Автор работы: Пользователь скрыл имя, 23 Февраля 2013 в 10:54, курсовая работа
Ислоҳотлар амалга оширилган охирги йилларни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина корхоналар, жумладан деҳқон ва фермер хўжаликлари зарур қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш учун иқтисодий тарафдан имкониятлари чекланган бўлиб, ишлаб чиқариш воситаларига муҳтожликларни бошдан кечирмоқдалар. Бундан ташқари, мавжуд техника воситаларида ҳам жисмоний, ҳам маънавий эскириш жараёни кучаймоқда.
1 Лизинг муносабатларининг моҳияти, шаклланиш жараёни ва турлари таснифи
2 Ўзбекистонда лизинг муносабатлари ҳолати ва унинг мавжуд камчиликлари
3 Тижорат банкларида лизинг операцияларини такомиллаштириш.
БАНК - МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
БИ-1 гурух талабаси:
Йулдашов Жахонгир Алишерович
Банк иши мутахассислиги
КУРС ИШИ
Илмий раҳбар:
Тошкент – 2012
РЕЖА:
1 Лизинг муносабатларининг моҳияти, шаклланиш жараёни ва турлари таснифи
2 Ўзбекистонда лизинг муносабатлари ҳолати ва унинг мавжуд камчиликлари
3 Тижорат банкларида лизинг операцияларини такомиллаштириш.
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган ва ўрганилган адабиётлар
КИРИШ
Мавзунинг долзарблилиги. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан бери амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар хўжалик юритиш механизмининг тузилишига жуда катта ўзгаришлар киритдики, бу ўзгаришлар моҳиятини тўла англаб етиш учун махсус адабиётлар талаб этилади.
Ана шундай иқтисодий жараёнлардан бири молиявий муносабатлар асосида вужудга келган лизинг муносабатларидир. Лизинг агросаноат ва саноат корхоналари фаолиятида ишлаб чиқаришни молиялашнинг алоҳида шакли бўлиб, молиявий муносабатларнинг бу шакли аграр соҳадаги сўнгги йиллардаги асосий ишлаб чиқариш воситаларини янгилашдаги юзага келган муаммолар оқибатида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш асосида республикамизга кириб келди.
Ислоҳотлар амалга оширилган охирги йилларни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина корхоналар, жумладан деҳқон ва фермер хўжаликлари зарур қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш учун иқтисодий тарафдан имкониятлари чекланган бўлиб, ишлаб чиқариш воситаларига муҳтожликларни бошдан кечирмоқдалар. Бундан ташқари, мавжуд техника воситаларида ҳам жисмоний, ҳам маънавий эскириш жараёни кучаймоқда.
Мамлакатдаги саноат корхоналари кўпгина техника ва жиҳозлар бўйича турли талабларни фақат юқори баҳоларга қондирадилар, бу эса кўпгина ишлаб чиқарувчиларга сотиб олиш имконини бермайди. Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун технологик ёрдам зарур. Бундан ташқари, мамлакатдаги ишлаб чиқаришга техникани етказиб бериш комплекс равишда олиб борилмаяпти, истеъмолчига техникани ва унга эҳтиёт қисмларни таъминлаб беришда кафолат йўқ, техник нархларнинг комплект даражаси етарли эмас ва харидорларга техникасини етказиб бериш яхши йўлга қўйилмаган. Бу кўпгина корхоналарга техникаларни таъмирлашда турли хил муаммоларни келтириб чиқармоқда. Албатта, техникаларни ишчи ҳолатига келтириш учун уларни таъмирлаш корхоналарига мурожаат қилишлари ва тариф бўйича хизмат ҳақини тўлашлари керак, бу эса молиявий қийинчилик туфайли кўпгина хўжаликларга имкон бермайди. Бу каби муаммоларни ечмай туриб ишлаб чиқаришни умумий мувоффақиятли тарзда ривожлантиришнинг ҳеч ҳам иложи йўқ.
Амалий ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, бундай шароитлардан чиқиб кетишнинг ягона чора-тадбирлари тизимини ташкил этиш агросаноат ва саноат мажмуида лизинг фаолиятини замонавийлаштириш ҳисобланади. Фақат, лизинггина маркетингнинг фаол қуроли бўлиб, у зарур ва керакли мулкка йўл очиб беради, нафақат алоҳида жиҳозлар турларидан фойдаланишга, балки бутун комплектланган ишлаб чиқаришни ишлатиш имконини беради. У ёнма-ён икки томонлама муаммоларни ҳал қилади: бир томондан, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олишлари учун молиявий жиҳатдан таъминлайди ва бошқа томондан ишлаб чиқариш учун керакли техникалар етказиб берилади. Натижада хўжалик юритувчи шахсларнинг рақобатбардошлиги ортади, техник қайта жиҳозланиш жараёни тезлашади ва харидорларнинг техника билан таъминланиш даражаси ортади.
Республикамиз Президенти И.А. Каримов ўзининг яқинда чоп этилган «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» деб номланган асарида саноат мажмуаида лизинг муносабатларига, уни янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.
Агросаноат ва саноат мажмуасида лизингни йўлга қўйишнинг объектив зарурати қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш субъектлар ўртасида хўжалик алоқаларининг ихчам тизимини яратиш, истеъмолчиларига кафолатли хизмат кўрсатиш орқали ишончли комплекс таъминлаш тизимини яратилишини шарт қилиб қўяди. Ушбу ҳолат мавзунинг ўта долзарблигидан далолат беради.
Лизинг муносабат-ларининг моҳияти, шаклланиш жараёни ва хусусиятлари бўйича Ўзбекистонда бир қанча иқтисодчи олимлар шуғулланиб келмоқда. Улардан академиклар С.С. Ғуломов, М. Шарифходжаев, и.ф.д., профессор А. Абдуғаниев, Ё. Абдуллаев, А. Қодиров, Р. Хусанов ва бошқа бир қанча олимларни кўрсатишимиз мумкин. Уларни асарларида Ўзбекистонда лизингни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари батафсил кўриб чиқилган.
Бироқ, Ўзбекистон шароитида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришни ҳозирги босқичидаги лизинг муносабатларини янада такомиллаштириш муаммолари ўз аксини топмаган. Лизинг муносабатлари бўйича ишлаб чиқариш жараёнида шундай муаммолар келиб чиқмоқдаки, уларни ҳал қилмоқ учун махсус изланишлар талаб этилмоқда.
Курс ишимизда ана шу қатор муаммоларни айримларини ечишга бағишланган.
Тадқиқот мавзуси сифатида танланган мавзуни ўрганиш жараёнида аввало, лизинг муносабатларининг моҳиятини тўла аниқлаштиришга лизинг турлари орасидаги ўхшашлик ва тафовутларни кўриб чиқиш ҳамда лизинг муносабатларини агросаноат ва саноат мажмуасидаги ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш ишимизнинг мақсадини ташкил этади.
Юқоридаги билан бир қаторда илмий тадқиқотнинг асосий мақсадларидан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни белгилаш мумкин:
- лизинг муносабатларининг мазмуни ва таркибини ўрганиш;
- тижорат банклари кредитлашининг молиявий лизингининг аҳамиятини очиб бериш;
- лизинг кенг қамровда жорий этишнинг самарадорлигини тахлил қилиш ва аниқлаш;
- лизинг муносабатларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти сифатида юқорида айтиб ўтилганидек, Ўзбекистон иқтисодиётининг агросаноат ва саноат мажмуалари олинди.
Курс ишимизнинг методологик асослари бўлиб Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Президентимиз И.А. Каримовнинг асарлари, нутқ ва маърузалари, статистик бошқармасининг маълумотлари ҳамда махсус адабиётлар ҳисобланади.
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда лизинг ушбу бизнес билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчилар, лизинг маҳсулотлари истеъмолчилари ҳамда молиявий воситачилар учун уларнинг қатор муаммоларини ечишга ёрдам берувчи бизнеснинг алоҳида шакли сифатида қаралади. Ўзбекистон учун тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришнинг янги усулини кенг жорий қилиш шу билан бирга чет мамлакатлари лизинг бизнесидан фойдаланиш учун аввало лизинг муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий табиатини ойдинлаштириб олиш лозим.
«Лизинг» тушунча инглиз тилидаги «Lease»сўзидан олинган бўлиб, мулкни ижарага ёки қарзга бериш маъносини англатади. Баъзи манбаларда эса лизинг тушунчаси асосида машина, қурилма, транспорт воситаларини узоқ муддатли ижарага олиш тушунилади.
Кўпчилик олимлар томонидан лизингнинг моҳиятини очиб берувчи махсус вазифаларига эътибор берилмайди. Маълумки, лизинг бу-ижаранинг ноанъанавий шакли, унинг алоҳида хусусияти лизингни кредитга яқинлаштиради. Ижарадан фарқли равишда унда уч ва ундан ортиқ субъектлар: мулкни етказиб берувчилар, лизинг (молиявий) компаниялари ва фойдаланувчилар иштирок этадилар.
Лизинг келишувларининг пайдо бўлиши қадимги арасту даврига бориб тақалади. Арастунинг «Риторика» трактатида шундай фикр мавжуд: «Бойлик унга эгалик қилиш ҳуқуқида эмас, балки ундан фойдаланишда намоён бўлади».
Инглиз тарихчиси Т. Кларк эрамиздан аввалги 1775- 175 йилларда қабул қилинган Хаммурапи қонунларини ўрганиш жараёнида лизинг муносабатларига яқин бўлган ижара келишувлари мавжудлигини аниқлади. «Лизинг» ибораси-атамаси биринчи марта «Bell»телефон компанияси 1877 йилда ўз телефон аппаратларини истеъмолчиларга сотмасдан, сотиб олгунга қадар ижарага олишини ташкил этганда қўлланилган.
20-Асримизнинг 30- йилларида Генри Форд ўз автомобиллари савдосини кенгайтириш учун лизингдан кенг фойдаланган.
50-йилларда лизинг
Францияда биринчи лизинг компанияси 1957 йилда, Англияда 1960 йилда, Италияда 1963 йилда, Германияда 1962 йилда, Японияда эса 1969 йилда пайдо бўлди.
Шундай қилиб, лизинг муносабатлари ривожланган бозор муносабатлари, жумладан, молиявий соҳадаги ривожланган муносабатларни талаб этувчи замонавий технологияларнинг интенсив ривожланиши билан 60-70 йилларда шиддатли ривожланди.
Лизинг муносабатлари, аввало, мулк шаклининг ўзгаришини, техника етказиб беришни, молиялашни, мулкни ижарасини, келишувлар жараёни ва таваккалчиликни баҳолашни, шартномалар тузиш ва лизинг тўловларини тўлаш бўйича муносабатларни аниқлашни назарда тутади. Лизинг муносабатлари асосида лизинг мулкига бўлган талаб ва таклиф ётади. Кредит муносабатларидаги каби лизингни амалга оширишнинг асосий шарти лизинг объектини етказиб берувчилар, лизинг олувчи ва лизинг компанияси қизиқишларининг бир-бирига мос келишидир. Фақат шундай ҳолатдагина тўлақонли лизинг муносабатлари юзага келади. Фикримизча, лизинг иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар мажмуи бўлиб, у ўзида қарз, олди-сотди, ижара, маҳсулот кредити, инвестиция, мулк кафолати, лизинг тўловлари, лизинг мулкини суғурталаш, солиқ, мулкдан фойдаланиш, мулкни сотиб олиш, етказиб бериш ва қабул қилиш ҳамда фойдаланиш муносабатларини мужассамлаштиради.
Шундай қилиб, лизинг муносабатлари мураккаб, ўзаро боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизимидан иборат бўлиб, кичик ва ўрта бизнесни, умуман тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Қоида бўйича, лизинг муносабатларида икки ва ундан ортиқ лизинг субъектлари иштирок этади. Ўзбекистон қонунчилигига кўра эса лизинг муносабатлари учдан ортиқ субъектларни талаб этади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар бир муносабат иштирокчиси ўз фаолиятидан манфаатдор бўлади, яъни лизинг объектини ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини сотади, лизинг компанияси кредит муносабатларини амалга оширади, лизинг олувчи эса ижара асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш нуқтаи назаридан қаралганда, лизинг муносабатлар воситасида тадбиркорлик фаолиятига ресурслар инвестиция қилинади. Лизинг муносабатлари воситасида лизинг мулкини етказиб берувчи, лизинг берувчи ва лизинг олувчилар ўртасида таваккалчилик хатари тақсимланади ва улар фаолиятидаги ноаниқликлар камайиб, иштирокчилар хавфсизлиги таъминланади.
Бошқа томондан лизинг муносабатлари тадбиркорлик шаклларидан биридир. Бу нуқтаи назардан лизингни молиявий инвестицияни ижара сифатида ишлатувчи бизнеснинг алоҳида шакли деб айтиш мумкин. Лизинг муносабатлари бошқа муносабатлар билан бирга ижара муносабатларини ҳам ўз ичига олади, лекин ўз навбатида ижарадан шакли ва моҳияти жиҳатидан фарқланади.
Лизингнинг иқтисодий табиатини, моҳияти ва мазмунини тўла очиб бериш учун унинг асосий, умумий ва алоҳида белгиларини кўриб чиқиш лозим.
Лизинг дейилганда иқтисодий ҳуқуқий муносабатлар йиғиндиси, хусусан кредит-молия ва мулкий муносабатлар йиғиндиси тушунилади ва бу муносабатлар кўчмас ва бошқа мулк объектларининг алоҳида ижара муносабатларига асосланади.
Лизинг муносабатларининг
Шундай қилиб, лизинг муносабатлари қарз олиш, инвестициялаш, мулк сотиб олиш ва тадбиркорлик мақсадларида уни ижарага бериш билан боғлиқ муносабатлар мажмуасини ифода қилади.
Лизинг муносабатларининг асосини вақт ва худудий маконда мавжуд капитални сақлаб қолиш ва уни кўпайтиришга қаратилган молиявий ресурсларни қайта тақсимловчи молиявий муносабатлар ташкил этади.
Лизинг объектини ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини сотиш билан фойдани йўқотиш хавфини бартараф этса, лизинг компанияси бизнинг мисолда тижорат банклари эса ўз сармоясини инвестицияга айлантириш билан даромад қилади, лизинг олувчи эса ўз навбатида оз миқдордаги молиявий ресурс билан мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш имкониятига эга бўлиш билан бирга тадбиркорлик фаолиятини бошлай олади.
Шундай қилиб, лизинг муносабатлари ёрдамида моддий ва молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш асосида лизинг келишувида иштирок этувчи томонлар фаолияти амалга ошади ва капитални йўқотиш хавфи иштирокчилар ўртасида тенг тақсимланади.
Лизинг муносабатларига бир қатор хусусиятлар ҳоски, бу хусусиятлар иштирокчиларга юқорида айтилган шароитларни таъминлаб беради. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
- ижара воситасида маблағни қарзга олиш;
- асосий капиталга камроқ хатар мавжуд бўлган инвестициялар қилиш;
- мулкни самарали ижарага олиш;
- лизинг объекти реализацияси;
- тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти;
- рақобат шароитида молиявий муносабатларни йўлга қўйиш.
Информация о работе Тижорат банкларида лизинг операцияларини такомиллаштириш