Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Января 2011 в 16:28, реферат
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 февралдаги мажлисида сўзлаган маърузасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий хаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.
Кириш........................................................................
Маҳсулот баҳосининг шаклланиши..........................
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари…….............................................................
Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолиятининг ўрни................................
Асосий капитал........................................................
Айланма капитални ишлатишни такомиллаштириш йўллари......................................
Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар.............................................................
Молиялаштириш ва кредитлаштиришни ташкил қилиш.........................................................................
Миллий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташқи иқтисодий фаолияти.................
10. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг иқтисодий
самарадорлигини баҳолаш......................................
11. Хулоса.......................................................................
12. Фойдалантлган адабиётлар.....................................
М
У Н Д А Р И Ж А :
Кириш.........................
Маҳсулот
баҳосининг
шаклланиши....................
Ўзбекистон
Республикасининг иқтисодий
алоқалари……...................
Миллий
иқтисодиётнинг
ривожланишида ташқи иқтисодий
фаолиятининг ўрни..........................
Асосий
капитал.......................
Айланма
капитални ишлатишни такомиллаштириш
йўллари.......................
Ишлаб
чиқариш самарадорлигини
белгиловчи кўрсаткичлар..................
Молиялаштириш
ва кредитлаштиришни ташкил қилиш.........................
10. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг иқтисодий
самарадорлигини баҳолаш.......................
11. Хулоса........................
12. Фойдалантлган
адабиётлар....................
КИРИШ
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 февралдаги мажлисида сўзлаган маърузасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий хаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.
Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари” номли асарида келтирилган материаллар, қоидалари ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндошишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир.
Президентимиз жаҳон молиявий инқирoзи мамлакатимизнинг 2008 йилдaги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатганлигини таъкидлаб ўтдилар. «Бундaй тaъсир, - деб ёзадилар Президентимиз ўз асарларида, - aввaлaмбoр, умумaн дунё бoзoридaги тaлaб вa нaрxлaрнинг кeскин тушиб кeтишидa вa тaбиийки, мaмлaкaтимиз экспoрт қилaдигaн мaҳсулoтлaрнинг муҳим турлaригa нисбaтaн ҳaмдa экспoртгa йўнaлтирилгaн eтaкчи тaрмoқлaр вa улaр билaн бoғлиқ турдoш кoрxoнaлaр фaoлиятидa нaмoён бўлмoқдa. Бу эсa, ўз нaвбaтидa, бутун иқтисoдиётимизнинг мутaнoсиб вa сaмaрaли ривoжлaнишигa сaлбий тaъсир кўрсaтмoқдa, кўздa тутилгaн лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш, ўз oлдимизгa қўйгaн мaқсaдлaргa эришиш йўлидa кўплaб муaммoлaрни туғдирмoқдa. Мухтасар айтганда, 2008 йил биз учун, биринчи навбатда мамлакатимиз меҳнаткашлари учун ғоят мураккаб ва оғир бўлди. Лекин, юзага келган барча муаммо ва қийинчиликларга қарамай, халқимизнинг фидокорона меҳнати ва амалга оширилган тадбирлар эвазига 2008 йилда иқтисодиётимизнинг нафақат барқарор фаолият кўрсатишига, балки унинг юқори ўсиш суръатларини изчил таъминлашга эришдик»1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини, барқарор ва мутаносиб макроиқтисодий кўрсаткичларни таъминлашнинг устивор йўналишларидан бири экспорни ҳар томонлама рағбатлантириш ва валюта захираларини тежаж, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашдан иборат эканлиги таъкидлаш билан бирга: “Жаҳон бозорида рақобат кучайган шароитда халқаро маркетинг стратегияларини чуққур эгаллаган ҳақиқий профессионал маркетологлар зарур”2 - деган эдилар. Юқоридаги фикрлар «ТИФда рақобат» фанини ўрганишни қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади
Фаннинг мақсади ТИФда рақобат соҳасига боғлиқ барча асосий муаммоларни магистрларга ўқитишдир.
“ТИФда рақобат” ўқув фанининг вазифалари хўжалик юритишнинг иқтисодий услубларининг равнақи шароитида мутахассисларни изчил тижорат кўникмаларини ошириш, халқаро рақобат муҳитини яратилиши заруриятидан келиб чиқади. Фан мутахассисларни халқаро рақобатда стратегияни танлаш ва давлатларнинг рақобатли устунликларини тадқиқ қилиш, компания танлаган стратегияларни назорат қилиш ва уларни ўрганишни олдига мақсад қилиб қуяди.
“ТИФда рақобат”
фани “Ташқи
иқтисодий
фаолият асослари”, “Халқаро иқтисодий муносабатлар”,
“Реклама иши”, “Маркетинг асослари”,
“Маркетингни бошқариш”, “Маркетинг
тадқиқоти”,
“Халқаро
маркетинг”, “Халкаро тижорат иши” фанлари
билан ўзаро боғлиқдир
Маҳсулот
баҳосининг
шаклланиши
Баҳо бозор иқтисодиётидаги энг мураккаб тарихий-иқтисодий категориядир.
Шу сабабли баҳони шаклланиш методологиясини назарий жиҳатдан асосланиши такрор ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг фаолияти самарадорлиги учун муҳимдир.
Иқтисодиётга оид адабиётларда баҳо категориясига, уни шаклланиш масалаларига юзаки қараш, баҳо, таклиф ва талаб миқдорига қараб эркин шаклланиш ғояси олға сурилиб келмоқда.
Бунда баҳони шаклланиши ва уни тартибга солишда давлат органларининг роли эътиборга олинмаяпти.
Ваҳоланки, биринчидан баҳони шаклланишида ишлаб чиқариш, сотиш харажатлари, давлат бюджети даромадини кўп қисми, корхоналар даромади каби элементлар асосий кисмини эгаллайди.
Иккинчидан, давлат томонидан баҳолар маъмурий усуллар орқали тартибга солинади.
Ушбу усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
I. Баҳоларни чегаралаш орқали
1.1. Фиксировать қилинган (белгиланган) баҳолар орқали;
Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари