунга қадар активлар бўйича даромад
- даромад солиғи / активларнинг ўртача қиймати Хукумат хизматларини тўлашда банкнинг салмоғи
Ҳақиқатда, ROA уч содда нисбатга асосланади:
Соф фоиз маржаси = (фоизли даромадлар – фоизли харажатлар) / жами активлар
плюс
Фоизсиз маржа = (фоизсиз даромадлар – фоизсиз харажатлар) / жами активлар
минус
Соф фойдага таъсир ўтказувчи махсус операциялар = махсус операциялар бўйича даромадлар ва харажатлар / жами активлар
тенг
Активларнинг даромадлилиги (ROA ёки банкнинг активлардан фойда олиш имконияти) = солиқлар тўлангандан сўнгги соф фойда / жами активлар
Бундай структуравий таҳлил банклар молиявий позицияларида юз берган ўзгаришларни тушунтиришда муҳим аҳамият касб қилиши мумкин.
Банк даромадлилиги
1. Молиявий ричагларни мақсадга
мувофиқ равишда ишлатиш (ёки
қарз мажбуриятлари ҳисобидан
молиялаштириладиган банк
2. Фиксацияланган активлар
3. Операцион харажатлар
устидан назоратни ўрнатиш
4. Исталган активдан
максимал даромад олишга
5. Зарарлар банк фойдаси
ва акционерлик капиталини
1.2 Банк даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари.
Тижорат банклари бозор
муносабатлари шароитида
Тижорат банклари даромадлари икки гурухга: фоизли ва фоизсиз даромадларга ажратилади. Банк даромадлари тижорат банклари мижозларига берилган киска ва узок муддатли кредитлар учун олинган фоизлар, мобада кредитларни вактида кайтармаган тарзда мижозлардан юкори ставкалар бўйича олинадиган фоиз даромадлар, кимматбахо когозлар операцияларидан олинган даромадлар, турли хил инвестициялар бўйича олинган даромадлар-кабилар фоизли даромадларга киради. Тижорат банклари харажатлари хам фоизли харажатлар ва операцион харажатларга гурухланади. Тижорат банклари депозитларига куйилган маблагларга, олинган кредитларга тўланган фоизларга, кимматбахо когозларга тўланадиган фоиз ва шу кабиларга –фоизли харажатлар дейилади. Тижорат банкларига кўрсатилган хизматларга (транспорт, сув, газ, электроэнергия ва шу кабиларга), ходимларга иш хаки, маъмурий-бошкарув харажатларга-операцион харажатлар дейилади. Банклар молиявий натижалар тахлилида бу харажатларнинг зарурлиги, ўтган даврлар билан ўзгарганлиги, тежамкорликга риоя килинганлиги ўрганилади. Хуллас, тижорат банклари молиявий натижалари тахлили, уларнинг даромад ва харажатлари тахлили билан узвий богликликда ўтказилиши лозим экан.
Тижорат банклари молиявий натижаларини тахлил килиш учун маълумотларни асосан, банклар бухгалтерии баланси, «Фойда ва зарарлар тўгрисидаги хисоботлардан, хамда аудит текшируви, йигилишлар баённомаларидан, зарурият тугилганда бухгалтерия хисобининг аналитик ёзувларидан олиш мумкин.
Тижорат банклари молиявий натижалари тахлили асосий вазифалари бўлиб:
• фаолият молиявий натижаларини (фойда ёки зарар) аниклаш;
• фойданинг белгиланган режа, ўтган даврлардан фаркини ўрганиш;
• фойданинг таркиби: даромадлар, харажатлар кандай ўзгарганлигини ўрганиш хамда бу ўзгариш сабабларини аниклаш;
• фаолият давомида тежамкорликга риоя килинганлигини ўрганиш;
• рентабеллик (фойдалилик) кўрсаткичларини аниклаш ва уларнинг кандай ўзгараётганликларини ўрганиш;
• харажатларини камайтириб, даромадларини кўпайтириб, фойдасини кўпайтириш ички имкониятларини аниклаш ва шу кабилар.
Республикамизда иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашда хўжалик субъектларининг молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжини қондириш муҳим масалалардан ҳисобланади. Бунда эса молиявий маблағларнинг муҳим манбаси сифатида банк активлари муҳим ўрин тутади.
Тижорат банклари фаолиятининг асосий қисмини актив амалиётлари ташкил қилади. Актив амалиётлар – банкнинг фойда олиш мақсадида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағларни самарали жойлаштириши билан боғлиқ жараёнларни қамраб олади.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, банклар активлари ҳажмининг ўсишибилан бир қаторда банк активлари таркибида муаммоли, яъни қайтиши даргумон бўлган активлар ҳажмининг ўсиши, банк активларининг муаяйн соҳага йиғилиб қолиши натижасида активлар таваккалчилиги даражасинингортиши, банкда даромад келтирмайдиган активлар ҳажмининг меъёр даражасидан ошиб кетиши каби салбий ҳолатларнинг юзага келиш эҳтимолиҳам ортади. Фикримизча, бундай шароитда банкларда самарали менежмент тизими, яъни мақбул бошқарув механизмини ривожлантириш асосий масалалардан ҳисобланади.
Банк менежменти молиявий менежментнинг асосий бўғини сифатида ўзида банк фаолиятини самарали ташкил этиш, бошқариш ва истиқболли ривожлантиришнинг аниқ механизмини қамраб олади. Замонавий банк менежменти тизими банкни ривожлантириш, молия инструментларини ҳамдаҳудудларда банк тармоқларини кенгайтириш, рақобат сиёсатини тўғри йўлгақўйиш, мулоқот стратегиясини ривожлантиришни самарали бошқаришга оидмуносабатларни мужассамлаштиради.
Информация о работе Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари