Тижорат банкларида лизинг операцияларини такомиллаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 23 Февраля 2013 в 10:54, курсовая работа

Краткое описание

Ислоҳотлар амалга оширилган охирги йилларни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина корхоналар, жумладан деҳқон ва фермер хўжаликлари зарур қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш учун иқтисодий тарафдан имкониятлари чекланган бўлиб, ишлаб чиқариш воситаларига муҳтожликларни бошдан кечирмоқдалар. Бундан ташқари, мавжуд техника воситаларида ҳам жисмоний, ҳам маънавий эскириш жараёни кучаймоқда.

Содержание

1 Лизинг муносабатларининг моҳияти, шаклланиш жараёни ва турлари таснифи
2 Ўзбекистонда лизинг муносабатлари ҳолати ва унинг мавжуд камчиликлари
3 Тижорат банкларида лизинг операцияларини такомиллаштириш.

Вложенные файлы: 1 файл

КУРШ иши якуний.doc

— 467.00 Кб (Скачать файл)

Чет эл амалиёти шуни кўрсатадики, техника ва жиҳозлар бозорининг асосий жиҳатларидан бири уларни сотиб олаётган вақтда харидорни нафақт маҳсулот баҳоси қизиқтиради, балки унинг ишончлилиги ва сервис хизматининг ташкил қилиниши ҳам қизиқтиради.

Кўпинча бундай муаммоларни ечиш лизинг фаолиятини ташкил этишга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Лизинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларни машина ва жиҳозлар билан  таъминлашда асосий йўналишлардан бирини маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга илғор технологияларни сотиб олишда молия билан таъминлашнинг алоҳида шаклини, машина-техника паркларини янгилаш ва харидорга техникани узоқ муддатга 2 йилдан 5 йилгача бўлган вақт давомида қийматини бўлиб тўлаш орқали ижарага бериб туришини ўз ичига олади.

Республикамизда қишлоқ хўжалик корхоналарининг энг самарали шаклларидан ҳисобланган фермер хўжаликларини маҳсулот етиштиришда техника воситалари билан ва етиштирилган маҳсулотларни қайта ишловчи технологиялар билан таъминланишига алоҳида эътибор берилмоқда.

Масалан, 1998 йил 10 октябридаги қарорига асосан Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида фаолият кўрсатаётган И. Назаров раҳбарлигида «Умид» фермер хўжалигига Исроилнинг «Маров» фирмасига тегишли 40.000 АҚШ доллари қийматидаги Белгия технологиясига асосланган кичик сут заводи «Барака» УЛК томонидан лизинг асосида етказиб берилди. Лизинг асосида олинган сутни қайта ишлаш мини заводи томонидан 8турдаги жаҳон стандартига жавоб берадиган қадоқланган сут, бринза, пишлоқ, творог, сметана, қаймоқ, қаттиқ ва йогурт ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистон, Навбаҳор, Бешариқ, Данғара туманлари ва Қўқон шаҳри аҳолисини сут маҳсулотлари билан таъминлашни бошлади.

«Умид» фермер хўжалиги 5 йил муддатга лизинг асосида олинган сутни қайта ишлаш мини заводи қийматини 2 йилу 4 ой давомида тўлаб улгурди ва мини завод фермер хўжалиги ихтиёрига ўтди. «Умид» фермер хўжалигини 2004-2008 йиллардаги иқтисодий кўрсаткичлари 3.1.1-жадвалида келтирилган.

 

3.1.1-жадвал

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар

2008 й. 2004 йилга нис-батан марта ҳисобида

2004

2005

2006

2007

2008

Ялпи даромад

млн. сўм

43,8

134,2

240,8

242,9

277,3

6,3

Ш.ж. деҳқончиликдан

млн. сўм

5,6

29,0

35,0

108,3

114,3

20,4

Жамига нисбатан

%

12,8

21,6

14,5

44,6

41,2

Х

Чорвачиликдан

млн. сўм

11,1

42,0

80,8

28,3

30,4

2,7

Жамига нисбатан

%

25,3

31,3

33,6

11,6

10,9

Х

Маҳсулотни қайта ишлашдан

млн. сўм

25,1

60,2

120,0

102,1

126,9

5,1

Жамига нисбатан

%

57,3

44,9

49,8

42,0

45,7

Х

Хизмат кўрсатишдан

млн. сўм

2,0

3,0

5,0

4,3

5,6

2,8

Жамига нисбатан

%

4,6

2,2

2,1

1,8

2,0

Х

Қайта ишланган маҳсулот миқдори

             

Ш.ж. сут

тонна

333

547

689

315,0

450

1,4

Четдан сотиб олинган  хом-ашё

тонна

           

Ш.ж. сут

тонна

126

233

316

406

355

2,8

Қайта ишлаб олинган маҳсулот

             

Қаймоқ

кг

5300

2500

5500

3102

3603

-0,32

Бринза

кг

95

123

210

1108

1125

11,8

Пишлоқ

кг

385

3900

3900

2901

3115

8,1

Творог

кг

512

2800

3700

11285

12518

24,4

Макарон

кг

8500

12800

13000

4714

4847

-0,43

Ишлаб чиқариш рентабеллиги

%

40

40

43

108

114

29

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда

%

50

43

46

101

108

2,2

Қайта ишлаш соҳасида

%

62

68

73

112

126

2,0

Хизмат кўрсатишда

5

8

9

10

102

108

13,5

Ишловчилар сони

киши

40

50

53

71

89

2,2

Ш.ж. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда

 

киши

 

20

 

25

 

25

 

59

 

74

 

3,7

Қайта ишлаш соҳасида

киши

15

16

20

5

5

-0,66

Хизмат кўрсатишда

киши

5

6

8

7

10

2

Бир ишчининг ўртача иш ҳақи

сўм

20000

30000

44000

28388

43151

2,2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда

сўм

20000

32000

45000

39485

58180

2,9

Қайта ишлаш соҳасида

сўм

30000

430000

62000

28145

46385

1,5

Хизмат кўрсатишда

сўм

10000

15000

25000

17535

24890

2,5

Мавжуд  техника воситалари

             

Тракторлар

дона

3

3

5

6

8

2,7

юк машиналари

дона

1

1

4

3

4

4

Енгил машиналар

дона

5

6

4

2

5

1

Микроавтобус

дона

1

1

1

1

1

1

Комбайн

дона

-

-

1

1

2

2

Мотороллер 

дона

-

1

2

2

2

2


 

Манба: «Умид» фермер хўжаликларининг маълумотлари асосида.

 

Фермер хўжалиги деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сутни қайта ишлаш ва қандолатчилик, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Фермер хўжалигида 251 бош йирик  шохли мол, шу жумладан 100 бош сигир, 20 бош қўй ва эчки, 12 минг бош парранда боқилади.

Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятларини ривожлантириш қишлоқ худудларида иқтисодий масалалар билан  биргаликда ижтимоий масалаларни ечилишида ҳам ижобий таъсир кўрсатади. «Умид» фермер хўжалиги бир неча миллион сўмлик хайрия тадбирларини амалга ошириш билан биргаликда 2002 йилда хусусий спорт клубини ташкил этган.

Фермер хўжалигининг ноқишлоқ хўжалик фаолияти унинг асосий фаолиятига, шунингдек, қишлоқдаги иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ҳал қилинишига ижобий таъсир кўрсатар экан, бундай фаолият тури билан шуғулланувчи фермерларга солиқ тўлаш ва кредит ажратилишида Маълум бир имтиёзлар берилиши кўзда тутилиши зарур. Бизнинг фикримизча, агарда фермер хўжаликлари ноқишлоқ хўжалик фаолияти билан  қўшимча шуғулланишни бошласа, унда хўжаликни дастлабки 3 йил муддат мобайнида мазкур сохадан олинадиган солиқлардар озод этиш, кейинчалик ноқишлоқ хўжалик фаолиятидан олинган фойдани соҳада янги иш жойларини ташкил этишга йўналтирилган қисмидан солиқ ундирилишида имтиёз белгиланиши мақсадга мувофиқ.

Асосий фаолиятдан ташқари ноқишлоқ хўжалиги фаолияти билан  шуғулланувчи фермер хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш билан  боғлиқ бинолар қуриш, илғор технологик линиялар, асбоб ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун узоқ муддатли (10-15 йил муддатли) имтиёзли кредитлар ажратиш кредитларни 3 ёки 5 йилдан бошлаб қайтариш тартибини жорий қилиш мазкур соҳа ривожланишида ижобий роль ўйнайди.

Қишлоқ хўжалик корхоналарини маҳсулот етиштириш давомида зарур бўлган техника воситалари билан таъминлашда 2000 йил ноябр ойида ташкил этилган «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК самарали фаолият юритмоқда.

Лизинг компаниясининг Фарғона вилояти бўлими томонидан 12% йиллик устама билан 2001 йилда ширкат хўжаликларига 192 та ва фермер хўжаликларига 50 та, 2002 йилда 156 та ва 43 та, 2006 йилда 150 та ва 16 та трактор лизинг асосида етказиб берилган бўлса, 2007 йилдан бошлаб 10% ли устама билан тракторлар етказиб бериш бошланди.

  Президентимиз И.А. Каримов асарларида лизинг муносабатларини ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш йўл-йўриқлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ўзининг яқинда чоп этилган «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» деб номланган асарида қишлоқ хўжалигида лизинг муносабатларини янада такомиллаштиришга катта эътибор қаратган. Президентимиз ўз асарида таъкидлаб ўтадики «Қишлоқ хўжалик техникасини лизинг асосида сотиб олиш бўйича махсус ташкил этилган Фонд ҳисобидан ушбу мақсадлар учун 2008 йили 43 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилган бўлса, 2009 йилда 58 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш режалаштирилган1».

Айтиб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда лизинг муносабатлари иқтисодиётнинг асосий соҳаларида, жумладан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида ҳам шаклланади. Эндиликда ушбу шаклланган муносабатларни тизим шаклига келтириш ва ривожлантириш ушбу йўналишдаги асосий қилинадиган вазифалар жумласига киради.

Амалга оширилган тадқиқотлар ҳамда ушбу изланишлар натижасида олинган хулосаларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда лизинг бозорида такомиллаштириш ва ривожлантириш учун қуйидаги таклифларни киритишни лозим топилди:

1. Лизинг инвестиция  фаолиятини тезлаштирувчи, ишлаб  чиқарувчи ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллаштирувчи, маҳсулот реализациясини таъминловчи, фан техника тараққиёти янгиликларини жорий этувчи воситага айланиши лозим. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, лизинг хизматлар бозорини шакллантириш жараёнида асосий эътибор рағбатлантирувчи қонунчилик ҳужжатлари тизимини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиши керак.

2. Ўзбекистонда лизинг фаолиятини ривожлантириш учун яқин вақт ичида қуйидаги молиявий-иқтисодий муҳим масалаларни ҳал қилиши лозим.

- лизинг фаолиятини  лицензиялашнинг намунавий Низомини  ишлаб чиқиш;

- лизингни ривожланишини қўллаб-қувватловчи Фонд ёки Ўзбекистон лизинг компаниялари ассоциациясини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш;

- молиявий ва оператив  лизинг учун намунавий ва услубий ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш;

- кредитлаш тизимидаги  ва инвестиция лойихаларидаги имтиёзларни ўзгаришсиз лизинг амалиётига қўллаш;

- лизинг олувчилар  ва лизинг берувчилар тортиладиган  солиқ ставкаларини қисқартириш;

- ихтисослашган лизинг  компаниялари учун молиявий ресурслардан  эркин фойдаланиш имкониятини  яратиш.

3. Лизинг келишувлари иштирокчилари учун лизинг объектидан фойдаланиш даврида тезлаштирилган амортизациядан фойдаланишни қисқа муддатлар ичида амалга киритиш.

4. Миллий иқтисодиётнинг худудий хусусиятларидан келиб чиқиб лизинг учун солиқ имтиёзларини қўллаш.

5. Лизинг бизнеси учун банк капиталини тўғридан-тўғри жалб этишни кенгайтириш ёки лизинг компанияларини инвестициялаш кўринишида молиявий ресурсларни лизинга йўналтириш.

6. Ривожланган давлатлардаги  лизинг амалиётидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарувчиларга лизинг компанияси воситасида ўз техникаларини таклиф этиш учун ҳуқуқий асосларни яратиш.

7. Лизинг хизмати бозорини  ривожлантириш учун давлат томонидан қуйидаги зарур қўллаб-қувватлаш амалга оширилиши лозим:

- давлат лойихаларини  амалга ошириш учун имтиёзли  инвестицион кредитларни ажратиш;

- лизинг компанияси ташкил этилгандан бошлаб 5 йил давомида лизинг тўловларидан пасайтирилган солиқ тизимини қўллаш;

- лизинг олувчиларнинг  лизинг объектидан  олган фойдасидан солиқ тўловларини камайтириш;

- лизинг компанияларининг ходимларини қайта тайёрлаш.

8. Лизинг муносабатлари асосида молиявий хавф-хатарларни суғурталашни такомиллаштириш.

9. оператив лизингда  лизинг объектининг турли шароитларда ишдан чиқиши хавф-хатарини лизинг шартномаларида хар томонлама ҳисобга олиш.

10. Лизинг муносабатларини ривожлантириш учун республикада мустақил лизинг хизмати тармоғини шакллантириш.

Юқорида берилган таклифлар асосида мамлакатимизда лизинг муносабатларини такомиллаштириш янги тармоқнинг қолаверса мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига сезиларли ёрдам беради.

 

  • Президентимиз И.А. Каримов асарларида лизинг муносабатларини ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш йўл-йўриқлари.

Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич чуқурлаштириш, қишлоқдaги мулкдор ва тaдбиркорларнинг aҳaмиятини ошириш, фермерлар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш–«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурининг асосий таркибий қисмларидан ҳисобланади.

«Шу билaн биргa, - деб таъкидлайдилар Президентимиз асарда, - ўтгaн дaвр мобaйнидa орттиргaн тaжрибaмиз фeрмeрликни янaдa ривожлaнтириш учун бир қaтор жудa муҳим муaммолaрни, xусусaн, фeрмeр xўжaликлaрининг бaрқaрорлиги, энг муҳими, улaрнинг сaмaрaдорлигини ошириш билaн боғлиқ мaсaлaлaрни ҳaл қилиш қaтъий тaлaб этмоқдa. Фaолият юритaётгaн aксaрият фeрмeр xўжaликлaрининг иш тaжрибaси шундaн дaлолaт бeрaдики, фeрмeр xўжaликлaрини шaкллaнтиришнинг дaстлaбки босқичидa улaргa aжрaтиб бeрилгaн eр мaйдонлaрининг кaмлиги мaҳсулот ишлaб чиқaриш рeнтaбeллигининг ўсишигa кўп жиҳaтдaн тўсқинлик қилмоқдa. Имконияти, куч-қуввaти кaм бўлгaн фeрмeр xўжaликлaри ўзини зaрур тexникa, aйлaнмa мaблaғ билaн тaъминлaш, крeдит қобилиятигa эгa бўлиш, энг aсосийси, ўз xaрaжaтлaрини қоплaш вa фойдa кўриб ишлaш, дaромaдни оширишнинг ишончли aсосигa aйлaна олмaслигини бугун ҳaётнинг ўзи кўрсaтмоқдa»2.

 

 

 

 

 

 

 

Хулоса  ва таклифлар

Мамлакатдаги  саноат корхоналари кўпгина техника ва жиҳозлар бўйича талабларни қиммат баҳоларга ёки акциялар орқали қондирадилар, бу эса қишлоқ хўжалик корхоналарига сотиб олиш имконини бермайди. Фақат, лизинга маркетингнинг фаол қуроли бўлиб, у зарур ва керакли мулкка йўл очиб беради, нафақат алоҳида жиҳозлар турларидан фойдаланишга, балки бутун комплектланган ишлаб чиқаришни ишлатиш имконини беради. У ёнма-ён икии томонлама муаммоларни ҳал этади: бир томондан маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олишлари учун молиявий жиҳатдан таъминлайди ва бошқа  томондан ишлаб чиқариш учун керакли техникалар етказиб берилади. Натижада хўжалик юритувчи шахсларнинг рақобатбардошлиги ошади, техник қайта жиҳозланиш жараёни тезлашади ва харидорларнинг қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминланиш даражаси ортади.

Агросаноат мажмуасида лизингни йўлга қўйишнинг объектив зарурати қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, субъектлар ўртасида хўжалик алоқаларининг ихчам тизимини яратиш, қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига кафолатли хизмат кўрсатиш орқали ишончли комплекс таъминлаш тизими яратилишини шарт қилиб қўяди.

Агросаноат мажмуасидаги лизингни ривожлантириш учун асосий шарт-шароитлар сифатида қуйидагилар хизмат қилади:

  • Қишлоқ хўжалик техникалари турлари бўйича талабнинг ҳисоби;
  • мамлакат худудларида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ҳисоби, бу эса техника етказиб берувчилар ўртасида бевосита муваффақиятли тўғридан-тўғри алоқалар шаклланишига имкон беради;
  • турли хил мулк шаклларини, импорт ва экспорт ҳамкорлигини ривожлантириш;
  • кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Агросаноат ва саноат мажмуасида лизинг устунлиги яна шундан иборатки, у давлат манфаатларини ҳам кўзлайди, яъни солиқ тизимини, амортизация ва кредит имтиёзларини беради.

Шундай қилиб, саноат мажмуасида лизинг тизимини ривожлантириш қуйидаги муаммоларни ечишга ёрдам беради:

  • техникаларни бошқа манбаалардан олиш орқали ишлатиш, яъни импорт ва қишлоқ хўжалик техникасига диспаритетдан ошиб ўтиш ҳисобига маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг монополия ҳолатини бартараф этиш;
  • хўжалик техникалари сотилишини кенгайтириш, янада илғор тарзда ишлайдиган замонавий техникаларни сотиб олиш;
  • техникаларини етказиб беришнинг тезкор усулларини яратиш;
  • етказиб бериш ва ишлатиш жиҳатлари ҳамда тавсифи билан боғлиқ техникаларга кафолатли техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
  • техника воситаларининг айланиш (тикланиш)ини тезлаштириш ва ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш;
  • лизинг берувчи, истеъмолчи ва тайёрловчилар ўртасида иқтисодий ва ҳуқуқий алоқаларни замонавийлаштириш.

Агросаноат ва саноат мажмуасида лизингни кенг йўлга қўйиш нафақат ва жиҳозлардан фойдаланиш даражасини ошириш, балки унинг сонини камайтириш имконини беради.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, лизинг тизими иштирокчилари қуйидагилардан иборат:

- лизинг берувчилар;

- лизинг объектини ишлаб чиқарувчилар;

Информация о работе Тижорат банкларида лизинг операцияларини такомиллаштириш