Автор работы: Пользователь скрыл имя, 01 Декабря 2014 в 20:29, реферат
1. Пул айланиши ва унинг моҳияти.
2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
3 Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг асослари.
4. Нақд пулсиз ҳисоб - китоб шакллари
5 Аҳолининг пул даромад ва харажатлари баланси. Банкларнинг касса айланиши прогнози.
Банк томонидан акцептланган тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китобларнинг ижобий томони - тўловнинг кафолатланганлигидир. Шу билан бирга ҳисоб-китобларнинг бу тури маълум камчиликларга эга. Ҳисоб-китобнинг бу шакли қўлланилиши учун тўловчининг счётида бўш маблағлари бўлиши керак; депонент сумма алоҳида счётга олиниши муносабати билан корхона маблағлари унинг хўжалик айланишидаги тўлов суммасига тенг келиши керак. Қолаверса, ҳисоб-китоб жараёниниг ўзи ҳам бошқа шаклларга нисбатан техник жиҳатдан қийинроқ. Тўловчи ҳар бир топшириқномасини акцептлаш учун банкка мурожат қилиши керак.
Акцептланган топшириқнома бўйича тўловларни бўлиб-бўлиб амалга ошириш мумкин эмас, чунки топшириқнома тўлов учун тўлиқ суммада қабул қилинади.
Акцептланган топшириқнома суммасини нақд пулга айлантириб олиш мумкин эмас.
Тўлов топшириқномаси билан корхоналар муайян топшириқларини бажариш мақсадида бошқа жойга хизмат сафарига юборилган ўз ходимлари (вакиллари) учун банкларга пул ўтказиши мумкин.
Товарлар мунтазам ва бир маромда етказиб берилса, харидорлар таъминотчилар билан режали тўловлар тартибида ҳисоб-китоб қилишлари мумкин бўлади. Бундай тартибда ҳар бир алоҳида битим (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш) учун ҳисоб-китоб қилинмасдан, тўлов топшириқномаларидан фойдаланиб, илгари келишиб олинган миқдорларда вақти-вақти билан маблағ ўтказиб ҳисоб-китоб қилинади.
Доимий режали тўловлар таъминотчи билан харидор келишувига асосан ҳар 3-5 кунда амалга оширилиши мумкин. Йирик тўловлар муҳлатини ҳисоб-китоб даврнинг ўртача иш кунига белгилаш тавсия этилади.
Кундалик доимий тўловларда уларнинг миқдорини бир ойда етказиб бериладиган товарлар суммасини шу ойдаги иш кунлари сонига бўлиш билан аниқланади. Махсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш узлуксиз бўлганда доимий тўловлар миқдори ойдаги тавқимий кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Масалан, 1 ойда етказиб бериладиган товарлар суммаси 60 минг сўм, тавкимий кунлар сони 30 кун бўлса, кунлик доимий тўлов миқдори 2 минг сўмга (60:30) тенг. Агар томонлар тўлов миқдорини ҳар 2 кунда ўтказишни белгилаган бўлса ҳар 2 кунда 4 минг сўм (2 минг х 2)ўтказиш керак бўлади.
Ҳар бир доимий тўлов учун банкка алоҳида ҳужжат тақдим қилинади. Томонлар келишилган вақтда, камида ойига бир марта ўтган давр ичида етказиб берилган махсулотлар ва кўрсатилган ҳизматлар ва улар учун ўтказилган тўловлар бўйича сотиштирма текширув ўтказишлари ва шартномада келишилган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Агар фарқ бор бўлса, у алоҳида топшириқнома билан ўтказилиш Ёки навбатдаги тўловда ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳисобот кунида ўзаро қарзлар миқдори мумкин қадар кам (бир кунда жўнатилган товар миқдоридан кўп эмас) бўлиши учун ҳисоб-китобларни ойнинг охирги тўловида аниқлантириш мақсадга мувофиқдир.
Доимий тўлов топшириқномалари муддатидан кейин топширилса, тўлов муддатидан тўлаш кунигача бўлган давр учун тўловчидан жарима ундирилади.
Чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш. Чек - бу ҳисобварақа эгаси (чек берувчи)нинг ҳисобвараЁидан олувчи (чек эгаси)нинг ҳисобвараЁига маълум миқдорда пул ўтказиш учун банкка берилган топшириқнома бўлиб, у банкнинг махсус бланкасида тузилади.
Чекларнинг қўйидаги турлари мавжуд;
-акцептланмаган чеклар:
-номланган (олувчининг номи Ёзилган) - бир марта ишлатиладиган чеклар;
-лимитланган чек дафтарчалари;
Чеклар махсус бланкалар асосида тайЁрланади ва қатъий ҳисобда турадиган хужжатлр ҳисобланади.
Лимитланган чек дафтарчалари чеклари бўйича ҳисоб-китоблар.
Лимитланган чек дафтарчаси билан ҳисоб-китоблар мол сотиб олувчи томонидан товарлар ҳақиқатда олганда, хизматлар кўрсатилганда, алоқа корхоналарининг, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари»нинг кўрсатадиган доимий хизматлари учун тўлашда қўлланилади.
Лимитланган чек дафтарчасини олиш учун корхона банкка ариза беради. Ариза ва корхона тўлов топшириқномага асосан банк корхонага «Чек дафтарчалари ва маълумотлар»деган счёт очади ва кўрсатилган суммани депонентлаштиради. Корхонанинг хоҳишига қараб, бир ариза бўйича бир неча чек дафтарчаси ҳам очиш мумкин. У вақтда аризанинг олд Ёки орқа тарафида дафтарчалар сони ва уларда кўрсатилган сумма лимити Ёзиб қўйилади.
Лимитланган чек дафтарчаси корхонанинг ҳисоб-китоб, Ёки жорий счётидан пул маблағи етарли бўлган ҳолдагина очилади.
Лимитланган чек дафтарчалари 5,10 ва 25 варақдан иборат бўлиши мумкин. Уларнинг муддати - беш, ўн вараЁлик чек дафтарчанинг муддати - уч ой, йигирма беш вараЁлигининг муддати - олти ойдан иборат.
Муддати ўтгандан кейин Ёзилган чек ҳақиқий ҳисобланмайди ва қабул қилинмайди.
Лимитланган чек дафтарчасининг чекларининг муддати 10 кун бўлиб, чек Ёзилган кун ҳисобга кирмайди. Мол сотиб олувчи товарни олгандан Ёки унга хизмат кўрсатилгандан кейин мол етказиб берувчига чек Ёзиб беради. Охирги уни 10 кун ичида банкка бериши керак. Банк мол етказиб берувчи корхона счётига депонент қилинган счётдан пул ўтказиб беради. Депонент қилинган суммадан кўп суммага Ёзилган чек ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
Лимитланган чек дафтарчаси бўйича ҳисоб-китоб қилинишининг афзаллиги шундаки, бу ерда тўлов кафолатлаган ва тўловчи ҳар бир чекни акцептлаш учун банкга мурожат қилмайди. Шу билан бир қаторда бу турда ҳисоблашиш корхонанинг пул маблағларини унинг хўжалик айланишидан лимитланган чек дафтарчаси муддатига четлаштиради.
СХЕМА 5
Лимитланган чек дафтарчалари чеклари билан
ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
7.чекни кабул
8. Чек
қилганлик
тўғрисида 6. чек 3. чек даф- ариза ва маблағ
хужжат
4. товар ва хизматлар
Акцептланган ва акцептланмаган чеклар билан хисоб-китоблар.
Акцептланмаган чеклар солиқ ташкилотлари томонидан бюджет даромадларини қайтаришда қўлланилади. Банк томонидан акцептланган чеклар махаллий ҳисобларда бюджет ташкилотларига олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларда, солиқ ташкилотлари бюджет даромадларини алоқа ташкилотлари орқали қайтарганда қўлланилади.
Акцептланган чекда маблағлар «Акцептланган тўлов топшириқномаси ва банкларнинг ҳисоб чеклари» счётида депонентлаштирилади.
Банкларнинг ҳисоб-китоб (олувчининг номи Ёзилган) чеклари билан ҳисоб-китоб қилиш.
Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари аҳоли билан корхоналар ўртасидаги нақд-пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширади. Товарлар ва кўрсатилган ҳизматлар учун белгиланган тартибда ҳисоб-китобларни бажариш учун аҳолига чек бериш мумкин.
Аҳолига чекана ва кооператив савдо ташкилотлари билан савдо қилиш учун ҳисоб-китоб чеклари берилади. Ҳисоб-китоб чеки аҳолининг банкда турган омонати Ёки нақд ўтказилган пуллар ҳисобидан берилиши мумкин. Чекга сумма ва омонатчининг номи Ёзилади.
Ҳисоб-китоб чекнинг бир қисми банкда омонатда сақланаЁтган маблағлар ҳисобидан, яна бир қисми нақд пул билан тўланиладиган маблағлар ҳисобидан ҳам берилиши мумкин. Бу вақтда омонатчи чиқим ордерини фақат омонат ҳисоб вараЁидан ўчириладиган суммага тўлЁазади.
Товар сотиб олганда савдо ташкилоти ходими чекни текшириб, товарга ҳақ тўлаш учун қабул қилади ва унинг орқа томонига савдо ташкилот белгисини қуяди. Ҳисоб-китоб чеки савдо ташкилоти томонидан нақд-пулга айлантирилмайди. Чек суммасидан катта миқдорда қайтим ҳам берилмайди.
Агар сотиб олинаЁтган товар баҳоси чек суммасидан кам бўлса, савдо ташкилоти бундан чек суммасининг 25 фоизигача, аммо кўпи билан 100 сўм миқдорида нақд пул қайтим бериши мумкин. Савдо ташкилотлари орқали банкга тушган ҳисоб-китоб чеклари суммаси савдо ташкилотининг ҳисоб вараЁининг кредит томони ва омонатчининг банк бўлимида юритиладиган ҳисоб вараЁи дебети бўйича ўтказилади. Суммаси савдо ташкилотининг ҳисоб вараЁиЁа ўтказилган чекларнинг орқа томонида «ўтказилди» Ёзувли штамп босилади.
Аккредитивлар билан ҳисоб-китоб қилиш.
Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шакли кам қўлланилсада, охирги йилларда унинг салмоғи ошиб бормоқда.
Аккредитив бу мижознинг (мол сотиб олувчининг) топшириЁиЁа асосан шартноманинг тўлаш тўғрисидаги шартини мол етказиб берувчининг фойдасига ҳал қилиш ҳақидаги шартли пул мажбурияти ҳисобланади.
Аккредитив очган банк (банк-эмитент) мол етказиб берувчи аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларини банкка тақдим қилиб, аккредитивнинг бошқа шартларини бажарганда мол эгаси счётига пул ўтказиши Ёки ана шу тўловларни тўлаш вақолатини бошқа банкка ўтказиши мумкин.
Аккредитив бўйича ҳисоб-китобларни олиб боришда аккредитивнинг қўйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
-қопланадиган (депонентга ўтказилган) Ёки қопланмаган (кафолатланган) аккредитивлар;
-қайтариб олинадиган
Ёки қайтариб олинмайдиган
Қопланган (депонентланган) аккредитивнинг моҳияти шундаки, аккредитивнинг бу турида банк-эмитент тўловчининг ўз маблағларини Ёки унга аккредитив очиш учун берилган кредит маблағларини мол етказиб берувчининг алоҳида ҳисобвараЁи «Аккредитивлар»га, банк-эмитент мажбуриятларининг бутун амал қилиш муддатига ўтказади.
Банклар ўртасида вакиллик муносабатлари ўрнатилса, қопланмаган (кафолатланган) аккредитив ижрочи банкда унга аккредитивнинг бутун суммасини ундаги банк-эмитентнинг етакчи ҳисоб вараЁидан ўчириш хуқуқини бериш йўли билан очилиши мумкин. Аккредитив суммаси банк-эмитентнинг алоҳида балансдан ташқари ҳисоб варақасида акс эттирилади.
Ҳар бир аккредитивда унинг қайтариб олинадиган Ёки қайтариб олинмайдиган эканлигини аниқ кўрсатилиши мумкин. Агар юқоридаги шартлар кўрсатилмаган бўлса, аккредитив қайтариб олинадиган деб ҳисобланади. Қайтариб олинадиган аккредитив сотувчи билан олдиндан келишмасдан (масалан, шартнома шартлари бажарилмаса, банк эмитент аккредитив бўйича муддатдан олдин тўловни кафолатлашдан бош тортган ҳолларда) банк эмитент томонидан ўзгартирилиши Ёки бекор қилиниши мумкин. Банк эмитент бу ҳақда мол етказиб берувчининг банкини, у эса мол етказиб берувчини хабардор қилади.
Қайтариб олинмайдиган аккредитив мол етказиб берувчининг розилигисиз ўзгартирилиши Ёки Ёпилиши мумкин эмас.
Аккредитив фақат бир таъминотчи билан ҳисоб-китоб қилишга мўлжалланган бўлиши мумкин.
Аккредитивнинг муддати ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби томонлар ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
Шартномада:
-банк эмитентнинг номи;
-аккредитив тури ва уни бажариш муддати;
-мол етказиб берувчи аккредитив бўйича маблағ олиш учун тақдим қилинадиган хужжатлар рўйхати ва аниқ тавсифи;
-товарларни жўнатгандан
кейин ҳужжатларни тақдим
Аккредитив очиш учун харидор ўз банкига электрон ариза беради. Аризада аккредитив очишга асос бўлган шартнома рақами, аккредитивнинг муддати, аккредитивни бажарадиган банкнинг номи, аккредитив ижро этиладиган жой, аккредитив тури, аккредитив бўйича ҳақ тўланадиган ҳужжатларнинг тўлиқ ва аниқ номи, расмийлаштириш тартиби, аккредитив бўйича тўлаш усули ва бошқалар кўрсатилади. Тўлов ҳужжатини тўғри расмийлаштириш учун тўловчи мол етказиб берувчидан унинг номига аккредитив бўйича очилган варақнинг рақамини билиб олиши зарур. Тўловчининг банкдаги аккредитивларни ҳисобга олиш учун балансдан ташқари «тўланадиган аккредитивлар» счёти очилади.
7. Тўлов