Автор работы: Пользователь скрыл имя, 01 Декабря 2014 в 20:29, реферат
1. Пул айланиши ва унинг моҳияти.
2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
3 Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг асослари.
4. Нақд пулсиз ҳисоб - китоб шакллари
5 Аҳолининг пул даромад ва харажатлари баланси. Банкларнинг касса айланиши прогнози.
Бутун мамлакат ва республикалар миқЁсида баланс икки бўлим бўйича кенг жараёнларни ўз ичига олган ҳолда ишлаб чиқилган. Балансда аҳоли даромад ва харажатларининг тақсимоти ижтимоий гуруҳлар: ишчи ва хизматчилар, колхозчилар бўйича кўрсатилган.
Баланснинг А қисмида аҳолининг давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларидан оладиган даромадлари, ҳамда шу даромадлар ишлатилишининг асосий йўналтиришлари акс эттирилган. Б қисмида эса аҳоли гуруҳлари орасида товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан боЁлик бўлган пуллик даромад ва харажатлар ҳисобга олинган.
Аҳолининг даромадлари ва харажатлари балансини тузишдан асосий мақсад аҳолининг бўлиши мумкин бўлган пуллик даромад ва харажатларини иқтисодий асосланган прогнозлар қилишдан иборат. Баланснинг нақд пул айланиши ташкил топишидаги аҳамияти шу билан белгиланган. Мамлакатдаги нақд пулларнинг муомаласи кўлами асосан аҳоли пул даромадларини таркиб топтириш жараёни ва уларнинг кейинчалик йўлантириши билан чегараланган. Балансда муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлашда қўлланиладиган кўрсаткичлар акс эттирилган. Балансга асосан аҳоли томонидан товарларни харид қилиш учун мўлжалланган аҳолининг харид фонди аниқланади, чакана товар айланиши асосида квартал бўйича касса режаси тузилган.
Аҳоли даромадлар ва харажатлар балансида даромадларнинг харажатлардан кўпроқ бўлиши аҳолининг қўлида нақд пул қолдиЁи ошганлигини, харажатларнинг даромадлардан устун бўлиши эса аксинча, аҳоли қўлидаги нақд пул қолдигининг камайишини билдиради.
Аҳоли даромад ва харажатларини баланслаштириш учун халқ истеъмоли учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш зарур. 1991 йилдан бошлаб, кўпгина давлатларнинг мустақилликка эришиши ва мамлакатлар иқтисодида бўлган баъзи қийинчиликлар туфайли, махсулот ва товарларни ишлаб чиқиш ҳажми камайиб кетди. Истеъмол бозоридаги беқарор вазиятнинг кескинлашуви аҳоли даромадлари ва харажатлари балансида ҳам номутанносиблик бўлишига олиб келди.
Аҳолининг пуллик даромадларининг ўсиши тобора кескин тарзда бўлиб аҳолининг товар ва хизматлар учун қилган харажатларидан ошиб кетди.
1991 йилдан бошлаб аҳолининг
даромадлари ва харажатлари
Жадвал 1
Аҳоли даромад ва харажатлари баланси.
Даромадлар |
Харажатлар | |||
1 |
Иш ҳақи |
1 |
Товарлар учун тўловлар | |
2 |
Иш ҳақи даромадлари, шу жумладан, колхоз ва шахсий томорқа хўжаликларидан даромадлар. |
2 |
Хизматларга ҳақ тўлаш | |
3 |
Пенсия, стипендия ва нафақалар. |
3 |
Мажбурий тўловлар ва ихтиЁрий бадаллар. | |
4 |
Молия-кредит тизимларидан тушумлар. |
4 |
Қўйилмаларга ўтказиш. | |
5 |
Дивидендларни олиш ва бошқа даромадлар. |
5 |
Акция, облигацияларни харид қилиш ва кечиктирилган тўловларни қоплаш. | |
6 |
Бош харажатлар. | |||
Даромадлар жами |
Харажатлар жами |
Одатда аҳоли даромадларининг асосий қисмини иш хақи ташкил қилади, харажатларники эса - товарларни харид қилиш ташкил қилади. Олдин таъкидлаганимиздек, аҳоли даромадларининг харажатларидан ошиши аҳоли қўлидаги пул қолдиЁининг ошишини кўрсатади. Бу ҳол аҳоли даромад ва харажатларини баланслаштирилиш бўйича қатор тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишини талаб қилди.
Ўзбекистонда 1993 йилда аҳоли даромад ва харажатлар балансида жиддий ўзгаришлар юз беради, яъни даромад ва харажатлар орасидаги фарқ янада чуқурлашди. 1993 йилда иш ҳақи минимал миқдорининг кварталлар аро қайта кўрилиши, ва барча турдаги нафақалар ҳамда бошқа ижтимоий тўловлар индексациялаштирилиши натижасида аҳолининг пул даромадлари 1992 йилга нисбатан бир неча марта ошди.
Барча ошган пул даромадларнинг деярли қисми иш ҳақига, пенсия; стипендия ва нафақаларга, молия ва кредит тизимидан тушумларга ва бошқа даромадларга тўғри келган. Оилаларнинг пул харажатлари асосан жорий истеъмолга қаратилган, масалан, биринчи ярим йилликда аҳолининг товарлар харид қилиш ва хизматларга ҳақ тўлашга барча харажатлар 70% га яқини сарф қилинган.
Ўзбекистонда аҳолининг пул даромадлари ва харажатларининг ўсишини қўйидаги жадвалдан кўриш мумкин.
(ўтган йилга нисбатан % ҳисобида)
Жалвал 2
Аҳолининг пул даромадларининг ўсиши |
Аҳолининг пул харажатларининг ўсиши | ||
йиллар |
марта |
йиллар |
марта |
1991 |
1,9 |
1991 |
1,7 |
1992 |
5,8 |
1992 |
5,1 |
1993 |
15,0 |
1993 |
18,0 |
1994 |
10,5 |
1994 |
13,3 |
1995 |
3,3 |
1995 |
3,2 |
1996 йилнинг 1 ярими |
2,2 |
1996 йилнинг 1 ярими |
2,1 |
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, аксарият ҳолларда аҳолининг пул даромадлари унинг харажатларидан юқори бўлган. 1991 ва 1992 йилларда аҳоли даромадларининг маълум бир қисми товар тахчиллиги туфайли товарларни чегаралаб сотиш, истеъмол бозорнинг нобарқарорлиги натижасида аҳоли қўлида сарфланмасдан қолиб кетишига олиб келган. 1993 йилда оралиқ пул сўм-купоннинг ва 1994 йилда миллий валюта-сўмнинг муомалага киритилиши Республикада пул муомаласини нисбатан барқарорлаштирди.
Мустақил валютамизга эга бўлишимиз билан истеъмол бозоримизни мухофаза қилиш имкониятига эга бўлдик.
Аҳоли пул даромад ва харажатлари ўртасидаги мутанносибликни юзага чиқариш, ҳамда пул айланишини таҳлил қилиш учун ҳисобот баланслари тузилиши мумкин.
Бу балансда нақд пулда ташкил қилинган жамгарма шакллари (қўйилмалар, акцияларни харид қилиш, облигациялар ва ҳ.к.) маблағ қолдиЁидаги ўзгаришлар, уларнинг аҳоли пул даромадларидаги улуши кўрсатилади.
1991 йилдан бошлаб мамлакатда
кредитни режалаштириш ва
Барча тижорат банкларининг касса айланишини прогнозлаштириш бўйича амалга ошириладиган фаолиятининг асосий вазифаси - бу тузиладиган ҳисоб-китобларнинг иложи борича ҳақиқийлигига эришиш ва банкларга пулнинг келиб тушиш салмоғи ва тезлигини кўпайтириш, эмиссия миқдорини чеклаш ва шу асосда эмиссия билан боғлиқ бўлган харажатлар солмоЁини қисқартириш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Касса оборотлари прогнозининг шартли тасвири.
Тушум |
Харажат |
Савдодан тушумлар |
Иш ҳақи тўлашга бериладиган ажратмалар. |
Темир йўл, сув, ҳаво ва маҳаллий транспортдан тушумлар. |
Стипендияларга ажратмалар. |
Уй-жой ва комунал ҳақидан тушумлар. |
Истеъмолга йўлантириладиган маблағлар ичига кирмайдиган бошқа тўловларга ажратмалар. |
Маданий оқартув корхоналаридан тушумлар. |
Пулни тўловлар ва рағбатлантириш учун ажратиш. |
Маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар тушумлари. |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хариди учун ажратмалар. |
Солиқ ва йиЁимларнинг келиши. |
Пенсия, нафақа ва суЁурта |
Колхоз счётларига келиб тушадиган пул маблағлар. |
|
Савдо, хизмат ва халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқиш бўйича бўйича кооперативларнинг ҳисоб варақаларига келадиган тушумлар. |
Савдо, хизмат ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқориш бўйича кооперативлар ҳисоб варақаларидан иш ҳақи учун ажратмалар. |
Индивидуал ва гуруҳ арендасида арендачилар, фермер хўжаликлар ва тадбиркор ҳисоб варақаларига келадиган тушумлар. |
Индивидуал ва гуруҳ арендасида, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар ҳисоб варақаларидан ажратмалар. |
Чет эл валютасини сотиишдан тушадиган маблағлар. |
Алоқа корхоналарига Ёрдам учун ажратиладиган маблағлар. |
Алоқа вазирлиги корхоналаридан тушумлар. |
Жагмарма банки муассасаларига Ёрдам учун ажратиладиган маблағлар. |
Жамғарма банки муассасаларидан тушумлар. |
Бошқа нақд пулли ажратмалар. |
Корхоналар қимматли қоғозларини сотишларидан келадиган тушумлар. |
|
Бошқа нақд пул тушумлари. |
|
Тушумлар бўйича жами |
Харажатлар бўйича жами |
Харажатнинг тушумдан ошиб кетиши (пулни муомалага чикариш) |
Тушумнинг харажатдан ошиб кетиши (пулларни муомаладан олиш) |
Касса айланиши прогнози натижасида харажатларнинг тушумдан ошиб кетиши муомалага қўшимча пул чиқариш зарурлигини, аксинча ҳолда муомаладан пулларни олиш кераклигини кўрсатади. Аҳолининг пул даромадлари ва харажатлари баланси ва касса айланиши прогнози пул муомаласини олиб борувчи асосий режалардан ҳисобланади. Бу иккала режа асосий пул айланишини акс эттириш билан умумий бўлсада, улар ўртасида маълум фарқлар мавжуд.
Касса айланиши прогнозини бажариш пул муомаласи барқарорлигини таъминлашда биринчи аҳамиятга эга бўлган режа ҳисобланади. Шунинг учун банк бўлимлари бу режани бажарилишини қаттиқ назорат қилиб борадилар.
Тижорат банклари Марказий банкнинг асосий бошқармалари касса айланиши тўғрисида белгиланган шаклда статистика ҳисоботларини тузадилар ва пул муомаласини барқарорлаштириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқадилар.