Пул айланиши ва ва пул тизими

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 01 Декабря 2014 в 20:29, реферат

Краткое описание

1. Пул айланиши ва унинг моҳияти.
2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
3 Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг асослари.
4. Нақд пулсиз ҳисоб - китоб шакллари
5 Аҳолининг пул даромад ва харажатлари баланси. Банкларнинг касса айланиши прогнози.

Вложенные файлы: 1 файл

Пул айланиши ва ва пул тизими..doc

— 243.00 Кб (Скачать файл)

МАВЗУ: Пул  айланиши ва ва пул тизими.

РЕЖА

 

§1. Пул айланиши ва унинг моҳияти.

§2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.

§3 Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг асослари.

§4. Нақд пулсиз ҳисоб  -  китоб шакллари

 §5 Аҳолининг пул даромад ва харажатлари баланси. Банкларнинг касса айланиши прогнози.

 

Нақд пулсиз ва нақд пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган тўловларнинг йиғиндиси пул айланишини ташкил қилади.

Халк хўжаллиги тармоқларида яратилган товарларнинг бариси пул Ёрдамида айирбош қилинади. Пул айланишига товар айланишининг пул шаклидаги кўриниши деб қараб бўлмайди. Чунки пул айланиши товар айланишидан кенгроқ бўлиб, у товарнинг сотилиши ва сотиб олинишидан ташқари, ҳар хил соҳаларда меҳнатга ҳақ тўлаш жараёнини ҳам ўз ичига олади.

Пул айланишининг содда схемасини қуйидагича ифода қилиш мумкин, яъни пул ҳаракати фақат аҳоли ва корхона, ташкилотлар ўртасида бўлади деб қараймиз. Бу схемада пул айланишининг асосий икки омили: бир томондан товар ва ресурслар ҳаракати билан; - иккинчи томондан пул ҳаракати кўрсатилган. Бу схемада давлат ташкилотлари, молиявий бозор, пул бозорлари, экспорт ва импорт ва бошқа иқтисодий мунособатлар йўқ деб қаралган. Аҳоли ва корхоналар ҳеч қандай воситачиларсиз, тўғридан тўғри иқтисодий муносабатда бўладилар.

 

Схема 1. Иқтисодий тизимда товар ва пул айланишининг содда кўриниши.

 

Товарлар ва махсулотлар.


 

 

Товарлар ва махсулотларни сотиб олиш учун


қилинадиган харажатлар


Ресурслар учун тўловлар



Товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар


 

 

 

Бу схема бўйича ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва товарлар ҳаракати  соат миллари ҳаракати  бўйича кўрсатилган. Бу кўринишда ресурсларнинг барчаси фақатгина аҳолининг ўзига тегишли деб қаралган ва бу ресурслар корхоналарнинг товар ва бошқа маҳсулотларига айирбош қилинади. Бу жараённинг амалга ошишида пул каби воситачи иштирок қилмайди. Айирбошлаш жараёни пулсиз бартер тариқасида намоЁн бўлади. Айирбошлашнинг оддий шакли, биз олдинги мавзуларда таъкидлаганимиздек, мазмун жиҳатдан содда бўлсада, амалга ошириш жараёнида маълум қийинчиликлар мавжуд.

Шунинг учун томонлар ўртасидаги олди-сотти жараёнини тезроқ ва самаралироқ амалга оширувчи воситачи зарур. Бу жараённинг кечиши схемада соат миллари йўналишига тескари кўрсатилган. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий ва меҳнат ресурслари шу ресурслар учун тўловлар - иш хақи, рента тўловлари, фоиз даромадлари билан боЁланган ҳолда товар ва пул массасини тенглаштирувчи мустақил оборотни юзага келтиради.

Иккинчи оборот, бу корхоналарда ишлаб чиқарилган товарларни аҳолига сотиш ва аҳоли томонидан шу товарлар учун тўлаш натижасида юзага келган оборотдир.

Бу оборотнинг бир-бири билан боЁланиб кетиши иқтисодий тизимда даромадлар ва махсулотларнинг айланишини юзага келтиради.

Товар бозори ва ресурслар бозорининг юзага келиши, махсулот ва миллий даромаднинг юза келишига олиб келади. Миллий даромаднинг бир қисми аҳоли томонидан жамғарилиб молиявий бозорлар орқали инвестиция шаклида корхона, ташкилотлар ихтиЁрига келиб тушади, бир қисми эса давлат заЁмлари орқали бюджет дефицитини қоплашга йўнаштирилади. Натижада пул оқими ўзининг асосий каналлари орқали корхона, ташкилот-аҳоли, товарлар бозори ва ресурслар  бозоридан ўтиб молия бозори ва давлатгача етиб келади, яъни, аҳолига келиб тушадиган даромаднинг бир қисми солиқлар сифатида давлат ихтиЁрига келиб тушади. Шунинг учун ҳам пул айланишининг салмоқли қисмини миллий даромадни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар ташкил қилади. Миллий даромадни яратишда пул айланиши жамият аъзолари билан корхоналар ўртасидаги тўловда намаЁн бўлади. Умумлаштирилган ҳолда жамиятимизда юзага келувчи пул харакатини қўйидаги схемада кўрсатиш мумкин.

Юқоридаги келтирилган схема бўйича пул айланишининг қуйидаги гуруҳларини ифодалаб бериш мумкин.

-ишлаб чиқариш жараёни  билан боғлиқ бўлган тўловлар (ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, иш ҳақи тўлаш ва бошқалар):

-харажатларни қоплаш  учун келиб тушадиган тушумлар  ва жамғармаларни ташкил қилиш;

-турли хил молиявий  мажбурият ва даромадларидан  тўловларни амалга ошириш ва  бошқа тўловлар. Корхоналар оладиган  даромадлардан бюджетга тўловлар, яъни  солиқлар ва  бошқа тўловларнинг амалга оширилиши ҳам пул айланишининг бир қисмини ташкил қилади.

Пул айланиши молиявий ресурслардан фойдаланиш жараёнини ҳам ўз ичига олади. Капитал маблағлардан фойдаланиш ва баъзи соҳаларда харажатларни молиялаштириш, банклар томонидан  кредитлаш жараёнларининг амалга оширилиши ҳам пул айланишининг юзага келиши учун зарур шароитдир. Кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурслари пулнинг узлуксиз айланиши натижасида вужудга келади. Корхона, ташкилотлар томонидан моддий қийматликлар, материаллар, Ёқилги ва бошқаларни сотиб олиш учун мулжалланган пул маблағлари олдиндан аванслаштирилади. Қиймат пул шаклидан товар шаклига ўтади. Ишлаб чиқарилган махсулот сотилади ва мол етказиб берувчининг ҳисоб вараЁиЁа пул маблағлари келиб тушади. Шу тариқа корхоналарнинг пули узлуксиз айланиб туради. Товарлар учун тўловлар нақд пулсиз амалга оширилгани учун корхона ҳисоб вараЁиЁа келиб тушган пул, уни ишлатишга зарурат туЁулгунча банкларда сақланади.

Корхона, ташкилотларнинг вақтинча бўш турган пуллари уларнинг розилигига асосан банк томонидан кредит ресурс сифатида ишлатилиш мумкин. Корхона ташкилотларнинг бўш пул маблағларидан ташқари, банклар жамоат ташкилотларнинг, бюджет, суЁурта, ташкилотларнинг, аҳолининг банклардаги пул маблағларидан ўз ресурслари сифатида фойдаланиб, халқ хўжалиги тармоқларига кредитлар бериши мумкин. Шундай қилиб, банклар томонидан пул маблағларининг йиЁилиш жараёни пул айланишида намоЁн бўлади.

Корхона ташкилотларни кредитлашда пул маблағлари вақтинча фойдаланишга берилади. Кедит бериш ва кредит ҳисобидан товар моддий бойликларни сотиб олиш ва уни бошқа ишлаб чиқариш харажатлари учун сарфлаш ва кейинчалик кредитни тўлаш ссуда счётига маблағ ўтказиш жараёни пул айланишининг элементларидан бири ҳисобланади.

Пул айланиши инвестиция билан боғлиқ харажатларни, суЁурта жараёнларини амалга оширилишини, мулкни, ҳаЁтни, транспорт воситаларини, экин боЁларни, бошқа буюмларни суЁурта қилиш ва уни тўлашни ўз ичига олади.

Пул айланиши аҳоли томонидан уй-жой, коммунал хизматлар, газ, электр энергияси, алоқа ҳизматлар учун тўловлар, маданий маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига тўловлар, транспорт учун ва бошқа тўловларни, аъзолик бадалларни ва пайларни тўлашни ўз ичига олади. Шундай  қилиб, пулнинг айрим каналларида ҳаракатини кўриб чиқа туриб, пул айланишининг моҳиятини қўйидагича таърифлаш мумкин. Пул айланиши - бу нақд пуллик ва пул ўтказиш йўли билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг йиғиндисидир.

 

§2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.

 

Пул айланишини икки асосий белгига қараб - биринчидан, жами ижтимоий махсулот ишлаб чиқариш, ва иккинчидан, пулнинг функцияларига қараб таркибий қисмларга бўлиш мумкин. Жами ижтимоий махсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда пул айланиши: товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, капитал қурилиш билан боЁлик оборотга, ҳамда товар ва уларнинг ҳаракати билан боЁлик бўлмаган оборотга бўлинади.

Пул айланишининг биринчи турига 2 схемада келтирилганидек, ишлаб чиқариш жараёни учун зарур жами ресурслар - меҳнат қуроллари, меҳнат  воситалари, иш кучи сотиб олиш, ва аксинча аҳоли томонидан давлат, коопертив-савдо ташкилотлардан, колхоз бозорларидан, фуқаролардан истъемол учун зарур товарларни сотиб олиш, ва  аҳоли томонидан юқоридаги субъектларга товарлар сотиш, капитал қурилиш ва таъминлаш соҳасидаги ҳисоб-китоблар ва бошқалар киради.

Пул айланишининг иккинчи турига ишчи, хизматчиларга иш ҳақи тўлаш, миллий даромадни таксимлаш ва қайта таксимлаш билан боғлиқ тўловлар, кредитлаш жараёни билан боЁлик тўловлар ва бошқа товар ҳаракати билан боЁлик бўлмаган тўловлар киради.

 Пул функцияларига  ва тўлов турига қараб пул  айланиши нақд пуллик ва нақд  пулсиз оборотга  бўлинади.

Пул айланишининг асосий қисмини нақд пулсиз оборот, яъни корхона, ташкилотлар ўртасидаги, уларнинг давлат бюджети, кредит ташкилотлари билан нақд пулсиз бир счётидан иккинчи счётга маблағ ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган оборот ташкил қилади.

Пул айланиши таркибида нақд пулсиз оборот салмоғининг юқори бўлишининг сабаби, аввалам бор корхона, ташкилотлар ўртасида иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқаришни юксалтириш зарурлиги, баъзи бир тармоқларнинг ихтисослашуви, кредит системасининг такомиллашуви ва бошқалардир.

Товарларни сотиш жараёнидаги ҳисоблар моддий бойликлар айланиши билан боғлиқ бўлиб, улар асосан корхона, ташкилотлар ўртасида олиб борилади.

Нотовар характердаги ҳисоб-китобларга  миллий даромадни тақсимлаш, қайта таксимлаш билан боғлиқ бўлган тўловлар, даромаддан тўловлар, ҳар хил бадаллари солиқлар, кредитларни тўлаш, уй жой, ҳар хил хизматлар учун тўловлар ва бошқалар киради.

Товарлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз ўтказилиши, моддий бойликларни етказиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов муддатини яқинлаштиришга Ёрдам беради. Товар моддий бойликлар ва хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ўтказилмаслиги корхоналар маблағларининг хўжалик айланишидан чиқиб кетишга, кўзланган режаларни бажаришга маблағларнинг етишмаслигига олиб келади. Тўловнинг товарларни олишдан олдин амалга оширилиши мол сотиб олувчи корхона маблағларининг хўжалик айланишидан чиқиб кетишига олиб келади. Шунинг учун товарлар харакати ва тўловлр бир-бирига мос келиши катта ахамиятга эга.

Нақд пуллик оборот - бу нақд пул Ёрдамида амалга ошириладиган тўловлар йиғиндисидир. Бу оборот пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функцияларини бажаришида юзага келади.

Нақд пуллар муомала воситаси сифатида аҳоли билан корхона, ташкилотлар ўртасида, аҳоли билан аҳоли ўртасидаги товарлар сотиб олишда ва сотишда қўлланилади.

Пул тўлов воситаси сифатида иш хақи, нафақалар, муқофотлар, якка тартибдаги қурилиш учун бериладиган кредитлар, суЁурта тўловларни тўлашда намоЁн бўлади.     

Ундан ташқари нақд пуллик оборотга:

-коммунал хизматлар учун  тўловлар;

-маиший хизматлр учун тўловлар;

-суЁурта ташкилотларига  пайларни тўлаш;

-солиқнинг баъзи турларини  тўлаш;

-банк кредитини тўлаш;

-матбуот ижтимоий пайлар  тўлаш;

-акционерлик жамиятлари  билан аъзолари ўртасидаги тўловлар  ва бошқа тўловлар киради.

Баъзи иқтисодчилар пул айланишини нақд пуллик ва нақд пулсиз оборотларга бўлиб ўрганишга зарурат йўқ деб ҳисоблайдилар.

Биз чет эл иқтисодчиларининг тадқиқодларини олиб қарайдиган бўлсак, албатта, юқоридагидек пул айланишини иккига бўлиб ўрганиш йўқ. Бунинг асосий сабаби, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ҳисоб-китоблар асосан нақд пулсиз  олиб борилади. Ҳисоб-китобларни бу турларда олиб бориш қўлай ва шароитга мос келади. Лекин, ҳали ривожланган иқтисодга эга бўлмасдан туриб, биз хорижий давлатларнинг ҳозирги ҳисоб-китобларнинг мавқеи билан ўз ҳисоб-китоб тизимимизни тенглаштира олмаймиз. Ундан ташқари бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтиш, миллий пул бирлигини барқарорлаштириш, муомаладаги пул массасини ва пул эмиссиясини камайтириш масалалари долзарб турган бир шароитда биз пул айланишини нақд пуллик ва нақд пулсиз оборотларга бўлиб ўрганишимиз, уларнинг таркибини такомиллаштиришимиз, самаралик йўлларни қўллаб жамиятимизда тўлақонли пул айланишини яратишимиз ва уни жамият ривожланиши учун ҳизмат қилдиришимиз зарур. Мана шу шароитгина ривожланган хорижий малакатларга ўхшаб пул айланишини таркибий қисмларга бўлмасдан таҳлил қилишимиз мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, пул айланишининг икки қисми бир- бири билан ўзвий боЁлик, чунки пул нақд пул айланишидан нақд пулсиз оборотга ўтади ва аксинча айланиб доимий ҳаракатда бўлиб,  умумий пул айланишини юзага келтиради.

Корхона, ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамидаги пул маблағлари қуйидаги йўллар билан нақд пулга айланади:

-ишчи, хизматчиларга иш  хақи бериш;

-кўрсатилган ҳизматлар, меҳнат учун тўловлар;

-нафақалар тўлаш;

-ҳар хил мукофотлар;

-аҳолидан қишлоқ хўжалик  махсулотлари, товарлар сотиб олишда;

-давлат заЁмлари ва  лоторея билетлари бўйича тўловлар;

-аҳоли банклардан жамгармаларини  олганда;

-аҳолига суЁурта тўловларини тўлаганда ва хакозо;

Нақд пуллар чекланган миқдорда муомалага чиқарилади. Нақд пулларнинг муоммалага чиқарилиши устидан банк назорат олиб боради.

Нақд пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулсиз оборотга тушади.

-уй-жой ва коммунал  ҳизматлар учун тўлаганда;

-алоқа ташкилотларига тўлаганда;

-ҳар ҳил солиқлар ва  пайлар тўлаганда;

-давлат заЁмлари ва  лоторея билетлари сотиб олингандаги  тушумлар орқали;

Информация о работе Пул айланиши ва ва пул тизими