Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Февраля 2013 в 13:04, дипломная работа

Краткое описание

Тадқиқот вазифалари:
– тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш ва уларнинг ҳозирги замон банк амалиётида таҳлил қилиш усулларига баҳо бериш;
– тараққий этган мамлакатлар тижорат банкларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тажрибасини ўрганиш ва ундан Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида фойдаланиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
– республикамиз тижорат банклари фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва мавжуд тенденцияларни аниқлаш;

Содержание

Кириш...................................................................................................................4
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти..............................................................................................7
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти................................................................................................7
1.2. Банк даромадларини шакллантиришни ўзига хос бўлган хусусиятлари..20
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари........................................................................................................25
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили.................................................................................................................39
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили..........39
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили..........................................48
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили...................................................................................................................51
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари.......................................................................................................54
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари..........................54
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили................64
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар.....................................................................64
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши.......................................................................................................68
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати.....................................................................................................................70
Хулоса.....................................................................................................................71
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................................................73
РЕЖА:
Кириш.
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти
1.2. Банк даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Вложенные файлы: 1 файл

Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари.doc

— 403.00 Кб (Скачать файл)

Банкларда активларни бошқариш масалалари банк менежментининг асосий йўналиши саналади. Бунда банк менежментининг муҳим унсурларидан ҳисобланган – режалаштириш, таҳлил (мониторинг), мувофиқлаштириш, назорат (баҳолаш) тамойиллари банк активларини бошқаришнинг ташкилий асосларини ифодалайди. Шунингдек, банкларда активларни бошқариш тизими пассивлар, ликвидлик, самарадорлик, ходимларни бошқариш каби банк менежментининг таркибий қисмлари биланчамбарчас боғланган. Банк активларини бошқаришда стратегик, таваккалчилик, сифат, маркетинг, инновация каби менежментнинг тури усулларидан фойдаланиш зарурати асослаб берилган.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, республикамиз тижорат банклари бошқарувида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, тижорат банкларининг активлари ҳажми ошиб бормоқда. Хусусан, 2010 йилякунига кўра жами банк активлари 2009 йилга қараганда 32,1%га ўсиб 20,7трлн. сўмдан ташкил этди. Шу ўринда, тадқиқот объекти ҳисобланган ОАИТБ «Ипак йўли» ҳам ўз активларини кўпайтириш орқали молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаш, хусусан ўзининг ресурс салоҳиятини ошириш, оқилона таваккалчилик ва самарали бошқариш услубларини уйғунлаштирувчи ривожлантириш сиёсатини олиб бормоқда. Банк мижозлари таркибининг салмоқли қисмини ахборот тизимлари ва телекоммуникация соҳаси корхоналари ташкил этади.

ОАИТБ «Ипак йўли»да  актив амалиётларни кенг миқёсда  ривожлантиришнатижасида банкнинг жами активлари миқдори 01.01.2005 йил ҳолатига 72 603 млн. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 01.01.2011 йилда 527 197 млн. сўмни ташкил этди (1-жадвал) ёки ушбу даврда банк активлари 7,3 мартага кўпайган.

 

1-жадвал

Ўзбекистон  Республикаси ОАИТБ «Ипак йўли» нинг активлари ҳажмининг ўзгариш динамикаси,                   млн. сўмда

 

Кўрсаткичлар 

2005 йил

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2009 йил

2010 йил

Банк секторининг жами активлари

5631

7200

10058

11798

15700

20700

«Ипак йўли» банки  активлари

72,603

100,070

188,563

305,141

418,561

527,197

«Ипак йўли» банкининг  салмоғи (%)

1,29

1,39

1,87

2,59

2,66

2,54


 

1-жадвал маълумотларининг  кўрсатишича, ОАТ «Ипак йўли»да  активлар ҳажмининг кескин ўсиш  тенденцияси 2009 йилдан бошлаб  кузатилди. Ушбу банкнинг 2010 йилдашаклланган  жами активларининг диярли 70% и пул ва кредит маблағлари ҳисобига тўғри келади, уларнинг 35,5% данортиғи кредит маблағларидир. Бу банкнинг юқори инвестиция имкониятигаэга бўлган молиявий институтга айланаётганини кўрсатади.

Ривожланган мамлакатлар  тажрибасини кўрсатишича, банк активларини бошқариш, активларнинг самарадорлик даражасини сақлаб туриш, актив операциялар ҳажмини ошириб бориш банкларни ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланади. Бундай вазиятда банк активларини тўғри бошқариш орқали банкнинг ресурслар базасини мустаҳкамлаш, актив амалиётларни кўпайтириш асосида банк даромадини ошириш талаб қилинади. Бундан ташқари, молия бозорида банкларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш, мижозлар, акциядорлар ва омонатчилар манфаатларини тўлиқ кафолатлай оладиган банк механизмини шакллантириш кўп жиҳатдан банкларда активлардан самарали фойдаланиш, харажатлар самарадорлигини ошириш каби бир қатор ички имкониятлардан кенг фойдаланишни талаб этади.

Активларни бошқаришда асосий эътибор таваккалчиликнинг  энг пастдаражаси шароитида даромадлар ва харажатлар орасидаги ижобий фарқнимумкин қадар ошириш ёки уни жуда бўлмаганда барқарор даражада сақлабтуришга қаратилиши зарур.

 

1.3.Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари.

 

Тижорат банклари молиявий натижаларни бошкаришнинг асосий вазифаси банкнинг баркарорлигини таъминлаган  холда, унинг фойдасини кўпайтириш ва бозор кийматини оширишдир. Бу вазифаларни бажариш учун мавжуд ресурсларни тўгри жойлаштириш ва самарали фойдаланиш, бериладиган кредитларнинг хатарлилик даражасини пасайтириш, хамда банк фаолиятини ривожлантириш учун етарли маржани таъминлайдиган фоиз ставкаларини белгилашдир.

Банк фаолиятини бошкаришнинг энг макбул йўли марказлаштирилган тарзда бошкарув карорлари кабул килишдир. Лекин банк фаолиятининг кенгайиши, бўлимлар ва филиалларнинг пайдо бўлиши, карорларни кабул килиш ваколатини банкларнинг алохида тузилмавий бўлинмаларига беришга тўгри келди.

Хар кандай бошкарув модели кўйидагиларни таъминлаши лозим:

- карор кабул килинишини  тезлаштириш;

- ўзгарувчан бозор  шароитларига жавоб беришнинг  тезкорлигини;

- шахобчалар (бўлимлар) фаолияти  назорат килиниши мумкинлигини;

Тижорат банклари бошкаруви  самарадорлигига куйидаги омиллар таъсир килади:

- мамлакатдаги иктисодий  вазият баркарорлиги;

- банк бошкаруви амалга  оширилишининг асоси хисобланган:  стратегик, тактик ва жорий  режалаштириш мавжудлиги;

- банк рахбарияти ва  ходимлар малакавий даражалари;

- бошкарув ахборот  тизимларининг ташкил этилиши;

- банк ресурс базасининг  шаклланиш даражаси;

- стандарт кредитларга  эхтиёжнинг, кредитни кайтаришга  кодир карз олувчиларнинг мавжудлиги;

- пул ва пул муаммоласи  бозорнинг ривожланганлиги ва  баркарорлиги;

- банкнинг ва унинг  бўлинмаларининг молиявий ахволини мунтазам равишда кузатиб бориш имкониятининг мавжудлиги ва шу кабилар.

Хозирги пайтда турли  мамлакатлардаги бошкарув органларининг  тижорат банклари фаолиятини бахолаш  тизимлари кўйидаги жадвалда берилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-жадвал

Мамлакат

Назорат органи

Тизимлар

Жорий этилган

 йил

Тизим тури

 

 

 

Франция

 

 

Банк компанияси

ОRAP (хатарнинг олдини олиш харакатларини ташкил эти шва мустахкамлаш)

1997

Дистанцияли рейтинг  тизими

SAABA –статистик тахлил усули

1997

Тезкор харакат тизими

 

 

Германия

Банклар устидан назорат  Федерал идораси

BAKLS (Ахборотлар тизими)

1997

Молиявий коэффициентлар ва айрим банк гурухлари тахлилий тизими

АКШ

Учала назорат органи

CAMELS

1980

Рейтинглар тизими

Италия 

Италия банки

PATROL

1993

Дистанцияли рейтинг  тизими

Буюк Британия

Молиявий сиёсат бўйича идора

RATE (хатарни бахолаш ва назорат меъёри тизими)

1998

Банк хатарларини бахолаш  комплекс тизими


 

АҚШ Федерал Захира Тизимининг CAMELS рейтинг тизими

 

CAMELS рейтинг тизими АҚШ ФЗТ томонидан ишлаб чиқилган. Уни баҳолаш мезонлари қуйидаги компонентлардан иборат:

– капиталнинг етарлилиги;

– активларнинг сифати;

– даромадлилик;

– ликвидлилик;

– менежмент;

– бозор рискига таъсирчанлик.

Ушбу тизимда капиталнинг  етарлилиги Базель қўмитасининг капиталнинг етарлилигига нисбатан белгиланган талабларига асосланган. Шу сабабли, капиталнинг етарлилиги икки коэффициент – умумий капиталнинг етарлилик коэффициенти ва асосий капиталнинг етарлилик коэффициенти орқали баҳоланади.

Мазкур рейтинг тизимида капитал тижорат банкларининг тўловга қобиллиги ва ликвидлилигини таъминлашнинг ишончли воситаси ҳисобланади. Шу сабабли, CAMELS рейтинг тизимига асосланган инспекцион текшириш жараёнида тижорат банкларининг капитал базасида юз берган ва бераётган ўзгаришларни таҳлил қилишга, сабабларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилади. Текшириш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

3-жадвал

CAMELS рейтинг тизимида тижорат банклари активларининг риск даражаси.

 

Банкларнинг баланс активлари

Риск даражаси, %

Кассадаги нақд пуллар

0

Йўлдаги пуллар

20

Хукуматга ёки Марказий банка бўлган талаблар

20

Пул маблаглари билан  ёки хукуматнинг қимматли қоғозлари ёки хукуматнинг кафолатлари билан таъминланган талаблар

 

20 %

Махаллий жамоат ташкилотларига бўлган талаблар ва ущбу ташкилотлар томонидан кафолатланган ссудалар

 

20 %

Халкаро тараккиёт банкига  бўлган талаблар ва Ушбу банклар кафолатлаган ёки уларнинг қимматли қоғозлари Билан таъминланган талаблар

 

 

20

Хусусий секторга бўлган талаблар

100

Ипотека кредитлари

50

Ижтимоий тижорат компанияларига бўлган талаблар

100

Бино, иншоотлар ва бошка  асосий воситалар

100

Қўзғалмас мулк ва бошка инвестициялар

100

Бошқа банкларнинг қарз мажбуриятлари

100

Бошқа активлар

100

   

Балансдан ташқари активлар

Қарздорлик бўйича умумий кафолатлар ва кафолат кўринишидаги молиявий инструментлар

 

100

Банк акцептлари ва резерв аккредитивлар

100

Активларни регресс  хуқуқи билан сотиш ва сотиб олиш

100

Муддатли мажбуриятлар

100

Битимлар билан боғлик бўлган кўзда тутилмаган қўшимча мажбуриятлар (масалан, талабга кўра қопланадиган аккредитивлар, конкрет битим бўйича кафолатлар ва резерв аккредитивлар)

 

 

 

50

1 йилдан ортиқ муддатга эга бўлган фойдаланилмаган мажбуриятлар

 

50

Жойлаштириш кафолатларини тиклаш учун маблағлар

50

1 йил ва ундан кам  муддатга эга булган фойдаланилмаган  мажбуриятлар

 

0


 

CAMELS рейтинг тизимида  молиявий левераж коэффициенти  ҳам ҳисобланади. Ушбу коэффициент  банк асосий капиталини активларнинг  жами суммасига бўлиш йўли  билан аниқланади. Унинг меъёрий даражаси 3% қилиб белгиланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-жадвал

CAMELS рейтинг  тизимида капиталнинг етарлилигини  баҳолаш

Рейтинг

Асосий капиталнинг  етарлилик коэффициенти

Умумий капиталнинг  етарлилик коэффициенти

Чекловлар

1 балл (кучли)

4 % дан анча юқори

8 % дан анча юқори

Активларнинг сифати камида 2; рискли активлар коэффициенти 11 фоиздан  юқори эмас.

2 балл (қониқарли)

4 % дан сезиларли даражада  юқори

8 % дан сезиларли даражада  юқори

Активлар сифати 3 га тенг; рискли активлар коэффициенти чекланмаган.

3 балл (ўрта)

4 % даражасида

8 % даражасида

Активлар сифати 4 га тенг; рискли активлар коэффициенти чекланмаган.

4 балл (чегаравий)

4 % дан сезиларсиз даражада  паст

8 % дан сезиларсиз даражада  паст

Ссудалар бўйича эҳтимолий  йўқотишлар захираси бошланғич капитал суммасидан ортиқ..

5 балл (қониқарсиз)

4 % дан сезиларли даражада  паст

8 % дан сезиларли даражада  паст

Зарарлар бошланғич  капитал суммасидан ортиқ.


 

CAMELS рейтинг тизимида  тижорат банклари активларининг  сифатини тавсифловчи асосий кўрсаткич бўлиб, активларнинг умумий рискини банк капиталига нисбати ҳисобланади.

Активларнинг умумий риски миқдорини ҳисоблаш учун барча  активлар 5 гуруҳга ажратилади:

– яхши;

– стандарт;

– ностандарт;

– шубҳали;

– умидсиз.

Шундан сўнгги уч тоифадаги активларга нисбатан қуйиадги риск даражалари белгиланган:

* ностандарт – 20 %

* шубҳали – 50 %

* умидсиз – 100%.

Активларнинг сифатини тавсифловчи  асосий кўрсаткич активлар умумий рискининг  абсолют миқдори кўрсаткичи (УР) орқали аниқланади. Ўз навбатида, УР кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:

Информация о работе Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари