Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Января 2011 в 16:28, реферат

Краткое описание

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 февралдаги мажлисида сўзлаган маърузасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий хаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.

Содержание

Кириш........................................................................

Маҳсулот баҳосининг шаклланиши..........................

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари…….............................................................

Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолиятининг ўрни................................

Асосий капитал........................................................

Айланма капитални ишлатишни такомиллаштириш йўллари......................................

Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар.............................................................

Молиялаштириш ва кредитлаштиришни ташкил қилиш.........................................................................

Миллий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташқи иқтисодий фаолияти.................


10. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг иқтисодий

самарадорлигини баҳолаш......................................


11. Хулоса.......................................................................


12. Фойдалантлган адабиётлар.....................................

Вложенные файлы: 1 файл

курс иши.rtf

— 1.63 Мб (Скачать файл)

      Ўзбекистонда  экспортга нисбатан қўйиладиган барча божхона солиқлари бекор қилинди ва унинг ўрнига экспорт қилувчилар учун янги имтиёзлар берилди. Бу имтиёзларнинг айримлари қуйидагилардан иборат:

  1. субъект ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини эркин алмаштириладиган валютада сотадиган бўлса, унга олдиндан тўлаш ва аккредитивсиз экспорт қилиш ҳуқуқи берилади;
  2. товар экспорти ички бозор баҳосидан паст баҳода амалга оширилганда, солиққа тортиш ҳақиқатда сотилган баҳо бўйича амалга оширилади;
  3. экспортга чиқарилаётган товарларнинг ҳажми умумий сотиш ҳажмининг 30 фоизини ёки ундан ортиғини ташкил қилса, даромад солиғининг миқдори икки мартага қисқартирилади;
  4. МДҲ га маҳсулот экспорт қиладиган субъектлар 1998 йил 1 январдан бошлаб акциз солиғи ва қўшимча қиймат солиғидан озод қилинадилар;
  5. мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ишлаб чиқариш субъектлари чет давлатларда ўзларининг савдо уйларини, ваколатхоналарини очишлари мумкин. Шу билан бирга, уларга консигнация шартлари асосида товар етказиб беришларига рўхсат берилади.

      Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда хорижий сармояларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, ҳамда зарур бўлган инфраструктураларни яратишга катта аҳамият берилмоқда. Булар жумласига, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги,  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Хорижий сармоялар бўйича агентлик, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ва ҳоказоларни киритишимиз мумкин. Бу  ташкилот ва муассасаларнинг республикамизга хорижий сармояларнинг кириб келишини тезлаштиришда, устувор йўналишларни аниқлашда, уларни суғурталашда, банк ва консалтинг хизматлари кўрсатишда ҳиссалари катта.  
 
 
 

Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий  фаолиятининг ўрни 

    Меҳнат тақсимоти халқаро доирага чиққач, дастлаб маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича, сўнгра маҳсулотнинг турли қисмлари ва ҳатто айрим деталларини ишлаб чиқариш бўйича субъектларнинг ихтисослашуви юз беради. Шундай шароитда маҳсулот яратиш учун ихтисослашган меҳнатнинг халқаро миқёсда бир-бирига боғланиши юзага келади. Бу - меҳнат кооперациясининг доираси кенгайиб, миллий доиралардан чиқади ва байналминал тус олади деганидир.

       Меҳнат кооперацияси (МК)  - ихтисослашган меҳнат фаолиятининг ўзаро бирлашиб, яхлит меҳнат жараёнини ташкил этишидир. У маҳсулот яратиш ёки хизматлар кўрсатиш йўлида кишилар фаолиятининг уйғунлашувини билдиради.

        Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнини топиши ва  экспорт салоҳиятини янада ривожлантириши учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириши лозим:

  1. республиканинг экспорт имкониятларидан тўлароқ фойдаланишга шароит яратиш, экспортга йўналтирилган миллий иқтисодни шакллантириш;
  2. маблағларни саноатнинг экспортга мўлжалланган, рақобатбардош, фан сиғими юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган устувор йўналишларида жамлаш;
  3. ташқи иқтисодий фаолият тармоқларининг мажмуини-ихтисослаштирилган савдо уйлари, лизинг, консалтинг, франчайзинг ва суғурта фирмалари; банк, транспорт, коммуникация тизимини янада такомиллаштириш;
  4. маҳсулотларни стандартлаш ва сертификациялаш халқаро тизимига жадаллик билан ўтишни таъминлаш;
  5. тармоқлар ичида экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи махсус цех ёки фирмаларни ташкил қилиш ва уларни замонавий технологиялар билан таъминлашни йўлга қўйиш;
  6. технопарк ёки  технополислар ташкил қилиш асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-лойиҳа ишларини бевосита ишлаб чиқариш билан қўшиб олиб бориш;
  7.   миллий лицензиялаш ва патентлаш тизимини бугунги кун талаби асосида ташкил қилиш;

Миллий  ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда Ташқи Иқтисодий Фаолиятнинг ўрни

 

   Халқаро иқтисодий алоқалар биринчи навбатда субъектларнинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиши натижасида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш жараёни ташқи бозор билан боғлиқ бўлган субъектлар, мавжуд имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланган ҳолда дунё бозоридаги мавқеини рақобатчиларга нисбатан маҳкам ушлаб қолишга интиладилар.

   Уч асосий элементларнинг ўзаро боғлиқлиги саноат ишлаб чиқариш жараёнининг негизини ташкил қилади: асосий капитал, айланма капитал ва ишчи кучи. Субъектнинг самарадорлиги, хўжалик фаолиятининг сўнгги натижаси ўз ифодасини турли кўрсаткичларда топади, масалан ишлаб чиқариш, маҳсулотнинг ҳажми, маҳсулот таннархини тушуришда умумий тежамкорлик, фойда, рентабеллик, фонднинг қайтиш даражаси ва ҳоказо.

      Экспортга йўналтирилган фаолият субъектнинг зиммасига бир неча вазифаларни юклайди, маҳсулотни олға суриш сиёсати, солиқ сиёсати, молиялаштириш ҳамда кредитлаштиришни ташкил қилиш, баҳо ўрнатиш ва бошқалар. Келтирилган омил ва кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида кўриб таҳлил қилиб чиқамиз. 
 
 
 

  Асосий капитал

      Асосий капитал - ишлаб чиқаришнинг техник асоси сифатида. Асосий капитал ишлаб чиқариш воситаларининг тўлдирувчи қисми бўлиб хизмат қилади ва мулк тузилиши комплексида юқори ҳиссага эга. Маълумки ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнининг негизини инсон меҳнати ташкил қилади, меҳнатни амалга ошириш учун инсон ўз фаолиятида меҳнат буюмларидан ва воситаларидан фойдаланилади. Биргаликда бу уч элемент жамиятнинг ишлаб чиқариш кучи ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг аҳамияти турлича. Меҳнат воситалари муҳим ва ўта ўринли кўринишга эга бўлиб, улар ёрдамида ишчилар меҳнат буюмига таъсир кўсатадилар ва унинг шаклини физик-химиявий хусусиятларига ўзгартирадилар.

       Асосий капитал ўз ичига ишлаб чиқариш жараёнида кўп маротаба иштирок этадиган ва аста секин эскирган сари қийматини яратилган маҳсулотларга бир неча йил давомида қисман ўтказиб борадиган (эскириш суммалари)  меҳнат воситаларини олади.

      Асосий капитал ишлаб чиқариш ўрнига қараб бир неча турларга бўлинади. Биринчи гуруҳга, механик воситаларни киритиш мумкин, буларга ишчи-машиналар, турли ускуналар киради. Иккинчи гуруҳга бино ва иншоатларни киритиш мумкин. Учинчи гуруҳ ўз ичига транспорт воситаларни, ҳар хил хўжалик буюмларни олади. 
 

Айланма капитални ишлатишни

такомиллаштириш йўллари. 

      Саноат капиталини ишлатиш натижасида маҳсулотни ишлаб чиқариш шаклланади. Саноат капитали айланма капитал ёки айланма фондлар сифатида ҳам кўрилади. Саноат субъектнинг айланма фондлари иккига, яъни, айланма ва муомала фондларига бўлинади:

      Айланма фонд ишлаб чиқариш фондининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш даврида  мавжуд қийматини сарф қилиб, янги яратилган маҳсулотда намоён бўлади. Айланма фонди турли кўринишда, хом ашё, бутловчи буюмлар, ёқилғи, инвентар ва жиҳозлар бўлиши мумкин.

      Ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашда субъектда муомала фондининг аҳамияти катта. Бу фонд пул муомала доирасига хизмат кўрсатишни ҳамда банкда счетларидаги маблағларга, омборхонадаги тайёр маҳсулотларга, жўнатилган ва йўлдаги маҳсулотларга хизмат кўрсатишни ўз ичига олган.

      Айланма воситалар доимий ҳаракатда бўлиб, ўз шаклини ўзгартирган ҳолда айланишнинг уч босқичидан ўтади. Айланишнинг биринчи босқичида айланма капитал пул кўринишдан меҳнат буюмлари ва ресурслари кўринишига ўтади. Бу босқичда заҳира сифатида меҳнат буюмлари билан ишчи кучи ёлланади. Иккинчи босқичда ишчи кучи ёрдамида ишлаб чиқариш заҳиралари (меҳнат буюмлари)  тайёр маҳсулотга айлантирилади. Ва ниҳоят учинчи босқичда субъект тайёр маҳсулотни сотиб, пул маблағларини маҳсулот кўринишидан озод қилади ва пул шаклида айланиш ўз якунига етади.

Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари