Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Января 2011 в 16:28, реферат

Краткое описание

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 февралдаги мажлисида сўзлаган маърузасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий хаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.

Содержание

Кириш........................................................................

Маҳсулот баҳосининг шаклланиши..........................

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари…….............................................................

Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолиятининг ўрни................................

Асосий капитал........................................................

Айланма капитални ишлатишни такомиллаштириш йўллари......................................

Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар.............................................................

Молиялаштириш ва кредитлаштиришни ташкил қилиш.........................................................................

Миллий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташқи иқтисодий фаолияти.................


10. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг иқтисодий

самарадорлигини баҳолаш......................................


11. Хулоса.......................................................................


12. Фойдалантлган адабиётлар.....................................

Вложенные файлы: 1 файл

курс иши.rtf

— 1.63 Мб (Скачать файл)

      2.1. Баҳоларни ўзгариш коэффициенти чегарасини белгилаш;

      3.1. Рентабеллик даражаси чегарасини белгилаш;

      4.1. Баҳоларни декларация қилиш;

      5.1. Гарантияланган харид баҳолар

     II. ҳар хил норма ва нормативлар белгилаш.

     III. Товарлар (хизматлар)ни стандартлаш ва сертификациялаш

     IV. Иқтисодий рычаглар (дастаклар ёки таянчлар) - солиқлар, бож божлари ва тўловлари, банк фоизлари, тарифлар ва ҳ.к.

     Баҳоларни чегаралаш ривожланган давлатларда кенг тарқалган. Масалан: АҚШ, Австрия, Италияда - 10% атрофидаги баҳолар, Япония, Грецияда -  20%.

     Улар асосан қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларига, энергоресурсларга, транспорт ташувларига ва ҳ.к. тарқатилади.

     Россияда, табиий монополиялар маҳсулотлари ва хизматларига, қимматбаҳо металлар баҳолар, юк ташиш, уларни юклаш - тушириш тарифлари, почта ва электрон алоқа хизматлари тарифи, аҳолига  ва хизмат баҳолари - газ, электроэнергия,топливо, комунал хизмат, пассажир транспорт   ва ҳ.к.

     Албатта таклиф, баҳо ва талаб бозорнинг асосий элементлари бўлиб, уларни  рақобат шароити, омили ҳаракатга келтиради.

     Бозор иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи  барча қоидалар, тартибга солиш усуллари, шарт-шароитлар бахонинг шаклланишига таъсир қилувчи омиллар хисобланади.

     Жамиятдаги мавжуд моддий борлиқни икки хил турга бўлиб ўрганиш зарур. Яъни, инсониятга керакликлиги фойдалилиги, зарурлиги билан  баҳоланувчи  ва ишлаб чиқариш, сотиш харажатлари билан баҳоланувчиларга.

     Биринчи гуруҳга ноёб, кам миқдордаги товарлар  кириб, улар  инсониятга керакликлиги, фойдалилиги, зарурликлиги белгилари билан баҳоланиши мумкин.

     Уларни баҳоси  ишлаб чиқариш,  топиш, сотиш учун харажатланган ижтимоий-зарурий меҳнат қиймати билан эмас, уларни истеъмолчиларга зарурийлиги билан аниқланиб, сотиш баҳосида  ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларидан кескин фарқ қилади, баҳони юқорийлиги билан  фарқланади.

     Моддий бойликнинг иккинчи қисми (энг кўп қисми), инсон меҳнати махсули бўлиб, улар инсон меҳнат натижасида яратилади ва уларнинг баҳоси ишлаб чиқариш, сотиш харажатлари ушбу жараёнда иштирок этувчи субъ-ектларни  даромадлари, жамиятга зарур харажатлар йиђиндиси доирасида бошқа объектив ва субъектив омиллар таъсири натижасида шаклланади.

     Ушбу маҳсулотлар юқорида келтирилган миқдордан кам баҳоланса ишлаб чиқарувчи инқирозга учрайди,  давлатга ҳам фойда келтирмайди.

     Юқорида келтирилган ижтимоий-иқтисодий ҳақиқат баҳо категориясини назарий таҳлил қилиш, уни миқдорини аниқлаш каби масалаларни ҳал қилиш методологияси асосини ташкил қилиши зарур.

     Ушбу мақолада юқорида келтирилган моддий  бойликнинг иккинчи қисмига (баҳоси ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа конкрет элементлар орқали аниқланадиган), баҳони шаклланишини методологик масалаларини ёритишга ҳаракат қилдик.

     Товарнинг истеъмол  қиймати ва қиймати бор  ёки ушбу хусусиятларга эга бўлган нарса товар деб юритилади.

     Товарнинг қиймати унга сарфланган ижтимоий зарурий меҳнат миқдори билан белгиланади.

     Бозорнинг даҳшатли рақобат шарт-шароитида корхоналарнинг самарали ишлаш учун баҳоларни белгилашнинг усулларини аниқлаш, маркетингда оқилона баҳо сиёсати ва уни кетма-кет амалга жорий қилиш асосий зарурият бўлиб ҳисобланади.

     Баҳони   «Маҳсулот ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни тартиби тўђрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1999 йил 5 февралдаги 54- сонли қарор билан тасдиқланган Низомга биноан таннарх, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича  харажатлар, фавқулотда зарарлар, фойда каби қиймат категорияларидан фойдаланиш мумкин.

     Лекин истеъмол товарлари баҳосига жуда кўп омиллар таъсир қилади. Унинг натижасида ишлаб чиқарувчилар, айрибошлаш (савдо) корхоналари ортиқча фойда олиши ёки зарар кўришлари мумкин.

     Бахога таъсир қилувчи омилларни умумлаштириб икки гуруҳга ажратиш зарур:

     Биринчиси - субъектив омиллар

     Иккинчиси - объектив омиллар

     Субъектив омиллар  инсонтадбиркорлик омили билан бођлиқ бўлиб, уларни хулқ-атвори, виждони, умуминсонийлик фазилатларига бођлиқ. Масалан: кўз бўямачилик, қаллоблик, чайқовчилик ва ҳ.к.

     Объектив омиллар:

     - иқтисодий, давлатнинг иқтисодий ривожланиши, дефицит, инфляция, хом ашё ва материалларга таърифлар, баҳолар, солиқлар, банк фоизлари, божлар, миллий даромад уни тақсимланиши (истеъмолчи ва жамђармага) ҳ.к.;

     - сиёсий, сиёсий барқарорлик, давлатнинг иқтисодий, молиявий, фискал сиёсатини ўзгариши, ташқи иқтисодий сиёсат, протекционизм ва ҳ.к.;

     -  табиий - географик, давлатни географик жойлашиши, табиий шарт-шароитлари, мавсумий ишлаб чиқаришни давлатлар ичида жойлашиши, ихтисослашиши, табиий,  ер ости бойликлари, ўрмон, транпорт йўлларини ривожлантириш даражаси ва ҳ.к.;

     -  рақобат, баҳони шаклланишига бозор конъюнктураси орқали таъсир қилувчи омил;

     -    талаб ва таклиф.

     Талаб ва таклиф, рақобат  каби омиллар бозорда тўқнашадиган «сотувчи баҳоси» бир томондан ва иккинчи томондан «истеъмолчи (сотиб олувчи) баҳосини» танглаштиришга, мувофиқлаштиришга олиб келувчилардан  ҳисобланиб, улар таъсири натижасида «бозор баҳоси» шаклланади. Назарий ва амалий нуқтаи назаридан «бозор баҳоси» «эркин баҳо» сифатида намоён бўлади.

     Истеъмолчилар мана шу баҳони кўрадилар. Лекин, ушбу «эркин баҳони» асосида баҳони шакллантириш механизми (истеъмолчилар бу жараённи сезмайди ҳам, кўрмайди ҳам) - сотувчини баҳоси - ишлаб чиқариш, сотиш харажати, даромади, давлат даромади асосида шаклланадиган ва истеъмолчи баҳоси асосида  - уни сотиб олиш қобилияти ётибди.

Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари