Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Февраля 2013 в 13:04, дипломная работа

Краткое описание

Тадқиқот вазифалари:
– тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш ва уларнинг ҳозирги замон банк амалиётида таҳлил қилиш усулларига баҳо бериш;
– тараққий этган мамлакатлар тижорат банкларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тажрибасини ўрганиш ва ундан Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида фойдаланиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
– республикамиз тижорат банклари фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва мавжуд тенденцияларни аниқлаш;

Содержание

Кириш...................................................................................................................4
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти..............................................................................................7
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти................................................................................................7
1.2. Банк даромадларини шакллантиришни ўзига хос бўлган хусусиятлари..20
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари........................................................................................................25
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили.................................................................................................................39
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили..........39
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили..........................................48
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили...................................................................................................................51
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари.......................................................................................................54
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари..........................54
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили................64
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар.....................................................................64
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши.......................................................................................................68
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати.....................................................................................................................70
Хулоса.....................................................................................................................71
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................................................73
РЕЖА:
Кириш.
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти
1.2. Банк даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Вложенные файлы: 1 файл

Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари.doc

— 403.00 Кб (Скачать файл)

УР = Ностандарт активлар х 0,2 + Шубҳали активлар х 0,5 + Умидсиз активлар х 1,0

Демак, активларнинг сифатини тавсифловчи асосий кўрсаткич қуйидагича аниқланади:

УР: К х 100

 

                                                                                         5-жадвал

CAMELS рейтинг  тизимида активларнинг сифатини  баҳолаш

Рейтинг

Активлар сифати асосий кўрсаткичининг даражаси, %

1

5 гача

2

5 дан 15 гача

3

15 дан 30 гача

4

30 дан 50 гача

5

50 дан юқори


 

CAMELS рейтинг тизимида  тижорат банки фойдасининг даражасини  баҳолаш учун қатор кўрсаткичлардан  фойдаланилади. Аммо асосий коэффициент  сифатида фойдалилик коэффициенти  танлаб олинган.

Фойдалилик коэффициенти (ФК) қуйидагича аниқланади:

 

ФК

 

=

Соф фойда

(солиқларни  тўлагандан сўнг)

 

х 100%

Активларнинг  ўртача миқдори


 

Фойдалилик коэффициентининг меъёрий даражаси банклар гуруҳи бўйича алоҳида ўрнатилади. Банклар  эса, активларининг миқдорига қараб  гуруҳланади. CAMELS рейтинг тизимида тижорат банклари активларининг миқдорига қараб 5 гуруҳга бўлинади: 100 млн. долларгача активга эга бўлган активлар; 100 дан 300 млн. долларгача активга эга бўлган банклар; 300 млн. доллардан 1 млрд. долларгача активга эга бўлган банклар; 1 млрд. доллардан 5 млрд. долларгача активга эга бўлган банклар.

 

 

 

 

 

 

 

6-жадвал

CAMELS рейтинг  тизимида банкларнинг фойдалилик  даражасини баҳолаш

Рейтинг

Активлар сифати асосий кўрсаткичининг даражаси, %

1- кучли

Активлардан фойдаланиш самарадорлиги коэффициенти 1,0 фоиздан юқори; банк кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплаш учун етарли даражада захираларга эга; фойда қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларга ва ноординар даромадларга боғлиқ эмас.

2-қониқарли

Фойдалилик коэффициенти 0,75 дан 1,0 фоизгача оралиқда тебранади; даромад ўзгармас ва кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплаш учун етарли.

3-ўрта

Фойдалилик коэффициенти 0,50 дан 0,75 фоизгача оралиқда тебранади; коэффициентнинг салбий тренди шаклланган; дивидендлар бўйича ставка юқори;

4-чегаравий

Фойдалилик коэффициенти 0,25 дан 0,5 фоизгача оралиқда тебранади; даромаднинг тебраниши кутилмаган кўринишга эга бўлади; коэффициент  тренди салбий; ссудалар бўйича зарарларни коплашга мўлжалланган захира етарли эмас; фойда капитални ошириш учун етарли эмас.

5-  қониқарсиз

Фаолият соф зарар  билан якунланган ёки фойда миқдори  жуда кам. Фойдалилик коэффициенти 0,25 % дан паст. Мавжуд ҳолат банкнинг ҳаётийлигига хавф солади.


CAMELS рейтинг тизимида  банкларнинг ликвидлилиги қуйидаги  кўрсаткичлар орқали аниқланади:

1. Депозитларнинг барқарорлиги.

Депозитларнинг барқарорлигини аниқлаш учун барқарор депозитлар жами депозитларга тақсимланади ва олинган  натижа 100 % га кўпайтирилади. Ушбу кўрсаткичнинг  меъёрий даражаси 75 фоизга тенг.

2. Активларнинг пул маблағларига айланиш даражаси.

Ушбу кўрсаткични ҳисоблаш учун ликвидли активлар брутто активлар суммасига бўлинади ва олинган натижа 100 %га кўпайтирилади.

3. Тижорат банки учун  ташқи манбалардан фойдаланиш  имконияти даражаси.

Мазкур кўрсаткични  ҳисоблаш учун бошқа банклардан олинган кредитлар банк томонидан жалб этилган ресурсларнинг жами сўммасига бўлинади ва олинган натижа 100 %га кўпайтирилади.

4. Банкнинг ликвидлилик  бўйича ички сиёсатида белгиланган  меъёрий даражаларга эришишнинг  таъминланганлиги.

5. Банк активлари ва  пассивларини бошқариш бўйича  стратегиянинг самарадорлик даражаси.

Ушбу самарадорлик даражаси ссудалар ва депозитлар ўртасидаги ҳамда  бошқа банклардан олинган кредитлар  ва жалб этилган маблағлар ўртасидаги нисбатнинг динамикасини таҳлил қилиш орқали баҳоланади.

CAMELS рейтинг тизимида  банк менежменти қуйидаги тартибда  баҳоланади:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-жадвал

CAMELS рейтинг  тизимида банк менежментини баҳолаш

Рейтинг

Баҳолаш мезонлари

1

Банк раҳбарияти ўзига  юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажармоқда, юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш имконини берадиган қарорлар қабул қилиш салоҳиятига эга.

2

 Айрим кичик муаммолар  мавжуд бўлсада, банк раҳбарияти  банкни оқилона ва эҳтиёткор  тарзда бошқариш имкониятига  эга.

3

Бнак раҳбарияти банкни бошқариш учун етарли даражада малака ва қобилиятга эга эмас. Ушбу раҳбарият жорий даврда банкни бошқаришга қодир. Аммо муаммоли ҳолатларда вазиятдан чиқиш учун профессионализм етишмайди.

4

Банк раҳбарияти унга юклатилган вазифаларни бажаришга  қодир эмас. Раҳбарият капиталнинг етарлилигини таъминлаш, активларнинг даромадлилиги ва ликвидлилиги ўртасидаги оптимал нисбатни таъминлай олмайди.

5

Банк раҳбарияти банкни бошқарш учун компетенцияга эга  эмас.


 

1997 йилнинг 1 январидан  бошлаб, CAMEL рейтинг тизимига S элементи киритилди.

S элементи тижорат  банки капитали ва фойдасининг  бозор рискига таъсирини ифодалайди.

Японияда барча фаолият  юритувчи субъектларида бизнес мустакиллиги, хамда яхши иктисодий кўрсткичларга-муносиб  рахбатлантириш мухим ўрин эгаллайди. Японияда карпорациялар кўп бўлиб, уларни бошкаришда, бўлинмалар (филиаллар) фойда кўриш марказлари усули кўлланади.

 Фойда кўриш марказлари  фаолияти самарадорлиги бошкарув  хисоби асосий муаммоси-банкни  саклаб туриш билан боглик  умумий харажатларнинг ушбу тузилмавий бирликларга тўгри таксимлашдир. Японияда хозирги замон ЭІМ имкониятларидан тўлик фойдаланган холда, Z деб алалувчи бошкарув назарияси кўп кўлланилади.

Z – назариясининг асосий тамойиллари кўйидагилар:

- менежерлар ва ходимлар  ўртасида ишончли муносабат;

- умумий ахлокий акидаларга  чукур ишончлилик;

- тўла бандлик сиёсати  («умрбод ёлланиш»);

- мехнатга шахсий манфаатдорлик;

- карор кабул килишда  ходимнинг шахсан иштирок этиши;

- асосланган назорат;

- ходимга нисбатан  холисано ёндашув: шахси бутунликнинг олий шакли сифатида: ходимларнинг барча эхтиёжларини кондириш масаласи.

Тижорат банклари капитал  сифатини кўчайтириш, банк хизмати  турларини кенгайтириш, банк сармояларини кўпайтириб, уларнинг молиявий баркарорлигини мустахкамлаш, банклар фаолиятини бошкаришнинг асосий вазифаларидир.

Узбекистонда хам тижорат  банклари фаолияти тахлил килинади. Бу борада Узбекистон Банклар ассоциацияси хузуридаги «Ахбор-рейтинг» банклараро рейтинг компанияси сезиларли ишларни  олиб бормокда. Компания бир неча йиллардан бери мамлакатимиз тижорат банклари фаолиятига холисано рейтинг бахоларини бериб келмокда. 2005 йил 27 декабр Токиода бўлиб ўтган Осиё кредит рейтинг агентликлари ассоциациясининг (AssociationofCreditRotting-Aq1enciesinAsia) йиллик мажлисида Узбекистон Банклар асоциацияси хузуридаги, «Ахбор-рейтинг» барклараро рейтинг компанияси ушбу халкаро ташкилот аъзолигига кабул килинди. Бу «Ахбор-рейтинг» компаниясига ишонч белгиси бўлиб, бу компаниянинг тижорат банклари фаолиятига рейтинг бахо беришда ахборот ва тажриба алмашиш имкониятларини яратади, халкаро талабларни тадбик этиб, рейтинг бахолаш тизимини таккомиллаштиришга олиб келади. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2 – боб. Тижорат банки   фаолияти самарадорлигининг амалдаги  ҳолати таҳлили.

 

2.1. Тижорат банкининг  ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили.

 

Тижорат банкининг ликвидлиги тушунчаси - бу банкнинг барча мижозлари  олдидаги қарз ва молиявий мажбуриятларини  тўлиқ ва ўз вақтида тўлай олишидир. Банк ликвидлиги банк ўз капиталининг етарлилиги, унинг оптимал жойлаштирилганлиги ва баланснинг актив ва пассив қисмларидаги маблаёларнинг вақт оралиёида мувофиқлиги билан аниқланади. Тижорат банкининг ликвидлиги унинг фаолияти асосини ташкил қилувчи уч асосий қисм ўртасидаги доимий субъектив мутаносибликни сақлашдан иборатдир. Булар банкнинг хусусий капитали, жалб қилинган маблаёлар ва жойлаштирилган маблаёлардир. Бу мутаносиблик эса, юқоридагиларнинг таркибий элементларини оператив бошқариш йўли билан амалга оширилади.

Тижорат банкларининг молиявий ҳолатига баҳо беришда уларнинг фойдалилиги, ликвидлиги ва тўловга қобилиятлилигига эътибор қаратилади. Айнан шу омиллар банкнинг аҳволи қай даражада эканлигини белгилайди. Банкларнинг ликвидлиги ва тўловга қобилиятлилиги нафақат битта банк ёки банк тизимининг мувозанатлилигини, балки бутун бир иқтисодиётнинг мувозанатини таъминлайди. Банк фаолияти тизимида, энг аввало, банкларнинг ликвидлиги ва тўловга қобилиятлилиги кўриб чиқилади, чунки, фойдалилик фақатгина банкнинг ўз манфаатини ифодаласа, ликвидлик ва тўловга қобилиятлилик кенгроқ, яъни жамиятнинг кўпчилик қатлами манфаатларини кўзлайди. Банк ликвидлиги унинг омонатчилар ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида тўла-тўкис бажара олиш қобилиятидир.

"Ликвидлик" атамаси лотинча  "Liquidus" - оқувчан, суюқлик маъносини  англатади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда жаҳон банки назарияси ва амалиётида ликвидликни "заҳира" ёки "оқим" деб тушунилади. Ликвидлик заҳира шаклида тижорат банкининг мижозлари олдидаги ўз мажбуриятларини белгиланган вақт мобайнида активлар таркибини уларнинг ҳали ишлатилмаган резервларига айлантириш йўли билан қоплашни кўзда тутади. Ликвидликнинг "оқим" шаклига динамик нуқтаи назардан қаралади, яъни тижорат банкининг маълум вақт мобайнида юзага келган ноқулай тушиб кетишдан актив ва пассивларнинг мос моддаларини, қўшимча заём маблаёларини жалб қилиш ва банк молиявий барқарорлигини даромадларни ўстириш йўли билан сақлаш йўллари қўлланилади. Шундай қилиб, ҳар бир тижорат банки ўз ликвидлилигини сақлаш учун ўзи ҳаракат қилиши керак. Бу банк фаолиятини таҳлил қилиш, прогноз қилиш ва устав капитали, махсус фондлар ва захиралар, жалб қилинган маблаёлар, актив кредит операцияларини амалга оширишни ташкил қилишда илмий асосланган иқтисодий сиёсат олиб бориш йўли билан амалга оширилади.

Тижорат банки фаолияти давомида унинг акционерлари бўлган кенг доирадаги корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мулк ва бошқа иқтисодий манфаатларини кўзда тутилган учун тижорат банки фаолиятини юритишга лицензия берган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки банклар ишининг барқарорлигини иқтисодий ҳамда маъмурий усуллар ёрдамида бошқаради. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 2 ноябрдаги 421-сонли "Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида"ги низомида ликвидликка банк мажбуриятларини бажариш ва активлар ўсишини молиялаш билан биргаликда депозитлар ва қарз маблаёлари даражасининг пасайишини самарали бошқариш деб таъриф берилган. Иқтисодий адабиётларда тўловга қобилиятлилик ликвидликка нисбатан ҳам кенг, ҳам тор категория сифатида кўрилади. Кенг категория сифатида ўрганилганда тўловга қобилиятлилик ички ва ташқи омиллар доирасида кўриб чиқилади, ликвидлик эса, фақат ички омиллар доирасида қаралади. Баъзи қарашларга кўра, ликвидлик банкнинг динамик ҳолатини белгилайди, тўловга қобилиятлилик эса, маълум бир санага белгиланган тўғри келувчи ҳолатни, яъни мажбуриятларини қоплай ва тўлай олиш қобилиятини билдиради. Умуман, тўловга қобилиятлилик банкнинг зарур муддатларда қарз ва мажбуриятларини тўлай олиш лаёқатини билдиради. Шуни таъкидлаш лозимки, ликвидлилиги бўлмаган банк тўловга лаёқатли бўла олмайди. Амалда айнан ликвидлик тўловга қобилиятсизликнинг асосий сабаби бўлиб, уларни банкрот ва банк тизимининг беқарорлигига олиб келиши мумкин. Тижорат банкларининг ликвидлилиги унинг баланс тузилмаси бўйича белгиланиб, унда активлар пассивга доир муддатли мажбуриятларни қоплаш учун ўз қийматини туширмаган ҳолда йўқотишларсиз пул маблаёларига айлантирилиши лозим. Тўловга лаёқатсизлик эса, фақат баланс ликвидлилигига боёлиқ бўлиб қолмасдан, балки бошқа бир қатор омилларга ҳам боглиқдир.

1983 йилда қабул қилинган  ва 1993 йилда ўзгартиришлар киритилган  банк назорати бўйича Базель қўмитаси ташаббуси билан юзага келган Базель битими банк ликвидлиги бўйича умумий қоидаларни белгилаб берди. Ушбу битимга мувофиқ, ликвидликни таҳлил қилиш банкларнинг ўз мажбуриятларини муддатидан ва зарар кўрмаган ҳолда бажариш қобилиятини аниқлаш заруратини кўзда тутади. Банкларнинг ликвидлиги ҳамда тўловга қобилиятлилиги банкларнинг умумий молиявий барқарорлигини таъминлашга асос ҳисобланади. Базель битими стандартида кўплаб давлатлар ўз банки тизими учун ликвидлилик меъёрларини ишлаб чиққан.

Ўзбекистон банк тизимида ликвидлиликни таъминлашнинг энг  оддий усули банкнинг бир қисм активларини ликвид шаклида, масалан, нақд пул, Марказий банк ва бошқа банклар  вакиллик ҳисобварақаларидаги қолдиқлар, давлатнинг қисқа муддатли облигациялари  шаклида сақлаш ҳисобланади. Жаҳон банки материалларига кўра тўловга қобилиятлилик ўз капиталининг ижобий катталилига боёлиқдир. Бунга мувофиқ тўловга қобилиятлилик банк капиталига асосланади, яъни банк капитали мажбуриятларни тўлаш кафолатига эга фонд ҳисобланади. Умумий ликвидлиликни баҳолашда тижорат банклари асосий ликвидлилик, жорий ликвидлилик ва истиқболли ликвидлиликни бир тизимда таҳлил қилишлари лозим. Банк зарур бўлганда ёки молиявий бозорда қарзлар олиш ёки банклараро бозордан кредитлар олиш ҳисобига ликвидлиликни таъминлаши мумкин. Баъзи ҳолларда тижорат банки баланси ликвид бўла туриб, мижозлар талаблари бажарилмаслиги мумкин. Шунинг учун эътиборни баланс ликвидлилигига эмас, кўпроқ банк ликвидлилигига қаратиш ўринли бўлади. Тижорат банки барқарор ҳолатининг асоси бўлиб, унинг молиявий барқарорлиги хизмат қилади. Банкнинг молиявий барқарорлигига турли ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатади. Бу омиллар ичида банкнинг молиявий бозордаги рақобатдошлиги, доимий мижозларнинг мавжудлиги ва банк амалиётларини ўтказиш ҳамда ҳисобини расмийлаштиришда илёор технологияларни қўллаш омиллари муҳим ўрин тутади. Бу эса, самарадорликни оширишга ва банкнинг ишончли ҳамкор сифатида обрўсининг мустаҳкамланишига имкон беради.

Информация о работе Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари